1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиботлар танқидий қайта кўриб чиқилиши натижасида республикада тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатлари натижасида жаҳон ва минтақавий инвестиция бозорларида рақобат кучайиб бораётганлиги мамлакатда яна ҳам қулайроқ инвестиция муҳитини яратиш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш борасида қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинишини тақозо этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикадаги хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларнинг ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини қуриш ишларини амалга ошириш орқали корхоналарда қўшимча қиймат занжири яратилишини рағбатлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5233-сон қарорига мувофиқ молиялаштириш манбалари этиб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кириш автомобиль йўллари, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг 90 фоизи бўйича — Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари, 10 фоизи бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр энергияси ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминотчи корхоналарга 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — таъминотчи корхоналар ва тадбиркорларнинг ўз маблағлари белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 23 ноябрдаги ПФ-25-сон Фармонига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси учун зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари қиймати камида 50 миллиард сўм миқдорида белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бунда, ушбу тартиб бўйича 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим эканлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-139-сон қарорига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм вилояти учун зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари қиймати камида 50 миллиард сўм миқдорида белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бунда, ушбу тартибга кўра қиймати 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим эканлиги;
(1-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2023 й., 09/23/279/0463-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ 51 та ва ундан кўп янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлик субъектлари 50 миллиард сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳаларни амалга оширганда, уларни зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сонли қарорига асосан «д» кичик банди билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2023 й., 09/23/279/0463-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг намунавий таркиби (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳаси бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, инвестиция лойиҳаси жойлаштириладиган майдонда ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишининг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлиги бўйича тегишли (қаноатлантириш ёки рад этиш) хулоса тайёрлаш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш учун ер майдонларини танлашда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжуд ёки ўтказиш осон бўлган ҳамда марказлашган тармоқларга уланишда энг яқин (марказлашган тармоқлар) оптимал ҳудудни танлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъминотчи корхоналар билан биргаликда тақдим этилган ҳужжатлар (инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (ТИА) ҳамда заруратга кўра бошқа ҳужжатлар) асосида инвестиция лойиҳасининг ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларини дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳаси қийматининг 50 фоизи миқдорида қурилиш-монтаж ишлари бажарилганлигини тасдиқлаш ҳамда лойиҳани инфратузилма билан таъминлаш ишларини Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига белгиланган тартибда киритиш юзасидан таклифларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органи ҳисобланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилмасини қуриш ва молиялаштириш талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасининг камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда бошланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи гуруҳлар томонидан инвестиция лойиҳаларини янгидан бошлаш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасини тайёрлиги, шунингдек, ташқи муҳандислик-инфратузилма тармоқларини яратиш учун ҳисоб-китоблар бўйича тегишли хулосалар заруратга кўра, ҳар чоракда (ойда) Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб борилади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳаларини ер майдонларига оптимал жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш, марказлашган инфратузилма тармоқларига уланишда оптимал ҳудудни танлаш ҳамда ташқи инфратузилма харажатларини имкон қадар кам харажатлар орқали амалга оширилишини таъминлаш ишчи гуруҳлар раҳбарлари зиммасига юклатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида ҳар йили 1 июлга қадар маъқулланган инвестиция лойиҳалари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун зарур маблағларни келгуси йиллар Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларида назарда тутилади.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 7 июнь,

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишининг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳнинг намунавий
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари
2.
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3.
Лавозими бўйича
—
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи
4.
Лавозими бўйича
—
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи
5.
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директорлари
6.
Лавозими бўйича
—
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиали бошлиғи
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳудудий филиали бошлиғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органи ҳисобланади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом талаблари махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги инвестиция лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари (кейинги ўринларда — ташқи инфратузилма харажатлари) — инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида энг яқин марказлашган тармоқлардан ишлаб чиқариш майдонларининг чегарасигача ичимлик ва оқава сув, электр энергияси, табиий газ тармоқларини ва алоқа тармоқларини тортиш ҳамда кириш автомобиль йўлларини қуриш харажатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳаси — инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун камида 50 миллиард сўмдан ошадиган унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг 50 миллиард сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳалари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2023 й., 09/23/279/0463-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи гуруҳ — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ҳудудий ишчи гуруҳ;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорлар — инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи хорижий ва маҳаллий инвесторлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъминотчи корхона — «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилмасини қуриш ва молиялаштириш талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасининг (ишга тушириш босқичининг) камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда бошланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишлари давом этаётган (ўзлаштирилиши 50 фоиздан юқори бўлган) ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ишлари талаб этиладиган инвестиция лойиҳаси доирасида ташқи инфратузилма харажатлари мазкур Низом талаблари асосида ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича 50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 10 фоизи миқдорида Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатларининг лойиҳа қийматини 10 фоизидан ошадиган қисми талабгорлар ҳисобидан молиялаштирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача инфратузилма харажатларини қоплаб бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Инвестиция лойиҳаларни янгидан бошлаш, жойлаштириш ва амалга оширилишини мақсадга мувофиқлигини белгилаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Инвестиция лойиҳасини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ишчи гуруҳларга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва улар таркибидаги мутасадди ташкилотларга баённома расмийлаштириш орқали тегишли топшириқлар юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Талабгор томонидан инвестиция лойиҳасини амалга оширишни бошлашдан аввал (ёки давом эттирилаётган) инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва инфратузилма билан таъминлаш учун зарур харажатларнинг мутаносиблигини экспертиза қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга (кейинги ўринларда — Марказ) мурожаат қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, шу жумладан, унинг рентабеллиги ва сарфланган маблағларни қоплай олиши таъминланишини асословчи лойиҳаолди ҳужжатларнинг мавжудлиги;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (ичимлик суви ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқлари ҳамда кириш автомобиль йўллари) зарур миқдорлари ва параметрлари ҳамда давлат томонидан қоплаб бериладиган зарур ташқи инфратузилма харажатлари инвестиция лойиҳаси қийматининг 10 фоизидан ошмаслиги. Бунда ташқи инфратузилманинг дастлабки параметрлари (техник шарти ва дастлабки қийматининг ҳисоб-китоби) белгиланган тартибда тегишли таъминотчи корхоналар томонидан ишлаб чиқилади ва лойиҳа ташаббускорига тақдим қилинади;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг инвестиция лойиҳасида ўз маблағлари улуши камида 25 фоизини ташкил қилиши бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 51 та ва ундан кўп янги иш ўринлари яратилганлиги.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2023 й., 09/23/279/0463-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Марказ ўн беш кунда тегишли хулосани тайёрлаб, талабгорга юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва инфратузилма билан таъминлаш учун зарур харажатларнинг мутаносиблигини экспертиза қилиш учун белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма билан талабгорлар ҳисобидан ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Талабгорлар томонидан Ишчи гуруҳга инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (бизнес-режаси), Марказнинг инвестиция лойиҳасига берилган ижобий хулосаси ҳамда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ишчи гуруҳга тақдим этиладиган инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (бизнес-режаси) қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахсни ташкил этиш ёки унинг таъсисчилари, бенефициарлари тўғрисидаги маълумотларни, уларнинг тегишли соҳадаги иш тажрибаси ва шундай инвестиция лойиҳасини амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотлар (янги ташкил этилаётган инвестиция лойиҳаларидан ташқари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш қувватларини ҳамда ишга тушириш санасини кўрсатган ҳолда тармоқ жадвали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларни ёллаш манбаларини кўрсатган ҳолда яратиладиган янги иш ўринлари сони (аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан йўналтирилган битирувчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзолари ва бошқа шахслар, хорижий мутахассислар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, хусусиятлари, ҳажми ҳамда маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмларини кўрсатган ҳолда тахминий қиймати ва сотиш бозорларини назарда тутувчи маркетинг тадқиқотлари. Бунда ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг камида 30 фоизини экспортга йўналтириш белгиланганлиги;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи қисмларни алоҳида кўрсатган ҳолда хом ашё базасининг мавжудлиги ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида материаллар ва хом ашё билан таъминланишини захираси ва уни кафолатловчи имкониятлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслар ва тайёр маҳсулотлар логистикаси ва транспортда ташиш схемаси тўғрисида маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш барқарор ишлаши учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг (ичимлик ва оқава сув, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқлари ҳамда кириш автомобиль йўллари) зарур миқдорлари ва параметрлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқаришни самарали жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкасининг (ишлаб чиқариш майдонининг) тахминий қулай географик жойлашуви;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланаётган технологик ускуналар, уларнинг ишлаб чиқарувчи ёхуд таъминотчиларининг рўйхати билан биргаликда (экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
киритилаётган инвестицияларнинг миқдорлари, шу жумладан, хорижий ва маҳаллий инвестиция (ўз маблағлари) улуши, тури ва киритиш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва кредит жалб қилинган тақдирда, мажбуриятнинг гаров таъминоти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблари, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда эҳтимоли мавжуд бўлган таваккалчиликлар таҳлили.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ишчи гуруҳлар 12 кун муддатда талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини янгидан бошлаш ва амалга ошириш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар, уларни амалга ошириш, жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш юзасидан тегишли хулосани тайёрлайдилар, ташаббускор ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тақдим этилган ҳужжатларда аниқ асослантирилган камчилик ва хатолар аниқланган тақдирда, 5 кун ичида уларни тузатиш, бартараф этиш ва қайта киритиш учун ҳужжатлар талабгорга қайтарилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ишчи гуруҳлар хулосаси қуйидагиларни назарда тутувчи баённома сифатида расмийлаштирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳасини ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларига мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш майдонларини жойлаштириш учун оптимал ер майдонларини танланганлиги, бунда, ишлаб чиқариш учун ер майдонларини танлашда марказлашган тармоқларга уланишда энг яқин (марказлашган тармоқлар) ҳудуднинг танланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инфратузилма харажатларини дастлабки ҳисоб-китоблари ва бошқа зарур маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қуйидагилар мазкур Низомнинг 10 ва 11-бандларига асосан талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, рад этиш учун асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорлар қайта ташкил этиш, тўловга қобилиятсизлик ва (ёки) тугатиш босқичида бўлган тақдирда;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор тақдим этган ҳужжатларда нотўғри, тўлиқ бўлмаган ёки ноаниқ маълумотларнинг мавжудлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ишчи гуруҳлар томонидан рад жавоби берилган тақдирда, талабгорлар 30 кун муддатда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни мазкур Низомга мувофиқ қайта топширишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, ишчи гуруҳлар томонидан қайта тақдим этилган ҳужжатлар 10 кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилади. Талабгорнинг аризасини такроран кўриб чиқишда янги асослар бўйича рад қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ишчи гуруҳлар, заруратга кўра, ҳар ойда (чоракда) янгидан бошланадиган (ёки давом эттирилаётган) инвестиция лойиҳалари бўйича мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларига мувофиқ маълумотларни ва хулосаларни ҳамда келгуси йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда зарур бўладиган инфратузилмалар харажатлари тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб боради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Тақдим этилган маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ташқи инфратузилма харажатларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисига таклиф киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг қарори мавжуд бўлмаган инвестиция лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратилмайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Инвестиция лойиҳаси бўйича келгуси йилларда зарур ташқи инфратузилма харажатлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси қарорига кўра белгиланган тартибда тегишли йилнинг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Инвестиция лойиҳасини амалга ошираётган талабгорлар томонидан ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун мурожаат қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини (ишга тушириш босқичида) амалга ошириш даврида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш талаби мавжуд бўлишига қараб, Ишчи гуруҳга ташқи инфратузилма харажатлари учун маблағлар ажратиш тўғрисида ариза қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ белгиланган тартибда тузилган инвестиция шартномаси (агар мавжуд бўлса);
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳаси бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган техник иқтисодий асослари (бизнес режа);
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида инвестиция ҳажмини ўзлаштирилганлигини (ишга тушириш ҳажмининг камида 50 фоизи) тасдиқловчи ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан ташқи инфратузилмани яратиш бўйича техник шартлар, тегишлилиги бўйича таъминотчи корхоналар билан тузилган шартномалар (битимлар) нусхалари.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Ташқи инфратузилма харажатларининг ҳисоб-китоб қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ишчи гуруҳлар томонидан ижобий хулоса берилганидан сўнг икки кун муддатда ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш учун таъминотчи корхоналарга тегишли сўровлар юборади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ишчи гуруҳлар инвестиция лойиҳаси доирасида инфратузилма объектлари билан таъминлашда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш лойиҳалари майдонларигача ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш учун марказлашган тармоқларга уланишда энг яқин оптимал (марказлашган тармоқлар) ҳудудни танлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яратилаётган ташқи инфратузилманинг лойиҳавий ечими хорижий ва маҳаллий инвесторнинг инвестиция лойиҳаси бўйича талаб этадиган инфратузилма қувватидан ошиб кетмаслигини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Таъминотчи корхоналар уч кун муддатда ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича маълумотларни Ишчи гуруҳга тақдим этади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ишчи гуруҳлар заруратга кўра ҳар ойда ташқи инфратузилма харажатлари давлат томонидан ажратиб бериладиган инвестиция лойиҳаларнинг рўйхатини тузади. Бунда инвестиция лойиҳаси бўйича ишчи гуруҳларнинг ижобий хулосаси талаб этиладиган маблағлар миқдори ҳамда маблағлар ажратиш юзасидан талабномалар кўрсатилган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасининг инфратузилма харажатларини амалга ошириш бўйича буюртмачилар ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ичимлик суви ва оқава сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — «Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кириш автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК, Тошкент шаҳри бўйича — Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр энергияси билан таъминлаш ишлари бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий корхоналари ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий газ етказиб бериш ишлари бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиаллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоқа тармоқларини етказиб бериш ишлари бўйича — «Ўзбектелеком» АК ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ташқи инфратузилма харажатлари учун маблағлар буюртмачилар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) кириш автомобиль йўллари, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
90 фоизи — Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларини мазкур Низомга асосан йўналтириш юзасидан таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) электр ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари — республика бюджети маблағлари ҳисобидан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари — таъминотчи корхоналар ва тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ташқи инфратузилма харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида электр энергияси ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун бюджет ссудаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖларнинг талабномаларига мувофиқ ажратилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини ва кириш автомобиль йўлларини қуриш ишлари учун маблағлар белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ пудрат (лойиҳа) корхоналарига ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда кириш автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармаси орқали молиялаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Буюртмачилар томонидан инвестиция лойиҳасининг ташқи инфратузилма харажатларига ажратилган маблағларнинг ишлатилиши бўйича ҳисобот маълумотларини ҳар ойда кейинги ойнинг 5 санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб боради.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
(6-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини мониторинг қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Ишчи гуруҳлар ташқи инфратузилма харажатларини ажратиб берилиши натижасида инвестиция лойиҳаларининг амалга ошириш самарадорлиги юзасидан талабгорлардан ва ваколатли ташкилотлардан олинган маълумотларга асосан доимий равишда мониторинг қилиб борадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Мониторинг қилиш қуйидагиларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳасининг тўлиқ ишга туширилгандан сўнг белгиланган тартибда маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда солиқларни доимий равишда тўлаб борилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция шартномасига асосан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги ишчи ўринлари яратилиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Ишчи гуруҳлар инвестиция лойиҳаси ишга туширилганидан сўнг талабгор томонидан инвестиция мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ишчи гуруҳлар томонидан ташқи инфратузилма харажатларини суд тартибида ундириш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Ишчи гуруҳлар томонидан инвестиция лойиҳаларининг натижадорлиги, яратилган иш ўринлари, иқтисодий самараси ва бошқа маълумотлар ҳар чорак якуни билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб борилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ташқи инфратузилма харажатлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилма харажатларини қоплаб бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Талабгорлар*
Инвестиция лойиҳаларининг қиймати ва инфратузилма билан таъминлаш учун зарур харажатларнинг мутаносиблигини экспертиза қилиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга мурожаат қилади
заруратга кўра
2-босқич
«Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК
Тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан экспертиза қилади ва талабгорга тегишли хулосани юборади.
Талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасини янгидан бошлаш ва амалга ошириш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, уларни амалга ошириш, жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш юзасидан тегишли хулосани тайёрлайди ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этадилар.
Бунда тақдим этилган ҳужжатларда камчилик ва хатолар аниқланган тақдирда, уларни тузатиш, бартараф этиш ва қайта киритиш учун ҳужжатларни талабгорга қайтариши мумкин.
12 кун муддатда
5-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ташқи инфратузилма харажатларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг йиғилишига таклиф киритади.
5 кун муддатда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун эса камида 50 миллиард сўмдан ошадиган, шундан унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини амалга оширувчи хорижий ва маҳаллий инвесторлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида инвестиция лойиҳасининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишининг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишни мақсадга мувофиқлигини белгилаш ҳамда инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ҳудудий ишчи гуруҳ.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«________________________________________________» томонидан инвестиция
лойиҳасини бошлаш ва амалга ошириш учун
АРИЗА
1. Талабгор ҳақида маълумот:
Талабгор ташкилотнинг номи
Талабгор ҳақида маълумотлар, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтган санаси ва жойи, таъсисчиси(лари) ва бошқалар.