Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 356-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 5-боби («Савдоларни ва иқтисодий концентрацияни монополияга қарши тарзда тартибга солиш») ва Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
инвесторларнинг ушбу модда учинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқадиган вазифаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган инвестициялари ёки бошқа активларининг минимал ҳажми билан чекланса;
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун қўлланиладиган преференциялар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан, шу жумладан муниципал объектларга нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан берилиши мумкин.
Чет эллик инвестор ушбу Қонуннинг 10-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолияти натижасида олинган, ўзига тегишли бўлган ихтироларни, фойдали моделларни ва саноат намуналарини хорижда ҳамда Ўзбекистон Республикасида патентлаш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 2-моддасининг учинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Инвестициявий низоларни ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ҳал қилиш мумкин бўлмаган тақдирда, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ва (ёки) инвестор ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида тузилган шартномада тегишли ва ҳақиқий арбитраж шарти назарда тутилган бўлса, бундай низо халқаро арбитраж воситасида ҳал этилиши мумкин.