24.09.2021 йилдаги ПҚ-5251-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, аҳоли ўртасида велоспорт турларининг оммавийлигини ошириш, улар бўйича миллий терма жамоаларимизнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик мусобақаларда муносиб иштирок этиши ва юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
2022/2023 ўқув йилига қадар мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ҳамда олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар ташкил қилиниши, уларнинг тўлиқ ҳажмда зарур спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаши чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Велоспорт турларига ёшларни кенг жалб қилиш, уларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция) ҳамда профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш

1.

Велоспорт турлари ривожланмаган ҳудудларда ушбу спорт турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ва бошқа ҳудудларда велоспорт турларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омиллар ва муаммоларни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

2. Велоспорт турлари ривожланмаган ҳудудларнинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятини таҳлил қилиш, спорт-таълим муассасалари ва клубларининг қамрови ва ресурс таъминоти, аҳолининг велоспорт турларига қизиқишини ўрганиш.

2021 йил октябрь-ноябрь

3. Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ва бошқа ҳудудларда велоспорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори билан тасдиқлаш.

2021 йил декабрь

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

1. Мўйноқ, Ғузор, Уйчи тумани 1-сон, Оқ олтин, Денов, Паркент туманлари, Андижон шаҳар 1-сон, Бухоро шаҳар 1-сон, Жиззах, Шаҳрисабз, Зарафшон, Каттақўрғон шаҳарларидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспортнинг шоссе (Road) тури бўйича бўлимлар ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш.

2. Зомин, Шаҳрисабз тумани 2-сон, Нурота, Янгиқўрғон тумани 2-сон, Самарқанд тумани 2-сон, Ховос, Денов, Бўстонлиқ, Тошлоқ ва Хонқа туманларидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспортнинг мотокросс (BMX Racing) тури бўйича бўлимлар ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш.

3. Барча вилоятлардаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспортнинг шоссе (Road) тури бўйича бўлимлар ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш.

4. Бухоро, Қарши, Навоий, Термиз олимпия захиралари коллежларида велоспорт бўлимларини ташкил этиш.

Бунда, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон велоспорт федерациясига мазкур бандда кўрсатилган туман (шаҳар)ларда жойлашган спорт-таълим муассасаларида очилиши белгиланган велоспорт бўлимлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

2022/2023 ўқув йилига қадар

Давлат бюджети маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

3.

Қуролли Кучлар тизимида велоспортни оммалаштириш.

1. Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари ва ходимлари орасидан сифатли спорт захираси ва мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш.

2. Мудофаа вазирлиги тизимида велоспорт бўлимини ташкил этиш, уни тренер ва спортчи лавозимлари билан тўлдириш, бўлимни халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминлаш.

3. Мудофаа вазирлиги тизимида велоспорт бўлимини ташкил этиш учун Муд?фаа вазирлигининг Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказининг амалдаги штатлар жадвалига Мудофаа вазирлиги тизимидаги штатлар бирлиги ҳисобидан қўшимча 12 нафар (6 нафар ҳарбий хизматчи, 6 нафар Қуролли Кучлар хизматчиси, 2 нафар тренер-ўқитувчи) штат бирликларини ажратиш.

2021 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

4.

Ҳудудларда велоспорт бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.

1. Селекционерларни жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли спортчи бўлиб шаклланиши учун спорт-таълим муассасаларига йўналтириш.

3. Спорт-таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш.

4. Ҳудудлар кесимида барча давлат корхона, муассаса ва ташкилотлари ходимлари ўртасида велоспорт турлари бўйича «Парламент ўйинлари», «Бош вазир кубоги», «Ҳоким кубоги», «Раҳбар кубоги», «Дўстлик спартакиадаси», олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўртасида «Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларини ўтказиш.

2022 йилдан бошлаб ҳар йили

5. Ҳар бир туман (шаҳар)да «Мактаблар лигаси», «Спорт мактаблари лигаси», маҳалла ўсмирлари ва ёшлари ўртасида «Маҳалла пойгачиси» мусобақаларини тизимли равишда ўтказиш.

Ҳар йили мартда

6. Велоспортнинг шоссе (Road), трек (Track), мотокросс (BMX Racing) ва фристайл (BMX Freestyle) турларини устувор равишда ривожлантириш бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция) ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

7. Олий таълим ташкилотлари ўртасида «Талабалар лигаси» велоспорт мусобақасини ташкил этиш.

2022 йилдан бошлаб ҳар йили

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

5.

2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига велоспорт турлари бўйича тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш учун зарур чоралар кўриш.

1. Велоспорт бўйича терма жамоага малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2022 йилдан бошлаб

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига ажратилган маблағлар, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

2. Ўзбекистон велоспорт федерацияси томонидан 2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил январь

3. Дастурга мувофиқ терма жамоа аъзолари учун халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш.

2022 йилдан бошлаб

4. Терма жамоа аъзоларини нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

6.

Мактабгача таълим тизимида велоспортни оммалаштириш.

1. Мактабгача таълим тизимида болалар учун велоспорт бўйича тажрибавий таълим дастурларини амалга ошириш.

2. Мактабгача таълим ташкилотлари тизимида болалар веломарафонини ташкил этиш.

3. Юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандумини тузиш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари, грантлар

Мактабгача таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси офиси

II. Велоспорт турлари бўйича профессионал тренерлар, ҳакамларни тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, соҳада илмий-методологик базани такомиллаштириш

7.

Велоспорт турлари бўйича тренерлар тайёрлашни кенгайтириш.

1. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, барча олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида велоспорт турлари бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш.

2. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналишини очиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Республика бюджети маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона вилояти ҳокимлиги

8.

Велоспорт турлари бўйича тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрлар ўртасида тажриба алмашиш.

1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида велоспорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

2. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик асосида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда масофавий таълимни ташкил этиш.

3. Ўқув-машқ жараёнига велоспорт кенг ривожланган мамлакатларнинг мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш, кадрларни тажриба алмашиш мақсадида хорижий давлатларга стажировкага юбориш.

2021-2022 йиллар давомида

9.

Велоспорт турларининг ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий илмий-инновацион технологияларни жорий қилиш, ёш тадқиқотчиларни велоспорт турлари бўйича илмий фаолиятга жалб этиш.

1. Ёш тадқиқотчиларни велоспорт турлари бўйича илмий фаолиятга кенг жалб этиш.

2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ велоспортни ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган лойиҳалар танловини ташкил этиш.

3. Велоспорт турлари билан шуғулланишга қизиқ?шни оширишга йўналтирилган ўқув адабиётларини яратиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

III. Велоспорт турлари билан шуғулланиш учун зарур инфратузилмани шакллантириш, шу жумладан велоспорт турларини оммалаштириш, клублар фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш

10.

Таълим муассасаларини велоспорт турлари бўйича давлат ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаш.

1. Спорт мактаблари, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаблари ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг велоспорт турлари бўйича бўлимларини халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси, шунингдек, бошқа зарур воситалар билан таъминлаш.

2022 йил октябрь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигигаҳамда унинг тизимидаги спорт-таълим муассасаларига бюджетдан 2022 йил учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Велоспорт турлари учун спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ишлаб чиқариш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2021 йил ноябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Хорижий тажриба асосида тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш орқали велоспорт турлари учун зарур спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва экипировкасини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш.

2022 йилдан бошлаб

Тижорат банклари кредитлари, иштирокчилар маблағлари

11.

Велоспорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Маҳалла, туман (шаҳар), шу жумладан ижтимоий объектларни боғловчи велосипед йўлакларини қуриш бўйича яқин муддатга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Бунда:

2021 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

велосипед йўлакларини замонавий, энерготежамкор (ҳаракат сенсорлари билан жиҳозланган) ёритиш тизимлари ва ёруғлик қайтарувчи, йўлакларнинг бошланиши, оралиғи ва якунини кўрсатувчи йўл белгилари билан тўлиқ таъминлаш;

велосипед йўлакларини барпо этишда алоҳида ҳаракатланиш имкониятларини яратиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун «тўсиқсиз муҳит» ташкил этиш;

аҳоли сони ва уй-жойларнинг жойлашувини инобатга олган ҳолда, шунингдек, таълим муассасалари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг тегишли ҳудудларида велосипед турар жойларини ташкил этиш;

ижтимоий ва туризм инфратузилмаси объектлари учун велосипед йўлаклари ва велотураргоҳларини қуриш назарда тутилади.

2021-2022 йиллар давомида

2. Жиззах вилояти Зомин тумани марказидан «Зомин» миллий боғининг кириш қисмидаги дастлабки постга қадар 4П-40 автомобиль йўлининг 5 км қисмида велосипедда сайр қилиш учун велосипед йўлакларини барпо этиш.

2021 йил сентябрь

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Жиззах вилояти ҳокимлиги,Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

3. Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Сангзоркўл ҳудудида жойлашган велоспортнинг «мотокросс» (BMX Racing) тури бўйича янги барпо этилган иншоотни топшириш ва қабул қилиш ишларини амалга ошириш, халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминлаш ҳамда Халқаро велосипедчилар иттифоқи (Union Cycliste Internationale) томонидан мажмуани синовдан ўтказиб, сертификациялаш.

2021 йил октябрь

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

12.

Велоспорт турларини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш.

1. Велосипед йўлаклари инфратузилмасини ривожлантириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг маблағларини жалб қилиш.

2. Велосипед йўлакларини қуришнинг янги схемаларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш.

3. Аҳоли гавжум бўлган жойларда, шу жумладан туризм, маданий мерос объектлари ҳудудида велосипед ижараси (байкшеринг) тармоғини яратиш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Велоспорт билан шуғулланишни оммалаштириш ва ривожлантириш.

1. Ҳар бир ҳудудда «Велосипед куни» акциясини ташкил этиш.

Ҳар йили сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

2. Аҳолига қулай жойларда велосипедлар тўхташ жойи, ижарага бериш ва таъмирлаш пунктлари тўғрисидаги маълумот стендларини жойлаштириш.

2021 йил октябрь

3. Оммавий велосипед парадларини, велосипед сафарларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Велосипед мавсумининг очилиши ва ёпилиши, таътил кунлари

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Велоспорт турлари бўйича клублар фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Велоспорт турлари билан шуғулланувчилар ва тренерлар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ шакллантириш мақсадида барча велосипед клубларини хатловдан ўтказиш ва уларнинг ягона электрон базасини шакллантириш.

2021 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон велоспорт федерацияси

2. Халқаро велосипедчилар иттифоқи (Union Cycliste Internationale)дан Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби базасида велоспортнинг шоссе (Road) турида эркаклар ва аёллар жамоалари турлари бўйича континентал жамоаларини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш.

2021 йил декабрь

-

Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

3. Халқаро велосипедчилар иттифоқи (Union Cycliste Internationale)дан Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби базасида велоспортнинг «трек» (Track) турида эркаклар ва аёллар жамоалари турлари бўйича «Tashkent Track Team» профессионал жамоаларини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш.

4. «Tashkent Track Team» профессионал жамоасини Ўзбекистон велоспорт федерацияси талабномаси асосида зарур маблағлар билан таъминлаш.

2021-2022 йиллар давомида

Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клубига ажратилган маблағлар

Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

15.

Велоспорт турларини ривожлантириш бўйича илғор тажрибалардан келиб чиқиб «Велоспорт туризми» кластерини ташкил этиш.

Қуйидагилардан иборат бўлган «Велоспорт туризми» кластерини ташкил этиш:

биринчи босқичда 2022 йилда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт турлари бўйича ўқув-машғулот йиғинлари ва халқаро рейтинглар даражасидаги мусобақаларни ўтказиш;

ўқув-машғулот йиғинлари ва халқаро рейтинглар даражасидаги мусобақаларга чет эллик спортчилар ва тренерларни жалб қилиш.

2022 йилдан бошлаб

Бюджет маблағлари, ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги

16.

Ҳудудларни велоспортнинг шоссе (Road), трек (Track), мотокросс (BMX Racing), тоғ (MTB) ва фристайл (BMX Freestyle) турларига ихтисослаштириш.

1. Барча ҳудудларни велоспортнинг шоссе (Road) турига ихтисослаштириш.

2. Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳрини велоспортнинг трек (Track) турига ихтисослаштириш.

3. Жиззах, Навоий, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрини велоспортнинг мотокросс (BMX Racing) турига ихтисослаштириш.

4. Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларини велоспортнинг тоғ (MTB) турига ихтисослаштириш.

5. Тошкент шаҳрини велоспортнинг фристайл (BMX Freestyle) турига ихтисослаштириш.

2021-2022 йиллар давомида

Бюджет маблағлари, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Велосипед ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий шароитларни такомиллаштириш ҳамда юқори спорт натижаларини таъминлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш.

Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш ва қуйидаги ҳужжатлар тайёрланишини белгилаш:

йўловчи сифатида таърифланган велосипедчи мақомини йўл ҳаракати иштирокчисига ўзгартириш;

пиёдалар ҳаракатланиши участкаларида велосипед учун йўлаклар ажратиш бўйича давлат стандартини жорий этган ҳолда йўл қурилиши меъёрларига ўзгартиришлар киритиш;

маданий ва табиий мерос объектларида асосий ҳаракатланиш воситалари сифатида велосипедлардан фойдаланган ҳолда экотуризмни ривожлантириш бўйича Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳамда хусусий ташкилотлар таклифи бўйича лойиҳанинг давлат-хусусий шерикчилик асосидаги миллий оператор тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш;

экотуризмни илгари суриш мақсадларида маданий ва табиий мерос объектларида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон велоспорт федерацияси билан биргаликда миллий ва халқаро даражадаги мусобақаларни ташкил этиш;

дам олиш ва ишга бориб ишдан қайтиб келиш учун велосипедлардан фойдаланиш бўйича ижтимоий реклама концепциясини кенг тарғиб этиш;

вазирлик, идора ва ташкилотлар атрофида велосипедлар учун тўхташ жойларини ташкил қилувчи иш берувчиларни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш;

таълим муассасалари атрофида велосипедлар учун тўхташ жойларини ташкил этиш, шунингдек, велосипедлардан фойдаланувчи ўқувчи ва талабалардан иборат вело?лубларни тузишни рағбатлантириш тизимини яратиш;

тижорат банклари ва лизинг компаниялари томонидан фуқаролар ва ташкилотлар томонидан велосипедлар харид қилинишини молиялаштиришни кенг йўлга қўйиш;

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудида 2023 йилда Халқаро велосипедчилар иттифоқи (Union Cycliste Internationale) ва хусусий ташкилотларнинг «Бутунжаҳон велосипедчилар марказининг Ўрта Осиё филиали»ни ташкил этиш.

2021 йил ноябрь

Бюджет маблағлари, инвесторлар, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

IV. Велоспорт турларини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро стандартлар асосида мутахассисларни тайёрлаш ва мусобақаларни ўтказиш

19.

Халқаро велосипедчилар иттифоқи, Осиё велосипед спорти конфедерацияси ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг велоспорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бу борада манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Халқаро велосипедчилар иттифоқи, Осиё велосипед спорти конфедерацияси раҳбари ва раҳбари ўринбосари лавозимларига мамлакатимиздаги велоспорт турлари бўйича етук мутахассис, спортчи ва тренерлари орасидан номзодларни илгари суриш.

2. Хорижий давлатлар велоспорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бунда ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

2021 йилдан бошлаб

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

V. Велоспорт турларини аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш

21.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали велоспорт турларини кенг тарғиб қилиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2021 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканалида велоспорт турлари бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида «Велоспорт» махсус рукнини ташкил қилиш;

ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида велоспорт турларини кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш;

машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш;

таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва намойиш этиш;

спорт журналистларининг велоспорт ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш.

Амалга ошириш — 2021-2022 йиллар давомида

2. Ўзбекистон велоспорт федерациясининг веб-сайтини янгилаш, маълумотларни кўпайтириш, видеороликларни жойлаштириш, унинг ижтимоий тармоқлар ва видеохостинглардаги саҳифасини очиш.

2021 йил октябрь

Ўзбекистон велоспорт федерацияси маблағлари

Ўзбекистон велоспорт федерацияси

3. Ўзбекистонда велоспортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни жаҳон бўйлаб тарғиб қилиш бўйича роликлар тайёрлаш ва Entertainment and Sports Programming Network, Sky Sports, Setanta Sports, Fox Sports, Euronews, Eurosport, CNN каби етакчи хорижий оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш.

2021 йил декабрь

Ҳомийлик, ижрочилар ва бюджет маблағлари

Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

22.

Велоспорт турларини янада оммалаштириш, таниқли спортчилар ҳаёти ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш.

1. Велоспорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш, таниқли спортчилар ҳаёти ҳақида бадиий фильм ишлаб чиқариш.

2. «Олимпия сари йўл» ҳужжатли фильм ишлаб чиқариш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Кинематография агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, кинокомпаниялар

23.

Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузуридаги Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

1. Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузуридаги Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клубига ҳомий ташкилотларни бириктириш.

2. Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клубига нуфузли халқаро спорт тадбирлари, мусобақаларда бириктирилган ҳомий ташкилотлар фаолиятини тарғибот-ташвиқот қилиш ва PR-реклама хизматларини кўрсатиш.

2021-2022 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)

1.

Т.К. Нарбаева

Олий Мажлис Сенати Раиси — Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси, Кенгаш раиси

2.

А.А. Абдухакимов

Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

4.

А.Ҳ. Камилов

ташқи ишлар вазири

5.

Р.Қ. Давлетов

адлия вазири

6.

Т.А. Ишметов

молия вазири

7.

Б.И. Закиров

қурилиш вазири

8.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

9.

А.В. Шин

мактабгача таълим вазири

10.

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири

11.

А.Х. Тошкулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

12.

А.Қ. Каримов

туризм ва спорт вазири ўринбосари

13.

Н.Б. Турсунов

Миллий антидопинг агентлиги бош директори

14.

Р.М. Шаабдурахманов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

15.

М.М. Ташходжаев

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси

16.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

17.

К.Б. Ўринбойхўжаев

Ўзбекистон велоспорт федерацияси бош котиби, Кенгаш котиби