10.09.2021 йилдаги ПФ-6311-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6191-сон Фармони, 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, мамлакатнинг туристик жозибадорлигини ошириш, чет эл талабаларига Ўзбекистонда таълим олиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда хориждаги фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 10 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-6311-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сон Фармонига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4861-сон Фармони 5-бандидан тўртинчи — еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6065-сон Фармонида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«201. 16 ёшга тўлган фуқароларга идентификация ID-карталари берилганда улар бир вақтнинг ўзида давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, фуқаронинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда бу ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этиб борилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси фуқароси:

ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан 16 ёшигача;

16 ёшга тўлганда;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда.

ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

илгари берилган паспорт ёки ID-карта;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

Заруратга кўра

2-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари)

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:

аризачининг биографик маълумотларини тизимга киритади;

шахснинг электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади;

шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади;

ID-картани расмийлаштириш учун электрон талабнома шакллантиради.

Ариза берилган кун давомида

3-босқич

Давлат персоналлаштириш маркази

ID-карта олиш учун ариза топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаросида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади;

а) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаган ҳолда:

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади;

б) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлса:

шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.

Ахборот тизими воситасидареал вақт режимида

4-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини персоналлаштиради ва беради.

Ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни давомида

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси фуқароси

Қуйидаги ҳолатларда ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига ариза билан мурожаат қилади:

ID-карта йўқотиб қўйилганда;

ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда ёки ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганда, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан.

Ҳолат юз берганда беш иш куни ичида

6-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини расмийлаштиради ва беради.

ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида

7-босқич

Ички ишлар вазирлиги

16 ёшга тўлган фуқароларга идентификация ID-карталари берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Реал вақт режимида

8-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган фуқароларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

9-босқич

АТ «Халқ банки»

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

10-босқич

Ички ишлар вазирлиги

Фуқаронинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда бу ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Ўзгариш бўлган куни реал вақт режимида

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги 211-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«211. 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари берилганда ушбу шахс бир вақтнинг ўзида давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, шахснинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда ёки бекор қилинганда бу ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этиб борилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс:

ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан 16 ёшигача;

16 ёшга тўлганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда ёки фуқароликни йўқотганда;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда.

ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

чет давлат фуқаросининг миллий паспорти (Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси учун ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

илгари берилган яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан ёки фуқароликни йўқотган ҳолатда);

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

ваколатли органлар томонидан берилган аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (чет давлат фуқаролигидан чиққан ёки йўқотган ҳолатда);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

Заруратга кўра

2-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари)

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:

аризачининг биографик маълумотларини тизимга киритади;

шахснинг электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади;

шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади;

ID-картани расмийлаштириш учун электрон талабнома шакллантиради.

Ариза берилган кун давомида

3-босқич

Давлат персоналлаштириш маркази

ID-карта олиш учун ариза топширган Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади;

а) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаган ҳолда:

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади;

б) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлса:

шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.

Ахборот тизими воситасида реал вақт режимида

4-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини персоналлаштиради ва беради.

Ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни давомида

5-босқич

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс

Қуйидаги ҳолатларда ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига ариза билан мурожаат қилади:

ID-карта йўқотиб қўйилганда;

ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда ёки ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганда, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан.

Ҳолат юз берганда беш иш куни ичида

 

6-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга ID-картани расмийлаштиради ва беради.

Ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида

7-босқич

Ички ишлар вазирлиги

16 ёшга тўлган шахсларга идентификация

ID-карталари берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиққўмитаси

ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Реал вақт режимида

8-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган шахсларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

9-босқич

АТ «Халқ банки»

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган шахсларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

10-босқич

Ички ишлар вазирлиги

Шахснинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда ёки бекор қилинганда бу ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Ўзгариш бўлган куни реал вақт режимида

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сон қарори 2, 3 ва 6-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1971-сон қарори 2 ва 3-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Консуллик йиғимлари тарифининг рус тилидаги матнида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 4-моддага изоҳ қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Консульский сбор за оформление многократной визы сроком до 1 года иностранным гражданам и лицам без гражданства, обучающимся в высших образовательных учреждениях, расположенных на территории Республики Узбекистан, взимается в размере 175 долларов США, если иное не предусмотрено международными договорами Республики Узбекистан, в том числе в случае применения принципа паритета»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 12-моддада:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«За удостоверение доверенностей на право управления транспортных средств с отчуждением имущества, подлежащего специальной регистрации» устунида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

— супругам, родителям, детям и внукам

5% от установленной ставки

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

— братьям и сестрам

15% от установленной ставки

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва лойиҳа қувватини йилига 900 минг тоннагача тошкўмир қазиб олишга етказиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2727-сон қарори 1-банди учинчи хатбошисидаги «2020 йилнинг I чорагида» сўзлари «2021 йилда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2732-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 16-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Глава дипломатического представительства при необходимости отчитывается перед Сенатом Олий Мажлиса Республики Узбекистан по вопросам, связанным с его деятельностью»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш юзасидан ариза-анкетани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда юборишлари мумкин. Бунда, ариза-анкетани электрон рақамли имзо ёки шахсни идентификациялашнинг бошқа воситалари билан тасдиқлаш талаб этилмайди».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4887-сон қарорига 1-илованинг 39-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

39.

Болаларда семизликни эпидемиологик назорат қилиш бўйича Европа ташаббуси (COSI) дастурини 5 йилда бир марта амалга ошириш.

Дастлаб 2021/2022 ўқув йилида

20 минг АҚШ долл.

ЖССТ маблағлари

(келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Туризм ва спорт вазирлиги

(А. Каримов),

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

(келишув асосида)

Амалий чора-тадбирлар

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5124-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбошисидаги «ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини» сўзлари «энг яхши таклифларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги «Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5130-сон қарори 12-бандидаги «ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини» сўзлари «энг яхши таклифларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)