19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурига мувофиқ, хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, соҳага малакали педагогларни жалб этиш ҳамда аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хорижий тилларга ўқитишнинг сифатини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 06/22/106/0314-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини таъсис этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи босқич — туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи босқич — республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қарорни тасдиқласин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ва уларга бириктириладиган олий таълим муассасалари рўйхати ҳамда ушбу мактабларни жиҳозлаш дастури;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун мактаблар орасида мусобақаларни ўтказиш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш амалиётини йўлга қўйсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг камида С1 даражадаги халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан педагог кадрлар малакасини ошириш учун ажратиладиган маблағлар, давлат олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг харажатлари эса олий таълим муассасаларининг, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим муассасалари ўқитувчиларининг харажатлари — кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги ПҚ-231-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 07/24/231/0445-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, мазкур сертификатни олиш муқобил малака ошириш шакли сифатида тан олинсин.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчиларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган устамалар татбиқ этилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига Давлат бюджетидан замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 млн сўмдан маблағлар ажратилсин. Бунда, тавсия этиладиган дарслик ва ўқув қўлланмаларининг рўйхати ҳамда уларни сотиб олганлик тўғрисида ҳисобот шакли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.
(5-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июлдаги ПФ-114-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) хорижий тиллар ўқитувчиларининг сертификатни олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ва устама тўлаш, шунингдек, ушбу ўқитувчилар томонидан адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиш учун 2021 йилда қўшимча 100 млрд сўмгача ажратилиши ҳамда 2022 йилдан бошлаб тегишли маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хорижий тилларни ўқитиш соҳасига малакали кадрларни жалб қилиш ва соҳа мутахассисларининг салоҳиятини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021/2022 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса уч бараварга оширилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган олий таълим муассасалари битирувчилари томонидан давлат аттестация имтиҳонларини топшириш билан бир қаторда ушбу таълим муассасалари ҳисобидан миллий ёки унга тенглаштирилган бошқа етакчи халқаро баҳолаш тизимлари орқали уларнинг билимлари даражасини аниқлаш амалиёти йўлга қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июлдаги ПФ-114-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат хизматчилари томонидан хорижий тилларни ўзлаштириш даражасини ошириш ҳамда давлат органларини юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 7-банд учинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгилансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларининг раҳбарлари ўринбосарларидан бирига хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш, шу жумладан Агентлик билан ҳамкорлик қилиш вазифалари юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О. Хасанов), Агентлик, Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) ва Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда бир ой муддатда давлат органларида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов), Агентлик ва Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича ишларни самарали ташкиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — 2021 йил 1 июлга қадар Агентлик билан биргаликда жорий йил иккинчи ярми учун мўлжалланган ҳудудларда хорижий тилларни ўргатишни оммалаштириш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқсин, кейинчалик эса ҳар йили 15 январга қадар бундай «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари — ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича тегишли ҳудудда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботини эшитиб борсин;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси (Б. Мусаев) — ҳар ярим йилда ушбу қарорда назарда тутилган вазифалар бажарилишини Ҳукумат мажлисларида муҳокама қилиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов — ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини назорат қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 19 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-5117-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2021 й., 07/21/5117/0472-сон, 15.04.2022 й., 06/22/106/0314-сон, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон; 25.06.2024 й., 07/24/231/0445-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон)