Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023 07.07.2021 йилдаги 426-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.07.2021 йилдаги 426-сон
Дата вступления в силу
08.07.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ўн кун муддатда Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 11 апрелдаги 212-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 7 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
426-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 июлдаги 426-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида« 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 мартдаги ПҚ-4643-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) функционал вазифаларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бош вазир ўринбосари Бош вазирнинг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, кластер ва кооперациялар тизимини ва фермерликни ривожлантириш, қонунчилик талабларига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасини молиялаштириш ва моддий-техника ресурслари билан таъминлаш, ердан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доривор ўсимликлар етиштиришни кенгайтириш масалаларини ҳал этиш бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ҳамда тайёрланишини таъминлашга йўналтирилган.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2022 й., 09/22/683/1055-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бош вазир ўринбосари Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига (кейинги ўринларда — Котибият) бевосита раҳбарлик қилади ҳамда Котибият мудири, унинг ўринбосари ва мутахассисларининг ишини ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бош вазир ўринбосари Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ ўзига юкланган вазифалар ва мажбуриятлар доирасида умумий мувофиқлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Бош вазир ўринбосари меҳнатига белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат жадвалига мувофиқ ҳақ тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Бош вазир ўринбосарининг асосий фаолият йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини ўрганиш, аграр ҳамда озиқ-овқат соҳаларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида стратегик ва устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга доир оптимал қарорлар ишлаб чиқиш, аграр соҳада инновацион технологияларни, қишлоқ хўжалиги экинларининг интенсив ҳамда юқори ҳосилдор навларини етиштиришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш механизмларини такомиллаштириш орқали аграр ва озиқ-овқат соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш юзасидан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига бозор механизмларини кенг жорий этиш, пахта ва ғаллачиликда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиб, соҳага хусусий секторни тўлиқ олиб кириш, кластерлар, кооперациялар ва фермерликни ривожлантириш, соҳада давлат иштирокини камайтириш, мамлакат аҳолисига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб беришни ташкил этиш йўли билан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, Котибиятга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ҳамда амалга оширилишини мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари ваколатига киритилган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш концепцияси, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари», йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ҳамда тармоқларда муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил қилиш ҳамда Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда уларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишини доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама танқидий таҳлил қилишни, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этишни ҳамда комплекс вазифалар амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, амалий натижадорликни ошириш, яқин, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган мутлақо янги баҳолаш тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланиши ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифаларини, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириш масалаларини тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунлар ижросининг мақсадли ва комплекс ўрганилишини ҳамда унинг натижалари режа асосида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида муҳокама қилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият кадрлар захираси шакллантирилишини ва уни тизимли асосда янгилаб боришни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ва сув хўжалиги қурилиши соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарорида белгиланган ислоҳотлар самарали амалга оширилишини ташкил этиш ва таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш, унга замонавий менежмент механизмларини жорий этиш, соҳани рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳага алоқадор вазирлик ва идораларни кластерлар, кооперациялар ва фермер хўжаликларига ер ҳолатини аниқлаш, экин турлари, уруғ ва навларни тўғри танлаш, зараркунандаларга қарши курашиш, маҳсулот бозорини топиш бўйича замонавий хизмат кўрсатувчи ташкилотларга айлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги соҳасига бозор механизмларини кенг жорий этиш, пахта ва ғаллачиликда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиб, соҳага хусусий секторни тўлиқ олиб кириш, кластерлар, кооперациялар ва фермерликни ривожлантириш, соҳада давлат иштирокини камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг лаборатория текшируви ва сертификатлаш тизимини ривожлантириш, экспортни рағбатлантириш, савдо инфратузилмаси ва агрологистика марказларини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро бозорларда рақобатбардош, юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай агробизнес муҳитини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини ва истеъмол рационини яхшилаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжаликлари, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик каби аграр соҳанинг муҳим тармоқларини янада ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини ҳамда соҳанинг давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан аграр ва озиқ-овқат соҳасига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги соҳасида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ҳамда фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни қайта фойдаланишга киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги тармоқларида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишига, янги иш ўринларининг яратилишига кўмаклашиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолияти ва илм-фан соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, таълим ва маслаҳат хизматларини ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш, уруғчилик ва наслчилик мактабларини яратиш, илғор инновацион ишланмаларни кенг жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимида ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишда ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигида ерларнинг ҳолати, экинлар, сув ресурслари ҳақидаги ва бошқа маълумотларни ўзида жамлайдиган ахборот тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Транспорт прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда юклатилган вазифаларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ва сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги ислоҳотларнинг, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон, «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сон ва «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармонларига мувофиқ амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига қишлоқ хўжалиги, ўрмонзорлар, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш, сув хўжалиги қурилишини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон Фармонига мувофиқ сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш;
(10-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини шакллантириш, агрокластерлар ташкил қилиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш ва доривор ўсимликлар етиштириш ҳолатини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарорига мувофиқ аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шартнома муносабатларига асосланган ижара муносабатлари ва хўжалик юритиш тизимини кенг ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлайдиган қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ерларни қўриқлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни давлат ер кадастрини юритишни тартибга солиш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, ердан оқилона фойдаланиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни жорий қилиш, ерларни, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш, қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш, ерга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон ҳамда «Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорларига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари «E-AUKSION» электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилишини мувофиқлаштириш;
(10-банд «а» кичик бандининг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2022 й., 09/22/683/1055-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон хўжалигини ривожлантириш, ўрмон фонди ва қўриқланадиган табиий ҳудудларни самарали бошқариш, дарахтзорлар ташкил қилиш, такрор экиш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, ўрмонлардан оқилона ҳамда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастурига мувофиқ қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, хусусан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб этилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш масалалари бўйича таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва уларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги қурилиши соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон ва «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорларига мувофиқ сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилишида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 майдаги ПФ-139-сон Фармони ва «Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 майдаги ПҚ-251-сон қарорига мувофиқ доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва уларнинг хом ашё базасидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш.
(10-банд «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 683-сонли қарорига асосан ўттиз иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2022 й., 09/22/683/1055-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш тармоқларида бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, озиқ-овқат саноати корхоналарида замонавий технологияларни жорий қилиш, шунингдек, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, соҳага Ўзбекистон Республикасининг ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастурига мувофиқ хорижий инвестициялар ҳамда технологияларни жалб этиш учун шароитлар яратишга доир таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ҳамда уларни комплекс экспертизадан ўтказишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва диверсификациялаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологияларни кенг жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро стандартларга жавоб берадиган озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат соҳасида энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш мониторингини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат донини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш ҳамда унинг бажарилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонига мувофиқ ички истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш масалалари мониторинги ва таҳлилини ташкил этиш, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни ривожлантиришнинг сифатли ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат товарлари юзасидан бозорлар фаолиятини, ярмарка ва кўргазма фаолиятини мувофиқлаштириш, қишлоқ аҳолисини талаб этилган ва сифатли озиқ-овқат товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш мақсадида маркетинг тадқиқотлари ўтказилишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сон қарорига мувофиқ республика аҳолисини қиш-баҳор даврида узлуксиз таъминлаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашни ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чакана ва улгуржи савдони ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, пулли хизматлар кўрсатишни кенгайтириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини фаол жорий этиш, хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, савдо соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат саноати, савдо учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни юқори малакали кадрлар билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари ваколатига кирадиган масалалар бўйича «йўл хариталари»нинг амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, батафсил ахборотлари, материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари ўринбосарининг фаолиятига шахсий баҳо берган ҳолда уларни рағбатлантириш чораларини ёки ўзига бириктирилган соҳа ва тармоқларда асосий кўрсаткичларга эришишда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқади ҳамда бу тўғрисида аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳисобот беради;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари ва Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган соҳаларда маъмурий ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ҳамда натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини, уларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан Котибиятга бириктирилган соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр ва озиқ-овқат соҳалар тармоқларини ривожлантириш ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ҳукуматнинг қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукумат аъзолари ҳисобланадиган вазирлар ҳамда давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ва бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар лавозимларига номзодларни тасдиқлаш (тайинлаш) бўйича белгиланган тартибга мувофиқ кадрларни танлайди ҳамда уларнинг захирасини шакллантиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мутахассислари лавозимларига кадрларни танлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудири ва унинг ўринбосари ҳамда бошқа мутахассисларнинг вазифалари тақсимланишини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилган ҳолда, Котибият мудири бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг коллегиал органлари, хўжалик бошқаруви органларининг мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига кўра — давлат бошқа органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига ажратилиб, улардан фойдаланишдан тежаладиган маблағларни қайта тақсимлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бош вазир ўринбосари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юкланган вазифалар муддатида ва сифатли бажарилиши, соҳадаги ислоҳотларнинг натижадорлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 9 — 11-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унинг ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир ўринбосари олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбарлик қилинаётган Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойишлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан товарлар ҳамда хизматлар экспорти прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 мартдаги ПҚ-4643-сон ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Бош вазир ўринбосари фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Котибият иш режаси асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бириктирилган давлат бирлашмалари бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 июлдаги 426-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти (кейинги ўринларда — Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кластерлар, кооперациялар ва фермерлик тизимини ривожлантириш, ердан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш доривор ўсимликлар етиштиришни кенгайтириш соҳаси масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 683-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2022 й., 09/22/683/1055-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан, аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр ва озиқ-овқат соҳаларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр ва озиқ-овқат соҳаларида давлат сиёсатининг самарали ҳамда сифатли амалга оширилишида, шу жумладан, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда, шунингдек, бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қишлоқ хўжалигини ва фермерликни ривожлантириш ҳамда қонунчилик талабларига риоя этиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, «йўл хариталари» ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмолининг ҳақиқий ҳолатини ҳамда ривожлантириш истиқболларини чуқур таҳлил қилиш асосида бу борадаги сиёсатни стратегик режалаштириш бўйича амалий ишларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш, экин майдонларини оптималлаштириш, ўрмон майдонлари, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилишнинг янги илғор технологияларини жорий этиш, фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлигини ва молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек, тармоқнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ жойларда ижара муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг етакчи бўғини ва шакли сифатида фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилишни ва самарали фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини оширишга кўмаклашиш, уларнинг манфаатдорлигини рағбатлантириш, замонавий технологияларни ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини комплекс қайта ишлашни жорий этиш, шунингдек, қишлоқда янги ишлаб чиқаришлар ва хизматлар соҳасини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳисобига механизациялаш ва рентабеллик даражасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг фаолиятига сувни тежайдиган самарали технологияларни, биринчи навбатда, томчилатиб суғориш технологияларини, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини шакллантириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мониторингини ва таҳлилини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари билан биргаликда қишлоқ хўжалигини ҳамда қишлоқни ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, хўжалик юритишнинг шартнома муносабатларига асосланган шакллари ва тизимини кенг ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатлари ишончли ҳимоя этилишини таъминлайдиган иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, мини-технологияларни ривожлантириш соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш, аграр секторга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
селекция ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари билан таъминлаш, чигиртка, зараркунандалар, ўсимликликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича ягона техник ва технологик сиёсатни амалга оширишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжаликларини юқори унумли, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан, шу жумладан, лизинг асосида таъминлаш ишлари мониторингини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялашни таъминлашни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини синаш ҳамда сертификатлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор принциплари ва механизмлари асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолияти мониторингини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр ва озиқ-овқат соҳаларида қонунчиликка риоя этиш бўйича назорат ишларини юзасидан мониторинг юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини молиялаштириш, моддий -техника ресурслар билан таъминлаш ҳамда кластер ва кооперация тизимини жорий этиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармонига мувофиқ соҳанинг диверсификация қилиш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, кластер ва кооперация муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, соҳага бозор механизмларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича амалий ишларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кластерлар, кооперациялар ва фермерликни ривожлантириш ҳамда аграр секторга хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида хорижий давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр ва озиқ-овқат соҳаларида кластерлар ва кооперацияларни ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон ва «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон Фармонларига мувофиқ янада такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кластерларнинг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишдан манфаатдорлигини рағбатлантириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро бозорларда рақобатбардош, юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи қулай агробизнес муҳитини яратиш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агротехник тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини ҳамда соҳанинг давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан аграр ва озиқ-овқат соҳасига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ва уларнинг тизим ташкилотларидаги жамғармаларига маблағларни шакллантириш ва уларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини етказиб бериш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
машина-трактор паркларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматлари кўрсатишнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этишнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжаликларини, машина-трактор паркларини юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан, шу жумладан, лизинг асосида таъминлаш ҳолатини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) қишлоқ хўжалигида илм-фан, инновацион технологияларни ривожлантириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигида илм-фан, инновация технологияларини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, «йўл хариталари» ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр ва озиқ-овқат соҳаларида илмий салоҳиятни мустаҳкамлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграцияси, кадрлар тайёрлашда аграр соҳа тармоқлари билан яқин ҳамкорликни кучайтириш, илмий-тадқиқот натижаларини ва инновацион технологияларни тарғиб ва жорий қилиш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъмурий бўйсунишидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамда унинг тармоқлари бўйича изланишлар олиб бораётган кадрлар тайёрловчи илмий-тадқиқот ташкилотлари ва олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агросаноат мажмуидаги раҳбар ва мутахассис кадрларнинг эгаллаган билимларини касбий фаолиятларида самарали қўллай олишга, аграр соҳада олиб борилаётган кенг қамровли чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга, қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги мавжуд долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган таълим жараёнини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий ташкилотларнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларида самарадорликни ривожлантириш ва оширишнинг муҳим муаммолари, ишлаб чиқаришга илмий ишланмаларни жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари мониторингини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истиқболли инновация ишланмалари, шунингдек, замонавий автоматлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларига жорий этилишини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ердан оқилона фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон фонди ва қўриқланадиган табиий ҳудудларни самарали бошқариш, дарахтзорлар ташкил қилиш, такрор экиш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, ўрмонлардан оқилона ҳамда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмонзорлардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, «йўл хариталари» ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмонзорлар ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга доир ишларни ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш ва доривор ўсимликлар етиштиришнинг мониторингини ҳамда таҳлилини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг давлат ер кадастрини юритиш, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида ер участкалари тақдим этишда, ер ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир тавсиялар ишлаб чиқишда тўсиқларни бартараф этиш, республикада экологик вазиятни яхшилаш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр соҳада монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, соғлом рақобат учун шароитлар яратиш, ердан фойдаланишда бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий қилишга оид таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сон Фармонига мувофиқ ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш, республикамизда ўрмонларни тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш, ўрмонзорлардан оқилона фойдаланиш, доривор ўсимликлар ва манзарали дарахтларнинг қимматбаҳо навларини етиштириш чора-тадбирларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмонларни бошқариш, улардан фойдаланиш, такрор кўпайтириш, уларни қўриқлаш ва ҳимоя қилишни самарали ташкил этишга, давлат ўрмон кадастрини юритишга ва қўриқхона ишини ташкил этишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни молиялаштириш ва кредит ажратиш тизимини такомиллаштириш, ўрмонлардан фойдаланиш, уларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, ўрмон хўжалигини ривожлантиришга доир таклифларни таҳлил қилиш ҳамда тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилишини ривожлантириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалиги ва сув ресурслари тизимини бошқариш бўйича замонавий автоматлаштирилган ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш ишларини ташкил этиш ва мониторингини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалиги ташкилотларининг иқтисодий самарадорлигини ва молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув ресурсларини вертикал бўйича самарали бошқариш, сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари ўртасидаги сув муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалигида ва сув хўжалиги қурилиши соҳасида суғориш сувини тежайдиган самарали технологияларни ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув истеъмолчилари уюшмаларининг ривожланиши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш мониторинги ва таҳлилини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари билан биргаликда сув хўжалигини ва сув хўжалиги қурилишини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилишида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шартнома муносабатларини фаол ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлайдиган, ишончли сув таъминотига йўналтирилган қулай иқтисодий шарт-шароитлар ва ҳуқуқий кафолатларни яратиш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер юзасидаги сув ресурсларидан фойдаланиш кадастри тизимини жорий этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш, сув хўжалиги тизими фаолияти масалаларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалигида энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ишларини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалигига ва сув хўжалиги қурилишига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалигида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига мувофиқ бошқарув шакллари, методлари ва тузилмаларини кенг жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизимларини бошқаришнинг ҳавза принципи асосида сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалиги ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмаларини ва фермер хўжаликларини лизинг асосида замонавий мелиоратция техникаси, машиналар ва механизмлар билан таъминлаш ишлари мониторингини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалиги бўйича илмий ташкилотларнинг илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга ҳамда сув хўжалигининг энг муҳим муаммоларини ҳал этишга ва сув хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилган илмий ишланмаларни жорий этиш бўйича фаолияти мониторингини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик, қуёнчилик, пиллачилик, асаларичилик, ветеринария ва наслчилик ишини ривожлантириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорвачиликни ривожлантиришни тизимли ва комплекс ўрганишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги ПФ-5696-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон ҳамда «Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 январдаги ПҚ-4576-сон қарорларига мувофиқ республикада чорвачилик паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик, қуёнчилик, пиллачилик, асаларичиликни янада ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар амалга оширилишининг ва натижадорлигининг мониторинги олиб борилиши ҳамда таҳлил этилишини, интенсив усуллар ва технологияларнинг чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга жорий қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик, қуёнчилик, пиллачилик, асаларичилик, ветеринария ва наслчилик ишини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, «йўл хариталари» ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
наслчилик ишини сифатли ташкил этиш, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига зооветеринария хизматлари кўрсатиш соҳасида хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
келгусида товар хўжаликларини наслчилик хўжаликлари этиб таркибий ўзгартирган ҳолда, чорва моллари зотларини яхшилаш бўйича узоқ муддатли селекция режаларини ишлаб чиқишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зооветеринария пунктларини жиҳозлаш ҳамда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига зоотехника ва ветеринария хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, ветеринария препаратларини мамлакатимизда ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ва чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озуқа экинларини экиш таркибини мақбуллаштириш ва чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларининг ер майдонларидан мақсадли фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик, қуёнчилик, асаларичилик маҳсулотлари етиштиришга интенсив ва замонавий технологияларни кенг жорий этишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжаликларида ва якка тартибдаги секторларда чорвачилик, балиқчиликни ривожлантиришни, тармоққа хорижий инвестицияларни ва замонавий технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратишни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ресурс тежайдиган замонавий технологияларни, шу жумладан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш, шунингдек, бозор конъюнктураси таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, мева маҳсулотлари турларини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мева, узум ва сабзавот маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва сотишнинг бутун занжирини ўз ичига олган кластер шаклини ташкил қилиш ва кооперация тизимини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мева-сабзавот маҳсулотлари, шу жумладан органик маҳсулотлар, картошка, полиз экинлари, узум етиштириш ҳажмларини ошириш, ички истеъмолни барқарор таъминлаш дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, экспорт қилиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли прогнозларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш ва логистика соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдо соҳасини ривожлантириш ва ички истеъмол бозорида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нарх-наволарини барқарор сақланишини таъминлаш борасида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдо соҳаси ва ички бозорда нарх-наволарни барқарорлаштириш бўйича ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, «йўл хариталари» ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонига мувофиқ ички истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш масалалари мониторинги ва таҳлилини ташкил этиш, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни ривожлантиришнинг сифат ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдо масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти мониторингини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдо соҳасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш вазифалари комплекс ҳал этилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат товарлари юзасидан деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ва ярмаркалари фаолияти мониторингини олиб бориш, аҳолини истеъмол меъёрларидан келиб чиқиб, эҳтиёжи учун талаб этиладиган сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида маркетинг тадқиқотлари ўтказилишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш тармоқларида бозор принциплари ва механизмаларини кенг жорий этиш, озиқ-овқат саноати корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва диверсификациялаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологияларни кенг жорий этиш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика аҳолисини йилнинг қиш ва баҳор ойларида узлуксиз таъминлаш учун озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини захирага жамғаришни ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улгуржи ва чакана савдо тизимларини такомиллаштириш, аҳолига савдо хизматлари кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини фаол жорий этиш, хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, савдо соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат соҳасида энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш мониторингини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда озиқ-овқат бўладиган донни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш ҳамда унинг бажарилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и1) доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш, доривор ўсимликлар етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш масалалари . бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, «йўл хариталари» ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун мос бўлган ер участкаларини очиқ электрон танловга қўйиб бориш ишларини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доривор ўсимликлар бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳолини доривор ўсимликлар маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доривор ўсимликларга оид илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ишларини ташкил этиш, доривор ўсимликшунослик тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доривор ўсимликларнинг сертификатланган уруғчилигини ташкил этиш, уларни етиштириш агротехнологиясини яратиш соҳаларини ривожлантириш ва доривор ўсимликлар етиштиришнинг мониторингини ҳамда таҳлилини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Доривор ўсимликлар хом ашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 майдаги ПФ-139-сон Фармонига мувофиқ доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллаш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 майдаги ПҚ-251-сон қарорига мувофиқ доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доривор ўсимликларни етиштиришда илм-фан ва ишлаб чиқариш корхоналарининг кооперация алоқаларини йўлга қўйишда кўмаклашиш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 683-сонли қарорига асосан «и» кичик банди билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2022 й., 09/22/683/1055-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, Котибиятга бириктирилган соҳалардаги муаммоли масалалар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«йўл хариталари» тегишли тадбирларининг амалга оширилиши тўғрисида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида таҳлилий материаллар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир томонидан Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини доимий асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари»ининг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш, мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалигининг бошқа маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш, тармоқлар ва ҳудудларда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича давлат мақсадли дастурларини амалга оширишга доир маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган ташкилотларда ишларнинг ҳолатини, Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга бориб ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, «йўл хариталари» ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқиш ва расмийлаштиришда иштирок этади, кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарига вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши учун уларга Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ҳамда вазифаларини бериш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекс равишда ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган аграр ва озиқ-овқат соҳалари ташкилотларининг Котибият юритадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан электрон шаклда тушадиган мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқарувининг органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларининг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишларда, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги халқаро лойиҳаларда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро, хорижий ташкилотлар, хорижий ҳукуматга қарашли муассасалар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Котибият:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Котибият тузилмасига Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосари — инвестициялар ва экспорт масалалари бўйича, шунингдек, қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигини ва фермерликни ривожлантириш ҳамда қонунчилик талабларига риоя этиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини молиялаштириш, моддий техника ресурслари билан таъминлаш ҳамда кластер ва кооперация тизимини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацион технологияларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ердан оқилона фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорвачилик, ветеринария ва наслчилик ишини ҳамда балиқчилик ва пиллачиликни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паррандачилик, асаларичилик, қоракўлчилик ва қуёнчилик ишини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш ва логистика масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш, доривор ўсимликлар етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 683-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2022 й., 09/22/683/1055-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг инспектори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият инспектори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Котибият ишларини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари томонидан амалга оширилади, Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Котибиятнинг мудири, унинг ўринбосари ва бош мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг иши Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларининг иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Котибият мудири:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, мутахассислар ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Котибият мутахассисларининг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва маъмурий жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳамда Бош вазир ўринбосари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритади, Котибият мудирининг ўринбосари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирининг ўринбосари ва мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига тушган, Вазирлар Маҳкамаси қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият кадрлари захирасини шакллантириш ва янгилаб боришни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Котибият мудири вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Бош вазир ўринбосари билан келишув бўйича Котибият мудирининг ўринбосари бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Котибият мудирининг ўринбосари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради, уларга бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб турилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудири билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига келган, республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган кенгашларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифларни киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Котибият бош мутахассиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материаллар ҳақида ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, Бош вазир ўринбосарига, шунингдек, белгиланган тартибда — Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ва ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича бажариш жадвалини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратларининг (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматларининг) таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар ишларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларнинг сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига биркитилган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилиши назорат ва таҳлил қилинишини таъминлайди, улар бажарилишининг бориши ва натижалари тўғрисида Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг жорий иш режалари шакллантирилишида иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари кўриб чиқиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари маърузалари ва нутқлари учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишлар ва мажлисларни, шу жумладан, Ҳукумат комиссиялари мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишни ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг белгиланган муддатларда ижро этилишини назорат қилади, Котибият мудирини ва Бош вазир ўринбосарини топшириқлар бажарилишининг бориши тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг номига келган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида ахборот беради ва хат-хабарларга топшириқларни белгиланган тартибда ижрочиларга юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг ўринбосари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари қабул қилинишини ташкил этишни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларнинг Бош вазир ўринбосари томонидан қабул қилинишини ташкил этади, Бош вазир ўринбосари топшириғи бўйича фуқароларни шахсан қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 09/21/426/0648-сон; 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон; 01.12.2022 й., 09/22/683/1055-сон)