22.04.2021 йилдаги ПҚ-5089-сон
46. Ушбу Низомнинг 44 ва 45-бандларида белгиланган тартибда навбатдаги махсус унвон берилган ходимларга уларни аввалги иш жойида унвонда хизмат ўтаган даври ҳисобга олинади.
47. Ушбу Низомнинг 30-банди учинчи хатбоши, 44 ёки 45-бандларига мувофиқ махсус унвонлар берилган (шу жумладан мазкур Низом кучга киргунга қадар хизматга қабул қилинган ёки ўтказилган) ходимларга хизмат йиллари учун фоизли устама ҳақ белгилашда уларнинг аввалги иш жойидаги (фоизли устама тўлаш учун белгиланган) хизмат ёки меҳнат стажлари инобатга олинади ҳамда ушбу давр ходим Миллий гвардиядан бўшатилган тақдирда, унга пенсия тайинлашда умумий хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.
106. Ушбу Низомнинг 135-банди «а», «б», «в», «г», «д» ва «е» кичик бандлари асосида хизматдан бўшатилаётган ходимларга ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилинган календарь йили учун ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий ва қўшимча таътиллар берилади.
144. Пенсия олиш ҳуқуқини берувчи хизмат муддатини ўтамаган, ушбу Низомнинг 135-банди «б», «г», «д» ёки «е» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилаётган ходимлар бўшаш кунида умумий иш стажи йигирма беш ва ундан ортиқ йилни ташкил этганда, шунинг камида ўн икки йил олти ойи Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари хизматларига тўғри келганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
146. Ушбу Низомнинг 135-банди «л» кичик бандига асосан хизматдан бўшатилиб, ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ёхуд асоссиз бўшатилганлиги тан олинган ҳолларда, шунингдек, ғайриқонуний равишда хизматдан бўшатилган деб топилган шахсларни хизматга тиклаш суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори ёхуд Миллий гвардия қўмондонининг қарори асосида амалга оширилади.
147. Ушбу Низомнинг 146-бандида назарда тутилган шахслар бўшатилганидан ёки суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қарори чиқарилганидан бошлаб уч ой муддатда хизматга тиклаш ҳақида Миллий гвардияга мурожаат этишлари лозим.
150. Ушбу Низомнинг 135-банди «в», «г», «е» ва «н» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар махсус унвонни тиклаган ҳолда хизматга қайта қабул қилиниши мумкин.
Ушбу Низомнинг 135-банди «а» кичик бандига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар уларнинг Миллий гвардиядаги календарь ҳисобдаги амалий иш стажи ўн йилдан ортиқ бўлганда, Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари ва соҳавий хизматлари, таълим муассасалари бошлиқларининг асослантирилган тақдимномаларига асосан, шунингдек, хизматдан бўшашига ўқишга кириши сабаб бўлган ҳолларда хизматга қайта қабул қилиниши мумкин.

Т/р

Миллий гвардиянинг махсус унвонлари

Ички ишлар органларининг махсус унвонлари

Ҳарбий унвонлар

Божхона хизматларининг махсус унвонлари

Давлат солиқ хизмати органларининг махсус унвонлари

(Ҳарбий) прокуратура хизматларининг мартаба даражалари

Адлия хизматларининг мартаба даражалари

Суд хизматларининг мартаба даражалари

1.

лейтенант

лейтенант

лейтенант

божхона хизмати лейтенанти

солиқ хизматининг III даражали инспектори

3-даражали юрист, адлия лейтенанти

3-даражали юрист

3-даражали юрист

2.

катта лейтенант

катта лейтенант

катта лейтенант

божхона хизмати катта лейтенанти

солиқ хизматининг II даражали инспектори

2-даражали юрист, адлия катта лейтенанти

2-даражали юрист

бешинчи малака даражаси, 3-даражали юрист

3.

капитан

капитан

капитан

божхона хизмати капитани

солиқ хизматининг I даражали инспектори

1-даражали юрист, адлия капитани

1-даражали юрист

тўртинчи малака даражаси, 2-даражали юрист

4.

майор

майор

майор

божхона хизмати майори

солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

адлия маслаҳатчиси, адлия майори

3-даражали адлия маслаҳатчиси

учинчи малака даражаси, 3-даражали адлия маслаҳатчиси

5.

подполковник

подполковник

подполковник

божхона хизмати подполковниги

солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси

адлия кичик маслаҳатчиси, адлия подполковниги

2-даражали адлия маслаҳатчиси

иккинчи малака даражаси, 2-даражали адлия маслаҳатчиси

6.

полковник

полковник

полковник

божхона хизмати полковниги

солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси

адлия катта маслаҳатчиси, адлия полковниги

1-даражали адлия маслаҳатчиси

биринчи малака даражаси, 1-даражали адлия маслаҳатчиси

7.

генерал-майор

генерал-майор

генерал-майор

божхона хизмати генерал-майори

солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

олий малака даражаси

8.

генерал-лейтенант

генерал-лейтенант

генерал-лейтенант

божхона хизмати генерал- лейтенанти

солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

9.

генерал-полковник

генерал-полковник

генерал-полковник

божхона хизмати генерал-полковниги

солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси адлия генерал-полковниги

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш, Миллий гвардия ҳайъати қарорларида белгиланган талабларни, Миллий гвардияси қўмондонининг буйруқ, фармойиш ва кўрсатмаларини қатъий бажариш;
Шунингдек, рағбатлантириш тариқасида мазкур Уставнинг 27-банди «а» ва «б» қисмида, 28-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган муқаддам қўлланилган интизомий жазони муддатидан олдин бекор қилиш мумкин.
24. Миллий гвардия ўқув марказларида мазкур Уставнинг 23-бандида назарда тутилган рағбатлантириш чораларидан ташқари курсантлар ва тингловчиларга нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари ҳам қўлланилади:
28. Миллий гвардия ўқув марказларида Уставнинг 27-бандида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан ташқари ўқув марказларининг белгиланган ички тартиб-қоидаларини бузган, ўқув дастурини қониқарсиз ўзлаштирган курсантларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари ҳам қўлланилиши мумкин:
Уставнинг 23-банди «а» кичик бандида назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;
Уставнинг 27-банди «а» кичик бандида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш.
мазкур Уставнинг 23-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида ҳамда 24-бандининг «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;
мазкур Уставнинг 27-банди «а», «б», «в» кичик бандларида ҳамда 28-бандида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш.
32. Миллий гвардия қўмондони мазкур Уставнинг 23, 24, 27 ва 28-бандларида назарда тутилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллайди, шунингдек, ходимларни Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларига ва давлат мукофотларига тақдим этади.
39. Уставнинг 27-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо қўлланилган ходим мазкур жазони бекор қилиш орқали рағбатлантирилади.