1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон фармонига мувофиқ ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.05 Бола туғилганда бериладиган нафақалар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 89-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 июлдан чиқарилади. — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2022 й., 09/22/89/0164-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилиши ҳамда тасдиқланишини, Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ва дафн маросими учун бериладиган нафақаларни тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминлаш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маълумотлар базаси «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида ва пенсионерларнинг пенсия ва нафақа миқдори тўғрисидаги маълумотномаларни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибини амалга ошириш юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент талаблари бузилганлиги учун давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 89-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2022 й., 09/22/89/0164-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 23 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
327-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Регламент туғилган боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) Давлат хизматлари марказлари орқали бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини (кейинги ўринларда — нафақа) тайинлаш юзасидан мурожаат қилиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 110-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2024 й., 09/24/110/0184-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги идоралараро электрон ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ариза берувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ариза берувчилар давлат хизматлардан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ваколатли орган томонидан сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида нафақа пули тайинланади ёки рад этилади ҳамда бу ҳақидаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда маълумотда рад этиш сабаблари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ваколатли орган нафақа пулини тайинлаган тақдирда тўлов қайдномаларини шакллантиради ва нафақани қачон ва қаердан олиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотни (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади. Шакллантирилган тўлов қайдномалари ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи кунигача сўровномада келтирилган нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Давлат хизматлари маркази маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида ариза берувчини хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фарзанд тугилганда бериладиган нафақани тайинлаш юзасидан мурожаат қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Ариза берувчи
1. Фарзанд туғилганда бериладиган нафақани тайинлаш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.
Бола туғилгандан бошлаб олти ой муддатда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) юборади.
1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг беш дақиқада
2. ЯИДХП
2. Сўровномани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юборади.
2. Автоматик тарзда
3-босқич
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
1. Фарзанд тугилганда нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида тегишли қарор қабул қилади.
2. Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлар марказига ёки ЯИДХПга электрон шаклда юборади.
Сўровнома олинганидан сўнг беш дақиқада
3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлар марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.
4. Ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни АТ «Халқ банки» филиалининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради.
Ҳар ойнинг 5 кунигача
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.
2. Нафақа пули тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш мумкинлиги тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.
Бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддатда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 110-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2024 й., 09/24/110/0184-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
______________________
(сана)
______________________
(рақами)
Фарзанд туғилганда бериладиган нафақани олиш учун
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:
1. Фамилияси:
2. Исми:
3. Отасининг исми:
4. Туғилган санаси:
5. Паспорт серияси ва рақами:
6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:
7. Нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот:
8. Боланинг туғилган санаси:
9. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами:
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 89-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2022 й., 09/22/89/0164-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 89-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2022 й., 09/22/89/0164-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/327/0651-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2022 й., 09/22/89/0164-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 05.03.2024 й., 09/24/110/0184-сон)