26.01.2021 йилдаги 37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.01.2021 йилдаги 37-сон
Дата вступления в силу
27.01.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Давлат харидлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 апрелга қадар давлат харидлари соҳасидаги махсус ахборот портали операторлари билан биргаликда махсус ахборот порталида қурилиш соҳасида давлат харидларини электрон шаклда ўтказишни назарда тутувчи алоҳида саҳифа яратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 майга қадар Марказий ахборот порталини яратиш бўйича техник-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида экспертизадан ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 сентябрга қадар давлат харидлари бўйича барча маълумотларни жамловчи ва ташқи ахборот тизимлар билан ўзаро электрон ҳамкорликни таъминловчи Давлат харидлари марказий ахборот портали дастурий мажмуасини (кейинги ўринларда — Марказий ахборот портали) яратиш ва уни кузатишни таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий ахборот порталини ишлаб чиқиш ва уни кузатишни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий ахборот порталини ишлаб чиқиш ва уни кузатишни таъминлаш халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган маблағлар ҳамда Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш марказининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ахборот тизимлари ўртасидаги ахборот алмашинувидан фойдаланган ҳолда давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат харидлари соҳасидаги маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида Марказий ахборот портали билан электрон ҳамкорликни амалга ошириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги икки ой муддатда Молия вазирлигига қурилиш соҳасида (лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция (модернизация) қилиш ва мукаммал таъмирлаш) танловни (тендерни) ташкил этиш ва ўтказишда иштирокчилар учун талаб этиладиган намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш учун киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлигининг сўровига мувофиқ Марказий ахборот порталини электрон ҳукумат тизимлари билан интеграциялашни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат харидлари марказий ахборот порталини юритиш бўйича функционал талаблар 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификаторини юритиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) миллий классификаторининг «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» билан маьлумотлар алмашишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 26 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сон қарорига
1-ИЛОВА

Давлат харидлари марказий ахборот порталини юритиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
функционал талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар

1. Давлат харидлари марказий ахборот порталини юритиш бўйича функционал талаблар (кейинги ўринларда — Функционал талаблар) «Давлат харидлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек, соҳага оид қабул қилинган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Функционал талабларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари марказий ахборот портали (кейинги ўринларда — ДХМАП) — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат харидлари тўғрисидаги ахборот электрон шаклда юритилишини, шу жумладан, махсус ахборот портали операторининг (кейинги ўринларда — оператор) ахборот тизимлари билан ўзаро маълумот алмашинуви орқали давлат харидларининг режа-жадваллари, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари тўғрисидаги ахборот, давлат харидлари бўйича статистик ахборот ва бошқа маълумотларни ўзининг маълумотлар базасида жамланишини ва улардан барча жисмоний ва юридик шахсларнинг эркин фойдаланишини таъминловчи махсус электрон платформаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари тўғрисидаги ахборот (кейинги ўринларда — ахборот) — давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, давлат харидларининг режа-жадваллари, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, ҳужжатларнинг намунавий шакллари, харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш учун зарур бўлган намунавий шартномалар, давлат харидларининг якунлари тўғрисидаги ахборот, Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри, Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорлари, давлат харидлари бўйича статистик ахборот ва давлат харидлари соҳасига оид бошқа маълумотлар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ахборот портали — операторнинг давлат харидлари ўтказилишини, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидлари якунлари, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифлари ҳақидаги ахборотнинг ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотнинг электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, электрон давлат харидлари ўтказилишини таъминловчи веб-сайти ва махсус электрон платформаси;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ахборот портали оператори — давлат харидларининг субъектларига харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш, махсус ахборот порталига эълонларни, буюртманомаларни ҳамда давлат харидлари ва уларнинг якунлари тўғрисидаги бошқа ахборотни жойлаштириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи махсус ваколатли юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Функционал талаблар қуйидагиларни назарда тутади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДХМАПда ахборотни шакллантириш ва жойлаштириш, шунингдек, унинг жамоатчиликка очиқлигини таъминлаш учун «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ҳамда ушбу Функционал талабларнинг 2 ва 3-боблари талабларига мувофиқ функционал имкониятларни яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДХМАПнинг операторлар ахборот тизимлари ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграциясини амалга ошириш имкониятларини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари маблағлари доирасида юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартибига мувофиқ ахборотни шакллантириш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида ДХМАПда ахборот мажбурий тартибда жамоатчиликка ҳавола этилишини таъминлаш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи давлат органларига ўз функцияларини бажариши учун ДХМАПдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. ДХМАП Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларида жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи давлат органларининг масъул ходимлари ўз функцияларини амалга ошириш учун ўзларининг солиқ органлари томонидан берилган электрон рақамли имзоларидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда ДХМАПда кузатувчи сифатида рўйхатдан ўтадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. ДХМАПда жойлаштирилган ахборот ДХМАПда ахборотни жойлаштириш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ЭРИси билан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. ДХМАПда ЭРИни қўллаш тартиби «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган талабларга мувофиқ, шунингдек, «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. ДХМАПга бошқа ахборот тизимларидан интеграция асосида узатиладиган ахборот ДХМАПга автоматик тарзда жойлашади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. ДХМАП билан бошқа ахборот тизимлари ўртасидаги маълумотлар алмашинуви белгиланган стандарт талабларга мувофиқ ягона форматлар орқали ҳамда Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар, классификаторлар ва ягона идентификаторларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. ДХМАПда ахборотни жойлаштириш қуйидаги талаблардан келиб чиқиб амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот электрон ҳужжатларнинг ягона шаклига мувофиқ бўлган тақдирда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланилаётган ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойлаштирилиши лозим бўлган ахборот қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ахборотни ДХМАПда жойлаштиришда уларга автоматик равишда ДХМАП томонидан идентификация рақами берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Махсус ахборот порталида эълон қилиниши лозим бўлган ахборот ДХМАПда жойлаштирилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. ДХМАПга қўйиладиган асосий талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. ДХМАПда ахборотни шакллантириш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим қилиш функциялари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, шунингдек, ушбу Функционал талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. ДХМАП қуйидаги саҳифалардан ташкил топади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборотни жойлаштириш, жамлаш, қайта ишлаш ва таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш саҳифаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи ахборот тизимлар билан маълумот алмашинувини таъминлаш саҳифаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ва ички аудит бўлинмалари томонидан давлат харидлари субъектларининг ўз функцияларини қонунчилик ҳужжатлари талаблари доирасида амалга ошираётганлиги бўйича мониторинг ва назорат қилиш саҳифаси;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификаторини юритиш саҳифаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта ишланадиган маълумотларнинг хавфсизлиги, яхлитлиги, тўғрилиги ва улардан фойдалана олиш имкониятини таъминлаш саҳифаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган маълумотларни (маълумотномалар, таснифлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шарҳлар ва тушунтиришлар) олиш, сақлаш ва тарқатиш саҳифаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат буюртмачиларининг касбий маҳоратга эга бўлиши, ходимларнинг соҳа бўйича малакасини мунтазам равишда ошириб бориш учун мўлжалланган таълим саҳифаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. ДХМАПда шакллантириладиган, жойлаштириладиган ва тақдим этиладиган ахборот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. ДХМАПда қуйидаги ахборотлар шакллантирилади, жойлаштирилади ва тақдим этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидларининг режа-жадваллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширилган ва амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар (давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, энг яхши таклифларни танлаш, танлов ва тендер ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартиришлар, якунланган ёки бекор қилинган давлат харидлари тўғрисидаги ахборот, шунингдек, давлат харидларида фойдаланиладиган ҳужжатларнинг намунавий шакллари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестри;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона етказиб берувчилар реестри;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари бўйича статистик ахборот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўғридан-тўғри тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари мониторинги натижалари бўйича жамланган таҳлилий ҳисоботлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификатори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритаётган электрон савдо майдончаларида рўйхатдан ўтган давлат буюртмачилари ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари рўйхати;
(15-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДХМАП билан ўзаро алоқада бўлган ахборот тизимлари рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат буюртмачиларининг келгуси йилда жорий хўжалик фаолиятини таъминлаш учун моддий-техник ресурслар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари соҳасидаги янгиликлар, ҳужжатлар, ўкув материаллари, маълумотномалар, саволномалар, алоқа маълумотлари ҳақидаги ахборот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари соҳасига оид бошқа ахборот.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. ДХМАПда жойлаштирилган ахборот жамоатчилик учун эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. ДХМАПда шакллантирилган ва жойлаштирилган барча ахборот қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланиши лозим.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. ДХМАПда барча операторлар учун тенг маълумот алмашинуви имкониятлари яратилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ушбу Функционал талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Операторлар ахборот ДХМАПга ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сон қарорига
2-ИЛОВА

Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификаторини юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚОИДАЛАРИ

1. Ушбу Қоидалар «Давлат харидлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миллий классификаторини (кейинги ўринларда — Классификатор) юритиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Қоидаларнинг мақсади техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ва халқаро классификаторларга мувофиқ товарлар, ишлар ва хизматларни тавсифлаш ва давлат харидлари самарадорлигини оширишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — давлат харидлари соҳасидаги ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Классификатордан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари мақсадлари учун товар (иш, хизмат)ни таснифлаш ва кодлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар (иш, хизмат)нинг батафсил тавсифини давлат харидининг режа-жадвалида, давлат хариди тўғрисидаги эълонда, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг офертасида, танлов ва тендер ҳужжатларида, давлат харидлари тўғрисидаги шартномада ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат харидлари тўғрисидаги бошқа ахборотларда акс эттириш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари тўғрисидаги барча маълумотларни йиғиш, ҳисобга олиш, ишлов бериш ва таҳлил қилишни ҳамда барча манфаатдор шахсларга ундан фойдаланишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг спецификацияларини шакллантиришда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидларининг бошланғич нархини ва лойиҳа харажатларининг меъёрий кўрсаткичларини аниқлашда холислигига эришиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро статистика методологиясига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳлари бўйича маълумотларни таққослаш орқали статистик маълумотларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро электрон ахборот тизимлари билан давлат харидлари бўйича ҳамкорлик имкониятларини ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Классификаторнинг тузилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Классификатор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагичи (кейинги ўринларда — МСТ) асосида ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тузилишига кўра Классификатор товарлар (ишлар, хизматлар)нинг номланиши, махсус коди ва тавсифномаларидан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Классификатор махсус кодларига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МСТнинг ҳарфли коди ва олти хонали рақамли кодлардан иборат биринчи даража;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар (иш, хизмат)нинг гуруҳи (типи)дан келиб чиқиб шакллантирилган уч хонали рақамли кодлардан иборат иккинчи даража;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар (иш, хизмат)нинг стандарт параметрлари асосида шакллантирилган беш хонали рақамли кодлардан иборат учинчи даража.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Классификатор ўн тўрт рақамдан иборат ва ХХ.ХХ.ХХ.XXX — ХXXXX кўринишдаги формулага эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Классификатор кодларининг тузилиши формуласи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Классификаторни юритиш жараёнида товар (иш, хизмат)ни гуруҳларга (типларга) бўлиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда еттинчидан тўққизинчигача бўлган рақамлар «0» этиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Товар (иш, хизмат)нинг алоҳида тавсифномалари ваколатли давлат органи томонидан мавжуд техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлардан келиб чиқиб юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Товар (иш, хизмат) таснифлашининг асосий тамойиллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Классификатор тузилишининг асосини фаолият ва товар (иш, хизмат) турининг ягоналиги тамойили ташкил этади, яъни товар (иш, хизмат)нинг ҳар бир тури маълум бир иқтисодий фаолият турига тегишли бўлиши ва ҳар бир фаолият ушбу фаолият натижасида яратилган товар (иш, хизмат) категориясига мос келиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Товар (иш, хизмат)ларни аниқлаштириш жараёнлари кетма-кет кодларга бўлиш йўли орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Категориянинг кичик категорияларга детализацияси таснифлаш хусусиятлари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда маҳсулотнинг асосий таснифлаш хусусиятлари маҳсулотнинг кўлами, мақсади, таркиби, ишлаб чиқариш усули, бажарадиган вазифаларидан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Таснифлашнинг бир хил даражасида жойлашган гуруҳлаш бир-бири билан туташмаслиги керак, яъни улар ўхшаш тушунчаларни ўз ичига олмаслиги керак. Таснифлашнинг ҳар бир босқичида юқори даражали гуруҳлашни ажратиш учун фақат битта хусусият ишлатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Таснифлаш жараёнида товар (иш, хизмат)ларнинг номларини акс эттириш бўйича асосий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Таснифлаш жараёнида товар (иш, хизмат)нинг номи унинг асосий параметрларини ва унга оид батафсил маълумотни ўз ичига олиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Таснифлаш жараёнида товар (иш, хизмат)нинг номидаги биринчи сўз от сўз туркумида, бош келишик ва бирликда бўлиши керак, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўпликда белгиланган номлар бундан мустасно. Ном кичик ҳарфлар билан ёзилиши ва биринчи сўз катта ҳарф билан бошланиши керак.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Таснифлаш жараёнида товар (иш, хизмат)нинг номини акс эттиришда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жуфт очиқ жойлар (пробеллар) қўйишга, номнинг охири ва бошида очиқ жойлар (пробеллар) қўйишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номининг охирида ва бошида тиниш белгилари қўйишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номида «ё» ҳарфи ишлатишга («е» билан алмаштирилади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
апострофлар ва қавс белгилари ишлатилишига, кирил ҳарфлари, лотин ҳарфлари ва тиниш белгиларидан бошқа ҳар қандай белгилар қўйишга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ном аниқ талқин қилиниши ва товар (иш, хизмат) ҳақида максимал маълумотни ўз ичига олиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Товар (иш, хизмат) номининг ахборот мазмуни ушбу турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос келиши керак (устуворлик камайиш тартибида): Давлат стандарти (ГОСТ), Саноат стандарти (ОСТ), Техник шартлар (ТУ), Паспортлар ёки техник тавсифлар, ишлаб чиқарувчи каталоглари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Классификатор ваколатли давлат органининг ахборот тизимида шакллантирилади ва юритилади. Классификатордан давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали операторлари (келгуси ўринларда — Оператор) ахборот тизимлари ўртасидаги ўзаро ахборот алмашинуви орқали фойдаланишлари мумкин. Бунда ваколатли давлат органи операторлардан Классификатордан фойдаланганлик учун ҳақ олишга ҳақли. Классификатордан фойдаланганлик учун ҳақ ваколатли давлат органи ва Оператор ўртасида тузиладиган Келишувга асосан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Классификатор Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида юритилади. Классификатор бошқа тилларда ҳам юритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Классификаторга давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Классификатор позициялари қуйидаги кўринишда бўлади: товар (иш, хизмат) коди, номи, ўлчов бирлиги, бажарилган иш ҳажми ва кўрсатилган хизмат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Товар (иш, хизмат)нинг тавсифи қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: истеъмол хусусиятлари ва товар (иш, хизмат)нинг бошқа хусусиятлари, шу жумладан, функционал, техник ва сифат хусусиятлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Миқдорий баҳолашга эга бўлган хусусиятлар киритилаётганда, унинг ўзига хос қиймати ёки муайян қийматларнинг тўлиқ рўйхати ёки мақбул қийматлар оралиғи ёки ўзгармас қийматлар, шу жумладан, товар (иш, хизмат)га бўлган талаблар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Миқдорий баҳолашга эга бўлмаган хусусиятлар киритилаётганда, харид қилинаётган объектларга қўйиладиган талаблар ҳисобга олинган ҳолда товар (иш, хизмат)нинг тегишли хусусиятларининг тўлиқ рўйхати кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Классификатор позицияларини шакллантириш ва киритиш ваколатли давлат органи томонидан аппарат-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда автоматик режимда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) 2-илованинг 2 ва 5-бандлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда) илованинг 10, 14 — 16, 18 ва 19-бандлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда) 1-илованинг 25 ва 26-бандлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2009 йил 20 февралдаги 50-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 9-сон, 89-модда) илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2011 йил 18 февралдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 63-модда) 1-илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда) 3-илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 6-модда) илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 9-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й. 16 сентябрь, 37-сон, 485-модда) 1-илованинг 17-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 11-сон, 81-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2015 йил 4 ноябрдаги 317-сон қарорига илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 13 январдаги 9-сон қарорига илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 34-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 11-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги 992-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 290-модда) 1-илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 26 мартдаги 254-сон қарорига 1-илованинг 1 ва 6-бандлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 8-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)