1-ИЛОВА
| Т/р | Тадбирнинг номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
| I. Меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча имкониятлар яратиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш | ||||
| 1. | Ижтимоий шериклик соҳасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги бош келишувни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Бош келишув | 2018 йил сентябрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти |
| 2. | Кўриш ва эшитиш аъзолари заиф шахслар томонидан миллий вакансиялар базасидаги ва ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишишда қулайлик яратиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтини такомиллаштириш. | Ижрочиларнинг қарори | 2018 йил август | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
| 3. | Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан банд бўлишга эҳтиёжини ўрганиш юзасидан ижтимоий тадқиқ қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ва олиб бориш. | Ижрочиларнинг қарори | 2018 йил сентябрь | Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти |
| 4. | Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти Марказий бошқаруви фаолияти билан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, уларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрнини янада ошириш ҳамда замонавий талаблардан келиб чиқиб бутунжаҳон Интернет тармоғида расмий веб-сайтларини жорий этиш. | Ижрочиларнинг қарорлари | 2018 йил сентябрь | Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
| 5. | Кўриш аъзолари заиф ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида китоблар, журналлар, ўқув қўлланмаларини нашр этиш учун замонавий ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган матбаа уйини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Ахборот–таҳлилий маълумот | 2018 йил октябрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти |
| 6. | Миллий вакансиялар базасида ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш. | Ижрочининг қарори | 2019 йил январь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 7. | Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган аҳоли иш жойларидаги шароитларга ногиронликнинг боғлиқлигини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш. | Ижрочиларнинг қарори | 2019 йил февраль | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши |
| 8. | Ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча қулайлик ва имкониятлар яратиш мақсадида 2018-2019 йиллар давомида 1,2 мингта саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, алоқа ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида захира қилинган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш чораларини кўриш. | Аттестациядан ўтказиш жадвали | 2018-2019 йиллар | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 9. | Яшаш жойига чиққан ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнат ва бандлик муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун яратилган имтиёзларга оид тушунтириш ва мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумот билан таништириб бориш. | Ижрочиларнинг қарорлари | 2018-2019 йиллар | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти |
| 10. | Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиёт мажмуасига кирувчи ташкилотлар ҳудудий бўлимларининг бошқарув ходимларига шахсан бириктириш тизимини йўлга қўйиш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2018-2019 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
| II. Ногиронлиги бўлган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат шароитларини яхшилаш | ||||
| 11. | Ногиронлиги бўлган шахсларни мавжуд бўш иш ўринлари, айниқса захира қилинган иш ўринлари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида фуқаролар йиғинлари биноларида ахборотлар пешлавҳаларига маълумотларни мунтазам равишда жойлаб бориш тизимини йўлга қўйиш. | Маълумотлар базаси | 2018 йил май | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 12. | Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига асосан 15 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари захираси яратиладиган (квота қилинадиган) ташкилотлар доирасини кенгайтириш. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари қарорлари | 2018 йил октябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 13. | Ногиронлиги бўлган шахсларга ўзларига мақбул бўш иш ўринларини топишларида қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар)лар «Ихтисослашган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси»ни ташкил этиш. | Режа-жадвал асосида | 2018-2019 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти |
| 14. | Ногиронлиги бўлган шахсларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудида қўшимча иш ўринлари ташкил этиш орқали бандлигини таъминлаш. Бунда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тасарруфидаги объектлар негизида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини (гузар, чойхона ва бошқаларда) амалга ошириш орқали ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари ташкил этиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2018-2019 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Маҳалла» жамғармаси |
| 15. | Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойлари учун минимал меҳнат шароитларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2018 йил ноябрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги |
| III. Ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига имтиёзларни янада кенгайтириш | ||||
| 16. | Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ва ёшларни тадбикорлик фаолиятига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этиш чораларини кўриш. | Қўшма қарор лойиҳаси | 2018 йилиюнь | Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| 17. | Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзини ўзи банд қилиш ва уларни тадбиркорликка, шу жумладан ҳунармандчиликка жалб қилиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | Комплекс чора-тадбирлар режаси | 2018 йил май | Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 18. | 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳунармандчиликка кўмаклашиш марказларига ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари вакилларини кенг жалб қилиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2018 йил июль | Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 19. | Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ўртасида касаначилик афзалликларини тушунтириш, касаначи билан ташкилотлар ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорлик борасидаги, хусусан, ташкилотлар буюртмаларини уй шароитларида бажариш истагини билдирувчи ногиронлиги бўлган шахслар банлигини таъминлашнинг аниқ чораларини кўриш. | Чора-тадбирлар режаси | 2018 йил июль | «Маҳалла» жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
| IV. Оммавий ахборот воситалари орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига оид кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш | ||||
| 20. | «Сиз бизга кераксиз» рукни остида меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятида муваффақиятга эришаётган ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни иш ўринлари билан таъминлаётган иш берувчилар тажрибалари ҳамда хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда ижтимоий роликлар, телекўрсатув ва радиоэшиттириш дастурини йўлга қўйиш. | Қўшма медиа-режа | 2018 йил июлдан бошлаб доимий | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи |
| 21. | Ташкилотларнинг буюртмалари асосида уйда ишлаётган ногиронлиги бўлган шахслар (касаначилар)га белгиланган имтиёзлар тўғрисида ташвиқот ташвиқот ва тарғибот ишларини амалга ошириш. | Қўшма медиа-режа | 2018 йил июлдан бошлаб доимий | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи |
| 22. | Босма оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан бутунжаҳон Интернет тармоғида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими, уларга яратилаётган имкониятлар, иқтидорли ва ўрнак бўладиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ютуқлари, ҳаётий тажрибаларини аҳоли ўртасида тизимли равишда мунтазам ва ҳар томонлама ёритиб бориш. | Медиа-режа | 2018 йил августдан бошлаб доимий | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги |
2-ИЛОВА
|
1. |
Лавозими бўйича |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими, ишчи гуруҳи раҳбари |
|
2. |
Лавозими бўйича |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари,ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
|
3. |
Лавозими бўйича |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурори, сектор раҳбари |
|
4. |
Лавозими бўйича |
— |
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий (бош) бошқармаси бошлиғи, сектор раҳбари |
|
5. |
Лавозими бўйича |
— |
Ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, сектор раҳбари |
|
6. |
Лавозими бўйича |
— |
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
7. |
Лавозими бўйича |
— |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи |
|
8. |
Лавозими бўйича |
— |
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
9. |
Лавозими бўйича |
— |
Касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
10. |
Лавозими бўйича |
— |
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
11. |
Лавозими бўйича |
— |
Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
12. |
Лавозими бўйича |
— |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
13. |
Лавозими бўйича |
— |
Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
14. |
Лавозими бўйича |
— |
Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
15. |
Лавозими бўйича |
— |
Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари |
|
16. |
Лавозими бўйича |
— |
«Маҳалла» жамғармасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари |
|
17. |
Лавозими бўйича |
— |
«Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари |
|
18. |
Лавозими бўйича |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг котибият мудири, ишчи гуруҳ котиби |
3-ИЛОВА
|
1. |
Лавозими бўйича |
— |
Туман (шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари |
|
2. |
Лавозими бўйича |
— |
Туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
|
3. |
Лавозими бўйича |
— |
Туман (шаҳар) прокурори, сектор раҳбари |
|
4. |
Лавозими бўйича |
— |
Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) бошлиғи, сектор раҳбари |
|
5. |
Лавозими бўйича |
— |
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бўлими бошлиғи, сектор раҳбари |
|
6. |
Лавозими бўйича |
— |
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
|
7. |
Лавозими бўйича |
— |
Туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи |
|
8. |
Лавозими бўйича |
— |
Туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи |
|
9. |
Лавозими бўйича |
— |
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи |
|
10. |
Лавозими бўйича |
— |
Туман (шаҳар) Хотин-қизлар қўмитаси раиси |
|
11. |
Лавозими бўйича |
— |
«Маҳалла» жамғармаси туман (шаҳар) бўлими раиси |
|
12. |
Лавозими бўйича |
— |
Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази директори |
4-ИЛОВА
|
Ҳудуд |
Касб-ҳунар таълими муассасалари |
Молиялаштириш йили |
Молиялаштириш маблағлари суммаси(млн. сўм) | |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Нукус шаҳар «Коммунал хўжалиги ва сервис» касб-ҳунар коллежи |
2018 й. |
70 |
|
2. |
Андижон вилояти |
Шаҳрихон туман «Енгил саноат ва сервис» касб-ҳунар коллежи |
2019 й. |
60 |
|
3. |
Бухоро вилояти |
Бухоро шаҳар «Политехника» касб-ҳунар коллежи |
2019 й. |
60 |
|
4. |
Жиззах вилояти |
Жиззах шаҳар «Иқтисодиёт ва сервис» касб-ҳунар коллежи |
2019 й. |
70 |
|
5. |
Навоий вилояти |
Навоий шаҳар «Техника ва иқтисодиёт» касб-ҳунар коллежи |
2019 й. |
60 |
|
6. |
Наманган вилояти |
Наманган шаҳар «Саноат» касб-ҳунар коллежи |
2019 й. |
60 |
|
7. |
Самарқанд вилояти |
Самарқанд шаҳар «Саноат» касб-ҳунар коллежи |
2019 й. |
60 |
|
8. |
Сурхондарё вилояти |
Термиз шаҳар «Саноат ва транспорт» касб-ҳунар коллежи |
2019 й. |
60 |
|
9. |
Сирдарё вилояти |
Гулистон шаҳар «Компьютер ва ахборот технологиялари» касб-ҳунар коллежи |
2018 й. |
60 |
|
10. |
Тошкент вилояти |
Бекобод туман «Маиший хизмат» касб-ҳунар коллежи |
2019 й. |
60 |
|
11. |
Фарғона вилояти |
Фарғона шаҳар «Саноат» касб-ҳунар коллежи |
2019 й. |
60 |
|
12. |
Хоразм вилояти |
Урганч шаҳар «Маиший хизмат» касб-ҳунар коллежи |
2018 й. |
60 |
|
13. |
Тошкент шаҳри |
2-Тошкент юридик коллежи |
2019 й. |
60 |
|
14. |
Фарғона вилояти |
Фарғона шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи |
2018 й. |
70 |
|
15. |
Тошкент шаҳри |
Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи |
2018 й. |
70 |
|
16. |
Қашқадарё вилояти |
Қарши шаҳар «Саноат» касб-ҳунар коллежи |
2018 й. |
60 |