01.07.2019 йилдаги ЎРҚ-546-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 21 июнда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси фаолиятини тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонунчилик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақоми
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади) давлат ташқи аудити ва молиявий назоратининг олий органидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси юридик шахс бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилида ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун (бундан буён матнда Давлат бюджети тўғрисидаги қонун деб юритилади) лойиҳасининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларининг экспертизасини ҳамда ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш;
(4-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини, шунингдек яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганиш ҳамда назорат қилиш;
(4-модданинг тўтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 августдаги ЎРҚ-712-сонли Қонунига асосан тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 03/21/712/0828-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ҳамда сафарбар қилиш;
(4-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлиги ҳамда қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни барча даражаларда қисқартириш имкониятларини аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги, асослилиги ҳамда самарадорлигини баҳолаш;
(4-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга, тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
(4-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадларга оид ваколатлари ҳамда харажатлар бўйича мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини ўзи молиявий жиҳатдан етарлича таъминлашига доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ижроси устидан назоратни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;
(4-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг ўн тўртинчи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Ҳисоб палатаси фаолиятининг асосий принциплари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, мустақиллик, холислик, очиқлик ва шаффофликдан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Қонунийлик принципи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун талабларини аниқ бажаришдан ва уларга риоя этишдан ҳар қандай тарзда чекиниш, бунинг сабаблари қандай бўлишидан қатъи назар, қонунийликнинг бузилишидир ва у белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Мустақиллик принципи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан, бошқа ташкилотлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси фаолиятига давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг аралашуви тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси фаолиятини текшириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Холислик принципи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини ишларнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш орқали, Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари томонидан қабул қилинадиган қарорларга субъектив фикрларнинг таъсир қилишига йўл қўймаган ҳолда амалга ошириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Очиқлик ва шаффофлик принципи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши шарт.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот юзасидан Ҳисоб палатасининг хулосалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган кундан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотлар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида жамоатчилик олдида оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида ҳисобот бериб боради.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонунига асосан тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Ҳисоб палатасининг бўйсунуви ва ҳисобдорлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади, Президентга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳисобдордир.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва штатларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси Ҳисоб палатасининг раиси, раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларидан, шунингдек Ҳисоб палатасининг шўъба мудирлари, бош инспекторлари, етакчи инспекторлари, инспекторлари ёрдамчи ва техник ходимларидан иборат таркибда тузилади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини ва ходимларини лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимидан озод қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаганидан кейин лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг шўъба мудирлари, бош инспекторлари, етакчи инспекторлари, инспекторлари, ёрдамчи ва техник ходимлари Ҳисоб палатасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Ҳисоб палатаси раисининг ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг раиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ишини ташкил этади ва унинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ҳисоб палатасининг фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни тақдим этади;
(13-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентига Ҳисоб палатасининг фаолияти тўғрисидаги, шу жумладан Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлиги таъминланишига доир ахборотни тизимли асосда тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида назоратни ташкил этиш тўғрисида фармойиш қабул қилади;
(13-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси томонидан қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назоратни ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида Ҳисоб палатаси фаолиятига тааллуқли масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этади;
(13-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисларида иштирок этиши, кўриб чиқиш учун масалалар киритиши ва кўрилаётган масала юзасидан фикр билдириши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет давлатларнинг тегишли ташқи аудит ва молиявий назорат органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатхоналари билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ҳисоб палатасига ходимларни ишга қабул қилишни амалга оширади ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруқлар чиқаради ва Ҳисоб палатасининг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг штат жадвалини тасдиқлайди.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонунига асосан ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Ҳисоб палатаси раиси биринчи ўринбосарининг ва ўринбосарларининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ўз ваколатларини қонунчиликка ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Регламентига мувофиқ амалга оширади.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг раиси йўқлигида унинг ваколатларини раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосарларидан бири амалга оширади.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари хизмат мажбуриятларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида, ижро этувчи ҳокимият органлари ҳайъатларининг ва бошқа давлат органларининг мажлисларида Ҳисоб палатаси фаолиятига тааллуқли масалалар кўриб чиқилаётганда ҳозир бўлиш;
(15-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, назорат объектларининг ҳудудлари ва биноларига монеликсиз кириш, уларнинг ҳужжатлари ҳамда материалларидан фойдаланиш, ҳар қандай ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни кўздан кечириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қалбакилаштириш, сохталаштириш, талон-торож қилиш ҳоллари аниқланган тақдирда ҳамда мазкур ғайриқонуний ҳаракатларга чек қўйиш учун зарур ҳужжатлар ва материалларни қонунчиликда белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда олиб қўйиш, ҳужжатларни кўздан кечириш, олиб қўйиш далолатномаларини ва олиб қўйилган ҳужжатларнинг рўйхатини тузиш ҳамда зарурат бўлганда кассани, касса хоналарини ва хизмат хоналарини, омборларни ҳамда архивларни муҳрлаш;
(15-модда биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларининг мансабдор шахсларига сўровлар юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат объектларининг мансабдор шахсларидан назоратни ўтказиш чоғида аниқланган қоидабузарликлар фактлари юзасидан ёзма тушунтиришлар, шунингдек ҳужжатларнинг зарур бўлган тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаларини талаб қилиш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат объектларининг молия-хўжалик фаолиятига тааллуқли барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган ҳужжатлар билан танишиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат натижаларини қайд этиш учун техник воситалардан, шу жумладан аудио-, фото- ва видео қайд этиш воситаларидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон маълумотлар базаларига оид техник ҳужжатлар билан танишиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат натижалари бўйича далолатномалар, маълумотномалар ва хулосаларни расмийлаштириш, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат объектларининг раҳбарлари Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига ишлаш учун зарур шароитлар яратиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари назорат объектларининг хўжалик фаолиятига аралашишга, шунингдек олинган ахборотни Ҳисоб палатаси раиси томонидан тегишли қарор қабул қилингунига қадар ошкор этишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари назоратни ўтказиш чоғида ўзига маълум бўлиб қолган давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаши, назоратни холисона ўтказиши ҳамда унинг натижаларини ҳаққоний акс эттириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари лавозим мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлик юзага келганлиги тўғрисида Ҳисоб палатаси раисига маълум қилиши, шунингдек бундай тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш чораларини кўриши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари ўзи ўтказган назорат натижаларининг холислиги ва ҳаққонийлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг фаолиятидаги чекловлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органларида, хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳамда ўзга ташкилотларда бошқа лавозимларни эгаллашга;
(16-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколатларини амалга ошириш даврида сиёсий партияга аъзо бўлишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари даврида сиёсий партияга аъзоликни, бундай аъзолик мавжуд бўлган тақдирда, тўхтатиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ҳисоб палатасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Ҳисоб палатасининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги ҳамда ахборот алмашиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда ахборот, шу жумладан электрон шаклдаги ахборот алмашишни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувда белгиланган тартибда бюджет ва смета-штат интизомининг, шунингдек давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишлари ҳақидаги маълумотлар юзасидан ахборот алмашишни амалга оширади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Ҳисоб палатасининг зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишида унга ўз ваколатлари доирасида ёрдам кўрсатиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Ҳисоб палатаси қонуний талабларининг бажарилиши мажбурийлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг қонуний талаблари, шу жумладан қонунчиликка риоя этиш, ҳужжатларни, назорат материалларини ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, мутахассислар ажратиш, қонунчиликни бузганлик фактлари бўйича ҳозир бўлиш ва тушунтиришлар бериш тўғрисидаги талаблари барча давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотлар текин тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Ҳисоб палатаси қарорларининг бажарилиши мажбурийлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг ўзига берилган ваколатлар доирасида қабул қилинган қарорлари давлат органлари ҳамда мулкчилик шаклидан ва бўйсунувидан қатъи назар бошқа ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Ҳисоб палатасининг функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Ҳисоб палатасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларининг экспертизасини ҳамда ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш соҳасидаги функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларининг экспертизасини ҳамда ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳасининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларининг шакллантирилишини уларнинг кўрсаткичлари асослилигини аниқлаш, уларнинг даромадларини прогноз қилиш ҳамда харажатларини режалаштириш, қарз сиёсати ва бюджетлараро муносабатларнинг сифатига баҳо бериш мақсадида ўрганишни ва таҳлил қилишни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси, Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича хулоса беради.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Ҳисоб палатасининг қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга ошириш соҳасидаги функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинаётган давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигининг аудитини ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағлар ўз вақтида ажратилиши устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг тўлиқлиги ҳамда самарадорлиги устидан назоратни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
211-модда. Ҳисоб палатасининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган давлат харидларининг самарадорлиги ва қонунийлигининг аудитини ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат харидларини амалга ошириш механизмлари, тартиб-таомиллари ҳамда усулларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган таклифларни тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
212-модда. Ҳисоб палатасининг бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасидаги функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, давлат молиявий назорат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ўз расмий веб-сайтларига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотнинг жойлаштирилиши устидан назоратни амалга оширади;
(212-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотни жойлаштириш муддатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.
(211 ва 212-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 августдаги ЎРҚ-712-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 03/21/712/0828-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Ҳисоб палатасининг бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини, шунингдек яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганиш ҳамда назорат қилиш соҳасидаги функциялари
(22-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 августдаги ЎРҚ-712-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 03/21/712/0828-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини, шунингдек яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганиш ҳамда назорат қилиш соҳасида:
(22-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 августдаги ЎРҚ-712-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 03/21/712/0828-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ ва божхона тўловлари йиғилиши даражасининг солиқ турлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги тизимли таҳлилини ўтказади, унинг тармоқлар ва ҳудудлар кесимларида пасайишига таъсир кўрсатган сабаб-оқибат омилларини аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар бюджетларининг шакллантирилишини назорат қилади ҳамда унинг мониторингини юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган база қамраб олинишининг тўлиқлиги, манзилли йўналишлар ҳамда назорат дастурларининг шакллантирилиши устидан назоратни амалга оширади, шу жумладан солиқ ва бошқа давлат органларининг маълумотлар базасини таҳлил этиш ҳамда мониторинг қилиш асосида назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат мол-мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ҳамда ижарага беришдан олинадиган маблағларнинг бюджет тизими бюджетларига тушумлари билан боғлиқ масалалар юзасидан таҳлил ўтказади ва назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини дивидендларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши нуқтаи назаридан назорат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказади ва назорат қилади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 августдаги ЎРҚ-712-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 03/21/712/0828-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Ҳисоб палатасининг бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ҳамда сафарбар қилиш соҳасидаги функциялари
(23-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ҳамда сафарбар қилиш соҳасида:
(23-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ҳамда ўзга ташкилотлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланадиган маълумотлар базасининг ишончлилигини баҳолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт тармоқлари корхоналари фаолиятининг бюджет тизими бюджетларига қўшимча тушумлар захираларини аниқлашга йўналтирилган таҳлилини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ солиш тизимини, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида бюджет тизими бюджетлари даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ҳамда уларнинг сафарбар этилишини таъминлаш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даромадлар прогнозини сифатли шакллантириш ва бажариш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг тўлиқ йиғилишини ҳамда солиқ тўловчилар тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлашда молия ва давлат солиқ органларининг масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Ҳисоб палатасининг бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлиги ҳамда қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни барча даражаларда қисқартириш имкониятларини аниқлаш соҳасидаги функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлиги ҳамда қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни барча даражаларда қисқартириш имкониятларини аниқлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар бюджетларининг харажатлар қисми ижро этилиши юзасидан мониторинг юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет маблағларидан, давлат мақсадли жамғармаларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағларидан мақсадли, оқилона ҳамда самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджет ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
(24-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади;
(24-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 августдаги ЎРҚ-712-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 03/21/712/0828-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетининг ижро этилиши ва бюджет тизими бюджетларининг барча даражаларида давлат маблағларининг сарфланиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда давлат харажатларини қисқартириш имкониятларини аниқлаш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молия органлари, шу жумладан ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назорат қилишга доир вазифаларнинг бажарилиши самарадорлигини таҳлил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидаги маблағлар шакллантирилишининг қонунийлиги, уларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назоратни амалга оширади;
(24-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ва баҳолашдан ўтказади, улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулосалар тақдим этади;
(24-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетининг ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботлар юзасидан тезкор хулосани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Ҳисоб палатасининг бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги, асослилиги ҳамда самарадорлигини баҳолаш соҳасидаги функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги, асослилиги ҳамда самарадорлигини баҳолаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг шакллантирилиши юзасидан мониторинг ўтказади ҳамда назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тўлиқ ҳамда самарали бажарилиши устидан назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилган ва якунланган лойиҳаларни аудитдан ўтказади, аудит натижалари ҳақидаги ахборотни ҳар чорак охирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Ҳисоб палатасининг солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга, тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш соҳасидаги функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга, тизимли қоидабузарликлар сабабларини, шунингдек халқаро тажрибани умумлаштириш ҳамда ўрганиш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш жараёнида аниқланадиган бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг турларини ҳисобга олади ва таснифлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат тадбирлари натижаларини, шунингдек бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилишини, бунга олиб келаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таҳлил қилади, бюджет тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишини, бунга олиб келаётган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни таҳлил қилади, мазкур қонунчиликни такомиллаштириш, солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш, шунингдек солиқ ставкаларини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет тўғрисидаги қонунчилик нормалари амалга оширилишининг мониторингини ўтказади ва бюджет жараёнидаги четга чиқишларни аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет жараёнининг ва бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг халқаро нормалар ҳамда стандартларга мувофиқлигини ўрганади;
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яширин иқтисодиётнинг ривожланишига олиб келадиган омилларни таҳлил қилади, уларни бартараф этиш механизмларини жорий этишга доир таклифларни тайёрлайди ва киритади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 августдаги ЎРҚ-712-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 03/21/712/0828-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадларга оид ваколатлари ҳамда харажатлар бўйича мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини ўзи молиявий жиҳатдан етарлича таъминлашига доир таклифлар ишлаб чиқиш соҳасидаги функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадларга оид ваколатлари ҳамда харажатлар бўйича мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини ўзи молиявий жиҳатдан етарлича таъминлашига доир таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг шакллантирилиши ва ижро этилишини, уларнинг мутаносиблигини таҳлил қилади ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори турувчи ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасидаги белгиланган умумдавлат солиқлари ажратмалари нормативларининг, бюджетлараро ажратиладиган трансфертларнинг асослилигини ўрганади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори турувчи ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасидаги харажатлар бўйича мажбуриятларнинг чегараланиши тўғрилигини баҳолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган вазифаларни ҳал этишдан келиб чиққан ҳолда барча даражадаги бюджетлар ўртасидаги молиявий ресурслар нисбатини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижроси устидан назоратни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ижроси устидан назоратни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижроси устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажарилиши устидан доимий назоратни ўз ваколатлари доирасида амалга оширади ва уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларида белгиланган ижро муддатларини узайтириш тўғрисидаги таклифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хулосалар киритади.
(28-модд Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда. Ҳисоб палатасининг Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш соҳасидаги функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон Республикасининг активлари ҳамда мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий валютани мустаҳкамлаш, унинг харид қобилиятини ошириш, пул массасини ва пул агрегатларини мақбуллаштириш ҳамда банкдан ташқари пул айланмасини қисқартириш бўйича чора-тадбирларни таҳлил қилади ва баҳолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк тизимининг молиявий барқарорлигини ўрганади ва таҳлил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг ва тўлов балансининг ҳолатини таҳлил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички валюта бозорида валютага бўлган талаб ва таклифни ўрганади, миллий валютанинг айирбошланиши ҳолати устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш ҳажмларини ва мақсадга мувофиқлигини баҳолашни, чет эл кредитлари ҳамда грантлари маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида олинган ташқи кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатилиши устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтин-валюта захираларининг қайта тикланиши ва уларга доир операциялар устидан назоратни амалга оширади, ташқи активларни бошқариш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилади, уларни хорижий банкларга самарали жойлаштириш ва қайта жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, олтин-валюта захиралари, шу жумладан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўтказиладиган операциялар устидан назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у томонидан ваколат берилган органлар тарафларнинг бири сифатида қатнашаётган олтин-валюта захиралари билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш бўйича барча қарорларни келишиб олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
валюта, экспорт ва импорт операциялари ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат қарзини самарали бошқариш бўйича мониторинг ўтказади, уларга ўз вақтида ва тўлиқ хизмат кўрсатилиши устидан назоратни амалга оширади.
(29-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(291-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Ҳисоб палатасининг ваколатлари, назорат шакллари ва турлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-модда. Ҳисоб палатасининг ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа давлат органларидан ҳамда ўзга ташкилотлардан ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича материаллар, маълумотлар ва тушунтиришларни сўраб олади;
(30-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун реал вақт режимида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан банкларнинг маълумотлар базасидан фойдаланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан давлат маблағларининг банк ҳисобварақларидаги ҳамда ягона ғазна ҳисобварағидаги ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни сўраб олади;
(30-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларини ва уларнинг вакилларини, нодавлат аудиторлик хизматларини ва айрим мутахассисларни назорат ўтказиш учун ўз ваколатлари доирасида жалб этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети даромадлари прогнозининг тўғрилигини баҳолаш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг тўлиқ йиғилишини ва солиқ солиш объектларининг тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган назоратга молия, солиқ органларининг ҳамда бошқа давлат органларининг ходимларини жалб этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида дастлабки ва якуний назоратни амалга оширади;
(30-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда бу маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия, шунингдек Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига хулоса тақдим этади;
(30-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудитини ва уни баҳолашни амалга оширади;
(30-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджетининг ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботлар юзасидан тезкор хулоса тайёрлайди;
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидаги маблағларнинг қонуний шакллантирилганлиги, мақсадли ҳамда самарали сарфланганлиги устидан назоратни амалга оширади;
(30-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек белгиланган тартибда ташкил қилинган бошқа жамғармалар маблағларининг шакллантирилиши ҳамда улардан фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
(30-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасаларининг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат натижалари бўйича кўрсатмалар, тақдимномалар, таҳлилий маълумотлар ва хулосалар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат ўтказиш даврида жиноят аломатларини кўрсатувчи маълумотлар, шу жумладан коррупцияга доир ҳуқуқбузарликлар аломатлари аниқланган тақдирда, тегишли материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат натижалари бўйича давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ижро этилмаганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари тўлиқ ҳамда ўз вақтида ижро этилмаганлиги, шу жумладан уларнинг ижро этилиши жараёни тўғрисидаги ахборот қонунчиликда белгиланган тартибда «ijro.gov.uz» ахборот тизими орқали тўлиқ, ҳаққоний тарзда ва ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;
(30-модданинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликни, шу жумладан бюджет ташкилотлари, бюджетдан маблағ олувчилар, бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларни биргаликда назорат қилишни режалаштириш ва амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорликни ташкил этади;
(30-модданинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси билан олдиндан келишиб олиниши лозим бўлган барча масалалар бўйича хулоса беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет ва смета-штат интизомини бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда, шунингдек Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганликда айбдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортади;
(30-модднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилишга ҳақли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонунига асосан йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишга ҳақли.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонунига асосан йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31-модда. Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назоратнинг шакллари ва турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида дастлабки ҳамда якуний назорат тарзида тафтиш, текшириш (шу жумладан бюджет тўғрисидаги қонунчиликнинг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилишларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибида текшириш) ва ўрганиш шаклида назорат тадбирларини амалга оширади.
(31-модднинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тафтиш назорат тадбири билан қамраб олинган даврда назорат объекти томонидан амалга оширилган барча молия-хўжалик операцияларининг қонунийлиги ва асослилигини, уларнинг бухгалтерия ҳисоботларида ҳамда молиявий ҳисоботларда ҳаққоний тарзда ва тўғри акс эттирилишини ҳужжатлар асосида аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текшириш назорат объектининг муайян даврдаги айрим ҳаракатларини (операцияларини) ёки фаолиятининг муайян йўналишини назорат қилиш мақсадида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текшириш камерал ва сайёр турларга бўлинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Камерал текшириш, қоида тариқасида, Ҳисоб палатаси жойлашган ерда, Ҳисоб палатасида мавжуд бўлган ёки Ҳисоб палатасининг сўровига кўра тақдим этилган маълумотларга ва ҳужжатларга асосан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сайёр текшириш назорат объекти жойлашган ерда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш назорат объектининг муайян соҳасини ҳамда фаолиятини статистик, молиявий ва бошқа маълумотлар асосида таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш мақсадида амалга оширилади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонунига асосан иккинчи — еттинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида кўрсатмалар ва тақдимномалар қабул қилади, шунингдек таҳлилий маълумотлар ҳамда хулосалар тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32-модда. Кўрсатма
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний назорат жараёнида назорат объектларининг молия-хўжалик фаолиятида ва бошқа фаолиятида давлатга зарар келтираётган ҳамда шу сабабли кечиктирмасдан барҳам бериш талаб этиладиган бузилишлар, шунингдек якуний назорат натижалари бўйича, шу жумладан давлат органлари ва ўзга ташкилотларнинг солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун фойдаланиладиган маълумотлар базасининг ҳаққонийлигини текширишдаги бузилишлар аниқланганда Ҳисоб палатаси назорат объектларининг ёки юқори ташкилотнинг раҳбарларига аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда қонунчиликни бузганликда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш учун кўрсатма юборишга ҳақли.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг кўрсатмаси Ҳисоб палатаси раиси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Регламентида белгиланган ҳолларда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг кўрсатмаси аниқланган камчиликлар ва қонунчиликнинг бузилишлари тўғрисидаги ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек бундай бузилишларнинг юзага келишига имкон берувчи сабаблар ва шароитларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўриш ҳақидаги талабларни ўз ичига олиши керак.
(32-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг кўрсатмаси унда кўрсатилган муддатда ёки, агар муддат кўрсатилмаган бўлса, у назорат объектига киритилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида бажарилиши керак. Кўрсатмани бажариш муддати Ҳисоб палатаси раисининг қарори билан яна шу муддатга, лекин бир мартадан ошмаган ҳолда узайтирилиши мумкин. Кўрсатманинг бажарилиши натижалари бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Ҳисоб палатаси назорат объекти раҳбари ёки унинг юқори турувчи ташкилоти томонидан ёзма шаклда хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33-модда. Тақдимнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний назорат жараёнида Давлат бюджети даромадларининг тасдиқланган прогнози бажарилмаганлиги ва бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги камаймаганлиги аниқланган тақдирда Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳудудий молия органларининг, давлат солиқ ва божхона хизмати органларининг раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақли.
(33-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ижро этилмаганлиги учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари сифатли тарзда ҳамда ўз вақтида ижро этилмаганлиги, шу жумладан уларнинг ижроси тўғрисидаги ахборот қонунчиликда белгиланган тартибда «ijro.gov.uz» ахборот тизими орқали тўлиқ, ҳаққоний тарзда ва ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун, Ҳисоб палатаси республика ижро этувчи ҳокимият органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга уларнинг ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақли.
(33-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг тақдимномаси Ҳисоб палатаси раиси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Регламентида белгиланган ҳолларда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг тақдимномаси аниқланган камчиликлар ҳақидаги ахборотни ва интизомий жазо чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш, шунингдек бундай камчиликларнинг юзага келишига имкон берувчи сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги талабни ўз ичига олиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг тақдимномаси киритилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай бажарилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдимноманинг бажарилиши натижалари бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида Ҳисоб палатаси ёзма шаклда хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34-модда. Таҳлилий маълумот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг сўровлари бўйича ўтказилган назорат натижалари юзасидан, шунингдек назорат объектининг муайян соҳасини ва фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан таҳлилий маълумот тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳлилий маълумот Ҳисоб палатаси раиси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Регламентида белгиланган ҳолларда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳлилий маълумотда ўтказилган ўрганиш ёки таҳлил тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар, аниқланган муаммолар, мавжуд тўсиқлар ва камчиликларнинг қисқача тавсифи, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича таклифлар кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35-модда. Хулоса
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини экспертизадан ўтказиш ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни таҳлил қилиш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш натижалари, Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити ҳамда уни баҳолаш натижалари, Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари, сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда бу маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат натижалари юзасидан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда Ҳисоб палатаси томонидан хулоса тайёрланади.
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хулоса Ҳисоб палатаси раиси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Регламентида белгиланган ҳолларда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
351-модда. Тезкор хулоса
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ижросининг чораклик ҳисоботларини Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими ва бошқа электрон манбалардан олинган статистик, молиявий ҳамда бошқа маълумотларни ўрганиш асосида Ҳисоб палатаси тезкор хулоса тайёрлайди.
(351-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36-модда. Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг кўрсатмалари ва тақдимномаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармасликда, маълумотлар базасидан ҳамда ахборотдан фойдаланиш имкониятини бермасликда, била туриб нотўғри ахборотни тақдим этганликда намоён бўладиган тарзда Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек Ҳисоб палатасининг фаолиятига аралашганлик ва унинг мансабдор шахслари зиммасига юклатилган вазифаларнинг ҳамда функцияларнинг қонуний равишда ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида бирор-бир шаклда таъсир кўрсатганлик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Ҳисоб палатасининг фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Регламенти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг фаолияти масалалари, Ҳисоб палатаси мансабдор шахслари ўртасида мажбуриятларнинг ички тақсимланиши, ишларни юритиш тартиби Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Регламентида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38-модда. Ҳисоб палатасининг ишини режалаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини Ҳисоб палатаси ваколатларига кирувчи масалалар устидан таъсирчан тизимли назоратни таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда шакллантириладиган назорат ишларининг йиллик дастури асосида ташкил этади. Назорат ишларининг йиллик дастури Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг сўровлари асосида ўтказиладиган назорат тадбирлари Ҳисоб палатаси назорат ишларининг йиллик дастурига киритилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси назорат ишларининг йиллик дастури ижросини ташкил этиш Ҳисоб палатасининг фармойиши асосида амалга оширилади, бунда Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари орасидан ҳар бир назорат тадбирини ташкил этиш учун масъуллар тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат тадбирлари фақат назорат ишларининг йиллик дастурига киритилган назорат объектларида амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг сўровларига асосан ўтказиладиган назорат тадбирлари, камерал назорат ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар мустасно.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39-модда. Ҳисоб палатасининг стандартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг стандартлари Ҳисоб палатаси фаолиятини ташкил этиш стандартларидан, шунингдек Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган ташқи аудит ва молиявий назорат стандартларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси фаолиятини ташкил этиш стандартлари, шунингдек Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган ташқи аудит ва молиявий назорат стандартлари Ҳисоб палатаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси фаолиятини ташкил этиш стандартлари Ҳисоб палатасида услубий таъминлашни, ишларни режалаштиришни, ҳисоботлар тайёрлашни, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни ҳамда Ҳисоб палатасининг бошқа ички фаолият турларини ташкил этиш ва амалга ошириш хусусиятлари, қоидалари ҳамда тартиб-таомилларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган ташқи аудит ва молиявий назорат стандартлари назорат фаолиятининг умумий талаблари, хусусиятлари, қоидалари ҳамда тартиб-таомилларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40-модда. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кафолатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари давлат ҳимоясида бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари ўз мажбуриятларини бажариш чоғида фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри раҳбарга бўйсунади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бевосита қонун билан ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашиш, шунингдек Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини Ҳисоб палатаси зиммасига қонун билан юклатилмаган вазифаларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41-модда. Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг дахлсизлиги кафолатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи Ҳисоб палатасининг раиси томонидан ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42-модда. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини моддий ва ижтимоий жиҳатдан таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг раиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисига, Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарига, Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли ходимларига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига лавозим маошига нисбатан алоҳида меҳнат шароитлари ва узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда миқдорларда коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳар ойлик устамалар тўланади.
(42-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устама ва қўшимча тўловлар сақланиб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари аввалги иш жойи бўйича ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлардан, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида амалда бўлган меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳамда лавозим маоши ва бошқа тўловлар миқдори сақланган ҳолда фойдаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасида ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни бериш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасида ишлаш даврида ҳарбий ва махсус унвонларни бериш аввалги иш жойи бўйича назарда тутилган тартибда тегишли ҳарбий ва махсус унвонларни бериш учун зарур бўлган муддатлар ўтгандан сўнг амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги, мажбуриятларини намунали бажарганлиги, шунингдек бошқа алоҳида хизматлари учун Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43-модда. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини уй-жой билан таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига уй-жой ижараси учун пуллик компенсация тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда уй-жой олиш ҳуқуқи берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44-модда. Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларини иш билан таъминлаш кафолатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахсларига уларнинг меҳнат фаолияти тугаганидан сўнг, улар Ҳисоб палатасига қабул қилингунига қадар эгаллаган аввалги иши (лавозими), у мавжуд бўлмаган тақдирда эса, унга тенг бўлган бошқа иш (лавозим) уларнинг давлат органларидаги ва бошқа ташкилотлардаги мутахассислиги ҳисобга олинган ҳолда берилади, бундан мансабдор шахснинг малакаси етишмаслиги ёки соғлиги ҳолати туфайли бажариладиган ишга нолойиқлиги ёхуд мансабдор шахснинг ўз меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45-модда. Ҳисоб палатасининг молиявий ва моддий-техника таъминоти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатаси фаолиятининг молиявий ва моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасида бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилади, ундан фойдаланиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(45-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46-модда. Халқаро ҳамкорлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб палатасининг чет давлатларнинг ташқи аудит ва молиявий назорат органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатхоналари билан ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(46-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47-модда. Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(49-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
(49-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 1 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-546-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 03/19/546/3359-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон, 28.08.2021 й., 03/21/712/0828-сон, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон; 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон; 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон; 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)