Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 1994 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ 304-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олий Мажлиснинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорини бажариш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
* Илова берилмайди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар Давлат дастурини амалга оширишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Дастурнинг амалга оширилишининг бориши тўғрисида ҳар йили декабрь ойида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш Республика давлат комиссиясига ахборот тақдим этиб борилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 19 март,
104-сон