LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорини бажариш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни таъминлаш юзасидан давлат дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш бўйича давлат комиссияси мазкур Қонундан ва давлат дастуридан келиб чиқадиган барча вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар раҳбарлари билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар белгиласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йилги давлат бюджетини шакллантириш чоғида бюджетдаги ташкилотлар учун лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Белгилаб қўйилсинки, хўжалик ҳисобидаги корхоналар, ташкилотлар, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш юзасидан тегишли харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширадилар.