1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 11 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3077]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 июндаги 2022-20-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3373, 28.06.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Кўчмас мулк ижара шартномалари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда тузилади ва давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 612-моддасига мувофиқ уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у беш йилга тузилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жисмоний шахслар томонидан Уй-жойни ижарага бериш шартномалари мазкур Низомнинг 1-иловасидаги намунавий шаклга мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан ихтиёрий шаклда тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тарафларнинг келишувига биноан Уй-рўзғор буюмларини топшириш-қабул қилиш ва коммунал тўловлар учун ўрнатилган ўлчов асбобларининг кўрсаткичларини қайд қилиш далолатномаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Уй-жойни ижарага бериш шартномаларига илова қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) кўчмас мулк ижара шартномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ижарага берувчининг шахсини ёки унинг вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк ижара шартномасини шартнома тузилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйиши шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарорига (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети (бундан буён шахсий кабинет деб юритилади) орқали электрон тарзда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, ижарага берувчи томонидан шахсий кабинет орқали мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ сўровнома тўлдирилади ва унга кўчмас мулк ижара шартномаси ҳамда ижарага берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси бириктирилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг доимий яшаш манзили ёки кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига шахсан қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат солиқ хизмати органи томонидан кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда амалга оширилганда реал вақт режимида, қоғоз шаклида тақдим этилганда ўша вақтнинг ўзида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги ҳақида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ QR-коди мавжуд билдиришнома ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига тақдим этилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Билдиришноманинг ҳақиқийлиги QR-кодни махсус мобил илова орқали текшириб кўриш билан аниқланади. Билдиришноманинг QR-коди текширилганда ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасининг электрон шаклига XML форматида ҳавола қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаганда давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Кўчмас мулк ижара шартномаси давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилгандан сўнг, ўша вақтнинг ўзида жорий йил учун ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномаси ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш ва уни мажбурий ҳисобга қўйиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Кўчмас мулк ижара шартномаси шартномада белгиланган муддат тугаганидан кейин бекор бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўчмас мулк ижара шартномаси суд тартибида бекор бўлганда, ижарага берувчи суд қарорини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарафларнинг келишувига биноан кўчмас мулк ижара шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақида келишув давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш учун тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарафларнинг келишувига биноан кўчмас мулк ижара шартномаси муддатидан олдин бекор бўлганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақида келишув мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан ихтиёрий шаклда тузилади.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ижарага берувчи кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш учун ўзининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровномани электрон тарзда юборади. Бунда сўровномага кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишув бириктирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра, кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги сўровнома кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилган давлат солиқ хизмати органига қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Давлат солиқ хизмати органи томонидан кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг шахсий кабинет орқали электрон тарзда юборилганда реал вақт режимида, қоғоз шаклида тақдим этилганда ўша вақтнинг ўзида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ QR-коди мавжуд билдиришнома давлат солиқ хизмати органлари томонидан ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига тақдим этилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Билдиришноманинг ҳақиқийлиги QR-кодни махсус мобил илова орқали текшириб кўриш билан аниқланади. Билдиришноманинг QR-коди текширилганда ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклига XML форматида ҳавола қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Давлат солиқ хизмати органи сўровномага асосан кўчмас мулк ижара шартномасининг бекор қилинганлиги тўғрисида ўзининг ахборот тизимига тегишли ўзгартиришларни киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Ж. ҚЎЧҚОРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 15 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 7 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 10 август,

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси (намунавий шакл)
__________________(тузилган сана)
__________________(тузилган жой)
Биз, ______________________ вилояти (Республикаси), ______________ тумани (шаҳар), ________________ МФЙ, _________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ____-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _________ йилда туғилган _______________________ __________________ ________________________ (паспорт серияси ____, рақами _____________, ______ йилда _____________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади) бир томондан ва ____________________ вилояти (Республикаси), _________________ тумани (шаҳар), __________________ МФЙ, __________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй _____-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _______ йилда туғилган ______________________ _____________________ ______________________ (паспорт серияси ____, рақами ___________, ______ йилда ________________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага олувчи деб юритилади) иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:
1. Шартноманинг предмети
1. Мен, Ижарага берувчи мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган _____________________ вилояти (Республикаси), ____________ тумани (шаҳар), ________________ МФЙ, __________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ____-хонада жойлашган уй-жойни Ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига бердим, мен Ижарага олувчи ушбу уй-жойни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун қабул қилдим. 2. Ижарага берилаётган уй-жой қуйидагилардан иборат: умумий фойдаланиш майдони __________________________ (майдони сўзлар билан) m2, яшаш (фойдаланиш) майдони _____________________ (майдони сўзлар билан) m2 бўлган (___та яшаш хонаси, даҳлиз, ошхона, санузел ва ҳоказо)ни ташкил этади. 3. Юқорида кўрсатилган уй-жой Ижарага берувчига ____________________ туман (шаҳар) давлат нотариал идораси нотариуси (хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси) Ф.И.О. томонидан (___________реестр рақами ва санаси) реестр рақами билан қайд қилинган уй-жойни (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномаси, қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага ва ҳоказо) асосан тегишли бўлиб, уй-жойни рўйхатга олинганлиги ҳақида ____________реестр рақами рўйхатга олинган. 4. Ижарага берувчи юқорида кўрсатилган уй-жойни Ижарага олувчига ___________________ (йил, ой, кун) муддатга, яъни _____ (йил, ой, кун)гача топширади.
2. Ижара ҳақи
5. Ижарага берилган уй-жойидан фойдаланиш учун ижара ҳақи тарафлар келишувига асосан ҳар (йил, ой, кун)га _______ сўмдан, умумий ижара ҳақи __________ сўмни ташкил қилади. Ижарага олувчи ўтган (ёки жорий) ой учун тўловни ҳар ойнинг ____ кунига қадар Ижарага берувчига тўлаши шарт. 6. Ижарага олувчи берилган уй-жойдан фойдаланиш учун ижара ҳақи тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузса Ижарага берувчи шартномани бир томонлама бекор қилишга ва ижарага берилган уй-жойни бўшатиб беришни Ижарага олувчидан талаб қилишга ҳақли.
3. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. Мен, Ижарага олувчи ижарага олинган уй-жойни вазифасига мувофиқ равишда фойдаланишни, ўз ҳолатида сақланишини таъминлашни, уни яхши ҳолда тутишни ҳамда санитария ва ёнғиндан сақлаш қоидаларига тўлиқ риоя этишни, ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб туришни ўз зиммамга оламан. 8. Мен, Ижарага олувчи (ёки Ижарага берувчи) совуқ ва иссиқ сувдан, электр энергия ва газдан, телефон алоқаси ҳамда маиший чиқиндилардан фойдаланганлик учун, шунингдек уй-жой билан боғлиқ бўлган барча тўловларни ўз вақтида тегишли ташкилотларига қонун ҳужжатларида белгиланган тарифларда ва муддатда тўлашни ўз зиммамга оламан. 9. Мен, Ижарага берувчи мулк ҳуқуқи асосида тегишли мулкни ижарага берганлигим ва бунинг натижасида даромад олаётганим учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида тегишли давлат солиқ хизмати органига тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.
4. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал этиш
10. Ушбу шартнома талабларини лозим даражада бажармаган ёки бажаришдан бош тортган тараф қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 11. Уй-жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёки унга ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилади, низо келиб чиққан тақдирда суд тартибида ҳал қилинади. Шартномани бекор қилиш ҳақида тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантиради. Уй-жойни ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшайдиган бошқа фуқароларнинг розилиги билан ижарага берувчини уч ой аввал ёзма равишда огоҳлантириб, исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилишга ҳақли.
5. Якуний қоидалар
12. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 129, 375, 396 ва 397-моддалари мазмун ва моҳияти биз тарафларга тушунарли. 13. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 606-моддаси ва тарафларнинг келишувига асосан ижарага берилган уй-жойда Ижарага олувчи билан бирга унинг оила аъзолари (биргаликда яшовчи оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси кўрсатилади) яшайди. 14. Мен, Ижарага берувчи мазкур шартнома имзолангунга қадар ижарага берилаётган уй-жой бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, низода йўқ ва ижарага берилиши тақиқланмаганлигини кафолатлайман. 15. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади, қолган нусхалар тарафларга берилди.
Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* QR-коди текширилганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклининг XML форматига ҳавола шаклланади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биз, ________________ вилояти (Республикаси), _________________ тумани (шаҳар), ____________ МФЙ, _____________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ___-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _____________ йилда туғилган (паспорт серияси ___, рақами __________, ________ йилда ______________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади) бир томондан ва ________________________ вилояти (Республикаси), _____________ тумани (шаҳар), _______________ МФЙ, _______________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ___-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _______________ йилда туғилган (паспорт серияси ___, рақами ________, ________ йилда ___________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага олувчи деб юритилади) иккинчи томондан ушбу келишувни қуйидагилар ҳақида туздик:
1. Биз томонимиздан, Ижарага берувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган _________________ вилояти (Республикаси), ____________ тумани (шаҳар), _____________ МФЙ, ______________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___-уй ___-хонадонда жойлашган кўчмас мулкни (уй-жой, квартира, нотурар жой ва ҳоказо) _____________________ вилояти (Республикаси), _________________ тумани (шаҳар) давлат солиқ органи томонидан 20___ йил «___»_________ куни рўйхат бўйича _________ реестр рақами билан ҳисобга қўйилган ижара шартномасини ўзаро келишувимизга асосан бекор қиламиз. 2. Мен Ижарага олувчи ижарага берилган кўчмас мулкни тўла тўкис ва яроқли ҳолда Ижарага берувчига қайтардим, мен Ижарага берувчи эса ижарага олинган кўчмас мулкни тўла тўкис ва яроқли ҳолда Ижарага олувчидан қайтариб олдим. 3. Ижарага берилган кўчмас мулкнинг ижара ҳақи ва коммунал тўловлари бўйича бир-биримизга нисбатан ҳеч қандай эътирозларимиз йўқ. 4. Ушбу келишув Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 13-моддаси, Фуқаролик кодексининг 539 ва 579-моддаларига асосан _____________ вилояти (Республикаси), ______________ тумани (шаҳар) давлат солиқ органида ҳисобга қўйилиши лозим. 5. Мазкур келишув тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади, қолган нусхалар тарафларга берилди. Келишувнинг мазмуни ва моҳияти бизга тушунарли ҳамда бизнинг асл мақсадимизга мувофиқ келади.
Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* QR-коди текширилганда кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклининг XML форматига ҳавола шаклланади.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/3077/2039-сон, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон; 29.07.2020 й., 10/20/3077-2/1122-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)