Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддатлари | Масъул бажарувчилар |
I. НОТАРИАТ СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ | ||||
1. | Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш: | Қонун лойиҳаси | 2018 йил июль | Адлия вазирлиги, «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси, ИИВ, вазирлик ва идоралар |
2. | Аҳолининг нотариал хизматлардан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида нотариал округдаги нотариус лавозимларини белгилаш мезонларини қайта кўриб чиқишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2018 йил июль | Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
3. | Нотариал хизматларнинг бутун комплекси ва у билан боғлиқ хизматларни «ягона дарча» тамойили бўйича, шу жумладан, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, нотариал идораларнинг курьер хизматлари орқали олинишини назарда тутувчи нотариатнинг фаол моделига ўтиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2019 йил | Адлия вазирлиги, «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар |
4. | Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан битимларни «ягона дарча» тамойили бўйича тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги маъмурий регламентларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2018 йил октябрь | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
5. | Судларга мурожаат қилишда давлат божи тўлаш бўйича амалдаги имтиёзларни ва белгиланган давлат божи миқдорларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, меросни расмийлаштириш соҳасида нотариал ва суд амалиётини ўрганиш ҳамда ушбу соҳага ягона ёндошувни таъминлаш бўйича таклифлар киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари | 2018 йил июль | Олий суд, Молия вазирлиги, ДСҚ, Адлия вазирлиги |
II. НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ | ||||
6. | Нотариал идораларда электрон навбат тизимини жорий этиш. | Тадбирлар комплекси | 2018 йил июнь | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
7. | Нотариал ҳаракатлар сири сақланишига риоя этилган ҳолда нотариал идораларда реал вақт режимида масофавий аудио ва видео кузатувнинг марказлаштирилган тизимини яратиш, бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари ундан фойдаланишларини таъминлаш назарда тутилсин. | Тадбирлар комплекси | 2018 йил ноябрь | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
8. | Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бўйича электрон маълумот базасини шакллантириш, кейинчалик уни «Нотариус» автоматлаширилган ахборот тизимига интеграция қилиш. | Тадбирлар комплекси | 2018 йил август | Олий суд, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги |
9. | Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ васиятномаларни имзолаш жараёни, шунингдек,Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни 34-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео тарзида қайд этилиши лозим. | Адлия вазири буйруғи | 2018 йил декабрь | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
10. | Ишончномалар ва васиятномаларнинг ҳамма учун очиқ реестрларини, шунингдек, мерос ишлари бўйича ягона электрон архивни шакллантириш ва Интернет тармоғига жойлаштириш. | Адлия вазири буйруғи | 2018 йил декабрь | Адлия вазирлиги |
11. | Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ва нотариал тасдиқланган ҳужжатларга имзо қўйишда кейинчалик фуқароларни электрон идентификациялашнинг янги турларини татбиқ этиш учун нотариал идораларни бармоқ излари ва биометрик паспорт маълумотларини сканер қилувчи асбоб ва ускуналар билан таъминлаш. | Тадбирлар комплекси | 2018 йил ноябрь | Адлия вазирлиги, ИИВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, ДПМ |
III. НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРНИНГ КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ | ||||
12. | Нотариуслар ҳамда нотариал идоралар бошқа ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Адлия вазири буйруғи | 2018 йил июнь | Адлия вазирлиги |
13. | Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида нотариус лавозимига номзодларни танлов асосида саралаб олишнинг боришини реал вақт режимида аудио ва видеотрансляция қилишни амалиётга татбиқ этиш. | Адлия вазири буйруғи | 2018 йил июнь | Адлия вазирлиги |
14. | Нотариусларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ҳамда дастурларини қайта кўриб чиқиш, бунда юридик фаолият билан боғлиқ бўлмаган психология фани ҳамда бошқа фанлар ва кўникмаларга ўқитиш (стрессни бошқариш, низоларни бошқариш, иш вақтини самарали ташкил этиш) бўйича предметлар жорий этилишини назарда тутиш. | Тадбирлар комплекси | 2018 йил июль | Адлия вазирлиги |
IV. НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ | ||||
15. | Сайёр қабуллар вақтида ва нотариал идора хонасидан ташқарида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари биноларида нотариал ҳаракатларни амалга ошириш механизмини белгилаган ҳолда нотариуслар томонидан олис аҳоли пунктларида кўчма (мобиль) станцияларда хизматлар кўрсатиш учун махсус автотранспорт воситаларини сотиб олиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2018 йил июнь | Адлия вазирлиги, Ўзавтосаноат |
16. | Нотариал идораларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш, унинг натижалари бўйича нотариал идораларни янги ва замонавий компьютер, офис ускуналари ҳамда ташкилий-техника билан қайта жиҳозлаш. | Тадбирлар комплекси | 2018 йил июнь | Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
17. | Давлат хизматлари марказларининг хоналарида биттадан нотариал идорани жойлаштириш (уларда етарлича шарт-шароит мавжуд бўлганда). | Тадбирлар комплекси | 2018 йил август | Адлия вазирлиги |
18. | «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига �� ҳудудий код�а эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларнинг намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш учун уларнинг нусхаларини зарур миқдорда кўпайтиришни ташкиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари | 2018 йил октябрь | Адлия вазирлиги, «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар |
19. | Нотариал идораларни муқобил энергия манбалари (қуёш, ёқилғи ва бошқа манбалар) билан жиҳозлаш орқали узлуксиз электр энергия таъминоти чораларини кўриш. | Тадбирлар комплекси | 2018 йил ноябрь | «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
20. | Иқтисодий ва ижтимоий самарадорликни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш учун нотариал идораларни замонавий технологиялардан фойдаланиб инфокиоскалар билан таъминлаш. | Тадбирлар комплекси | 2018 йил декабрь | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 25.05.2018 йилдаги ПҚ-3741-сон
Дата вступления в силу
26.05.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Мамлакатда нотариатни ислоҳ қилиш, уни превентив одил судлов ҳамда суд низоларининг олдини олиш вазифаларини бажарувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминловчи муҳим институтлардан бири сифатида шакллантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, нотариал идораларнинг фаолиятида суд-ҳуқуқ соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга оширишда, иқтисодий, оилавий, мерос, уй-жой, меҳнат ва бошқа низоларни олдини олишда нотариатнинг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилувчи қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд. Хусусан:
биринчидан, аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифати ва тезкорлигининг паст даражадалиги, нотариал идоралардаги узундан-узун навбатлар, давлат божлари ва бошқа йиғимлар ундиришнинг шаффоф эмаслиги, шунингдек, мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовлар аҳолини нотариат тизимига бўлган ишончини пасайтирмоқда ҳамда коррупция кўринишлари пайдо бўлишига имкон қолдирмоқда;
иккинчидан, асосан тасдиқлаш хусусиятига эга бўлган вазифани бажараётган амалдаги нотариат тизими мамлакатнинг бугунги ривожланиш талабларига жавоб бермаяпти, нотариал ҳаракатларни бевосита аҳоли пунктларига чиққан ҳолда амалга оширишнинг кенг амалиёти мавжуд эмас. Жамиятнинг ривожланишидан ортда қолаётган нотариатнинг фаолият кўрсатиш тизими, унинг комплекс нотариал хизматлар кўрсатувчи янада фаол моделига ўтишни талаб этмоқда;
учинчидан, замонавий инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг паст даражадалиги, идоралараро электрон ҳамкорликни етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги аҳолига тезкор нотариал хизматларни кўрсатиш имконини бермаяпти ҳамда зарур маълумотнома ва ҳужжатларни тўплаш учун ваколатли давлат ташкилотларига бевосита ташриф буюришни талаб этмоқда. Профилактик чоралар сифатида энг кўп низолашилаётган нотариал битимларни расмийлаштиришда аудио ва видео қайд этишдан фойдаланилмаяпти;
тўртинчидан, нотариуслар ва нотариал идораларнинг ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими нотариат корпусини юқори малакали кадрлар билан шакллантириш масалаларини тизимли равишда ҳал этиш имконини бермаяпти. Нотариусларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурлари нотариал амалиёт билан етарли даражада уйғунлаштирилмаган;
бешинчидан, стажировка ўташнинг узоқ ва мураккаб жараёни бўш турган нотариус лавозимларини малакали кадрлар билан тез тўлдириш учун зарур чораларни кўриш имконини бермаяпти;
олтинчидан, нотариал хизматлар кўрсатишнинг сифати ва тезкорлиги, нотариал идора ходимлари томонидан ўз функционал вазифаларини лозим даражада бажарилиши устидан назорат қилишнинг самарали механизми, айниқса, масофадан назорат қилиш шакллантирилмаган.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда нотариат институтининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифатини яхшилаш мақсадида:
1. Нотариатнинг фаол модели доирасида Нотариуслар томонидан битимларни тасдиқлашда «ягона дарча» тамойили бўйича амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар рўйхати 1-иловага мувофиқ маъқуллансин ва 2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, бошқа ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда:
икки ой муддатда нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
белгиланган муддатларда ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган ахборотларни алмашиш учун маълумот базалари ва ахборот тизимларини жорий этиш, шунингдек, уларни «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бўйича электрон маълумот базасини шакллантирилишини, кейинчалик уни «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
2. 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади;
васиятномаларни имзолаш жараёни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши лозим;
юридик шахс нотариусга ихтиёрий мурожаат этганда унинг коллегиал органининг қарори қабул қилинганлиги факти нотариал тасдиқланиши лозим.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг 2019 йил 1 январдан қуйидагиларга мувофиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг шахсини аниқлаш бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади;
мурожаат этувчиларнинг нотариал ҳаракатлар бажарганлигини тасдиқлаш нотариал тасдиқланаётган ҳужжатларга улар томонидан имзо қўйиш ва махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш йўли билан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналарни олишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига техник жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатсин.
нотариус лавозимига номзодларнинг стажировка ўташ муддатини икки йилдан бир йилга қисқартириш тўғрисидаги;
нотариус лавозимига номзодлар учун судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахсларга мажбурий стажировка ўташ бўйича талабни бекор қилиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Белгилансинки, мазкур банднинг амал қилиши ушбу қарор кучга кирган пайтда нотариал идораларда стажировка ўтаётган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
«Йўл харитаси»да кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари унда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда судларга мурожаат этишда давлат божларини тўлашдаги имтиёзлар ва белгиланган давлат божи миқдорларини танқидий ўрганиб чиқсин, натижаси бўйича нотариусларнинг ижро ёзувларидан фойдаланиш амалиётини кенгайтиришга, суд тизимидаги иш ҳажмини камайтиришга йўналтирилган давлат божи ставкалари ва имтиёзларини мақбуллаштириш юзасидан таклиф киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мерос ишларини расмийлаштириш соҳасида нотариал ва суд амалиётини ўргансин ва ушбу соҳадаги ягона ёндашувни таъминлаш юзасидан таклиф киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 2019 йил 1 январдан бошлаб уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берилган шахслар тўғрисидаги маълумотни нотариал идораларга реал вақт режимида бепул асосда тақдим қилинишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда барча нотариал идораларни уларда белгиланган иш вақтига мувофиқ фаолият кўрсатувчи махсус кассалар, шунингдек, махсус кассаларни банк пластик карточкаларидан тўловни қабул қилиш бўйича ҳисоб терминаллари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тижорат банклари томонидан нотариуслар томонидан ўзларининг нотариал идоралари бино ва иншоатларида очилган махсус кассалари орқали ундириладиган давлат божларининг жами суммасидан ажратма олиш ҳақида таклиф киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида нотариус лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаб олиш жараёнини реал вақт режимида аудио ва видеотрансляция қилиш амалиётини жорий этсин;
2019 йил 1 январга қадар муддатда нотариал идораларда нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини сақлаган ҳолда реал вақт режимидаги масофавий марказлаштирилган аудио ва видеокузатув тизимини жорий этиш, бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан улардан фойдаланишни таъминласин;
икки ой муддатда нотариусларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув-режа ва дастурларни, жумладан психология ва юридик фаолият билан боғлиқ бўлмаган тартиблар ва кўникмаларга (стрессни бошқариш, келишмовчиликларни бошқариш, иш вақтини самарали ташкил этиш) ўргатиш бўйича дарсларни киритилишини назарда тутган ҳолда қайта кўриб чиқсин;
нотариал амалиётда вужудга келаётган долзарб масалаларни видеоконференциялар ташкил этиш орқали муҳокама қилишни назарда тутувчи доимий семинар машғулотларини ўтказиб боришни амалиётга кенг жорий этсин;
Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда аҳолининг нотариал хизматлардан фойдаланиш имконини ошириш мақсадида нотариал округдаги нотариус лавозимларини белгилаш мезонларини қайта кўриб чиқишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар муддатда илғор хорижий тажрибани ва миллий нотариал амалиётни чуқур ўрганган ҳолда давлат нотариал идораларини фаол нодавлат шаклига ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан асослантирилган таклиф киритсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
LexUZ шарҳи