Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта бадали (суғурта суммаси) ёки суғурта бадали етарли бўлмаган тақдирда нотариуснинг шахсий мол-мулки ҳисобидан, нотариуснинг шахсий мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда Нотариал палата ҳузуридаги Компенсация фонди ҳисобидан қопланади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг қасддан содир этган хатти-ҳаракатлари натижасида зарар етказилганлиги суднинг қарори билан тасдиқланган тақдирда, ушбу зарарнинг ўрни Нотариал палата ҳузуридаги Компенсация фонди ҳисобидан қопланмайди.
Ушбу Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ўзлари тасдиқлаган васиятномаларнинг ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ишончномаларнинг биттадан нусхасини васият қилувчи ёки ишонч билдирувчи доимий яшайдиган жойдаги нотариал идорага сақлаш учун кечиктирмай юбориши шарт.
Ушбу Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар васиятномаларни ўзгартириш ва бекор қилиш, шунингдек ишончноманинг амал қилишини тугатиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг биттадан нусхасини ушбу моддада белгиланган тартибда кечиктирмай нотариал идорага бериши шарт.
Қаранг: Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2011 йил 31 январдаги 21, 1-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»нинг 1-банди.