1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2998]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 28 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 28 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 28 февралдаги 18 ва 55-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар (бундан буён матнда курсант деб юритилади) ҳамда Вазирлик томонидан хорижий давлатлар олий таълим муассасаларига ўқишга юбориладиган фуқаролар (бундан буён матнда тингловчи деб юритилади) билан белгиланган тартибда ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари ҳақида белгиланган тартибда шартнома тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом талаблари Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклини ҳамда хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ва мажбурий узлуксиз хизмат ўташ учун ички ишлар органларига ёки тақсимот бўйича бошқа давлат идораларига юборилган шахсларга (бундан буён матнда ходим деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган ва Вазирлик томонидан хорижий давлатлар олий таълим муассасаларига ўқишга юборилган фуқаролар ҳамда Вазирлик ўртасида ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари ҳақида шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шартнома шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги сабабли моддий жавобгарлик ҳақида номзод (шунингдек унинг ота-онаси) ўқишга киргунига қадар дастлабки танлов даврида ёзма равишда огоҳлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Вазирликнинг тегишли бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларида тузиладиган ишчи гуруҳлар томонидан номзод (шунингдек унинг ота-онаси) ёзма равишда огоҳлантирилади ва улардан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тилхат олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Курсант, тингловчи ёки ходим томонидан шартнома шартлари бажарилмаса ундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (бундан буён матнда давлат бюджети деб юритилади) ўқишига сарфланган маблағлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Шартнома тузиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Шартнома олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар ҳамда Вазирлик томонидан хорижий давлатлар олий таълим муассасаларига ўқишга юбориладиган фуқаролар билан белгиланган тартибда ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари учун тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Курсант ва Вазирлик номидан Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасаси раҳбари ўртасида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тингловчи ва Вазирлик номидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи ўртасида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Курсантлар ёки тингловчилар сафидан чиқарилиб ўқишга қайта тикланган курсант ва тингловчи билан қайта шартнома тузилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Шартнома икки нусхада давлат ёки рус тилида тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартномани тузиш томонларнинг имзолашлари орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Курсант ёки тингловчи шартнома тузишни рад қилганда, мазкур ҳолат бўйича масъул ходим томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далолатномада курсант ёки тингловчининг шартнома тузишни рад этиш сабаблари, курсант ёки тингловчини ўқишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами ва санаси кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тузилган шартноманинг бир нусхаси курсант ёки тингловчига берилади иккинчи нусхаси курсант ёки тингловчининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига бириктирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ўқитишга сарфланган маблағларни қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Хизматни мажбурий ўташи лозим бўлган муддатдан олдин бўшатилган ходим унинг Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасида ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасида таълим олиши учун давлат бюджетидан сарфланган маблағлар у хизматдан бўшатилган кундан бошлаб 30 кун ичида давлат бюджетига қайтарилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ходим томонидан қайтарилиши лозим бўлган пул маблағлари юридик шахслар томонидан тўлаб берилиши мумкин. Бунда пул маблағларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб беришга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ходим қайтарилиши лозим бўлган пул маблағларини тўлагандан кейин тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ўзининг сўнгги иш жойига тақдим қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ходим томонидан қайтарилиши лозим бўлган пул маблағлари муддатида қайтарилмаган тақдирда у белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ходим Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасини ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин шартномани муддатидан илгари бекор қилганда, ундан ундириладиган пул маблағлари беш календарь йили мобайнида ўталган ва ўталмай қолган хизмат даврининг нисбатидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ходимни Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасида ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасида ўқитишга сарфланган харажатлар ходим учун йўналтирилган давлат бюджети маблағлари миқдоридан келиб чиқиб, ходим хизматни ички ишлар органлари тизимида ўтаган бўлса Вазирликнинг тегишли таркибий тузилмаси ёки ходим хизматни тақсимот бўйича юборилган давлат идораларида ўтаган тақдирда Вазирлик томонидан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ходимнинг Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасида ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасида ўқиши учун сарфланган маблағларни ҳисоблашда қуйидагилар эътиборга олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсантга тўланган стипендия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дори воситалари таъминоти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кийим-кечак таъминоти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат таъминоти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсантларнинг иш ўрганиш амалиётини (стажировкани) ташкил этиш билан боғлиқ хизмат сафари харажатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўл харажатлари (тингловчилар учун).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Давлат бюджетидан 1 та курсант ёки тингловчи учун 1 йилда сарфланадиган маблағнинг белгиланган қиймати ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасаси ёки Вазирликнинг ўтган молия йили кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳисобланади ҳамда тегишли раҳбар томонидан тасдиқланади, шунингдек белгиланган тартибда сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Давлат бюджетидан 1 та курсант учун 1 йилда сарфланадиган маблағ қуйидаги формулага асосан аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СМЙ = (ПЎИҲ + С + ДВ + КК + ОО + ХСХ) / ШС,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СМЙ — 1 йилда давлат бюджетининг 1 та курсант учун сарфланадиган маблағлар йиғиндиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПЎИҲ — профессор-ўқитувчилар таркиби иш ҳақи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
С — стипендия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДВ — дори воситалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КК — кийим кечак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОО — озиқ-овқат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХСХ — хизмат сафари харажатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ШС — курсантларнинг умумий сони.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Давлат бюджетидан 1 та тингловчи учун 1 йилда сарфланадиган маблағ қуйидаги формулага асосан аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СМЙ = КК + ЙХ,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СМЙ — 1 йилда давлат бюджетининг 1 та тингловчи учун сарфланадиган маблағлар йиғиндиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КК — кийим-кечак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЙХ — йўл харажатлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ходим Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасида ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасида ўқишининг бутун даври учун сарфланган давлат бюджети маблағларининг миқдори ҳар йили курсант ёки тингловчи учун сарфланган давлат бюджети маблағларининг йиғиндисини қўшган ҳолда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасида ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасида таълим олганлик учун ходимлар томонидан қопланиши керак бўлган давлат бюджети маблағларининг миқдори қуйидаги формулага асосан аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ММ — маблағлар миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТХЙ — ходим Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасини ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин ички ишлар органларида ёки тақсимот бўйича юборилган давлат идорасида тўлиқ хизмат ўтаган йиллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТХО — ходим ички ишлар органларидан ёки тақсимот бўйича юборилган давлат идорасидан хизматдан бўшатилган йилига келиб тўлиқ хизмат ўтаган ойлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХЎК — ходим хизматдан бўшатилиш йилида ички ишлар органларида ёки тақсимот бўйича юборилган давлат идорасида хизмат ўтаган кунлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СБММ — ўқишнинг бутун даври учун сарфланган давлат бюджети маблағларининг миқдори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ушбу Низомда қайд этилган масалалар юзасидан келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мен, ___________________________________________________________________________________________га (Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёки хорижий давлат олий таълим муассасаси номи) ўқишга киришга номзод _______________________________________________________________________ ўқишга (Ф.И.О.)
қабул қилинсам мен билан тузиладиган шартнома шартларини ўқишни тамомлаганимдан сўнг бажармаганлигим сабабли, захирага бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.
__________________ (имзо)
_______________________________ (Ф.И.О.)
20___ йил «____» ________________
Биз, ______________________________________________________________________________________га ўқишга (Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёки хорижий давлат олий таълим муассасаси номи)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган фуқаро (курсант) билан ўқиш (хизмат ўташ) ва ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида ШАРТНОМА 1. Шартнома предмети Мен ____________________________________________________________________________________________(Ф.И.О.) ________________________________________________________________________________________________(Туғилган санаси, ойи ва йили)
(бундан буён матнда курсант деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) номидан _______________________________________________________билан ихтиёрий
(Олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг унвони ва Ф.И.О.)
равишда курсант сифатида ____________________________________ да ______________________ ўқиш ва ўқишни
(Олий ҳарбий таълим муассасанинг номи)
(Ўқиш даври)
тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида ушбу шартнома тузилди.
2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Курсантнинг ҳуқуқлари: а) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш; б) командирлар (бошлиқлар) ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилинишига; в) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат ҳисобидан пул ва моддий таъминланиш; г) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат пенсия таъминоти, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиш; д) Ўзбекистон Республикасида белгиланган таълим стандартларига мувофиқ таълим олиш; е) ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялаш; ж) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда ва шартларда хизмат ўташ ҳақида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш; з) хавфсизлик техникаси ва гигиена талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш; и) давлат томонидан суғурталаниш; к) хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан юзага келган тортишувларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш; л) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа кафолатлар ва компенсацияларни олиш. 2.2. Курсантнинг мажбуриятлари: а) келгусида Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоячиси — офицер сифатида хизмат олиб бориш учун зарур бўлган билим ҳамда кўникмаларни сидқидилдан ва қунт билан эгаллашни; б) ўқиш даври мобайнида курсант (ходим) сифатида хизмат олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ва олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган умуммажбурий, функционал ва махсус мажбуриятларни виждонан адо этишни; в) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида тақсимот бўйича ўзи юборилган вазирлик ёки бошқа давлат идораси билан офицерлар таркиби лавозимларда хизмат ўташ тўғрисида шартнома тузишни; г) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташни; д) шартнома шартларини бажармаганлик учун ўқитишга сарфланган давлат бюджети маблағларини қайтаришни. 2.3. Вазирликнинг ҳуқуқлари: а) хизмат ўташ тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда курсант (ходим)ни қонунчиликда назарда тутилган айрим ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш; б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш; в) курсант (ходим) билан юзага келган низоларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш; г) курсант (ходим)ни Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоялаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат-жанговар вазифаларни бажаришга юбориш; д) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин ходимни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Қуролли Кучлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тақсимот бўйича Ўзбекистоннинг ҳар қандай минтақасига хизмат ўташ учун юбориш. 2.4. Вазирликнинг мажбуриятлари: а) олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинадиган номзодни таълим олиш ва келгусида хизмат ўташ шартлари билан таништириш; б) номзодни хизмат ўташнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка дучор бўлиши мумкинлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан баъзи ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши ҳақида огоҳлантириш. в) мазкур шартномани тузган курсант (ходим) ва унинг оила аъзолари ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш; г) курсант (ходим)ни мажбурий суғурта қилишни таъминлаш; д) курсант (ходим)ни белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш; е) курсант (ходим)га таълим стандартлари бўйича билим ва кўникмалар берилишини кафолатлаш; ж) курсант (ходим)га тегишли таълим олиш ва яшаш шароитларини яратиш; з) курсант (ходим)га хизмат мажбуриятларини бажаришда соғлиғига етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш; и) олий ҳарбий таълим муассасасида якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари ҳамда битирув малакавий ишини муваффақиятли топшириб ўқишни тамомлаган курсантга офицер унвони берилганидан кейин, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ имкониятини бериш.
3. Томонларнинг жавобгарлиги
3.1. Томонлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт; 3.2. Шартнома шартларига риоя қилмаганлик учун томонлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
4. Шартномани бекор қилиш тартиби
4.1. Курсант олий ҳарбий таълим муассасасидан шартнома амал қилиш муддати тугашидан аввал курсантлар сафидан четлаштирилганида; 4.2. Курсант (ходим) вафот этиши, бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органлари шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилиши кунидан бошлаб; 4.3. Курсант (ходим) ички ишлар органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда; 4.4. Курсант (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда; 4.5. Амал қилиш муддати тугаганида.
5. Якуний қоидалар
5.1. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. 5.2. Ушбу шартнома 20_____йил «_____»_________________гача амал қилади. 5.3. Шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилди ва улар бир хил юридик кучга эга.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган фуқаро (тингловчи) билан ўқиш (хизмат ўташ) ва ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида ШАРТНОМА 1. Шартнома предмети Мен _____________________________________________________________________________________________(Ф.И.О.) _________________________________________________________________________________________________(Туғилган санаси, ойи ва йили)
(бундан буён матнда тингловчи деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) номидан _______________________________________________________________билан
(Вазирлик мансабдор шахснинг лавозими, унвони ва Ф.И.О.)
ихтиёрий равишда курсант сифатида _______________________________________________ да _________________
(Хорижий давлат олий таълим муассасанинг номи)
(Ўқиш даври)
ўқиш ва ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида ушбу шартнома тузилди.
2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Тингловчининг ҳуқуқлари: а) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш; б) командирлар (бошлиқлар) ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилинишига; в) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат ҳисобидан пул ва моддий таъминланиш; г) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат пенсия таъминоти, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиш; д) белгиланган таълим стандартларига мувофиқ таълим олиш; е) ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялаш; ж) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда ва шартларда хизмат ўташ ҳақида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш; з) хавфсизлик техникаси ва гигиена талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш; и) давлат томонидан суғурталаниш; к) хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан юзага келган тортишувларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш; л) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа кафолатлар ва компенсацияларни олиш. 2.2. Тингловчининг мажбуриятлари: а) келгусида Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоячиси — офицер сифатида хизмат олиб бориш учун зарур бўлган билим ҳамда кўникмаларни сидқидилдан ва қунт билан эгаллашни; б) ўқиш даври мобайнида тингловчи (ходим) сифатида хизмат олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ва хорижий давлат олий таълим муассасаси бошлиғининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган умуммажбурий, функционал ва махсус мажбуриятларни виждонан адо этишни; в) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида тақсимот бўйича ўзи юборилган вазирлик ёки бошқа давлат идораси билан офицерлар таркиби лавозимларда хизмат ўташ тўғрисида шартнома тузишни; г) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташни; д) шартнома шартларини бажармаганлик учун ўқитишга сарфланган давлат бюджети маблағларини қайтаришни. 2.3. Вазирликнинг ҳуқуқлари: а) хизмат ўташ тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда тингловчи (ходим)ни қонунчиликда назарда тутилган айрим ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш; б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш; в) тингловчи (ходим) билан юзага келган низоларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш; г) тингловчи (ходим)ни Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоялаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат-жанговар вазифаларни бажаришга юбориш; д) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин ходимни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Қуролли Кучлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тақсимот бўйича Ўзбекистоннинг ҳар қандай минтақасига хизмат ўташ учун юбориш. 2.4. Вазирликнинг мажбуриятлари: а) хорижий давлат олий таълим муассасасига ўқишга юборилаётган номзодни таълим олиш ва келгусида хизмат ўташ шартлари билан таништириш; б) номзодни хизмат ўташнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка дучор бўлиши мумкинлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан баъзи ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши ҳақида огоҳлантириш. в) мазкур шартномани тузган тингловчи (ходим) ва унинг оила аъзолари ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш; г) тингловчи (ходим)ни мажбурий суғурта қилишни таъминлаш; д) тингловчи (ходим)ни белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш; е) тингловчи (ходим)га таълим стандартлари бўйича билим ва кўникмалар берилишини кафолатлаш; ж) тингловчи (ходим)га тегишли таълим олиш ва яшаш шароитларини яратиш; з) тингловчи (ходим)га хизмат мажбуриятларини бажаришда соғлиғига етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш; и) хорижий давлат олий таълим муассасасида ўқишни тамомлаган тингловчига офицер унвони берилганидан кейин, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ имкониятини бериш.
3. Томонларнинг жавобгарлиги
3.1. Томонлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт; 3.2. Шартнома шартларига риоя қилмаганлик учун томонлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
4. Шартномани бекор қилиш тартиби
4.1. Тингловчи хорижий давлат олий таълим муассасасидан шартнома амал қилиш муддати тугашидан аввал тингловчилар сафидан четлаштирилганида; 4.2. Тингловчи (ходим) вафот этиши, бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органлари шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилиши кунидан бошлаб; 4.3. Тингловчи (ходим) ички ишлар органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда; 4.4. Тингловчи (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда; 4.5. Амал қилиш муддати тугаганида.
5. Якуний қоидалар
5.1. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. 5.2. Ушбу шартнома 20_____йил «_____»_________________гача амал қилади. 5.3. Шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилди ва улар бир хил юридик кучга эга.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2018 й., 10/18/2998/1074-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)