Ички ишлар органларнинг махсус унвонлари | Миллий гвардия органлари махсус унвонлари | Ҳарбий унвонлар | Божхона органларининг махсус унвонлари | (Ҳарбий) прокуратура органларининг мартаба даражалари | Адлия органларининг мартаба даражалари | Суд органларининг мартаба даражалари | |
1. | Лейтенант | Лейтенант | Лейтенант | Божхона хизмати лейтенанти | 3-даражали юрист, адлия лейтенанти | 3-даражали юрист | 3-даражали юрист |
2. | Катта лейтенант | Катта лейтенант | Катта лейтенант | Божхона хизмати катта лейтенанти | 2-даражали юрист, адлия катта лейтенанти | 2-даражали юрист | Бешинчи малака даражаси, 2-даражали юрист |
3. | Капитан | Капитан | Капитан | Божхона хизмати капитани | 1-даражали юрист, | 1-даражали юрист | Тўртинчи малака даражаси, 1-даражали юрист |
4. | Майор | Майор | Майор | Божхона хизмати майори | Адлия кичик маслаҳатчиси, | 3-даражали адлия маслаҳатчиси | Учинчи малака даражаси, 3-даражали адлия маслаҳатчиси |
5. | Подполковник | Подполковник | Подполковник | Божхона хизмати подполковниги | Адлия маслаҳатчиси, адлия подполковниги | 2-даражали адлия маслаҳатчиси | Иккинчи малака даражаси, 2-даражали адлия маслаҳатчиси |
6. | Полковник | Полковник | Полковник | Божхона хизмати полковниги | Адлия катта маслаҳатчиси, | 1-даражали адлия маслаҳатчиси | Биринчи малака даражаси, 1-даражали адлия маслаҳатчиси |
7. | Генерал-майор | Генерал-майор | Генерал-майор | Божхона хизмати генерал-майори | 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, | 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | Олий малака даражаси |
8. | Генерал-лейтенант | Генерал-лейтенант | Генерал-лейтенант | Божхона хизмати генерал- лейтенанти | 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-лейтенанти | 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | |
9. | Генерал-полковник | Генерал-полковник | Генерал-полковник | Божхона хизмати генерал-полковниги | 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 29.11.2017 йилдаги ПҚ-3413-сон
Дата вступления в силу
30.11.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органларида хизмат (кейинги ўринларда — хизмат)ни ташкил этишни тубдан такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг захирасини шакллантириш, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари (бундан буён ходимлар)нинг хизмат ўташини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.
2. Хизматни ташкил этишни такомиллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:
биринчидан — ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасида тезкорликни, жиноятлар ҳақидаги хабарларни ўз вақтида ҳисобга олиш ва кўриб чиқишни таъминлайдиган, амалга оширилаётган ислоҳотлар шароитида ички ишлар органларининг мавжуд куч ва воситаларини бошқариш ҳамда ҳамкорликни ташкил этишнинг самарали тизимини яратиш;
иккинчидан — ички ишлар органларининг барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларига эга кадрлар танланиши, уларнинг мақсадли жойлаштирилиши ҳамда «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» ўз хизмат бурчини сўзсиз бажариш руҳида тизимли равишда тарбиялаш учун шахсий жавобгарлигини белгилаш;
учинчидан — бўш лавозимларни жамлаш ва кадрлар захирасини, биринчи навбатда, ўз касбий фазилатлари, ахлоқий кўриниши, хулқ-атвори ва маданият даражаси билан намуна бўлган истиқболли бошқарув таркибини шакллантиришнинг таъсирчан механизмини жорий этиш;
тўртинчидан — хизмат ўташни қатъи назорат қилиш ва тарбиявий жараённи таъминлаш соҳасида мувофиқлаштириш, таҳлилий ва услубий ишларни кучайтириш бўйича фаолиятни ташкил қилишнинг сифат жиҳатдан янги тартибни белгилаш;
бешинчидан — иш тажрибасининг ворисийлигини, ёш ходимларнинг хизматга амалий мослашишини, касбий шаклланиш жараёнини тезлаштириш ҳамда уларда хизмат вазифаси бўйича зиммасига юклатилган тезкор-хизмат вазифаларни мустақил бажариш қобилиятини ривожлантиришни таъминловчи самарали мураббийлик тизимини жорий этиш;
олтинчидан — ички ишлар органларининг барқарор профессионал кадрлар таркибини шакллантириш, кадрлар қўнимсизлигини пасайтириш, ходимларнинг узоқ муддатли хизматини рағбатлантириш, шунингдек шахсий таркибни унинг касбий малакаси, шахсий фазилатлар ва қобилиятларини инобатга олган ҳолда лавозимларга оптимал тақсимлаш;
еттинчидан — қўйилган вазифаларни виждонан ва ташаббускорлик билан бажарувчи ходимларни рағбатлантириш, шунингдек масъулиятсиз ходимларга нисбатан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо тайинлаш бўйича чораларни ўз вақтида ва холисона кўриш орқали ички ишлар органларида мустаҳкам хизмат интизомини таъминлаш;
саккизинчидан — ички ишлар органларида ижро интизомини, жумладан бошқарув қарорлари ҳар бир бевосита ижрочига ўз вақтида етказилишига ва тизимли узлуксиз назоратни таъминланишига имкон берадиган замонавий ахборот-коммуникацион технологияларини кенг жорий этиш орқали таъминлаш механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш.
3. Хизматни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича устувор йўналишларни мувофиқлаштирилган ҳолда ва комплекс амалга оширилишини таъминлаш учун қуйидагилар юклатилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига — барча қуйи бўлинмалар томонидан ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларининг муқаррар ва ўз вақтида бажарилишини манзилли мувофиқлаштириш ва унинг устидан мунтазам назорат ўрнатиш, юклатилган вазифалар бажарилишининг аниқ механизмларини кўрсатган холда концептуал бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларига — ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларини ҳамда концептуал бошқарув қарорларини ишни ташкил қилиш бўйича йўриқномавий «йўл хариталари» ишлаб чиққан ҳолда амалга ошириш бўйича аниқ ижрочилар ва ҳаракатларни белгилаш, соҳавий хизматлари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда мавжуд куч ва воситаларни самарали мувофиқлаштириш;
(3-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари, ички ишлар органларининг таълим ва бошқа муассасаларига — бошқарув қарорларини ижро қилиш бўйича белгиланган тадбирларни юклатилган вазифаларни бажаришда кўрсатилган усулларга мувофиқ сифатли амалга оширишда барча мавжуд куч ва воситаларни мақсадли тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, ҳар бир ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосарлари, Ички ишлар вазирлиги бош бошқармалари бошлиқлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ҳар чоракда жойларга чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари соҳавий хизматлар раҳбарларининг, шунингдек туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари раҳбарларининг аниқ эришилган натижаларни кўрсатган ҳолда бошқарув қарорлари ижросининг амалга оширилиши ҳақидаги шахсий ҳисоботларини кенгайтирилган мажлисларда тинглайди;
(4-бандининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
б) ҳар ярим йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъатида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек хизмат ўташни, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларини инобатга олган ҳолда қилинган ишлар юзасидан шахсан ҳисобот беради. Бунда қуйидагилар бўйича аниқ чоралар кўрилиши назарда тутилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар билан (тўлов-контракт асосида ўқишга кирганлар бундан мустасно) белгиланган тартибда ўқишни тугатганидан кейин беш йил мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари ҳақида шартнома тузилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
ички ишлар органлари раҳбар таркибининг ротацияси, қоида тариқасида, тенг мавқели лавозимга, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг амалга оширилади;
хизматда бўлишнинг чегара ёши сафдор ва сержантлар таркиби ходимлари, шунингдек аёллар учун (мавжуд махсус унвонидан қатъи назар) — эллик ёш, офицерлар таркиби учун — эллик беш ёш, генераллар таркиби учун олтмиш ёш;
пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати календарь ҳисобида йигирма йилни ташкил қилади, улардан имтиёзли ҳисобланадиган даври ходимларга пенсия миқдори ҳисобланаётган вақтдагина инобатга олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходимларнинг болалари давлат мактабгача таълим ташкилотларига яшаш ёки хизмат ўташ жойи бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органларида мураббийлар амалий хизмат стажи беш йилдан ортиқ бўлган, юксак касбий фазилатларга, хизматда самарали кўрсаткичларга ва тарбиявий йўналишда кўникмаларга эга бўлган энг тажрибали ходимлар орасидан танлаб олинади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
мураббийларга, қоида тариқасида, кўпи билан бир нафар офицерлар таркибидан бўлган ходим, уч нафаргача сержантлар таркибидан бўлган ходимлар, беш нафаргача сафдорлар таркибидан бўлган ходимлар бириктирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус касбий тайёргарлик ва бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаган ходимларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ёки олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари, халқаро шартномалар асосида хорижий давлатлар олий таълим муассасалари битирувчиларига бириктирилган мураббийларга лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
мураббийлар ўзларига бириктирилган ходимларнинг таълим-тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашганида, шунингдек ходимлар лавозимга киришиши даврида хизмат интизомини бузган ҳолларда мураббийлар, айблилик даражасидан келиб чиқиб, эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазога тортилади.
7. Ички ишлар органлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи интизомий кенгашлар ташкил қилинсин, улар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
хизмат вазифаларини виждонан бажараётган ва ишда ижобий натижаларга эришган ходимларни уларнинг фаолиятини мукофотлаш чораларини кўриш ва ички ишлар органларида амалда бўлган ижтимоий таъминот соҳасидаги тегишли имтиёзларни бериш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш ва илтимосномалар киритиш орқали рағбатлантириш;
жамоада юзага келадиган низоли вазиятларни ҳал қилиш, ножўя ҳаракат содир этган, хизмат бурчига масъулиятсиз муносабатда бўлаётган ходимларга белгиланган интизомий жазо чораларини қўллаш ҳақида холисона қарор қабул қилиш орқали жамоатчилик таъсирини кўрсатиш.
а) хизмат интизомини қўпол равишда бузган, хизмат бурчига масъулиятсиз ёндашган ёхуд ишда паст кўрсаткичларга эга бўлган ходимларга нисбатан лавозим маошининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима тарзидаги интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин;
б) ҳар чорак якунлари бўйича қуйидагиларга нисбатан лавозим маошининг 50 фоизгача миқдорда бир марталик пул ушланиши ёки мукофот таъсир чораси сифатида қўлланилади:
профилактика (катта) инспекторларига — бириктирилган ҳудудда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни, биринчи навбатда, оғир ва ўта оғир жиноятларни барвақт олдини олиш, шунингдек жойлардаги муаммоларни ҳал этишда аҳоли билан ишлашни ташкил қилиш аҳволи учун;
бириктирилган ҳудудда тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи ички ишлар органлари (катта) тезкор вакилларига — оғир ва ўта оғир жиноятларни аниқлаш ва фош этиш, тергов ва суддан яширинган шахсларни қидириш аҳволи учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларининг 10 фоизи хизматда самарали натижаларга эришган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун ташкил этиладиган алоҳида ҳисоб рақамига йўналтирилади, бунда уларни ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда мақсадли ишлатишни таъминлаш вазифаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти зиммасига юклатилади;
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
г) интизомий кенгашлар илтимосномасига кўра, зиммасига юклатилган хизмат мажбуриятларини виждонан бажараётган ва ишда ижобий натижаларга эришган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳар йили болалар соғломлаштириш оромгоҳларига ва санаторий-курорт муассасаларига бепул йўлланмалар берилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хизмат интизоми ва бенуқсон узлуксиз хизмати учун ташаббускор ва виждонли ходимларни тақдирлаш мақсадида қуйидаги идоравий кўкрак нишонлари таъсис этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига — амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда фаолият йўналишларининг сифатли ва тўла ҳажмда амалга оширилиши, хизматлар фаолиятининг самарали мувофиқлаштирилиши, ҳамкорлиги ва марказий аппарат томонидан қабул қилинган бошқарув қарорларининг муқаррар ва ўз вақтида ижро этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилиши бўйича;
барча даражадаги ва соҳавий ички ишлар органларининг раҳбарларига — кадрларни танлаш ва жой-жойига мақсадли қўйиш, жиноятларни ҳисобдан қасддан яширишни таъсирчан олдини олиш, ходимларга нисбатан ўз вақтида ва холислик билан рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чораларини кўриш, уларнинг ижтимоий кафолатларини таъминлаш, шунингдек раҳбарлик қилаётган бўлинмада ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича;
ички ишлар органлари раҳбарларининг кадрлар бўйича ўринбосарларига — ўз хизмат вазифаларини виждонан бажараётган ходимларнинг хизматда кўтарилишини таъминловчи кадрлар захирасини шакллантириш, уларни ўқитиш ва улардан тўлақонли фойдаланиш, шахсий таркиб билан самарали тарбиявий ишни олиб бориш ва хизмат ўташни назорат қилишни ташкил этиш бўйича;
мутахассисларга бириктирилган мураббийларга — ходимларга амалга ошираётган фаолиятида натижадорликка ҳамда юклатилган вазифаларни самарали бажаришга интилишни сингдириш, уларда амалий иш кўникмаларини шакллантириш ва хизмат бурчига ташаббускорлик билан муносабатда бўлишини тарбиялаш бўйича шахсан жавобгарлик юклатилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий Мажлис палаталари билан биргаликда икки ой муддатда жиноятларни ҳисобдан қасддан яшириш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда пул ушлаш ёки мукофот тизимининг аниқ мезонларини белгилаб берувчи, бириктирилган ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ички ишлар органларининг фаолиятини баҳолаш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;
икки ой муддатда «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун» ва «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» идоравий кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда ички ишлар органлари интизомий кенгашларининг фаолияти тартибини белгиласин;
икки ой муддатда ички ишлар органларида мураббийлик тўғрисидаги низомни тасдиқласин, бунда мураббийлар захирасини шакллантириш тартиби, рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини қўллаш билан мураббийлик ишини ташкил қилишни таъсирчан механизмини назарда тутсин;
2018 йилнинг 1 февралига қадар ходимларнинг хизмат, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини сифат жиҳатдан янги тамойиллар асосида ташкил этиш тартибини танқидий қайта кўриб чиқсин, унда унинг мазмуни бўлинмалар эҳтиёжига мос келиши, ҳудуд, лавозим мажбуриятлари ва хизмат хусусияти инобатга олиниши таъминлансин;
2018 йилнинг 1 майга қадар электрон ҳужжат айланиши, ҳужжатларни қайд этиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибини, уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларига, унинг ҳудудий бўлинмалари ва бевосита жойлардаги ижрочиларга ўз вақтида етказиш механизмини такомиллаштириш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин;
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бириктирилган ходимлар (ишчилар) тоифасини инобатга олиб, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида идоравий даволаш-профилактика муассасаларини қуриш, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаётган госпитални реконструкция қилиш, шунингдек идоравий даволаш-профилактика ва санатория-курорт муассасаларининг ётоқ фондини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳақида молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда таклифлар киритсин;
уч ой муддатда ходимларнинг умумий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни, асосий мансабдор шахсларнинг мажбуриятларини, шунингдек ички тартиб қоидаларини белгиловчи Ички ишлар органларининг ички хизмат уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
20. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклатилсин.
1. Ушбу Низом ички ишлар органлари ходимлари (кейинги ўринларда — ходимлар) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсант (тингловчи)ларининг хизмат ўташ тартибини белгилайди.
2. Ички ишлар органларидаги хизмат (кейинги ўринларда — хизмат) давлат хизматининг тури бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини бўйича вазифаларни амалга оширишдан иборат.
ходимнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотларига сайланганида (тайинланганида, сафарбар этилганида) хизмат ўташи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ва қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг хизмат ўташи, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
4. Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, мудофаа ишлари бўйича бошқарма (бўлим)ларида, аҳоли турар жойларида, ташкилот ва муассасаларда мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади, оммавий ахборот воситаларида қабул ва бўш лавозимлар тўғрисида эълонлар жойлаштирилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида очиқ эшиклар куни ўтказилади.
5. Хизматга 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади.
Номзодларга махсус биометрик параметрлар ўрнатиладиган бўлинмалар ва лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
6. Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, тегишли маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларидаги кундузги таълимга ўқишга, ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълимга ўқишга, ёши қирқ ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан қирқ ёшдаги ҳам, ички ишлар органларида камида уч йиллик амалий хизмат стажига, ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ҳарбий хизмат ўтаган (эркаклар учун) ва олий маълумотга эга, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — Қарорнинг 5-иловаси билан 6-банднинг тўртинчи хатбошисига киритилаётган ўзгартириш 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхати бўйича ички ишлар органларининг айрим бўлинмалари ва ташкилотларига хизматда бўлишнинг энг юқори ёшига тўлган пайтида кўп йиллик хизмати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ўттиз ёшдан катта бўлган фуқаролар қабул қилиниши мумкин.
Эркаклар ички ишлар органларидаги хизматга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташи ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтиши керак. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчилар учун ушбу талаб ўрнатилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига, қарорига, фармойишига, шунингдек розилигига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ходимлар, шунингдек, ички ишлар органларининг катта амалий иш тажрибасига эга пенсионерлари, ушбу банднинг биринчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида белгиланган талабларини инобатга олмаган ҳолда хизматга қабул қилиниши мумкин.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3919-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2018 й., 07/18/3919/1787-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Хизматга (кейинги ўринларда — номзод) ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган шахс доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
хизматга ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
ФҲДЁ органларидан маълумотнома (туғилганлик ҳақида гувоҳномага ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки алмаштирилган ҳолларда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар маълумотлари;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита фотосурат (бош кийимсиз);
ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда);
ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
асли кўрсатилган ҳолда ҳарбий гувоҳнома нусхаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга топшираётганда ҳарбий гувоҳнома мавжуд бўлмаса, чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);
(7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида номзоддан ёки тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ички ишлар органи ваколатли бошлиғи номига ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолда белгиланган тартибда билдирги билан мурожаат этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Хизматга қабул қилиш номзоднинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органлари томонидан танлов асосида амалга оширилади. Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ички ишлар органларида қабул комиссиялари тузилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва олий таълим муассасаларига, шунингдек Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига хизматга, истисно тариқасида, Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган фуқаролар орасидан ҳам номзодларни танлаш ва қабул қилишга рухсат берилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирлари қуйидаги саралаш ва ўрганиш босқичларини ўз ичига олади:
тест синови (номзодларнинг Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича билимларини баҳолаш);
2023 йил 1 сентябрдан эътиборан, психофизиологик (полиграф) текширув (ички ишлар органларида хизмат қилиш учун тўсқинлик қиладиган салбий омилларни аниқлаш мақсадида).
Дастлабки ўрганиш ҳамда интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш натижалари асосида тест синови босқичига қўйилган номзодларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига тақдим этилади.
Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.
Тест синовларининг саволлари умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Номзодлар тест синовларини ўзларининг танлови бўйича давлат тили, рус тили ёки қорақалпоқ тилида топширадилар.
Тест синовларини ўтказиш тартиби ҳамда саралаш бали Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Тор ихтисослик бўйича мутахассислар қаторидан бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхат ва тартибда саралаш босқичисиз ўрганиш босқичи орқали хизматга қабул қилиниши мумкин.
Мавжуд бўш лавозимларни ҳисобга олган ҳолда саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади.
Саралаш ва ўрганиш босқичлари натижаларига кўра номзоднинг хизматга маънавий-касбий ва соғлиқ жиҳатдан мослиги тўғрисида хулоса чиқарилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш ички ишлар органларининг кадрлар бўлинмалари томонидан амлга оширилади. Номзоднинг тегишли ҳужжатларини йиғиш жараёнида унга бир пайтнинг ўзида ўрганиш босқичидан ўтиш учун йўлланма берилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
Хизмат ўташга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Хизматга кирувчи номзодларга хизмат сири ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган ҳамда ошкор этилиши ман этиладиган махсус талаблар ҳам ўрнатилади.
Номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш давомида хизматга қабул қилинишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар (хизматга қабул қилиш учун умумий ва махсус талабларга мос келмаслик) аниқланган тақдирда, уни шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш тўхтатилиб, хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ваколатли раҳбар томонидан қарор қабул қилинади, бу ҳақда номзодга хабар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига номзодлар танлови тартиби ва қабул қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Ички ишлар органларининг махсус бўлинмаларига танлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қуйидаги номзодлар, истисно тариқасида, танлаб олиш тадбирларининг саралаш босқичидаги тест синови ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан озод этилади:
эксперт-криминалистика, иш юритиш, киберхавфсизлик, ахборот технологиялари, таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига номзодлар;
спорт мусобақаларининг (Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин)) индивидуал турларида ғолиб чиққан номзодлар;
талабалар, магистрлар ёки докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган номзодлар.
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари хизматга қабул қилинишида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда устунликка эга бўлади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Хизматга танлаб олиш тадбирлари босқичларининг биридан ўта олмаган номзод уни такроран топширишига, шунингдек, хизматга танлаб олиш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган, шунингдек, шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан хизматга қабул қилинади ва ички ишлар органларининг бошланғич касбий тайёргарлик курсларига юборилади.
Бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаган ва белгиланган сертификатга эга бўлган ходимлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан тегишли лавозимга тайинланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдларини расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сержантлар таркиби — олий маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини ёки Мудофаа вазирлигининг Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;
сафдорлар таркиби — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан.
Сафдорлар таркибининг тор мутахассислик сирасига кирувчи лавозимларни ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан жамлашга йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захирасидаги офицерларни ички ишлар органларининг сафдор ва сержантлар таркиби лавозимларига тайинлашга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири рағбатлантириш тариқасида, ички ишлар органларида камида икки йил хизмат стажига эга, олий маълумотли ва юклатилган вазифаларни бажаришда самарали натижаларга эришган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини ёки Мудофаа вазирлигининг Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказини тамомламаган сафдорлар таркибидаги ходимларни ҳам, истисно тариқасида, сержантлар таркибидаги лавозимларга тайинлашга ва «кичик сержант» махсус унвонини беришга рухсат бериши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларининг махсус бўлинмаларининг, ахборот технологияларини ривожлантириш бўлинмаларининг, шунингдек, тиббий муассасаларининг сержантлар таркиби лавозимлари ўрта ва ўрта махсус маълумотли шахслар билан жамланиши мумкин.
(19-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 ноябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2023 й., 06/23/197/0865-сон)
20. Ички ишлар органларидаги лавозимларга тайинлаш учун зарур таълим ва мутахассисликларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
«Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), ички ишлар органларидаги хизматга кирар эканман, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакат тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги бурчимни ва зиммамга юклатилган мажбуриятларни виждонан, сидқидилдан бажаришга ваъда бераман.
Ходимнинг хизмат гувоҳномаси ва жетонининг намуналари, шунингдек уларни бериш ва ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.
Ходимнинг хизмат гувоҳномаси ўқотар қуролни олиб юриш ва сақлаш ҳуқуқини, шунингдек қонунга мувофиқ унга берилган бошқа ҳуқуқ ва ваколатларини тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Хизматга қабул қилинган ходимга дастлабки синов муддати тайинланади ва унга лавозимга тайинланган пайтидан бошлаб мураббий бириктирилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
24. Қасамёд қабул қилиш, дастлабки синов муддатини ўташ ва мураббийларни бириктириш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
25. Хизматга қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий хизматга мажбур фуқаролари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг хизматга чақирилувчи ҳисобланган курсантлари, ҳарбий ҳисобдан чиқарилади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус ҳисобида туради.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг курсантлари биринчи босқич таълим муддати якунланганидан сўнг, муддатли ҳарбий хизматни ўтган ҳисобланадилар ва уларга таълим муассасаси жойлашган ердаги мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бўлим томонидан ҳарбий гувоҳнома берилади.
26. Хизматга қабул қилиш ва бўшатиш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш, шунингдек махсус унвонлар бериш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ваколат берилган бошлиқларнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Махсус унвон ходимнинг хизмат мажбуриятларига муносабати, малака ошириш курсларини ўтаганлиги, ўтаган хизмат йиллари ва эгаллаган лавозимини инобатга олган ҳолда якка тартибда берилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
29. Биринчи ва навбатдаги махсус унвонлар, махсус унвонлар бериш ваколатига эга бошлиқнинг буйруғи билан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. «Сафдор» махсус унвони ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари ва чет давлатлар таълим муассасалари (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан келишув асосида юборилган) курсант (тингловчи)лари сафига қабул қилинган шахсларга уларни қабул қилиш билан бир вақтда берилади, сержантлар таркибининг махсус унвонига эга ходимлар бундан мустасно.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
«Сафдор» махсус унвони хизматга ёки ўқишга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқлар томонидан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. «Кичик сержант» махсус унвони Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи томонидан касбий тайёргарлик факультетини сержантлар таркибини тайёрлаш дастури бўйича махсус касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга берилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Сержантлар таркибининг навбатдаги махсус унвонлари лавозимга тайинлаш ваколатига эга бошлиқларнинг буйруқлари билан берилади.
32. Ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларга қабул қилинган номзодларга уларни лавозимга тайинлаш билан бир вақтда «катта сержант» махсус унвони берилади, бу унвонда улар дастлабки синов муддати тугаб, офицерлик унвони берилгунига қадар хизмат олиб борадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасидаги офицерлар ҳисобланувчи ва ички ишлар органлари Бошланғич касбий тайёргарликдан ўтиб, офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинган номзодларга мавжуд ҳарбий унвонига тенг даражадаги махсус унвон берилади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Айрим ҳолларда, илмий даражаси ёхуд фаолиятнинг тор ихтисослик турлари бўйича кўп йиллик стажи ва иш (хизмат) тажрибасига эга бўлган фуқароларга ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларига тайинлаш вақтида биринчи унвон сифатида «майор» махсус унвонигача бўлган, шу жумладан майор унвони ҳам, махсус унвонларидан бири берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши асосида ёки розилиги билан генераллар таркиби лавозимларига хизматга юборилган, махсус, ҳарбий ва бошқа унвони бўлмаган шахсларга белгиланган тартибда «полковник» махсус унвонигача бўлган, шу жумладан полковник унвони ҳам, махсус унвон берилиши мумкин.
Ички ишлар органлари офицерлар таркибининг биринчи махсус унвони Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларига тайинланиб, синов муддатини муваффақиятли ўтаган шахсларга;
(33-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органларининг сафдор ёки сержантлар таркибидан офицерлик лавозимларига тайинланганларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг қайта тайёрлаш махсус курсларини ўтаганларидан сўнг;
(33-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларини кундузги таълим, шунингдек хорижий давлатлар таълим муассасаларининг (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан келишув асосида юборилган) битирувчиларига.
34. Ички ишлар органлари офицерлар таркибининг навбатдаги махсус унвонлари қуйидагилар томонидан берилади:
«майор» махсус унвонигача — офицерлар таркиби унвонларини бериш ваколатига эга бошлиқлар томонидан, бошлиқлари бундай ваколатга эга бўлмаган таркибий тузилмалар ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПФ-6230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«полковник» махсус унвони — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан;
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
генераллар таркибининг махсус унвонлари — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан.
36. Навбатдаги махсус унвонлар белгиланган хизмат муддатини ўтаган ходимларга, улар эгаллаб турган лавозимининг унвон поғонасига мувофиқ берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Навбатдаги «катта сержант», «капитан», «майор» ва «подполковник» махсус унвонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ёки Махсус тайёргарлик ўқув марказининг махсус малака ошириш курсларини муваффақиятли ўтаган ходимларга берилади. Рағбатлантириш чораси тариқасида муддатидан олдин махсус унвонлар берилиши бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Навбатдаги «полковник» махсус унвони юклатилган вазифаларни бажаришда самарали натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ёки Жамоат хавфсизлиги Университетининг магистратурасини ёки Қуролли Кучлар Академиясининг икки йиллик таълим дастурини, бошқа олий таълим муассасаларининг молия-иқтисод, техник ёки тиббий соҳалари йўналишлари бўйича магистратурасини муваффақиятли тамомлаган ёхуд илмий даражага эга ходимларга берилади.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Мазкур бандни инобатга олмаган ҳолда махсус унвонларни беришга фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан йўл қўйилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида ўқиш ва спорт-маданият соҳасида юқори натижаларга эришган, таълим дастурини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан таълим муассаса бошлиғининг тақдимномаси асосида ички ишлар органлари офицерлар таркибининг биринчи махсус унвонини четлаб, «катта лейтенант» махсус унвони берилиши мумкин.
38. Ходим юқори даражадаги унвон белгиланган лавозимга ўтказилганда, мавжуд унвонида бўлиш муддати ўтган бўлса, лавозимига қачон тайинланганидан қатъи назар, навбатдаги махсус унвон бериш учун тақдим этилади.
39. Махсус унвонда хизмат ўташ муддати календарь ҳисобда махсус унвон бериш ҳақида буйруқ чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади (ушбу Низомнинг 47 ва 48-бандлари талаблари асосида берилган махсус унвонлар бундан мустасно).
Ходимнинг махсус унвони пасайтирилган тақдирда унинг аввалги унвонини қайта тиклангунига қадар ўтаган хизмат даври навбатдаги унвон муддатига қўшилмайди.
40. Хизмат мажбуриятларини намунали даражада бажараётган, жиноятчиликка қарши курашда, илмий-тадқиқот ва педагогик фаолиятда юқори кўрсаткичларга эришган, хизмат бурчини бажаришда қаҳрамонлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган ходимларга рағбатлантириш чораси тариқасида ички ишлар органлари офицерлар таркибининг махсус унвонини муддатидан олдин ёки эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилгандан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон берилиши ҳам мумкин.
ички ишлар органлари генераллар таркиби лавозимларига тайинланган («полковник» унвонидан паст унвонга эга бўлган) ходимларга — мавжуд махсус унвонда қанча муддат хизмат ўтаганидан қатъи назар;
ички ишлар органлари офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат қилаётган ходимларга — мавжуд махсус унвонда хизмат қилиш учун белгиланган муддатнинг камида учдан икки қисми ўтганидан сўнг.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, мавжуд махсус унвонда хизмат ўташ учун қанча муддат белгиланганидан қатъи назар, навбатдаги махсус унвонларни бериш ҳуқуқига эга.
Эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилгандан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон қуйидагиларга берилади (генераллар таркиби махсус унвонлари бундан мустасно):
илмий даража ёки илмий унвонга эга ички ишлар органлари офицерлар таркиби ходимларига — мавжуд унвонда хизмат ўташ муддати тугаганидан сўнг;
ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларидаги ходимларга — мавжуд унвонда хизмат ўташ муддатининг камида бир ярим баравари ўтганидан сўнг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари профилактика, эксперт-криминалистика, тергов ва тезкор бўлинмалари ходимларига рағбатлантириш чораси тариқасида мазкур Низомнинг 36-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга жавоб берганда эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилган махсус унвондан қатъи назар навбатдаги махсус унвон берилиши мумкин:
«подполковник» махсус унвони — тегишлилиги бўйича ички ишлар органлари профилактика, эксперт-криминалистика, тергов ва тезкор бўлинмаларида ўн беш календарь йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган профилактика инспектори, эксперти, терговчиси (суриштирувчиси), тезкор вакили ёки профилактика катта инспектори, катта эксперти, катта терговчиси (катта суриштирувчиси), катта тезкор вакили лавозимидаги ходимларга «майор» махсус унвонида хизмат ўташ муддати тугаганидан сўнг;
«полковник» махсус унвони — тегишлилиги бўйича ички ишлар органлари профилактика, эксперт-криминалистика, тергов ва тезкор бўлинмаларида йигирма календарь йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган профилактика катта инспектори, катта эксперти, катта терговчиси (катта суриштирувчиси), катта тезкор вакили, бош эксперти ёки ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси, тезкор вакили лавозимидаги ходимларга «подполковник» махсус унвонида хизмат ўташ муддати тугаганидан сўнг.
(40-банднинг тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-122-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2022 й., 07/22/122/0109-сон)
Бир вақтнинг ўзида муддатидан олдин ҳамда эгаллаган лавозими билан кўзда тутилган бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон берилишига йўл қўйилмайди.
41. Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат йилини ҳамда навбатдаги махсус унвон учун белгиланган муддатини ўтаган, эгаллаб турган лавозими билан белгиланган унвон поғонаси «капитан» бўлган, ижобий тавсифланадиган офицерлар таркибидаги ходимларга хизматдан бўшатиш билан бир вақтда «майор» махсус унвони берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходим ички ишлар органлари ихтиёрида бўлганда (бола парваришлаш таътили берилган ходимлар бундан мустасно);
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
интизомий жазо тариқасида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва бошқа лавозимга ўтказилган тақдирда — лавозимидан озод этилган кундан бошлаб, бир йил давомида.
43. Навбатдаги махсус унвонни асоссиз равишда кечиктирилишига йўл қўйган бошлиқлар ва ходимлар белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортилади.
44. Ички ишлар органлари офицерлар таркиби ходимларининг махсус унвонларини интизомий жазо тариқасида бир поғона пасайтириш мумкин. Бунда унвон «лейтенант» махсус унвонигача пасайтирилади.
«Подполковник» ва ундан паст махсус унвонларни пасайтириш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Полковник» махсус унвони Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда пасайтирилади.
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Махсус унвони пасайтирилган ходимнинг аввалги унвони, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан унвонини пасайтиришни тавсия этган бошлиқнинг (ёки унга тенглаштирилган бошлиқнинг) ёхуд юқори лавозимдаги бошлиқнинг тақдимномаси бўйича тикланиши мумкин.
Генераллар таркиби ходимларнинг махсус унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан пасайтирилади ва тикланади.
45. Махсус унвони пасайтирилган ва сўнгра тикланган ходимнинг махсус унвондаги муддати, унвони пасайтирилгунига қадар ўтаган хизмати билан қўшиб ҳисобланади.
сафдорлар ва сержантлар таркибининг махсус унвонлари — ушбу унвонларни бериш ваколатига эга бошлиқлар томонидан;
Генераллар таркиби махсус унвонига эга шахслар махсус унвонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан суднинг тегишли тақдимномаси асосида маҳрум қилиниши мумкин.
Суд шахснинг махсус унвонини тиклаш ҳақида қарор қабул қилганида махсус унвондан маҳрум қилган бошлиқ ёки бундай ваколатга эга юқори турувчи раҳбар томонидан тикланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвон ва мартаба даражаси бўлиши назарда тутилган бошқа органлардан хизматга ўтказилган (юборилган) шахсларнинг махсус унвонлари, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ушбу Низом иловасига мувофиқ берилади.
Ушбу тартиб назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвонлар бўлиши назарда тутилган бошқа органлар бўлинмаларига ўтказилган (юборилган) ходимларга ҳам қўлланилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Ҳарбий унвонда хизмат қилган ёки ҳарбий таълим муассасаларидан хизматни ички ишлар органларида давом эттириш учун келган оддий аскар ва сержантлар таркиби ҳарбий хизматчиларига (шартнома асосида хизмат ўтаган) лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ билан бирга уларнинг ҳарбий унвонларига мувофиқ тенглаштирилган махсус унвонлар берилади.
«III даражали сержант», «II даражали сержант» ҳамда «I даражали сержант» ҳарбий унвонлари ички ишлар органларининг «сержант» махсус унвонига тенглаштирилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПФ-6230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон)
49. Ушбу Низомнинг 47 ва 48-бандларида белгиланган тартибда навбатдаги махсус унвон берилган ходимларга уларни аввалги иш жойида унвонда хизмат ўтаган даври ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Ушбу Низомнинг 33-банди учинчи хатбошиси, 47 ёки 48-бандларига мувофиқ махсус унвонлар берилган ходимларга (шу жумладан мазкур Низом кучга киргунга қадар хизматга ўтказилган (юборилган) ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиши ёки унинг розилиги билан юборилган) хизмат йиллари учун фоизли устама ҳақ белгилашда уларнинг илгариги иш жойидаги (фоизли устама тўлаш учун белгиланган) хизмат ёки меҳнат стажлари инобатга олинади ҳамда ушбу давр ходим ички ишлар органларидан бўшатилган тақдирда унга пенсия тайинлашда умумий хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
51. Юқори ёки тенг лавозимга вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган ходимларга навбатдаги махсус унвонлар, вазифа бажарувчи этиб тайинлангунга қадар эгаллаган лавозимининг унвон поғонаси бўйича берилади.
Агар вақтинча лавозимни бажариш учун тайинланган ходимнинг илгари эгаллаган лавозимининг унвон поғонаси навбатдаги унвонини бериш учун мос келмаса, уни навбатдаги махсус унвонга тавсия этиш мумкин эмас. Бунда лавозим вазифасини бажариш муддати олти ойдан ошмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратураси тингловчиларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг докторантурасида таълим олаётганларга навбатдаги махсус унвонлар улар тингловчилар сафига, докторантурага қабул қилинганига қадар хизмат қилган охирги лавозимининг унвон поғонасига мувофиқ берилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
53. Ходимлар илгари эгаллаган лавозимларидаги штат жадвали бўйича ўзгаришлар (штатлар қисқариши, унвон поғонаси кўтарилиши ёки туширилиши) лавозим вазифасини бажарувчи этиб тайинланганларидан ёки ўқишга кирганларидан сўнг инобатга олинмайди.
54. Махсус унвонлар бериш, улардан маҳрум қилиш ва уларни тиклашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда уларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
55. Ички ишлар органларининг асосий лавозимлари бўйича ходимларнинг махсус унвонлар рўйхати — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, уларга тенглаштирилган лавозимлар рўйхати эса — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқлаган ташкилий-штат тузилмаси ва умумий штатлар сони асосида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.
56. Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасида кўрсатилмаган ходимларни лавозимларга тайинлаш ва озод этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
57. Тайинланиши учун ходимларнинг соғлиғи ҳолати инобатга олиниши талаб этиладиган лавозимлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
58. Ходимларни лавозимга тайинлаш, бунга ваколатли бошлиқлар томонидан қуйидаги қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади:
а) ходимларни лавозимга тайинлаш уларнинг маълумоти, мутахассислиги ёки лавозимга яқин мутахассислик, шунингдек амалий иш тажрибасига мувофиқ амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ходим ички ишлар органларининг штат жадвали асосида доимий шахсий таркиб сирасига кирувчи лавозимда хизмат қилган давр унинг ички ишлар органларида амалий хизмат стажи бўлиб ҳисобланади.
Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларида ўқиш ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ даври ички ишлар органларида амалий хизмат стажига киритилмайди (қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш даври бундан мустасно).
(58-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
б) бўш лавозим вазифасини бажаришнинг узлуксиз муддати олти ойдан, жамланган лавозимда эса тўрт ойдан ошмаслиги лозим;
в) ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида, шунингдек ходимнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганида у эгаллаб турган лавозимида озод қилинади ва 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатга, айрим ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири рухсати билан икки ойдан ошмаган муддатга пул таъминоти (охирги лавозими бўйича) сақланган ва хизмат стажини бир куни бир кунга ҳисоблаган ҳолда ички ишлар органлари ихтиёрига олинади.
Ички ишлар органлари ихтиёрида бўлиш муддатини ҳисоблашда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври (лаёқатсизлик ҳақидаги ҳужжат бўлганида) ёки қўшимча таътилда бўлиш (бола парваришлаш таътилида бўлиш вақти бундан мустасно) инобатга олинмайди.
Ходимларнинг ички ишлар органлари ихтиёрида белгиланган муддатдан ортиқ бўлгани учун ҳақ тўланмайди, бунда ушбу даврнинг бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда умумий хизмат стажига киритилади.
г) ходимнинг ёки унинг оила аъзолари ҳаёти ёхуд соғлиғига хавф юзага келганида, шунингдек уларнинг соғлиғи ҳолати туфайли хизмат (яшаш) жойини ўзгартириш зарур бўлганида, ушбу ходимни бошқа туман (шаҳар, вилоят)га хизматга ўтказиш лавозимга тайинлаш ваколатига эга бошлиқ томонидан амалга оширилади;
д) ўзаро қариндош бўлган ходимлар (ота-она, турмуш ўртоғи, ака-ука, опа-сингил, фарзандлар, шунингдек турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-укаси, опа-сингиллари), агар унда хизмат ўташ бирининг иккинчисига бўйсуниши ёки назорат остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бир бўлинмадаги лавозимларга тайинланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркиби ҳамда жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт ходимлари лавозимларига, кафедралар (факультетлар, цикллар, бўлимлар) раҳбарларидан ташқари, тегишли соҳада камида ўн йиллик илмий, педагогик, тиббиёт ёки амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан тайинланиши мумкин.
(58-банд «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 1 августдаги ПҚ-339-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2022 й., 07/22/339/0703-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг бакалаврлари сирасидан бўлган ходимлари, истисно тариқасида, ички ишлар органлари таълим муассасаларининг ўқитувчилар таркиби лавозимларига магистр даражасига эга бўлмаган ҳолда тайинланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг ихтисослаштирилган кафедралари профессор-ўқитувчилар таркибидаги лавозимларига тегишли соҳада камида 3 йиллик амалий хизмат стажига ёхуд тегишли мутахассислик бўйича илмий даражага эга шахслар тайинланади.
Тегишли соҳада камида 3 йиллик амалий хизмат стажига эга ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси базавий докторантураси кундузги шаклига педагогик стажга эга бўлмаган ҳолда кириш ҳуқуқи берилади.
(58-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясини 2001 — 2004 йилларда бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклини тамомлаган ички ишлар органлари ходимларига, истисно тариқасида, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ишини тайёрлаш ва белгиланган тартибда ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилади.
(58-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
ж) ходимни эгаллаб турган лавозимидан четлаштиришга доир жиноят иши бўйича суд қарори чиқарилганида у эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ҳамда аввалги хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган паст ёки тенг мавқели лавозимга тайинланади ёхуд ички ишлар органлари ихтиёрида қолдирилади;
Эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган ходимни ички ишлар органларидан бўшатиш ёки уни аввалги ёхуд тенг мавқели лавозимга тайинлаш масаласи бунга ваколатли бошлиқлар томонидан суд қарори асосида ҳал этилади.
Ходимни эгаллаб турган лавозимидан қонунга хилоф тарзда четлаштириш туфайли юзага келган мажбурий прогулнинг бир йилдан ортиқ бўлмаган муддати учун унга пул таъминоти тарзида ҳақ тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) ходимга бола парваришлаш таътили берилганида, эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ички ишлар органлари ихтиёрига олиниши мумкин.
Ходимлар болани парваришлаш учун берилган таътил муддати тугамасдан хизмат мажбуриятларини бажаришга киришиш ҳуқуқига эга.
Болани парваришлаш учун берилган таътилдан чиққан ходим муқаддам эгаллаган лавозимига (агар бўш бўлса), бунинг имкони бўлмаса, бошқа тенг лавозимга тайинланади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарорига асосан «з» кичик банди билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
тенг лавозимга — ўзининг хоҳишига кўра, соғлиғининг ҳолати бўйича (ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида), оилавий шароитга кўра, суд қарори асосида лавозимдан четлаштириш ёки бўш лавозимларни жамлаш зарурияти юзага келганида ходимнинг касбий ва шахсий хислатларини инобатга олиб, унинг эгаллаб турган лавозимидаги амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, шунингдек ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида;
паст лавозимга — ўзининг хоҳишига кўра, соғлиғининг ҳолати бўйича (ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида), аттестация тартибида эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилганида, интизомий жазо чораси сифатида эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда, шунингдек ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида ёки суд қарори асосида лавозимидан четлаштирилганлиги сабабли тенг лавозимга ўтказиш имконияти бўлмаганида.
60. Юқори, тенг ёки паст лавозимлар эгаллаб турган лавозим билан назарда тутилган махсус унвонга мувофиқ, махсус унвонлар тенг бўлганида эса — лавозим маоши миқдори бўйича аниқланади.
61. Эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги сабабли ёки интизомий жазо тариқасида паст лавозимга тайинланган ходимларни хизмат бўйича кўтариш уларнинг касбий ва шахсий хислатлари, соғлиғининг ҳолати, иш натижалари ва хизмат вазифаларини бажариш бўйича кўрсатган қобилиятидан келиб чиқиб, камида бир йилдан кейин амалга оширилади.
62. Хизмат жойи ўзгарган ходим ички ишлар органлари хизмат бўйича кўчириш ҳақида буйруқни ёки ёзма хабарни олган кунидан сўнг ўн кундан кечикмасдан моддий ва ишониб берилган мулкни топширганидан кейин, хизмат жойига сафарбар қилиниши лозим, ходим навбатдаги таътилда ёки даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультети, ва магистратурага ўқишга кирган ходимлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилади ва тингловчилар сафига киритилади.
(63-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсантлари (тингловчилари)ни ўтказиш, тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
64. Ходимни махфий ҳужжатлар билан ишлаши белгиланган лавозимга тайинлашда унга давлат сирини ташкил қилувчи маълумотларга ўрнатилган тартибда рухсатнома расмийлаштириш жараёни амалга оширилади.
Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга рухсатномаси бўлмаган ходимни махфий ҳужжатлар билан ишлаши белгиланган лавозимга тайинлашга йўл қўйилмайди.
Ходим ўрнатилган тартибда давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга рухсатномадан маҳрум қилинганда эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ва махфий ҳужжатлар билан ишлаш талаб этилмайдиган лавозимга ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Ички ишлар органларида раҳбар лавозимларни эгаллаган ходимлар фаолиятининг самарадорлигин ошириш, коррупция ва ваколатлар суиистеъмол қилинишининг олдини олиш, шахсий таркиб орасида соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида ходимлар амалий хизмат стажини ва касбий тайёргарлик даражасини инобатга олган ҳолда тенг лавозимга, жумладан бошқа туман (шаҳар, вилоят) ёки таркибий тузилмага, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг, ротация тартибида ўтказилиши мумкин.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
66. Ходимларни ички ишлар органлари ихтиёрида қолдириш ва ротация қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
67. Ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида ҳамда бошқа таълим муассасаларида, шунингдек халқаро шартномалар асосида хорижий давлатлар таълим муассасаларида амалга оширилади.
Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига, хорижий давлатлар олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар билан (тўлов-контракт асосида ўқишга кирганлар бундан мустасно) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари ҳақида белгиланган тартибда шартнома тузилади.
(68-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Шартнома шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги сабабли моддий жавобгарлик ҳақида номзод (шунингдек унинг ота-онаси) ўқишга киргунига қадар дастлабки танлов даврида ёзма равишда огоҳлантирилади.
Шартнома ўқишга кирган фуқаролар билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги номидан таълим муассасалари томонидан, хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга юбориладиганлар билан эса — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тузилади.
Агар курсант (ходим) томонидан шартнома шартлари бажарилмаса ундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ўқишига сарфланган маблағлар қонунга мувофиқ ундирилади.
ички ишлар органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда;
курсант (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Хизматга қабул қилинган фуқаролар (курсантлар ва махсус касбий тайёргарлик курслари тингловчилари бундан мустасно) мажбурий тартибда уч ой муддатли бошланғич касбий тайёргарликдан ўтадилар.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
70. Ходим бошқа турдаги касбий фаолият билан боғлиқ лавозимга тайинланганда ёки уни янги йўналишлар бўйича тайёрлаш зарур бўлганида қайта тайёргарликдан ўтиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Махсус тайёргарлик ўқув марказида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланадиган дастурлар асосида малака оширадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Махсус тайёргарлик ўқув марказида назарда тутилмаган мутахассисликлар бўйича ходимларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикасининг бошқа таълим муассасаларида ёки хорижий давлатлар таълим муассасаларида ташкил этилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
72. Ички ишлар органлари учун раҳбар кадрларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
73. Ходимларнинг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини, маънавий-ахлоқий даражасини ошириш учун ички ишлар органларида тизимли равишда хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотлари ташкил этилади.
Ходим махсус тайёргарликдан, шунингдек жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўллаш билан боғлиқ шароитларда ҳаракатланишига касбий яроқлилиги бўйича ҳар йилги текширувдан ўтиши шарт. Махсус тайёргарликдан ўтган ходимга тегишли сертификат берилади.
74. Ходимларни махсус касбий (бошланғич) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек хизмат ўташ вақтида хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарликдан ўтишини ташкил қилиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
75. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига, қарорига, фармойишига, шунингдек розилигига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга тайинланган, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан бошқа давлат органларининг таълим муассасаларига ўқишга юборилган ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасига (бундан буён матнда — кадрлар захираси) киритилиши мумкин.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
76. Агарда қонунчиликда бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, кадрлар захирасига киритилган ходимлар ушбу Низомда белгиланган тартибда хизмат ўтайдилар.
77. Кадрлар захирасига киритилган ходимларнинг лавозими ўзгарган (бошқа лавозимга тайинланган, лавозимдан озод қилинган, ўқишдан четлаштирилган), рағбатлантирилган, шунингдек интизом бузган тақдирда улар фаолият кўрсатаётган давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарлари бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини ёзма равишда хабардор қилади.
78. Кадрлар захирасига киритилган ходимларни давлат мукофотига тавсия этиш, ички ишлар органларида хизматда бўлишнинг белгиланган чегарадаги ёшига тўлганида хизмат муддатини узайтириш улар фаолият олиб бораётган давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар, шунингдек таълим муассасалари раҳбарларининг тақдимномасига асосан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
«подполковник» махсус унвонигача, шу жумладан «подполковник» унвони ҳам — илгари эгаллаган лавозимидан қатъи назар, ходим фаолият олиб бораётган давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар, шунингдек таълим муассасалари раҳбарларининг киритган тавсияномасига кўра ушбу Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«полковник» махсус унвони — илгари эгаллаган лавозимидан қатъи назар мазкур Низомнинг 36-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган талабларга жавоб берганда, ходим фаолият олиб бораётган давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар, шунингдек таълим муассасалари раҳбарларининг киритган тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан;
(79-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
генераллар таркибининг махсус унвонлари — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ҳамда улар фаолият кўрсатаётган давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг биргаликдаги тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан.
80. Кадрлар захирасига киритилган ходимларга таътилларни, шунингдек хорижий давлатларга боришлари учун рухсатномаларни расмийлаштириш, ходимлар фаолият олиб бораётган давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарларининг рухсати билан амалга оширилади.
81. Кадрлар захирасига киритилган ходимлар хизматни ўташ тартиби билан боғлиқ ўзгаришлардан хабардор бўлишлари, лавозими ўзгарганида (бошқа лавозимга тайинланганида, лавозимидан озод этилганида, ўқишдан четлаштирилганида), мукофотланганида, интизом бузилишига йўл қўйганида, шунингдек ўзларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёзма равишда ахборот бериши шарт.
82. Кадрлар захирасига киритилган ходимлар никоҳдан ўтганида, оиласи таркибида бошқа ўзгаришлар бўлганида, қариндошларига (ота-она, эр-хотин, ака-ука, опа-сингил, ўғил-қизлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари) нисбатан жиноят иши қўзғатилганида уч иш куни муддати ичида, меҳнат таътили ёки хизмат сафарида бўлганида эса таътил ва сафар тугаши билан дарҳол Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёзма равишда хабар берадилар.
83. Кадрлар захирасига киритилган ходимлар хизмат мажбуриятларни бажариш (ўқиш) муддати якунланганидан сўнг, давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар, шунингдек таълим муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтиёрига қайтариб юборилади.
84. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қайтган ходим Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан кадрлар захирасидан чиқарилади ва илгариги, унга тенг ёки юқори лавозимга тайинланади.
85. Интизом бузиши ва бошқа салбий сабабларга кўра давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлардаги лавозимидан озод этилиб, шунингдек ўқишдан четлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қайтариб юборилган ходимни лавозимга тайинлаш ёки хизматдан бўшатиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади .
86. Кадрлар захирасига киритилган ходимлар таълим муассасаларини тамомлаганидан сўнг, ўқиш даврида олган маълумоти ва мутахассислигига ҳамда амалий иш тажрибасидан келиб чиқиб лавозимга тайинланади.
87. Хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига етган ёки хизматни давом эттириш истаги бўлмаган ходимлар, кадрлар захирасига киритилгунига қадар эгаллаган лавозими бўйича мазкур Низомга мувофиқ хизматдан бўшатилади.
88. Кадрлар захирасига киритилган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари хизмат (ўқиш) вақтида, шунингдек бўшатилганидан сўнг, қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун белгиланган барча турдаги таъминот, ҳуқуқ, имтиёз ва бошқа афзалликлардан фойдаланади.
89. Кадрлар захирасига киритилган ходимларнинг давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар, шунингдек таълим муассасаларида лавозим мажбуриятларни бажариш (ўқиш) даври ички ишлар органи ходимига навбатдаги махсус унвонни олиш ҳуқуқини берадиган хизмат қилган йилларига устама тўлаш, пул таъминоти (лавозим маоши ва махсус унвон бўйича маоши суммасидан иборат бўлган) маошини белгилаш ва пенсия тайинлаш учун ички ишлар органларидаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.
90. Ички ишлар органларида аттестация ходимларнинг билим даражасини, ишга муносабатини, касбий тайёргарлигини, эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини холисона баҳолаш, мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятидан хабардорлиги даражасини аниқлаш, шунингдек хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши чоғида уларнинг масъулиятини ошириш мақсадларида ўтказилади.
92. Навбатдаги аттестациядан ўтказиш муддати лавозимга тайинланган ва охирги аттестациядан ўтказилган кунидан бошлаб ҳисобланади.
хизмат сафарида, даволанишда (ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган ҳолда) ва малака оширишда бўлганлар;
кадрлар захирасига киритилганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар кадрлар захирасидан чиқарилиб, ички ишлар органларидаги лавозимга тайинланган кундан бошлаб камида бир йил ўтганидан сўнг умумий тартибда аттестациядан ўтадилар;
ҳомиладорлик, туғиш ва бола парваришлаш таътилида бўлганлар. Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар хизмат вазифаларини бажаришга киришганларидан сўнг камида бир йил ўтганидан сўнг аттестациядан ўтадилар.
93. Навбатдан ташқари аттестациядан иш кўрсаткичлари паст бўлган, касбий яроқлилигини аниқлаш бўйича текширувдан ўта олмаган, хизмат интизомини қўпол тарзда бузган ёки мунтазам бузиб келаётган, ички ишлар органлари ходимининг шаънига путур етказувчи ножўя ҳаракатлар содир этган ходимлар ўтадилар.
Навбатдан ташқари аттестация ўтказиш ҳақидаги қарорни лавозимга тайинлаш ваколатига эга бўлган бошлиқ қабул қилади.
94. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазири ёхуд ички ишлар вазирининг қарорига асосан ходимлар навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин, бунинг учун махсус комиссия тузилади.
95. Аттестацияни ташкил қилиш ва ўтказиш, аттестация комиссиялари таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
ўқув (каникуляр) таътили — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари курсант (тингловчи)лари учун;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларини тамомлаганлиги муносабати билан таътил;
ижодий таътил — амалий фаолиятни илмий иш билан бирга олиб бораётган ходимларга диссертациясини якунлаши учун;
қўшимча таътил — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонларни топшириши учун, оилавий шароити бўйича, жанговар ҳаракатларда ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қатнашганларга.
Шунингдек, ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича таътиллар ҳам берилиши мумкин.
97. Ходимларга дам олиш ва иш қобилиятини тиклашлари учун таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун зарур бўлган, бироқ уч календарь кундан ошмайдиган вақт қўшилган (байрам кунлари ҳисобга олинмаган, лавозими ва пул таъминоти сақланган) ҳолда давомийлиги ўттиз календарь кун бўлган ҳар йилги асосий таътил берилади.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири асосий таътилни ходим дастлабки синов муддатини ўтаганидан сўнг, хизматининг биринчи йилининг исталган даврида бериш ҳуқуқига эга.
99. Ходимнинг белгиланган хизмат муддатини ўтагандан кейин ҳар йилги асосий таътилига қўшимча равишда календарь ҳисобида давомийлиги қуйидагича бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади:
100. Ҳар йилги асосий таътил даврида ходим ички ишлар органларининг тиббиёт муассасасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги варақаси очилган ҳолда даволанганида таътил ушбу муддатга узайтирилади.
101. Фавқулодда ҳолатлар даври белгиланган, табиий офат ҳудуди деб эълон қилинган ёки уларга тенглаштирилган жойларда хизмат ўтаган ходимларга улар фойдаланмаган ҳар йилги асосий таътил уларнинг хоҳишига кўра кейинги йилги асосий таътилга қўшиб берилади.
102. Ходимлар ички ишлар органларининг бошқа бўлинмаларига ўтказилган тақдирда, уларнинг фойдаланилмай қолган ҳар йилги асосий таътили янги хизмат жойи бўйича берилади.
103. Ходимга йилига бир маротаба қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ҳар йилги асосий таътилни ўтказадиган жойига, шунингдек санаторий-курортларда даволаниш жойларига бориши ва қайтиши учун сарфлаган йўл харажатлари тўлаб берилади.
104. Ходимларга ҳар йилги асосий таътил хоҳишига кўра икки қисмга бўлиб берилиши мумкин. Бунда таътилнинг бир қисми ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Ушбу ҳолда таътил гувоҳномаси таътилнинг ҳар бир қисми учун алоҳида расмийлаштирилади.
Ходимга қонун ҳужжатларига мувофиқ бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун таътил берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болани парваришлаш таътиллари муддати ходимнинг хизмат стажига (шу жумладан мутахассислиги бўйича хизмат стажига ҳам) қўшилади, лекин ҳаммасини жамлаганда олти йилдан ошмаслиги керак. Бунда хизмат муддати ҳар бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда ҳисобланади.
(105-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
106. Ходимларга касаллиги бўйича таътиллар ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси асосида берилади. Ушбу таътилнинг давомийлиги касалликнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Касаллик сабабли таътилда бўлишнинг узлуксиз умумий муддати тўрт ойдан ошмаслиги лозим. Айрим касалликлар бўйича даволанишда бўлиш учун кўпроқ муддат талаб қилинган ҳолларда бу муддат тиббиёт муассасаси хулосаси асосида узайтирилиши мумкин.
Ходимлар касаллик бўйича таътилда узлуксиз бўлишнинг белгиланган муддати тугаганидан сўнг, кейинги хизматга яроқлилигини ҳал қилиш учун ҳарбий-тиббий комиссияда гувоҳлантирилиши лозим.
Ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришда олинган ярадорлиги (контузия, жароҳатлар)ни даволашда бўлган даври маълум бир муддат билан чекланилмайди. Шахсларнинг мазкур тоифаси даволаниш тугагандан сўнг ҳарбий-тиббий гувоҳлантирилишидан ўтказилади.
107. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг академик қарздорлиги бўлмаган курсантларига етти кун давом этадиган қишки ва ўттиз кун давом этадиган ёзги, шунингдек олий таълим муассасасини тамомлаши муносабати билан ўттиз кун давом этадиган таътиллар берилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида сиртдан ўқиётган ходимларга имтиҳонлар, синовлар ва бошқа ўқув ишларини топшириш даврида сессия муддатига пул таъминоти сақланган ҳолда таътил берилади.
108. Олий таълим муассасаси ёки илмий тадқиқот муассасасининг мустақил изланувчи бўлган ходимларга диссертацияларини якунлашлари учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган тартибда ижодий таътил берилади.
109. Олий таълим муассасасига кириш имтиҳонлари топшириш учун рухсат олган ходимларга таълим муассасасига бориш ва у ердан қайтиш вақтини ҳисобга олган ҳолда камида ўн беш календарь куни давом этадиган ва пул таъминоти сақланмайдиган таътил берилади.
110. Ходимларга оиласидаги кечиктириб бўлмайдиган ижтимоий-маиший масалаларни ҳал этиш, қариндошлик бурчини бажариш билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа узрли сабабларга кўра таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун вақт ҳисобга олинмаган, пул таъминоти сақланмаган ҳолда ўн кунгача қисқа муддатли таътил берилиши мумкин.
111. Ходимларга ҳар йилги асосий таътил жорий календарь йили давомида берилмаган бўлса, ушбу таътил кейинги йилнинг биринчи чорагида берилиши лозим.
112. Ходимни таътилдан фақат хизмат юзасидан ўта зарур ҳоллардагина ўзининг розилиги ва хизматга қабул қилиш ваколатига эга бошлиқнинг ёзма қарори билан чақириб олишга йўл қўйилади.
Таътилдан чақириб олинганида унинг фойдаланилмай қолган қисми, қоида тариқасида, жорий йилда берилади.
Агар ҳар йилги асосий таътилнинг фойдаланилмаган қисми ўн кун ва ундан ортиқ бўлса, ходимга таътил ўтказадиган жойига бориши учун пул маблағи берилади, аммо масофа уни чақириб олинган аҳоли пунктидан узоқ бўлмаслиги керак.
113. Ушбу Низомнинг 144-банди «а», «б», «в», «г», «д» ва «е» кичик бандлари асосида хизматдан бўшатилаётган ходимларга ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилинган календарь йили учун ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий ва қўшимча таътиллар берилади.
Бошқа асосларга кўра хизматдан бўшатилаётган ходимларга фойдаланилмаган ҳақ тўланадиган асосий ва қўшимча таътиллар учун пул компенсацияси тўланади.
114. Ходимларга таътиллар бериш, таътилдан чақириб олиш, шунингдек уларни муддатларини ҳисоблаш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
115. Ходим фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари талабларидан келиб чиққан ҳолда эгаллаб турган лавозими бўйича хизмат вазифаларини бажаришда давлат органининг вакили сифатида иш юритади ва давлат ҳимояси остида бўлади.
116. Ходимнинг хизмат вазифаларини бажариш чоғида ўз ваколатлари доирасидаги қонуний талаблари барча фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Ходимнинг қонуний талабларини бажармаслик ва унинг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
117. Ходим томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш қонун асосида амалга оширилган бўлса, бунда у жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди. Ходимларнинг жисмоний куч ишлатиши, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллашининг асослилиги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
118. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш ёхуд буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш вақтида, шунингдек касб фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиш оқибатида зарар етказса, уни жавобгарликдан озод қилиш масаласи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
119. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиғига бўйсунади.
120. Қонун билан ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким ходимнинг қонуний фаолиятига аралашиш, ходимни қонун билан ички ишлар органлари зиммасига юклатилмаган мажбуриятларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.
Ходим ўз иш юритувида бўлган ишлар ва материалларнинг моҳияти бўйича ҳеч қандай тушунтириш беришга, шунингдек уларни, шу жумладан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдорларини танишиб чиқиш учун тақдим этишга мажбур эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар ва тартиблар бундан мустасно.
123. Ходимлар, ички ишлар органларинг пенсионерлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсант (тингловчи)лари амбулатор, стационар ва тиббий-санитария шароитида бепул тиббий хизмат олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббий-даволаш муассасаларига бириктирилади, уларда қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда даволанади ва соғломлаштиришдан ўтказилади.
Ходимлар ва ички ишлар органларинг пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилида бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланадилар.
124. Ходимлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда йилда бир марта мажбурий чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтадилар. Ўқотар қурол билан хизмат олиб борадиган ходимлар профилактик тиббий кўрикдан ҳар олти ойда ўтадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
125. Ходимларнинг фарзандлари яшаётган жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли рўйхат асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз ва имтиёзли равишда жойлаштирилади.
(125-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига қабул қилиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
(125-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
126. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларга, шунингдек ички ишлар органларидан бўшатилган фуқароларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа имтиёз, кафолат ва компенсациялар ҳам белгилаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
127. Хизмат муддати, педагогик иш стажи, шунингдек илмий даражаси ва илмий унвони мавжудлиги учун ходимларга қонун ҳужжатларга мувофиқ устама ҳақлар тўланади.
(127-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
128. Хизмат вазифаларини виждонан бажариб келаётган, юксак касбий тайёргарлик даражасига эришган, юксак маънавий-ахлоқий хислатларга эга бўлган, шунингдек ўз фаолиятида юқори натижаларни кўрсатган ходимларга ҳар ойлик қўшимча тўловни назарда тутувчи «учинчи тоифа мутахассиси», «иккинчи тоифа мутахассиси», «биринчи тоифа мутахассиси» ва «уста» малака тоифалари берилади.
Малака тоифаларини бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
129. Ходимнинг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни ихтиёрий ёки мажбурий суғурта маблағларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Ушбу қоида ички ишлар органларидан пенсияга чиқарилган шахсларга, агар зарар уларга ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолда етказилганида ҳам татбиқ этилади.
Ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажариши туфайли, унинг ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
130. Меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқ бўлган хизмат мажбуриятларини бажарувчи ходимларга шаҳар йўловчи транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл чипталари берилади ёки пуллик компенсация тўланади.
131. Фаолиятида хизмат мажбуриятларини бажариш қатнов хусусияти билан боғлиқ бўлган ходимларга шаҳар йўловчи транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл чипталари бериш ёки пул компенсация тўлаш, шунингдек хизмат сафарларида шахсий транспортидан фойдаланувчиларга компенсация тўлаш тартиби ва миқдори қонун ҳужжатларида белгиланади.
132. Ходимлар хизматга қабул қилинган кунидан бошлаб ўн кун ичида Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларининг ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга ажратиладиган қисми ҳисобидан ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда ходимларни қуйидаги шаклларда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари таъминланади:
бетоб ходимлар даволаниши учун — пул таъминотининг беш бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам бериш;
ходимларнинг бетоб яқин қариндошларини (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) операция қилдириш, ортопедик оёқ кийим ва протез-ортопедик маҳсулотлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам бериш;
санаторий-курорт муассасаларида даволаниш ва дам олиш учун — пул таъминотининг икки баравари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
уй-жойга эга бўлиш ёки яшаш шароитини яхшилаш учун — беш йилдан ошмайдиган муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваридан ошмайдиган миқдорда фоизсиз қарз бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органларида амалий хизмат стажи 10 йилдан ортиқ бўлган, хизматда самарали натижаларга эришган ходимларга мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан ошмаган миқдорда 3 йил муддатга Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида қарз бериш;
тўйлар ва дафн маросимларини ўтказиш учун — пул таъминотининг икки бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам бериш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларининг ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга ажратиладиган қисми Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи раҳбарлигида ташкил этиладиган марказий ва ҳудудий комиссияларнинг хулосалари асосида мақсадли сарфланади.
Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга сарфланган маблағлар ҳақидаги маълумотлар ходимлар кесимида махсус ахборот тизимига киритиб борилади.
(132-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан иккинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Хизматдан бўшатилаётган ходимлар кўп йиллик ва виждонан (бенуқсон) хизматлари учун ваколатли раҳбарлар томонидан қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирланиши мумкин.
134. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларга, шунингдек ҳалок бўлганларнинг оиласига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда бир марталик нафақа тайинлашга ҳақли.
Ходимлар, боқувчисини йўқотганда эса уларнинг оила аъзолари қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга.
135. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларини хизматга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда афзалликлар бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
136. Соғлиқни сақлаш, молиявий таъминоти, таътиллар бериш, уй-жой майдони ва имтиёзли ипотека кредитлари билан таъминлаш, мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш, давлат пенсия таъминоти, давлат ижтимоий суғуртаси, ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
137. Ходимлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган мажбуриятларни бажарадилар ҳамда ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланадилар.
138. Ходимларнинг ҳафталик иш вақти қирқ соатдан ошиши мумкин эмас, зарур бўлган ҳолларда эса улар кучайтирилган ёки суткалик режимда хизмат ўташга жалб этилишлари мумкин.
Одатдаги хизмат ўташ режими олти кунлик иш ҳафтаси ўрнатилишини назарда тутади, бунда кунлик иш давомийлиги етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса – саккиз соатдан ошмаслиги керак.
Кучайтирилган режим кунига иш вақтидан ташқари давомийлиги тўрт соатдан ошмайдиган хизмат белгиланишини назарда тутади.
Суткалик режим уч маҳал овқатланиш ҳамда камида саккиз соат дам олиш учун вақт берилган ҳолда йигирма тўрт соат давомида хизмат ўташни назарда тутади.
Суткалик режим хизмат ўташ чоғида ходимларга уларнинг хоҳишига кўра хизмат ўташ жойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун белгиланган умумқўшин паёги нормалари доирасида белгиланадиган озиқ-овқат паёги учун бериладиган компенсация ўрнига уч маҳал бепул овқат берилиши мумкин, ўз хизмат вазифаларини доимий равишда суткалик навбатчилик асосида бажарадиган ходимлар бундан мустасно.
Кучайтирилган ёки суткалик режим жорий этилиши муносабати билан иш соатлари (кунлари)нинг белгиланган нормалари оширилганлиги эвазига ходимга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда пул компенсацияси тўланади ёки дам олиш кунлари (отгуллар) берилади ёхуд бу кунлар унинг ҳар йилги асосий таътилига қўшилади.
Кучайтирилган ва суткалик режимни жорий этиш ҳамда бекор қилиш, шунингдек ходимларни жанговар ҳаракатларда иштирок этишга жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.
139. Дам олиш ва байрам кунлари хизмат вазифаларини бажаришга жалб этиладиган ходимларга ҳафтанинг бошқа кунларида дам олиш куни берилади.
140. Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари суткалик нарядининг хизмати йигирма тўрт соатга мўлжаллаб ташкил этилади.
Навбатчилик вақтида ички ишлар органлари навбатчилик қисми ходимларига навбатма-навбат овқатланиш ва қисқа муддатли дам олиш учун умумий давомийлиги уч сменалик режимда — олти соат, тўрт сменалик режимда — тўрт соат давом этадиган танаффуслар берилади.
Смена тугагач, ички ишлар органлари навбатчилик қисмларининг ходимлари ҳамда хизмат вазифаларини суткалик навбатчилик режимида доимий бажарувчи бошқа ходимларга белгиланган тартибда дам олиш берилади.
141. Ички ишлар органларида асосий хизмат вазифаларига қўшимча равишда суткалик режимда навбатчиликка тушган ходимларга навбатчилик тугаганидан сўнг, камида 24 соат давом этадиган дам олиш вақти берилади.
142. Ички ишлар органлари хизмат фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органларининг бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган кун тартиби ишлаб чиқилади.
143. Уруш ҳолати эълон қилинган даврида ходимларнинг хизмат ўташ тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
а) ўзининг хоҳиши (пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтамаганларга) — ходимнинг билдиргиси асосида;
е) соғлиғининг чекланганлиги ҳолати − ҳарбий-тиббий комиссиянинг ички ишлар органларидаги хизматга яроқлилиги чекланганлиги тўғрисидаги ва хизмат бўйича бошқа лавозимга ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ хизмат мажбуриятларини бажара олмаслиги ҳақидаги хулосаси асосида;
з) малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги − аттестация натижалари асосида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
л) содир этган жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганидан кейин ҳукм қилинганлиги;
(144-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
м) ходимда интизомий жазо чораси мавжуд бўлган тақдирда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузганлиги;
145. Ички ишлар органларида хизматда бўлишнинг чегара ёши сафдорлар ва сержантлар таркиби ходимлар учун эллик ёш, офицерлар таркиби учун — эллик беш ёш, генераллар таркиби учун — олтмиш ёш, аёлларга эса (мавжуд унвонидан қатъи назар) — эллик ёшни ташкил этади.
146. Юксак касбий тайёргарликка, эгаллаб турган лавозимида иш тажрибасига эга бўлган ва соғлиғининг ҳолатига кўра хизматни ўташга яроқли ходимларнинг хизмат муддати ўзининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда беш йилгача, бошлиқлар таркибидаги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилик лавозимларини эгаллаб турган ва илмий даражага эга бўлган шахсларнинг эса — ўн йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.
147. Хизмат муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор ходимни ушбу Низомда назарда тутилган асослар бўйича ички ишлар органларидан бўшатиш имкониятини истисно этмайди.
тиббиёт муассасаларида даволанишда бўлганида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилганда;
149. Ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, судда кўрилаётган жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинмаган ёки суд ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлса, у хизматдан бўшатилиши мумкин эмас.
150. Ходим юқори турувчи мансабдор шахсларга хизматдан бўшатилиши юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
151. Хизматдан бўшашга қарор қилган ходим бўшашни режалаштирган кундан камида икки ой аввал ички ишлар органининг бошлиғига билдирги билан мурожаат этади.
«подполковник» махсус унвонигача, шу жумладан «подполковник» унвони ҳам, — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ёки хизматга қабул қилиш ваколатига эга бошлиқнинг буйруғи билан;
«полковник» ва ундан юқори махсус унвонлардаги ходимлар — белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан.
152. Ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда йигирма йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва хорижий давлатлар олий таълим муассасаларида (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро шартномаларга мувофиқ), Ўзбекистон Республикасининг олий-ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш, Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўташ даврлари киради.
Ушбу ҳолда ходимга пенсия тайинлашда унинг календарь тарзда ҳисобланадиган хизмат муддатига қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган имтиёзли ҳисобланадиган хизмат муддати қўшилади.
153. Пенсия олиш ҳуқуқини берувчи хизмат муддатини ўтамаган, ушбу Низомнинг 144-банди «б», «г», «д» ёки «е» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилаётган ходимлар бўшаш кунида умумий иш стажи йигирма беш ва ундан ортиқ йилни ташкил этган, улардан камида ўн икки йилу олти ойи ички ишлар органлари хизматига тўғри келганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
154. Ходимлар ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги), бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги сабабли ички ишлар органлари шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилади.
Бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори бекор қилинганда, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилиши оқибатида шахсий таркиб рўйхатидан ўчирилган шахсни ходим сифатида қайта шахсий таркиб рўйхатига киритиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарори асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
155. Ушбу Низомнинг 144-банди «л» кичик бандига асосан ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган шахсларни хизматга тиклаш суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори ёки Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарори асосида амалга оширилади.
Қолган барча асосларга кўра ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган шахсларни хизматга тиклаш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири қарори билан амалга оширилади.
Тикланиши лозим бўлган шахсларни шахсий таркиб рўйхатига киритиш ва лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири қарори билан амалга оширилади.
(155-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
156. Ушбу Низомнинг 155-бандида назарда тутилган шахслар бўшатилганидан ёки суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қарори чиқарилганидан бошлаб бир ой муддатда хизматга тиклаш ҳақида ички ишлар органларига мурожаат этишлари лозим.
(156-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Хизматга тиклаш шахсни бўшатилган кунидан тикланган кунига қадар бўлган оралиқ даври учун навбатдаги махсус унвон бериш, фоизли қўшимча ҳақ тўлаш ва пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблашда хизмат стажига қўшиб ҳисоблаш шарти билан аввалги махсус унвони, эгаллаб турган лавозими, бунинг имкони бўлмаса, унга тенг ёки бошқа лавозимга тайинлаш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хизматдан бўшатилган шахс бўшатилганидан ёки суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирган кундан бир ой муддат ўтгандан кейин ички ишлар органига мурожаат этса, мурожаат қилиш муддатидан кейинги давр навбатдаги махсус унвон бериш, фоизли қўшимча ҳақ тўлаш ва пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблашда узлуксиз хизмат стажига қўшиб ҳисобланмайди.
(156-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар шахс бир ойлик муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборган тақдирда ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тикланиши мумкин.
(156-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 07/21/5050/0280-сон)
157. Хизматга тикланаётган шахсга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш суднинг қарори асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
158. Хизматга тикланган ходимларга пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблаш чоғида ҳисобга олинадиган хизмат стажига:
озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ўталганида бир куни бир кун ҳисобида қўшилади.
Хизматга тикланган ходимларга навбатдаги махсус унвон бериш, фоизли қўшимча ҳақ тўлашда хизмат йилларига бўшатилгандан кейинги даври бир куни бир кун ҳисобида қўшилади.
159. Ушбу Низомнинг 144-банди «в», «г», «е» ва «н» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар махсус унвонни тиклаган ҳолда хизматга қайта қабул қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг 144-банди «а» кичик бандига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар уларнинг ички ишлар органларидаги календарь ҳисобдаги амалий хизмат стажи ўн йилдан ортиқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий ички ишлар органлари ва соҳавий хизматлари, таълим муассасалари бошлиқларининг асослантирилган тақдимномаларига асосан, шунингдек хизматдан бўшашига ўқишга кириши сабаб бўлган ҳолларда хизматга қайта қабул қилиниши мумкин.
(159-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Илгари ички ишлар органларидан бўшатилган шахсларни хизматга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
160. Давлат ҳокимияти органларига тайинланганлиги муносабати билан хизматдан бўшатилган ва тайинланган лавозими бўйича ваколат муддати тугаганлиги сабабли хизматга қайта қабул қилинган ходимларнинг ушбу органлардаги меҳнат фаолияти даври, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ички ишлар органларидаги умумий хизмат муддатига қўшилиб, бир куни бир кунга ҳисобланади.
161. Ички ишлар органларида хизмат ўтаётган, шу жумладан кадрлар захирасида бўлган ходимларга хизмат муддати, агар қонун ҳужжатларда ва ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, имтиёзли равишда — бир куни бир ярим кунга тенглаштириб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа хорижий давлатлар (Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартномаларга мувофиқ юборилган тақдирда) олий таълим муассасаларида, жумладан касбий тайёргарлик факультетида ва магистратурада кундузги таълим ўқиш даври бир куни бир кунга ҳисоблаган ҳолда хизмат муддатига қўшилади.
(161-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоҳида даврда жамоат тартибини сақлашда, террорчиликка қарши операциялар ўтказишда, фавқулодда ҳолат тартибини ҳуқуқий таъминлаш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этган, шунингдек ушбу ҳаракатларда иштирок этиши давомида олган ярадорлиги, контузияси ва жароҳатланганлиги оқибатида тиббий муассасада бўлган ходимлар ушбу даврдаги хизмат муддати пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблаш чоғида бир куни уч кунга тенглаштирилиб ҳисобланади.
(161-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
Ходимларнинг алоҳида даврда жамоат тартибини сақлашда, террорчиликка қарши операцияларда, фавқулодда ҳолат режимини ҳуқуқий таъминлашда ва унинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлиги ва муддатлари ҳақида ваколатли бошлиқ буйруқ чиқаради, буйруқдан кўчирма уларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдларига қўшилади.
162. Мазкур Низом асосида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ички ишлар органларининг айрим бўлинмаларида хизмат ўташнинг бошқа тартиби ва шартлари белгиланиши мумкин.
163. Фуқароларни ички ишлар органларидаги ишчи ва хизматчилар лавозимига ишга қабул қилиш ва ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби меҳнат фаолиятининг хусусиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Ички ишлар органлари ишчи ва хизматчиларининг меҳнат муносабатлари меҳнат соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
164. Хизмат ўташнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалари қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПФ-6230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)