02.12.2017 йилдаги ПҚ-3422-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайд этиб ўтилсинки, ҳозирги вақтда республикада 2015 — 2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда модернизациялаш Дастури амалга оширилмоқда, Дастурда юксак халқаро талаблар ва стандартларга мос келадиган миллий транспорт тармоғини ривожлантириш соҳасида ягона комплекс стратегияни ишлаб чиқиш, республика маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг ўз маҳсулотини минтақа ва жаҳон бозорларига истиқболда олиб чиқиш талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда унинг халқаро транспорт коммуникацияларига кенг миқёсда интеграциялашувини таъминлаш назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Дастур доирасида умумий қиймати 1580 миллион АҚШ долларидан ошадиган темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва авиатранспорт соҳасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди, шунингдек, умумий узунлиги 695 киломертли автомобиль йўллари барпо этилди ва реконструкция қилинди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг ортиб бораётган экспорт салоҳияти ҳамда маҳаллий маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш зарурлиги ташқи савдо йўналишларини янада диверсификациялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистон Республикасининг экспорт маҳсулоти истиқболли халқаро бозорларга чиқишини таъминлайдиган максимал даражада самарали, муқобил транзит йўлакларини шакллантириш борасида қўшимча илдам чоралар кўрилишини тақозо этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шуни қайд этиш зарурки, ҳозирги вақтда республиканинг мавжуд салмоқли транзит салоҳияти тўлиқ даражада ишга туширилмаган. Вужудга келган транзит ва тариф сиёсатидаги номақбуллик қўшимча равишда транзит юк оқимини жалб этишга тўсқинлик қилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва халқаро аҳдлашувларни амалда рўёбга чиқариш, яқин қўшни мамлакатларда Ўзбекистон Республикасининг юкларини самарали ташиш ва ишлов бериш учун шарт-шароитларни шакллантириш ҳам энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Логистика марказлари ва TIR-парклар тармоғини тубдан ривожлантириш, автотранспорт воситалари ва ҳаво кемалари паркини кенгайтириш ҳамда уларни сифатли ёнилғи-мойлаш материаллари билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда таъминлаш талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи савдо транспорт йўлакларини янада диверсификациялаш учун қўшимча қулай шарт-шароитларни яратиш, мамлакатимизнинг транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, маҳаллий транспорт-логистика компанияларини ривожлантириш ҳамда уларнинг ташқи ва ички бозорлардаги рақобатдошлигини юксалтириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан ишлаб чиқилган транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш Комплекс дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурни амалга ошириш доирасида қуйидагилар устувор вазифалар этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умуман транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида — темир йўл, автомобиль ва авиация транспортини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, юк ташиш бўйича улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро логистика марказларини барпо этиш, халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини, йўл бўйидаги зарур инфратузилмани қуриш ва реконструкция қилиш, юк ташишда транспортларнинг ўтказиш қобилиятини кўпайтириш, шаффоф ва рақобат муҳитини яратиш, ҳаракат таркиби паркини кенгайтириш ва Давлат чегарасидаги ўтиш пунктларининг максимал даражада бехатар фаолият юритиши шарт-шароитларини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
темир йўл транспорти соҳасида — темир йўл транспорти хизматлари сифати ва хавфсизлигини ошириш, янги темир йўл магистраллари қуриш, темир йўлларни электрлаштириш даражасини ошириш, мамлакатнинг ташқи савдо юклари асосий жаҳон ва минтақа бозорларига олиб чиқилиши учун халқаро транспорт йўлакларини шакллантиришни давом эттириш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, мослашувчан тариф сиёсатини кўллаш, тармоқнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, логистика хизматларини такомиллаштириш ва ҳар хил транспорт турлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни рационаллаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг темир йўл тармоғини жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобиль транспорти соҳасида — миллий ҳуқуқий базанинг халқаро ҳуқуқий база билан уйғунлашувини жадаллаштириш йўли билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий автоюк ташувчиларнинг оғир юкли автотранспорт воситалари ҳаракат таркиби паркини кенгайтириш, автомобилларда халқаро юк ташишнинг рухсатнома бериш тизимини такомиллаштириш, халқаро транспорт коммуникацияларига мақбул йўл билан чиқишни ва транзит ташувлар ҳажмини кўпайтиришни таъминлайдиган янги автомобиль йўлакларини шакллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
авиация транспорти соҳасида — юк ташиш ҳажмларини янада кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш, мавжуд инфратузилмани ва кўрсатилаётган хизматлар комплексини халқаро авиатранспорт хизматлари бозорига олиб чиқиш, юкларни авиация ёрдамида ташиш чоғида, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда мослашувчан тариф сиёсатини қўллаш, ҳаво кемаларининг авиация паркини кўпайтириш ва янгилаш, «Навоий» Халқаро интермодал логистика марказининг имкониятларидан самарали ва тўлақонли фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Дастурда белгиланган мақсадли кўрсаткичлар тўла ҳажмда ва ўрнатилган муддатларда сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда автомобилда халқаро юк ташишни ривожлантириш ва миллий автоюк ташувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида икки ой муддатда Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобилда халқаро юк ташишда рухсатномалар айирбошлаш, тақсимлаш, тақдим этиш ва фойдаланиш квоталарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чегара божхона постларида нақд шаклдаги ҳисоб-китоблар билан бир қаторда нақдсиз шаклдаги ҳисоб-китоблар тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий юк ташувчилар томонидан автомобилларда каботаж юк ташишларини тақиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг автоюк ташувчиларига нисбатан хорижий давлатларнинг ҳудудида камситувчи шарт-шароитлар жорий этилган зарур ҳолларда ана шу давлатларнинг автотранспорт воситаларига нисбатан айнан бир хил тегишли чоралар кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Йиллик тушумида халқаро юк ташиш хизматлари экспорти улуши 50 ва ундан юқори фоизни ташкил этадиган миллий автотранспорт корхоналари ва товарларни ташишни ташкил этиш, омборга жойлаштириш, сақлаш, ишлов бериш ва тарқатиш билан шуғулланувчи транспорт-логистика компаниялари:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йилнинг 1 январига қадар бўшаган маблағлар ўзининг автотранспорт воситалари паркини кенгайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялашга, замонавий омборхона терминаллари барпо этишга ва банк кредитларини тўлашга йўналтирилиши шарти билан мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинсин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Халқаро йўналишларда юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган автотранспорт корхоналарига шаҳарлараро йўналишларда юк ташишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2017 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб экспорт юкларини темир йўл транспортида ташиш тарифларини республика ички юкларини ташиш даражасигача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори У.У. Розуқулов, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти бошлиғи зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 2 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3422-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОМПЛЕКС ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Чора-тадбирларни амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш даври

Масъул вазирлик ва идоралар

Темир йўл транспорти

1.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юклари энг қисқа йўллар билан асосий жаҳон ва минтақавий бозорларга чиқиши учун самарали ва ишончли муқобил транспорт ва транзит йўлакларини шакллантириш.

1.1. Эрон Ислом Республикаси, Омон Султонлиги, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида Халқаро транспорт ва транзит йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги Битимни (Ашхобод битими) амалий ижросини таъминлаш.

Ишчи гуруҳ мажлисларида қатнашиш

Доимий

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ТИВ (Ниязходжаев), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), ДБҚ (Раимов), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев), Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кейинги ўринларда — ЎДТА) (Шовахобов)

1.2. «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўл қурилиш масаласини ишлаб чиқиш.

Тошкент шаҳрида уч томонлама Ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш.

2018 йил I чорак

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ТИВ (Ниязходжаев)

Ҳукуматлараро битимни тайёрлаш ва қабул қилиш

2018 йил I ярим йиллиги

1.3. Афғонистоннинг шимоли ғарбида транспорт йўлагини барпо этиш масалаларини ишлаб чиқиш, «Мозори Шариф-Шибирғон-Маймана-Хирот» темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш.

Ҳукуматлараро битимни тайёрлаш

2017 йил IV чорак — 2018 йил

I чорак

Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), ТИВ (Ниязходжаев),

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев)

1.4. Ташқи савдо юкларини портларга чиқиладиган Боку-Тбилиси-Ахалкалаки-Карс» темир йўл йўналиши бўйича тажриба тариқасида транзит ташишларни амалга ошириш.

Озарбайжон-Грузия-Туркия-ЕИ мамлакатлари ягона транзит йўлагини шакллантиришда иштирок этиш. Ташқи савдо ва транзит юкларини ташиш ҳажмларини белгилаш.

Жойнинг ўзига чиқиб музокараларни ташкиллаштириш, Ҳукуматлараро комиссия мажлислари давомида масалаларни кўриб чиқиш

2018 йил

I чорак

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров),

ТИВ (Ниязходжаев)

1.5. Хитой-Ўзбекистон йўналиши бўйлаб контейнер поездлари ҳаракатини ташкил этиш.

ХХР ва Қозоғистоннинг ташкилотлари ва идоралари билан зарур аҳдлашувларни тузиш

2018 йил

I чорак

Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), ТИВ (Ниязходжаев)

2.

Миллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг хорижий бозорлардаги маҳсулоти рақобатбардошлигини ошириш.

2.1. Бандар-Аббос портига ва ундан кейин Жанубий, Жанубий Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океан минтақаси мамлакатларига чиқиш учун, Туркманистон ва Эрон ҳудудлари орқали;

Қора денгиздаги Поти, Ботуми ва Ильичевск портларига , Ўрта ер денгизидаги Мерсин портига, ундан кейин Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларига, шунингдек, Мармара туннели орқали ЕИ мамлакатларига чиқиш учун Озарбайжон ва Грузия ҳудудлари орқали;

Болтиқ денгизи ва Қора денгиз ҳамда Узоқ Шарқ портларига чиқиш учун — Қозоғистон ва Россия ҳудудлари орқали темир йўл транспортида асосий экспорт юкларини транзит ташиш чоғида тариф преференциялари олиш.

Дахлдор мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятларига мурожаатномалар йўллаш.

Ҳар йили IV чорак давомида

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев),

ТИВ (Ниязходжаев)

2.2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг веб-сайтида юкларни темир йўлларда ташиш тарифлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш.

Вақти-вақти билан янгиланиб турадиган ахборотни веб-сайтда жойлаштириш

Доимий

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров)

2.3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015 — 2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Фармонида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сон «2015 — 2019 йилларда муҳандислик коммуникация ва йўл-транспорти инфратузилмасини модернизация қилишни ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган лойиҳаларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга ошириш, мазкур лойиҳаларда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳаракатланадиган составни, шу жумладан минерал ташийдиган составларни янгилаш назарда тутилади.

Чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тизимли мониторингни амалга ошириш

Доимий

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров)

2.4. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилаётган бўш темир йўл контейнерларини яна қайтадан юклашни ташкиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш

2017 йил

II ярим йиллиги

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Автомобиль транспорти

3.

Ўзбекистон товарларининг ташқи бозорларга ва дунё океанларига чиқишини таъминлайдиган йўллар бўйида жойлашган мамлакатлар билан автомобилда халқаро юклар ташиш соҳасида амалдаги битимларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини тузиш.

3.1. Қуйидаги шартномаларнинг лойиҳаларини имзолаш масаласини ишлаб чиқиш:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Испания Қироллиги Ҳукумати ўртасида автомобилда халқаро юк ташиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 1994 йил 22 декабрдаги халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Протокол;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Француз Республикаси Ҳукумати ўртасида йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги битим.

Ҳужжатларни имзолашга тайёрлаш

2017-2018 йиллар

ЎАДТА овахобов),

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ТИВ (Ниязходжаев),

ДБҚ (Раимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимни (2017 йил 12 май Пекин шаҳри) Хитой томони ратификация қилишни жадаллаштириш бўйича сиёсий-дипломатик чора-тадбирларни кўриш.

Масалани икки томонлама музокаралар ва учрашувларни ўтказиш давомида кўриб чиқиш

2018 йил

I чорак

ТИВ (Ниязходжаев), ЎАДТА (Шовахобов), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.3. Қуйидаги халқаро шартномаларнинг лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эстония Республикаси Ҳукумати ўртасида йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бельгия Қироллиги Ҳукумати ўртасида автомобилларда халқаро ташиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида 1993 йил 18 октябрдаги халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Протокол.

Ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни хорижий томон билан келишиш

2017-2018 йиллар

ЎАДТА овахобов), ТИВ (Ниязходжаев), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ДБҚ (Раимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

ШҲТга аъзо давлатларнинг автомобилда халқаро юк ташишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги Битимнинг амалда ижросини таъминлаш.

4.1. Битим доирасида белгиланган йўналишлар бўйича автомобилда халқаро юкларни ташиш учун рухсатномаларга квоталарни тақсимлаш механизмларини ишлаб чиқиш.

ШҲТнинг Қўшма комиссияси ишида қатнашиш

2018-2019 йиллар

ЎАДТА овахобов),

ТИВ (Ниязходжаев), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ДБҚ (Раимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.2. Битимнинг биринчи иловасида кўрсатилган 4-йўналиш «Урумчи-Хоргос ХХР) /Коргос-Алмати-Тараз-Шимкент-Конисьбаева (Қозоғистон Республикаси) /Чиноз (Ўзбекистон Республикаси)» йўналишининг очилиши доирасида Тошкент вилоятининг Чиноз туманида катта ҳажмдаги юкларга ишлов бериш ва уларни тушириш ва қайтадан ортиб жўнатиш ишларини амалга ошира оладиган халқаро логистика марказини барпо этиш.

Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2018-2019 йиллар

Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов),
Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ДБҚ (Раимов) манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро ташиш тўғрисидаги ҳамда ушбу ташишлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари (СПС) ҳақидаги Битимни (Женева, 1970 йил 1 сентябрь) амалда ижросини таъминлаш.

5.1 Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар маҳкамасига киритиш:

Ўзбекистоннинг СПС Битимида иштирок этиш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини бажариш бўйича ваколатли органи белгилаш;

СПС Битими нормаларини миллий ҳуқуқий тизимга имплементация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспорти билан юк ташиш Қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорини ишлаб чиқиш ва киритиш

2018 йил

I чорак

ЎАДТА овахабов),

ДБҚ(Раимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Автомобиль транспорти ва логистика соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, маъмуриятчилик ғояларини бартараф этиш, қулай шарт-шароитлар яратиш.

6.1. Автомобилларда халқаро юк ташиш билан банд бўлган юк ташувчиларнинг раҳбарлари учун тегишли малака талабларига мувофиқлиги эътироф этилган, аттестациядан ўтказиладиган шахс аттестация варағининг амал қилиш муддатини беш йилгача узайтириш орқали автомобилда юк ташишларни лицензияциясини соддалаштириш ва оптималлаштириш.

Ички идоравий норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ва рўйхатга олиш

2018 йил

I чорак

ЎАДТА овахобов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Халқаро автотранспорт хизматлари бозорида миллий юк ташувчиларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, халқаро юк ташишларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, автомобилда халқаро юк ташишнинг рухсатнома тизимини тартибга солиш, умумфойдаланиладиган автомобиль йўлларининг сақланишини таъминлаш ва уларнинг эксплуатация ҳолатини сақлаб туриш ҳамда йирик габаритли ва оғир юкли автотранспорт воситаларининг ўтишларини тартибга солиш.

7.1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон «Хорижий автоюк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, бўлиш, транзити ва чиқиб кетиш тартиби тўғрисида»ги ҳамда 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига, умумфойдаланиладиган йўллардан йирик габаритли ва оғир юкли автотранспорт воситаларининг ўтишини қайта кўриб чиқиш, йиғимларни ҳисоблаш ва уларни ундириш механизмини унификациялашни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш

2018 йил

I ярим йиллик

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев),
ЎАДТА (Шовахобов), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (Аллабергенов), Ички ишлар вазирлиги (Эргашев), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев),
ДБҚ
(Раимов)

7.2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 июлдаги «Қамчиқ» довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 204-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали юк автотранспорт воситаларининг эксплуатация муддатидан қатъи назар, миллий автоюк ташувчиларга «Қамчиқ» довони орқали автомобилларда юк ташишни амалга оширишга рухсат бериш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш

2018 йил

I чорак

ЎАДТАовахобов), Ички ишлар вазирлиги (Эргашев), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев),
ДБҚ (Раимов), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (Аллабергенов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Мамлакат автотранспорт йўлакларининг транзит жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш.

8.1. Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзити учун ундириладиган йиғимлар (йўл йиғимлари) ставкаларини оптималлаштириш (йўл йиғимлари километрбай ҳисоб-китоб тизимига ўтиш масаласини кўриб чиқиш).

2018-2019 йиллар

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (Аллабергенов), Молия вазирлиги (Турсунов), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев),

ЎAДТАовахабов), ДБҚ (Раимов)

8.2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 17 декабрдаги «Хорижий автотранспорт воситаларининг кириши, чиқиши ва транзити устидан назоратни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 274-сон қарори билан белгиланган, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини Тожикистон Республикаси билан кесиб ўтадиган хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг кириши ва транзити учун қўшимча йиғимни бекор қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш

2018 йил

I чорак

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (Аллабергенов), ЎАДТА (Шовахабов), ДБҚ(Раимов),

Молия вазирлиги (Турсунов),
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев)

8.3. Республиканинг халқаро автомагистраллари бўйлаб жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини ЕВРО-4 ва ундан юқори талабларга мос келадиган ёқилғи билан таъминлаш (ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки импорт ҳисобига етказиб бериш).

«Йўл харитаси» чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2018 йил

I чорак

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўлаганов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов)

9.

Ўзбекистон Республикасида автомобилларда халқаро юк ташишни ривожлантириш дастурини қабул қилиш, дастурда, шу жумладан миллий автоюк ташувчилар паркини янгилаш ва модернизациялаш учун шарт-шароитлар яратиш назарда тутилади.

9.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг миллий автоюк ташувчиларнинг кўп юк ортиладиган автотранспорт воситалари паркини янгилашнинг мақсадли параметрлари тасдиқланишини назарда тутувчи қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш

2018 йил

I чорак

ЎАДТА (Шовахобов), Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов),
ДБҚ (Раимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Ўтиш пунктларининг фаолият шароитларини такомиллаштириш ва йўл бўйи инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш.

10.1. Ўтиш пунктларининг ўтказиш қобилиятини ошириш ва уларнинг фаолият шароитларини такомиллаштириш, шу жумладан уларни автотранспорт воситаларининг вазн-габарит параметрларини (ўқлари бўйича алоҳида-алоҳида ўлчаш имконияти билан) аниқловчи замонавий ўлчов асбоблари билан қўшимча жиҳозлаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2018-2019 йилларга чора-тадбирлар режаси — «Йўл харитаси»ни қабул қилиш

2018 йил

I чорак

ДБҚ (Раимов), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўл жамғармаси (Аллабергенов), Молия вазирлиги (Турсунов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов)

10.2. Хорижий юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва транзит ўтиши билан боғлиқ комплекс масалаларни ҳал этиш учун «Олот» (Бухоро вилояти) «Дўстлик» (Андижон вилояти), «Довут ота» (Қорақалпоғистон Рес�убликаси) божхона постларига бевосита яқин жойларда уларни вақтинча жойлаштириш учун эркин автотураргоҳлар (ТИР-парклар) ташкил этиш.

2018-2019 йилларга чора-тадбирлар режаси — «Йўл харитаси»ни қабул қилиш

2018 йил

I чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев),

Андижон (Абдурахмонов) ва Бухоро (Барноев) вилояти ҳокимликлари, ЎАДТА овахобов), ЎАХЮТА (Далилов), ДБҚ (Раимов), Ички ишлар вазирлиги (Турсунов),

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ўроқов) Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев)

10.3. Юк автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш учун автомобилларга ёқилғи қуйиш янги станцияларини қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш, шунингдек, асосий трассалар бўйлаб мотеллар тармоғини барпо этиш.

2018-2019 йилларга чора-тадбирлар режаси — «йўл харитаси»ни қабул қилиш

2018 йил 1 чорак

«Ўзбекнефтгаз»АЖ ўлаганов),

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Ўроқов), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев), Молия вазирлиги (Турсунов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов)

11.

Ҳудудида Ўзбекистоннинг автомобилда юк ташувчиларига нисбатан камситувчи шароитлар амал қилаётган давлатларнинг хорижий автотранспорт воситаларига нисбатан айнан бир хил тегишли чоралар кўриш.

11.1. Қозоғистон томони билан қуйидагиларни қайта кўриб чиқиш ва унификациялаш масалаларини ишлаб чиқиш:

Қозоғистонда қўлланиладиган машина ўқига йўл қўйиладиган оғирлик тушиш нормалари;

иккала мамлакат ҳудудларига юк автотранспорт воситаларини вақтинча олиб кириш муддатлари.

Ҳукуматлараро комиссия мажлисларини ўтказиш давомида музокараларни ташкиллаштириш, масалаларни кўриб чиқиш

2018 йил

I чорак

ЎАДТА (Шовахобов), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев),
ДБҚ (Раимов), ТИВ (Ниязходжаев) ва бошқа дахлдор вазирлик ва идоралар

Авиатранспорт

12.

Юкларни авиатранспортда ташишни янада ривожлантириш чоралари амалга оширилишини таъминлаш.

12.1. «Навоий Халқаро интермодал логистика марказининг юк айланиши ҳажмларини ва унинг қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини қуйидаги йўллар билан оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш:

Европа мамлакатлари (Германия, Нидерландия, Испания), Яқин Шарқ ва Осиё мамлакатлари (ХХР, Вьетнам)да юк ташишнинг йўналишли тармоқларини кенгайтириш ва халқаро юк ташиш бозорларига кириб бориш; «Навоий ХИЛМ»ни халқаро транспорт хизматлари бозорида олға суриш;

Ўзбекистон экспортерларининг юкларини авиация транспортида ташишни ташкил этишда мослашувчан тариф сиёсатини ўтказиш.

Пешқадам халқаро авиакомпаниялари билан битимлар тузиш, юк ташишнинг мультимодал схемаларини ривожлантириш. Ахборотни, шу жумладан дипломатик каналлар орқали тарқатиш. Тақдимотлар ўтказиш. Тарифларни пасайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш.

2017 — 2022 йиллар

доимий

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Розуқулов), Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов), ТИВ (Ниязходжаев), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев)

12.2. Кейинчалик тайёр маҳсулотдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланган ҳолда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан импорт бўйича олиб келинадиган авиация керосинини божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилиш тўғрисидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Авиакеросиннинг етказиб беришнинг идоралараро жадвалини тузиш ва тасдиқлаш

2018 йил

I чорак

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Розуқулов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (Туляганов), Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Турсунов)

12.3. Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ўртасидаги транзит авиаюкларининг божхона кузатувини ташкил этишда божхона расмиятчиликларини соддалаштириш.

Кузатувни божхона тўловларидан озод қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш

2017 йил

IV чорак

ДБҚ (Раимов), «Ўзбекистон ҳаво йўллари»МАК (Розуқулов), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев)

12.4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК веб-сайтида юкларни ҳаво транспортида ташиш тарифлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш.

Веб-сайтда вақти-вақти билан янгиланиб турадиган ахборотни жойлаштириш

Доимий

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»МАК (Розуқулов)

12.5. Миллий авиакомпания эҳтиёжлари учун янги ҳаво кемаларини сотиб олиш.

Шартномалар тузиш

2018 — 2022 йиллар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Розуқулов)

Транспорт инфратузилмаси

13.

Республиканинг ташқи савдо юкларини транспортда ташиш қиймати ва логистикасини оптималлаштириш учун яқин атрофдаги мамлакатларнинг денгиз ва қуруқликдаги портлари (хаблари)дан самарали фойдаланиш шароитларини шакллантириш.

13.1. Шерик мамлакатларда денгиз ва қуруқликдаги портлар (хаблар)нинг имкониятлари ва эҳтиёжларини, шунингдек, янгиларини ташкил этиш истиқболларини белгилаш;

ташқи савдо юкларини ташишда транспорт инфратузилмасидан фойдаланиш бўйича транспорт идораларининг маъмуриятлари ўртасида икки томонлама битимлар тузиш;

хорижда терминаллар, омборхоналар ҳамда транспорт инфратузилмасининг бошқа объектларини харид қилиш, ижарага олиш ёки барпо этиш имкониятларини ўрганиш.

Ҳукуматлараро комиссия мажлисларини ўтказиш давомида жойларга чиқиб музокараларни ташкиллаштириш ва масалаларни кўриб чиқиш

2017 йил IV чорак —

2018 йил

I ярим йиллиги

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ (Шукуров),

Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов),
ТИВ (Ниязходжаев), бошқа вазирлик ва идоралар

14.

Транспорт инфратузилмасини яхшилаш.

14.1. Тўла ҳажмдаги божхона хизматларини кўрсатган ҳолда, халқаро юк ташишнинг асосий йўналишлари бўйича (Тошкент, Андижон ва Бухоро вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикасида) халқаро мультимодал транспорт-логистика марказлари тармоғини яратиш.

2018-2019 йилларга чора-тадбирлар режаси — «йўл харитаси»ни қабул қилиш

2018 йил

I чорак

Иқтисодиёт вазирлиги (Асомов),

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ЎАДТА Шовахобов), ДБҚ (Раимов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров)

14.2. Сурхондарё вилоятидаги «Термиз Карго марказ» Халқаро логистика марказида замонавий ташкиллаштириш ва бошқариш методларини жорий этиш, халқаро юкларнинг қўшимча ҳажмларини жалб этиш.

2018-2019 йилларга чора-тадбирлар режаси — «йўл харитаси»ни қабул қилиш

2018 йил

I чорак

Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), ЎАДТА (Шовахобов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Шукуров), ДБҚ (Раимов),
ТИВ (Ниязходжаев)

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 07/17/3422/0349-сон, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон; 08.06.2019 й., 07/19/4353/3257-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон)