1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.05 Транзит]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АВТОМОБИЛДА ХОРИЖИЙ ЮК ТАШУВЧИЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА КИРИШЛАРИ, БЎЛИШЛАРИ, ЮК ОЛИБ ЎТИШЛАРИ ВА УНДАН ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автотранспортда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва ундан чиқишлари, юк олиб ўтишлари ва ҳаракатини тартибга солиш, улар томонидан зарур йиғимлар, пошлиналар ва бошқа тўловлар тўланишини, йўл, маиший ва сервис хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳаракат қилиш учун мўлжалланган автомобиль йўллари рўйхати, ҳаракатнинг вақтинчалик йўналиш варақаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш-чиқишда ва унда ҳаракат қилишда ҳамда автотранспорт воситалари ва юкларга ҳайдовчиларнинг зарур ҳужжатлари рўйхати (1, 2 ва 4-иловалар) тасдиқлансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 48-49-сон, 536-модда)
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1022/2328-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Автомобилда хорижий юк ташувчи ҳайдовчиларнинг, юкларни кузатиб борувчилар ёки йўловчилар сифатидаги шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, чиқишлари, бўлишлари ва юк олиб ўтишлари Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон, 2002 йил 21 февралдаги 62-сон ва 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарорларига, шунингдек МДҲ қатнашчиси бўлган давлатларнинг ушбу масалаларни тартибга солувчи тегишли битимларига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 48-49-сон, 536-модда)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки, хорижий шахсларнинг (шу жумладан, юк олиб ўтиш) кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича халқаро қоидаларга, Вена Конвенциясига (ҳайдовчилик ҳужжатлари тўғрисида), шунингдек, республиканинг амалдаги қонунчилигига хилоф равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари ва бўлишлари хорижий давлат транспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чоралар кўрилиши учун ҳудудий божхона органларига ёки ички ишлар органларига келтирилишига сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги республика ҳудуди орқали ўтувчи транспорт воситаларининг ҳудудга кирган кунидан бошлаб 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (катта ҳажмли ва (ёки) оғир вазнли автотранспорт воситаларининг автомобиль йўлларида ҳаракатланишига махсус рухсатномада бошқа муддат белгиланмаган бўлса) чиқиб кетишларини таъминлаган ҳолда, уларнинг юк олиб ўтишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, шунингдек, берилган буюртманомаларга мувофиқ автомобиль транспортида ташиладиган махсус юкларни кузатиб боришни амалга оширсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.07.00 Божхона йиғимлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.05 Транзит]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ҳудудга кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ва хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғим қонунчилик билан белгиланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.08 Нақд пул билан ҳисоб-китоб;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.04.00 Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йиғимлар миллий валюта «сўм»да нақд ёки нақд пулсиз шаклда тижорат банкларида йиғимлар ҳисобланган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ундирилади. Бунда чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун олинган маблағларнинг 70 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига, 10 фоизи божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/522/0748-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларнинг белгиланган тартибда ундирилиши божхона органлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда белгиланган йиғимларни ундириш мезонлари ва талаблари Транспорт вазирлиги томонидан божхона органлари ахборот тизимларига киритилган маълумотларга асосан белгиланади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.06.00 Халқаро юк ташиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар икки томонлама битимларда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобилда хорижий юк ташувчилар томонидан юкларнинг учинчи мамлакатларга (мамлакатлардан) ташилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача шартлар келишилмаган бўлса, хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига улар томонидан вақтинча олиб келинган автотранспорт воситаларида юк ва йўловчиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж) тақиқлансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 901-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/901/0019-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.04.00.00 Ҳудуд / 01.04.02.00 Давлат чегараси]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига — автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида кириш ва чиқишларини;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/522/0748-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига – хорижий автотранспортнинг республика ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ҳудудига кириб келаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, йўл қўйиладиган оғирлик ва габарит параметрлари устидан давлат назорати божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг божхона органлари ахборот тизимларига киритилган мезонлари ва талабларига асосан амалга оширилади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикасининг божхона ишлари, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилишига доир масалаларни ўрганиш, тайёрлаш ва таклиф киритиш учун 5-иловага* мувофиқ таркибда Идоралараро комиссия тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 5-илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг халқаро автотранспорт воситалари фаолияти ва божхона ишлари масалаларига дахлдор халқаро конвенциялар ва битимларга қўшилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг республика бўйича оқимини ўрганиш асосида чегарадаги Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари мажмуилари ташкил этилиши бўйича, улар жойлашадиган аниқ жойларни, бўлажак қурилиш ишлари миқдорини ва ҳажмини, буюртмачилар ва маблағ билан таъминлаш манбаларини белгилаган ҳолда, таклифларни ишлаб чиқсин.
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (Голишев) Идоралараро комиссиянинг таклифлари бўйича 1995 йил учун инвестиция дастурларини шакллантиришда Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари мажмуилари қурилишини назарда тутсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) 1996 йил 1 январгача ўз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари билан келишилган лойиҳалар бўйича хорижий автотранспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган автомобиль трассалари бўйлаб божхона мажмуиларининг қурилишини таъминласин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.06.00 Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш. Конвертация. Валюта алмаштириш шоҳобчалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўзжамғармабанк», бошқа вакил қилинган тижорат банклари Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида валюта алмаштириш ҳамда тўловлар ва йиғимларни қабул қилиш пунктларининг ўз филиалларини ташкил этсинлар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 апрелдаги 121-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) хорижий автомобилларга ёнилғи қуйиладиган шохобчаларни зарур ёнилғи билан таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов) автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва чиқишларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган тартиби тўғрисида дипломатик каналлар орқали давлатларнинг элчихоналари, консулхоналари ва ваколатхоналарига маълум қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, хорижий мамлакатларнинг оғир юк кўтарувчи ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиши учун йиғимлар «Лицензия» ахборот тизими орқали ундирилади ва тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Тўхташ ва дам олиш учун тавсия этиладиган меҳмонхона, мотель ва кемпинглар, ёқилғи қуйиш шохобчаси, техник хизмат кўрсатиш шохобчаси Рекомендуемые пункты стоянок, гостиницы, мотели и кемпинги для отдыха, АЗС, СТО Recommended poins of parking, hotels, motels and camping-sites for resting, filling station, maintence stations____________________________________________ _______________________________________________________________ Мўлжалланган чиқиб кетиш жойи, куни ва вақти Предполагаемый пункт, дата и время выезда_________________________ Plece date and time of exit___________________________________________
Кириб келганлиги тўғрисида белги. Отметка о въезде______ Register on entry
Чиқиб кетганлиги тўғрисида белги Отметка о выезде___________________________ Register on exit
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 48-49-сон, 536-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобилларда халқаро юк ташишларни бажариш учун зарур бўлган асосий ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро юк ташишлар халқаро алоқалар тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимлар асосида, автомобиль транспортига тегишли кўп томонлама конвенциялар ва битимларнинг талабларига мувофиқ ҳамда амалдаги миллий кўрсатмаларга риоя қилиш шарти билан амалга оширилади. Мана шундан келиб чиққан ҳолда автомобиль транспортида халқаро юк ташишларни бажариш чоғида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши зарур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳайдовчининг ҳужжатлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳудудлари бўйича юк ташиладиган мамлакатларнинг кириш-чиқиш ва юк олиб ўтиш визаларининг ҳақиқий муддатлари кўрсатилган чет эл паспорти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Йўл ҳаракати тўғрисида 1998 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 1970 йил 1 июлдаги Европа битимига аъзо бўлган мамлакатларда юритиш назарда тутилган, автомобилда халқаро юк ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари экипажларига тааллуқли ҳайдовчининг шахсий назорат дафтарчаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Автотранспорт воситасига тегишли ҳужжатлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Йўл ҳаракати тўғрисида 1968 йил 8 ноябрдаги Конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) автотранспорт воситасининг мамлакатга кириши ёки мамлакат ҳудуди орқали ўтиши учун (агар битимда назарда тутилган бўлса) рухсатнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 1975 йилга Халқаро йўл қоидалари тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ автотранспорт воситасига божхона муҳрлари ва пломбалари бўлган юкларни халқаро ташиш учун рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тез бузилувчи юкларни ташиш лозим бўлган ҳолларда тез бузилувчи маҳсулотларни (СПС гувоҳномаси) ташиш учун автотранспорт воситасига рухсат бериш тўғрисида гувоҳнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Юкка тегишли ҳужжатлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Юкларни халқаро йўлларда ташишга оид шартнома тўғрисидаги Конвенция талабларига мувофиқ товар-транспорт накладнойи ва юкнинг ҳар бир номи бўйича юклаб жўнатиш тафсилоти бўлган рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) орқага қайтишда юкни расмийлаштириш учун товар-транспорт накладнойлари тўплами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) товарларни ташиш Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Конвенция талабларига асосан амалга оширилганда ХЙТ дафтарчаси (ТИР карнети);
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 24-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) агар юк карантин ва ветеринария товарлари тоифасига кирса, карантин ва ветеринария сертификатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) агар юк ташқи савдо юки ҳисобланса, мамлакатга юкни олиб келиш, мамлакатдан олиб чиқиб кетиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома. Агар юк корхоналарнинг тўғридан-тўғри алоқалари орқали идораларга қарашли транспорт билан ташилса, тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги шартнома ёки протокол нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига 6-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.10.00 Бошқа махсус кўринишдаги транспортлар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Йўллар ва сунъий иншоотларнинг тезда эскиришига сабаб бўлувчи ҳамда қатновда халал беришни вужудга келтирувчи оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг юриши учун тўловлар уларни сақлаш, таъмирлаш, ўтказиб юборишларни ташкил этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча иш ҳажмларини қоплаш харажатлари билан аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб юриши учун тўловга қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маршрутни келишиб олиш ва юришга рухсатномани расмийлаштириш учун тўлов;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаси умумий ҳақиқий вазнининг йўл қўйиладиган умумий вазндан ошиб кетганлиги учун тўлов;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ғилдирак ўқи ҳақиқий нагрузкаларининг йўл қўйиладиган йўл конструкцияларидан ошиб кетганлиги учун тўлов;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаси ҳажмларининг ошиб кетганлиги учун тўлов.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йиғимлардан катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситаларининг юриб ўтиши туфайли вужудга келган йўллар ва иншоотларни таъмирлаш, сақлаш бўйича қўшимча иш ҳажмларини бажаришда, ўтказиб юборишларни ташкил этишда ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 августдаги 233-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 358-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Йўл ҳаракати қоидаларига ёхуд ташувларни амалга ошириш шартларига риоя қилмаслик туфайли йўлларга ва йўл иншоотларига зарар етказганлик учун транспорт воситаси ҳайдовчиси амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар рухсатнома талаблари ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда, оғир вазнли ва катта ҳажмли автотранспорт воситалари юриши натижасида йўлларга ҳамда йўл иншоотларига ҳаракатни чеклашга олиб келадиган зарар етказилса, у ҳолда жавобгарлик ва зарарни тўлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсатнома ҳамда қатнов маршрутини келишиб берган ташкилотларга юкланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Катта ҳажмли ва оғир юкли транспорт воситаларини Давлат автомобиль назорати патруль автомобилларининг кузатиб борганлиги учун тўлов ушбу Низом билан тартибга солинмайди. Ушбу тўлов транспорт воситалари эгаларидан Давлат автомобиль назорати билан тузилган шартнома асосида ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. ОҒИР ЮКЛИ ВА КАТТА ҲАЖМЛИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ БЎЙЛАБ ЮРИБ ЎТГАНЛИГИ УЧУН ТЎЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов 1-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-жадвал
Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқча миқдори, тн
Юриладиган 1 км масофа учун тариф, сўмда
(базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда)
0 дан 5 гача
0,08
5 дан 10 гача
0,12
10 дан 15 гача
0,24
15 дан 20 гача
0,42
20 дан 25 гача
0,63
25 дан 30 гача
0,97
30 дан 35 гача
1,39
35 дан 40 гача
1,94
40 дан 45 гача
2,66
45 дан 50 гача
3,59
50 ва ундан юқори
4,22
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов ҳар бир ортиқча юкланган юк учун 2-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-жадвал
Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати (Оф/Од)
Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юклама билан юрилган масофа учун тариф, сўмда
(базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда)
1,01 дан 1,05 гача
0,23
1,05 дан 1,10 гача
0,25
1,10 дан 1,15 гача
0,59
1,15 дан 1,20 гача
0,76
1,20 дан 1,25 гача
0,89
1,25 дан 1,30 гача
1,06
1,30 дан 1,35 гача
1,27
1,35 дан 1,40 гача
1,48
1,40 дан 1,45 гача
1,73
1,45 дан 1,50 гача
2,03
1,50 дан 1,55 гача
2,32
1,55 дан 1,60 гача
2,70
1,60 дан 1,65 гача
3,08
1,65 дан 1,70 гача
3,59
1,70 дан 1,75 гача
4,01
1,75 дан 1,80 гача
4,55
1,80 дан 1,85 гача
5,15
1,85 дан 1,90 гача
5,82
1,90 дан 1,95 гача
6,50
1,95 дан 2,00 гача
7,30
2,00 ва ундан юқори
8,44
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 0,32 фоизи миқдорида ундирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ҳамда рухсатнома бериш учун тўланадиган тўлов миқдори «Лицензия» автоматлаштирилган ахборот тизимида қуйидаги тарзда ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
100 км га қадар БҲМнинг 54 фоизи миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир кейинги км учун БҲМнинг 0,24 фоизи миқдорида.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур Низомда назарда тутилган тўловларни миллий валюта «сўм»да рухсатнома берилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича «Лицензия» ахборот тизими орқали ундирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)