Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 16 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2649-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 5 февралдаги 5-сонли ««Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2649-9, 22.02.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил18 декабрдаги 21-сон «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 октябрь,
115-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 20 октябрдаги 115-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
2. Низомда:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ва «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳамда 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини белгилайди.»;
б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Иш стажини» деган сўзлар «Мутахассислик бўйича иш стажини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
в) 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «учинчи ҳамда иккинчи» деган сўзлар «учинчи, иккинчи ҳамда биринчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 16-банднинг иккинчи хатбошисидан «биринчи ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
д) 22-бандда:
бешинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи хатбошидаги «уч йил» деган сўзлар «икки йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун талабгор ва ташкилот раҳбари масъул ҳисобланади.»;
е) 23-банддаги «аттестациянинг иккинчи босқичида» деган сўзлар «аттестацияда» деган сўз билан алмаштирилсин;
ж) 28-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
з) 29-банддаги «Аттестациянинг иккинчи босқичи» деган сўзлар «Аттестация» деган сўз билан алмаштирилсин;
и) 31-бандда:
биринчи хатбошидаги «Аттестациянинг иккинчи босқичида» деган сўзлар «Аттестацияда» деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «аттестациянинг иккинчи босқичида» деган сўзлар «аттестацияда» деган сўз билан алмаштирилсин;
к) 32-банддаги «Аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичи натижалари» деган сўзлар «Аттестация натижаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 33-бандда:
биринчи хатбошидаги «Аттестациянинг иккинчи босқичи» деган сўзлар «Аттестация» деган сўз билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичида» деган сўзлар «аттестацияда» деган сўз билан алмаштирилсин;
м) 34-банднинг биринчи хатбошсиидаги «аттестациянинг иккинчи босқичи» деган сўзлар «аттестация» деган сўз билан алмаштирилсин;
н) 36-бандда:
биринчи хатбошидаги «Аттестациянинг биринчи ёки иккинчи босқичида» деган сўзлар «Аттестацияда» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «аттестациянинг бир ёки икки босқичида» деган сўзлар «аттестацияда» деган сўз билан алмаштирилсин.
о) 40-банднинг биринчи хатбошиси «ёзма равишда апелляция шикояти бериш» деган сўзлардан кейин «ёки судга мурожаат қилиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
2017 йил 20 октябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А. ХАИТОВ
2017 йил 20 октябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ. РАФИҚОВ
2017 йил 20 октябрь
«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
ИЛОВА
ИЛОВА
«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2649-1/0267-сон)