03.11.2017 йилдаги ПҚ-3373-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш Дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастурига мувофиқ (кейинги ўринларда — Дастур):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Natural Gaz-Stream» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона томонидан ички тартибга мувофиқ танлов комиссияси таркибида «Ўзбекнефтгаз» АЖ вакиллари иштирокида, 2017-2018 йилларда Дастурда назарда тутилган товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга танлов ўтказилди, унинг натижаларига кўра ишларни бажариш учун бош пудратчилар этиб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ конларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида 248 та газ ва 48 та нефть фойдаланиш қудуқларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича — «ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC» (БАА) компанияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ конларида «тайёр ҳолда топшириш» шартларида технологик объектларни қуриш бўйича — «Enter Engineering РТЕ. LTD» (Сингапур) компанияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017-2018 йилларда «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ конларида 328 та қудуқни мукаммал таъмирлаш, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўлинмалари — субпудратчилари ускуналарини модернизация қилиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича — «ERIELL GmbН» (Австрия) консорциуми билан «ERIELL Oiltield Services Middle East DMCC» (БАА) компаниялари танланди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) «Natural Gaz-Stream» қўшма корхонаси ва «GPB Intemational S.A.» банки (Люксембург) билан биринчи фоиз даврида йилига уч ойлик 4,7+LIBOR ва 1 ойлик 4,7+LIBOR фоиз ставкасида, сўнги фоиз даврларида, бир маротабалик кредитлаш суммасидан 0,3 фоиз миқдорида кредит линиясини очиш ва резервлаш учун комиссия ва ҳисобланган фоизларни тўлаш муддатига танланмаган кредитлаш лимити суммасида йиллик фоизи 0,5 фоиз бўлган, 12 ой муддатга бериладиган 200 млн. АҚШ доллари суммасидаги қисқа муддатли кредит бериш тўғрисида шартнома тузилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзбекнефтгаз» ва «Natural Gaz-Stream» қўшма корхонасининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ дастурни амалга ошириш доирасида «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг конида ишларни бажариш мақсадида тузиладиган уч тарафлама шартномаларда бир томон сифатида қатнашиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурни босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутган ҳолда 2017-2018 йилларда биринчи босқич ишларини бажариш ҳамда 2019 — 2021 йилларда тегишли танлов савдоларини ўтказиш натижалари бўйича 2018 йилда ишларни амалга оширишнинг иккинчи босқич бизнес-лойиҳаси асосий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017-2018 йилларда қисқа муддатли кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун (табиий газнинг экспорт нархи минг куб.м учун 185 доллар ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда) 1 125 млн.куб.м миқдорда қўшма корхонага сотиладиган табиий газнинг умумий ҳажмларини белгилаш, газни экспорт қилиш комиссиялари ва мазкур шартномалар томонларидан газни сотиб олиш шартномаларига мувофиқ уни корректировка қилиш, шунингдек, қисқа муддатли кредит бўйича барча мажбуриятлар бажарилганидан сўнг шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлар Дастуридан бензин ва метанол (MTG) ишлаб чиқариш бўйича қурилмаларни қуришга оид ишларни чиқариб ташлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастурини амалга ошириш бўйича биринчи босқич бизнес-режасининг асосий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни амалга ошириш доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ташкилотлари ва «Natural Gaz-Stream» қўшма корхонасининг биргаликда фаолият юритиш ва масъулиятларни белгилаш механизми 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни амалга ошириш доирасида, «Natural Gaz-Stream» МЧЖ қўшма корхонасига ҳар йили бажарилган ишларнинг ҳажми ва нархи, кейинчалик экспорт қилиши учун етказиб бериладиган табиий газнинг ҳажмларини белгилаш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни амалга ошириш доирасида, «Natural Gaz-Stream» МЧЖ қўшма корхонасининг махсус депозит ҳисоб рақамларига тушумлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқаришнинг айрим ҳисобини юритишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Дастурни самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ускуналар қувватлари ва махсус техникани қўшимча жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун Дастурни амалга ошириш доирасида тақдим этиладиган, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташкилотлари томонидан беғараз қабул қилиниб олинадиган мулк солиққа тортиш объекти сифатида кўрилмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Natural Gaz-Stream» МЧЖ қўшма корхонаси Дастурни амалга ошириш доирасида келиб тушадиган пул маблағларини Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган белгиланган тартибда тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисобварағига ўтказиши, кейинчалик мазкур маблағлар фақат Дастурни амалга ошириш мақсадларида ишлатилиши белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А.С. Султонов) зарур ҳолларда, хорижий банкларнинг узоқ муддатли кредитларини жалб этиш шартларини белгилаш натижалари бўйича Дастурнинг биринчи босқичини амалга ошириш бизнес-режаси асосий кўрсаткичларини корректировка қилишга оид таклифларни белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 3 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3373-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3373-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини амалга ошириш бўйича биринчи босқич бизнес-режасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Шу жумладан

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ўз маблағлари

хорижий кредитлар

1.

Лойиҳанинг чекланган қиймати

экв. млн. АҚШ доллари

1 992,77

503,81

1 488,96

2.

Капитал қўйилмалар чекланган суммаси, жами

экв. млн. АҚШ доллари США

1 782,26

293,30

1 488,96

шу жумладан:

2.1

машина ва ускуналар

экв. млн. РҚШ доллари

300,63

18,96

281,67

АҚШ валютасида

млн. АҚШ доллари

281.67

281.67

миллий валютада

экв. млн. АҚШ доллари

18,96

18,96

2.2

қурилиш-монтаж ишлари

экв. млн. АҚШ доллари

271,20

70,15

201,05

хорижий валютада

млн. АҚШ доллари

201,05

201.05

миллий валютада

экв. млн. АҚШ доллари

70,15

70,15

2.3

қудуқларни пармалаш

экв. млн. АҚШ доллари

1 161,73

190,80

970,94

хорижий валютада

млн. АҚШ доллари

970.94

970,94

миллий валютада

экв. млн. АҚШ доллари

190,80

190,80

2.4

қудуқларни капитал таъмирлаш

экв. млн. АҚШ доллари

48,70

13,39

35,31

хорижий валютада

млн. АҚШ доллари

35,31

35,31

миллий валютада

экв. млн. АҚШ доллари

13,39

13,39

3.

Инвестиция давридаги молиявий чиқимлар

млн. АҚШ доллари

210,51

210,51

4.

Корхона қуввати

Ўсиш ҳажми:

Табиий газ — 6 356,1 йилига млн. м3

газ конденсати — 114,72 минг тонна

нефть — 75,5 минг тонна

5.

Экспортнинг тахмин қилинаётган йиллик ҳажми

табиий газ 3 451,87 млн. м3

6.

Банд бўлувчиларнинг тахминий сони

607 киши

7.

Лойиҳа ўзини қоплашининг ҳисобланган муддати

6 йил

8.

Инвестиция даврининг давом этиши

18 ой

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Дастур биринчи босқичини амалга ошириш бизнес-режасининг параметрлари узоқ муддатли кредитларни жалб этиш шартлари ҳамда мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган табиий газ ҳажмлари белгилангандан сўнг аниқлантирилади ва тузатишлар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3373-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни амалга ошириш доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ташкилотлари ва «Natural Gaz-Stream» қўшма корхонасининг биргаликда фаолият юритиш ва масъулиятларни белгилаш механизми
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу биргаликда фаолият юритиш ва масъулиятларни белгилаш механизми Дастур қатнашчилари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Муборак ГҚЗ» МЧЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг бошқа ташкилотлари, шунингдек, «Natural Gaz-Stream» МЧЖ қўшма корхонаси (кейинги ўринларда — қўшма корхона)нинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сон «2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги (кейинги ўринларда — Дастур)ни амалга ошириш доирасидаги асосий функцияларини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Дастур қатнашчиларининг асосий функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Дастурни амалга ошириш доирасида қуйидаги функцияларни бажаради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Дастурни бажаришга умумий раҳбарлик қилади ва унинг мониторингини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) жалб этиладиган кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади, зарур бўлганда Дастур параметрларини аниқлаштириш ва тузатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Дастурни амалга оширишнинг «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ томонидан ишлаб чиқилган биринчи босқич (2017-2018 йиллар) ва иккинчи босқич (2019 — 2021 йиллар) бизнес-режаларини келишиб олади ва кейинчалик тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади, шунингдек, зарур ҳолларда Дастурни амалга оширишнинг тасдиқланган биринчи ва иккинчи босқич бизнес-режаларига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш ташаббуси билан чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг буюртманомаларига биноан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасидаги пул маблағларини ўтказиш йўли билан Дастур амалга оширилиши молиялаштирилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ томонидан тақдим этиладиган уч томонлама шартномаларнинг лойиҳаларини, қўшма корхона томонидан хорижий валютада белгиланган харажатлар қисмида Дастурни молиялаштириш учун зарур бўлган хорижий кредитларни жалб этиш шартларини кўриб чиқади ва келишиб олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) Дастурни амалга ошириш доирасида молиялаштириш учун қўшма корхона томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизлар, воситачилик ҳақи, бошқа харажатлар ва тўловларни тўлаш юзасидан қўшма корхонанинг уч томонлама шартномалари бўйича харажатларни қоплаш ва унинг мажбуриятларини тўла ҳажмда ижро этиш юзасидан «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун зарур миқдордаги табиий газ ҳажмларини қўшма корхона манзилига етказиб беришни ташкиллаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ё) Дастурни амалга оширишда иштирок этаётган ўз таркибий бўлинмаларининг шартномавий мажбуриятлари бўйича кафил бўлади, шунингдек, қўшма корхонанинг хорижий валютадаги кредитлари бўйича хорижий банк олдидаги мажбуриятлари ижро этилишига кафолат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ Дастурни амалга ошириш доирасида қуйидаги функцияларни бажаради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Дастурни амалга оширишнинг биринчи ва иккинчи босқич бизнес-режалари ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) нефть-газ объектлари қурилишига танлов ҳужжатларини, ишлар, хизматларни бажариш ва товарлар харид қилишга техник топшириқларни, иш лойиҳалари ва бошқа лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини ташкиллаштиради ва таъминлайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида зарур рухсатнома жараёнларидан ўтишни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) бошланғич-рухсатнома ҳужжатлари расмийлаштирилишини (ерлар ажратилиши, архитектура-режалаштириш топшириқлари расмийлаштирилиши, геодезия белгилари топширилиши ва ҳоказолар ҳамда уларнинг бош пудратчиларга тақдим этилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ, қўшма корхона ва бош пудратчи ўртасида тузиладиган уч томонлама шартноманинг лойиҳаларини келишиш учун «Ўзбекнефтгаз» АЖга киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) тузилган шартномалар бўйича пудратчилар томонидан ўз мажбуриятларини бажаришлари устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ё) уч томонлама шартномаларнинг шартларига мувофиқ «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ ташкилотлари томонидан қурилиш тугалланган объектлар ва ишларни қўшма корхонадан қабул қилиб олишни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) бажарилган пудрат ишлари ҳажмлари ҳақини тўлаш, газ сотиб олиш шартномалари бўйича табиий газни харид қилиш, табиий газни транспортировка қилиш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш ва воситачининг газ экспорти шартномалари бўйича воситачилик мукофот пулини тўлаш учун дастурни амалга ошириш доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖдан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида келиб тушаётган пул маблағларини қўшма корхонага ўз вақтида ўтказилишини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) томонлар келишиб олган, Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қўшма корхонанинг миллий валютадаги харажатлари ўрнини қоплайди ва қўшма корхонага мукофот пулини тўлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) уч томонлама шартномалардан бирортаси бекор қилинган ёки уч томонлама шартномадан бирон бир томонининг уч томонлама шартномаларда назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бош тортган тақдирда, шунингдек, уч томонлама шартномаларда кўрсатилган бошқа ҳолларда жавобгар, шу жумладан бундай уч томонлама шартномаларда назарда тутилган молиявий мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) Дастурни амалга ошириш доирасида товарлар етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича қўшма корхона ва ҳар бир танлов савдосининг ғолиби билан уч томонлама шартномалар тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Natural Gaz-Stream» МЧЖ қўшма корхонаси дастурни амалга ошириш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг топшириғи ва унинг ҳисобига Дастур бўйича ишлар бажарилишини ва уч томонлама шартномалар бўйича, шу жумладан жалб этиладиган кредитлар ҳисобига хорижий валютадаги сарф-харажатлар молиялаштирилишини ташкиллаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг топшириғига биноан қўшма корхона иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Natural Gaz-Stream» МЧЖ қўшма корхонаси товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ танлов савдолари ўтказилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ билан биргаликда, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг воситачиси ҳисобида иш кўриб Дастурни амалга ошириш доирасида товарлар харид қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ танлов савдоларининг ғолиблари билан уч томонлама шартномалар тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) кредит ҳужжатларини тақдим этиш шартларини (бу шартларнинг томонларидан бири қўшма корхона ҳисобланади) «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва молиялаштирувчи банк билан келишиб олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Дастур бўйича даромадлар ва харажатларни қўшма корхонанинг асосий фаолиятидан алоҳида ҳисобини юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) алоҳида банк ҳисобварақларидан (Дастурни амалга ошириш учун молиялаштиришни тақдим этаётган хорижий кредиторлар билан келишилган тартибда ва ушбу қарорнинг 4-иловасига мувофиқ) фойдаланган ҳолда Дастурни амалга оширишни хорижий валютада молиялаштириш учун хорижий кредиторлар билан тузиладиган уч томонлама шартномалар, табиий газ харид қилиш шартномаси ва газ экспорти бўйича воситачилик шартномалари, кредит ҳужжатлари (қўшма корхона шуларнинг томонларидан бири ҳисобланади) бўйича ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ё) «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ томонидан маблағлар ўз вақтида олинган тақдирда газ харид қилиш шартномалари, уч томонлама шартномалар ва газ экспорти бўйича воситачилик шартномаларига кўра шундай шартномаларда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифода этилган пул талаблари ўз вақтида бажарилишини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзтрансгаз» АЖ Дастурни амалга ошириш доирасида қуйидаги функцияларни бажаради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва қўшма корхона билан табиий газ экспорти бўйича воситачилик шартномалари тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) табиий газни экспортга сотиш имкони бўлмаган тақдирда экспортга сотилмай қолган табиий газнинг жами ҳажмини газ экспорти бўйича воситачилик шартномаларининг томонлари белгилайдиган шартномавий нархда қўшма корхонадан харид қилиб олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) валютадаги пул маблағларини (экспорт тушумини) қўшма корхонанинг махсус депозит ҳисоб рақамларига газ экспорти бўйича воситачилик шартномаларида белгиланган тартиб ва муддатларда ўтказиб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) қўшма корхонанинг хорижий валютадаги кредитлари бўйича хорижий банклар олдидаги мажбуриятлари бажарилишига кафолат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Муборак ГҚЗ» МЧЖ ва газ харид қилиш шартномалари бўйича газ етказиб берувчи ҳисобланадиган «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг бошқа ташкилоти Дастурни амалга ошириш доирасида қуйидаги функцияларни бажаради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳар ой газ харид қилиш шартномаларига мувофиқ декларация қилинган нархлар бўйича табиий газни (шу жумладан ҳажмларига ўзгартиришлар киритилган табиий газни) ўз вақтида, узлуксиз етказиб беришни устувор тартибда амалга оширади. Газ тегишли ўлчов узелидан етказиб берилади («Муборак ГҚЗ» МЧЖга, «Муборак ГҚЗ МЧЖ хўжалик бошқармасига нисбатан);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикасида қўлланиладиган стандартларга мувофиқ табиий газнинг тегишли сифатда бўлишини таъминлайди, шунингдек, унинг сифатини мунтазам таҳлил қилиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 2-бобда кўрсатилган функцияларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан жавобгарлик, тегишли равишда, «Ўзбекнефтгаз АЖ бошқаруви раиси, «Natural Gaz-Stream» МЧЖ қўшма корхонасининг бош директори, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ бошқаруви раиси, «Муборак ГҚЗ» МЧЖ бош директори ёки «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқа ташкилотининг раҳбари ҳамда «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3373-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни амалга ошириш доирасида, «Natural Gaz-Stream» МЧЖ қўшма корхонасига ҳар йили бажарилган ишларнинг ҳажми ва нархи, кейинчалик экспорт қилиш учун етказиб бериладиган табиий газнинг ҳажмларини белгилаш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1. Мазкур Низом бажариладиган ишлар, ускуналар ҳамда моддий-техник ресурсларни етказиб бериш ҳажмлари ва қийматини, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни (кейинги ўринларда — Дастур) амалга ошириш доирасида «Natural Gaz-Stream» МЧЖ қўшма корхонасига (кейинги ўринларда — қўшма корхона) сотиладиган табиий газ ҳажмларини белгилаш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ишларнинг физик ҳажмларини белгилаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сон «2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Нефт-газ конларини қуриш ва обод қилишга доир комплекс тадбирлар ишларнинг физик ҳажмларини белгилаш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Комплекс тадбирларда кўрсатилган ишларнинг физик ҳажмларидан келиб чиқиб, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ ва қўшма корхона танлов савдоларининг иштирокчилари учун йўриқномани, товарлар, иш ва хизматларни сотиб олишга бош пудратчини танлаш бўйича техник топшириқни, шартноманинг хомаки шакли ва баҳолаш мезонларини ўз ичига олган танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Дастурни амалга оширишнинг иккинчи босқичи доирасида ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва ускуналар етказиб бериш учун пудратчиларни танлаш бўйича танлов савдолари қўшма корхона томонидан қўшма корхона иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомаси билан тасдиқланган, товарлар, ишлар ва хизматларни қўшма корхона харид қилганида танлов савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги қўшма корхона Низомига мувофиқ ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Танлов савдоларининг ғолиби аниқлангандан сўнг «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ (буюртмачи сифатида), қўшма корхона («Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ манфаатларини кўзлаб ва унинг воситачиси сифатида АЖ ҳисобига) ҳамда танлов савдоларининг ғолиби (пудратчи сифатида) уч томонлама шартномалар тузади, бу шартномаларга мувофиқ қурилиш ишларининг ҳажмлари, муддати ва қиймати аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Дастурни амалга ошириш бўйича бажарилаётган ишлар ҳажми ва қиймати уч томонлама шартномалар асосида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ Дастурни амалга ошириш доирасида бизнес-режалар ишлаб чиқилишини таъминлайди, зарур бўлганда уларга аниқликлар ва ўзгартиришлар киритиб, келишиш учун уларни « Ўзбекнефтгаз» АЖга тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Ўзбекнефтгаз» АЖ бизнес-режаларни кўриб чиқади ва кейинчалик тасдиқлаш учун уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади ёки асослантирилган тарзда рад этиб, бизнес-режаларни « Ўзбекнефтгаз» АЖнинг кўриб чиқиши учун такроран тақдим этиш муддатини кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Қўшма корхонага сотиладиган табиий газнинг зарур ҳажмини ва пул маблағларига эҳтиёжни аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Дастурни амалга ошириш доирасида қўшма корхонанинг пул маблағларига эҳтиёжларини аниқлаш имзоланган уч томонлама шартномалар, газ харид қилиш шартномалари ва газ экспорти бўйича воситачилик шартномалари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Миллий валютадаги эҳтиёж «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига, пул маблағларини «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг банк ҳисоб рақамига ва шундан сўнг қўшма корхонанинг кўрсатилган ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли билан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Хорижий валютага бўлган эҳтиёж:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч томонлама шартномаларни амалга ошириш мақсадида — хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобига, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва кредит берувчи банк билан келишган ҳолда табиий газни экспортга сотишдан олинган тушум ҳисобига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшма корхонанинг кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажариш мақсадида — газ харид қилиш шартномалари, газ экспорти бўйича воситачилик шартномалари ва уч томонлама шартномаларнинг шартларига мувофиқ табиий газни экспортга сотишдан қўшма корхона олган тушум (даромадлар ва бошқа тушумлар) ҳисобига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Шартномалар бўйича газ етказиб берувчи томонидан қўшма корхонага етказиб берилаётган ва хорижий валютада жалб этилган кредитлар бўйича қўшма корхонанинг мажбуриятларини тўлиқ бажариш учун зарур бўлган табиий газнинг ҳар ойлик ҳажмлари газ етказиб бериш шартномалари ва газ экспорти бўйича воситачилик шартномалари билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Газ харид қилиш шартномалари бўйича етказиб бериладиган табиий газнинг ҳар ойлик ҳажмларини газ экспорти бўйича воситачилик шартномалари асосида сотишдан қўшма корхона оладиган тушум асосий қарзни сўндириш, фоизлар, воситачилик ҳақи, хорижий кредиторлар билан тузиладиган кредит ҳужжатлари ҳамда таъминлаш (кафиллик, кафолатномалар тақдим этиш, закалат таъминоти ва бошқалар) ҳужжатларининг (қўшма корхона буларнинг томонларидан бири ҳисобланади) шартларига мувофиқ жалб этиладиган валюта кредитлари бўйича бошқа сарф-харажатлар ва тўловлар юзасидан ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажариш учун етарли бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур Низомга риоя этилиши юзасидан жавобгарлик «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва қўшма корхона раҳбарлари зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3373-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни амалга ошириш доирасида, «Natural Gaz-Stream» МЧЖ қўшма корхонасининг махсус депозит ҳисоб рақамларига тушумлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқаришнинг айрим ҳисобини юритишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом 2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни (кейинги ўринларда — Дастур) амалга ошириш доирасида «Natural Gaz-Stream» МЧЖ қўшма корхонаси (кейинги ўринларда — қўшма корхона) банк ҳисоб рақамларига келиб тушадиган миллий ва хорижий валюталардаги пул операцияларини ўтказиш тартибини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ҳисоб-китоб пул операциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Дастурни молиялаштириш учун зарур бўлган пул маблағларини ҳисобини асосий ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятидан алоҳида юритиш мақсадида қўшма корхона хизмат кўрсатувчи банк филиалида Дастурни амалга ошириш мақсадлари учун зарур миқдорда ва кредит ҳамда таъминлаш (кафиллик, кафолатномалар тақдим этиш, закалат таъминоти ва бошқалар) ҳужжатларнинг (қўшма корхона шуларнинг томонларидан бири ҳисобланади) шартларига мувофиқ миллий ва хорижий валютада талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб варақларини очади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Дастурга тааллуқли барча пул операциялари, истисно тариқасида, Дастурни молиялаштиришга жалб этиш учун қўшма корхона томонидан хорижий банклар билан тузилган кредит ҳужжатларида назарда тутилган тартибга мувофиқ Дастурни амалга ошириш мақсадлари учун талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб варақлари очиладиган банкда амалга оширилади (қўшма корхонанинг асосий депозит ҳисоб варағи қаерда очилганлигидан қатъи назар). Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 42-моддасига мувофиқ қўшма корхона Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ даромадлар ва харажатларнинг алоҳида ажратилган ҳисобини Дастур бўйича солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан тўғридан тўғри ҳисобга олиш услуби бўйича юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Даромадлар, харажатлар ва бошқа солиққа тортиш объектлари ёки қўшма корхонанинг тўғридан-тўғри услуби бўйича асосий фаолият турига ёки Дастур бўйича фаолиятга киритишнинг иложи бўлмайдиган асосий хўжалик фаолиятига оид солиққа тортиш билан боғлиқ объектлар пропорционал ҳисобга олиш услуби билан муайян фаолият турига киритилади. Бундай даромад ва харажатларни ҳисобга олишда улар Дастурни амалга ошириш ва асосий фаолият билан боғлиқ ишлар билан банд бўлган маъмурий ходимлар сонига пропорционал равишда пул билан ифода этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Дастурни амалга ошириш ва алоҳида ҳисоб юритиш билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш учун қўшма корхонада Дастурни амалга ошириш бошқармаси ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Дастурни амалга ошириш доирасида табиий газни экспортга сотишдан тушадиган пул маблағларидан Дастурда, кредит ва таъминлаш ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Табиий газни экспорт қилишдан хорижий валютада тушадиган, шунингдек, газ харид қилиш шартномалари ва газ экспорти бўйича воситачилик шартномаларининг шартлари бўйича қўшма корхона томонидан олинадиган барча пул маблағлари биринчи галда ва тўлиқ ҳажмда Дастурни молиялаштириш учун олинган кредитлар бўйича мажбуриятларни сўндиришга, Дастурни молиялаштириш мақсадида кредит бериш билан боғлиқ хорижий банкларнинг харажатларни ўрнини қоплашга кредит ҳужжатларининг шартлари ва тартибида фоизларни тўлашнинг энг яқин режадаги санасидан кечикмай йўналтирилади. Бунда хизмат кўрсатувчи банк томонидан пул маблағларини ушбу Низомнинг 2-бандига қўшма корхонанинг хорижий валютада очилган махсус депозит ҳисоб варақларидан, кредиторнинг йўриқномаларига мувофиқ кредит ҳужжатларида назарда тутилган, шартномага кўра банк ҳисоб варағига мувофиқ келадиган ҳолларда, акцептсиз (фармойишсиз ва розилигисиз) ҳисобдан чиқаришга ҳамда мазкур пул маблағларини қўшма корхонанинг шундай кредитор олдидаги мажбуриятларини бажаришга йўналтиришга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Дастурни амалга ошириш доирасида қўшма корхонанинг ҳисоб-китоб ҳисоб варақларига келиб тушаётган пул маблағларига ҳисоб варақларида хорижий валютадаги маблағларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджет олдидаги мажбуриятларини сўндириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 21 июндаги 753-сон билан рўйхатга олинган Тартиби, хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб варақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 15 мартдаги 2342-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг амал қилиши дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Хорижий валютадаги ҳисоб-китобларни истисно қилганда, Дастурни амалга оширишда иштирок этаётган томонлар ўртасида талаблар ҳуқуқини ён бериш шартномаларини расмийлаштириш йўли билан ҳисоб-китобларни амалга оширишга, шунингдек, қўшма корхонани пул маблағлари ўтадиган ички тармоқ йўналиш-схемаларига киритишга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Назорат ва жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур Низомга риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қўшма корхона томонидан мазкур Низом талабларига риоя этиш юзасидан жавобгарлик бевосита қўшма корхонанинг бош директори ва бош бухгалтери зиммасига юкланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.11.2017 й., 07/17/3373/0207-сон)