15.03.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2342
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 15.03.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2342
Дата вступления в силу
25.03.2012
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИДАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 15 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2342]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ва 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 26 декабрдаги 321-Б-12-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 26 декабрдаги 211-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2024 йил 24 декабрдаги 2024-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-12, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2025 й., 10/25/2342-12/0038-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 январда 104-в, 21-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» (рўйхат рақами 615, 1999 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 3 мартда 104-в-1, 21-сон ва 615-1-сон билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-сон қўшимча» (рўйхат рақами 615-1, 1999 йил 3 март);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 21 апрелда 104-в-2-сон, Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 20 апрелда 12-02-29/794-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 4 майда 615-2-сон билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-сон қўшимча» (рўйхат рақами 615-2, 1999 йил 4 май);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 27 сентябрда 104-в-3-сон, Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 сентябрда 21-3-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 январда 615-3-сон билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-сон ўзгартириш ва қўшимча» (рўйхат рақами 615-3, 2000 йил 5 январь);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 6 январда 104-в-4, 4-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 1 мартда 615-4-сон билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-сон ўзгартиришлар» (рўйхат рақами 615-4, 2000 йил 1 март).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 12 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35/4-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 12 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 12 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011-41-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82, 2011-41-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Йўриқнома талаблари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ихтиёрий тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатиш ҳисобварақлари ҳамда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари асосида очилган ҳисобварақларга;
(1-банднинг иккинчи ҳатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хатланган ҳисобварақларга ҳамда суд, давлат ижрочилари ёки бошқа ваколатли органлар томонидан фойдаланишга оид чекловлар ўрнатилган ҳисобварақларга ёки ушбу ҳисобварақлар бўйича хатланган пул маблағларига;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджет маблағларини олувчиларнинг кредиторлик қарзларини тўлаш учун уларнинг ҳисобварақларига маблағ ажратиш режалари доирасида иқтисодиёт ва молия ва солиқ органлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган схемаларда кўрсатилган ҳисобварақларга;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларга;
(1-банднинг бешинчи ҳатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш ҳақи тўлаш учун банклар томонидан берилган кредитларга нисбатан қўлланилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида (кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб юритилади) етарли миқдорда пул маблағлари бўлганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мижознинг фармойишига ва бошқа тўлов ҳужжатларининг келиб тушиши тартибида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағида маблағ унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда, тўлов ҳужжатлари 2-сон картотекага кирим қилинади. 2-сон картотека хўжалик юритувчи субъектнинг фақат асосий ҳисобварағи очилган банкда шакллантирилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига давлат ижрочилари томонидан солиқ қарзи бўйича электрон инкассо топшириқномалари қўйилган тақдирда, ушбу инкассо топшириқномалари тўғрисидаги электрон хабарнома банклар томонидан шу куннинг ўзида солиқ органига юборилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ органи кейинги иш кунидан кечиктирмай, ушбу электрон хабарнома асосида ўз инкассо топшириқномаларини банклардан чақириб олади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидаги маблағлар унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банк 2-сон картотека пайдо бўлганлиги тўғрисида сўровноманинг «тақиқ» файлини шакллантириб, Банк депозиторлари миллий ахборотлар базасига дастурий равишда юборади. Ушбу маълумотлар Банк депозиторлари миллий ахборотлар базаси орқали барча бошқа ҳисобварақлар очган банкларга узатилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 26 декабрдаги 321-Б-12-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 26 декабрдаги 211-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2024 йил 24 декабрдаги 2024-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-12, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2025 й., 10/25/2342-12/0038-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур маълумотлар Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси орқали Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига ахборот тариқасида юборилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 26 декабрдаги 321-Б-12-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 26 декабрдаги 211-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2024 йил 24 декабрдаги 2024-26-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-12, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2025 й., 10/25/2342-12/0038-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобварақ очган банклар ушбу маълумотномани амалиёт куни давомида олганда, шу амалиёт кунидан кечикмаган ҳолда, маълумотномани амалиёт кунидан кейин олганда эса кейинги амалиёт кунида мазкур мижознинг асосий ҳисобварағига қўйилган талабларни қондириш учун хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа ҳисобварақларидаги пул маблағларини унинг асосий ҳисобварағига мемориал ордер асосида ўтказиб беришлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағида 2-сон картотека пайдо бўлгандан сўнг, унинг бошқа барча иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очилган банклар томонидан тўлов ҳужжатларини қабул қилиш ва асосий ҳисобварағига бўлган тўловлардан ташқари бошқа тўловларни амалга ошириш тақиқланади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа ҳисобварағидан тўловлар асосий ҳисобварағи очилган банкдан унинг 2-сон картотекаси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги файл маълумот дастурий равишда олингандан сўнг амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи очилган банкда 2-сон картотека мавжуд бўлган ҳолларда тўловлар қуйидаги навбатда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) навбатдан ташқари, ҳисобварақ эгасининг аризасига кўра бевосита ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолияти билан боғлиқ бўлган кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари учун тўловлар ўтган ой давомида унинг фақат асосий ҳисобварағига келиб тушган жами тушумларнинг 5 фоизи миқдоригача, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатга асосан ўта муҳим объектларни қўриқловчи бўлинмалар хизматидан фойдаланувчи ҳисобварақ эгалари учун эса 6 фоиз миқдоригача амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг коммунал хизматлари (электр энергияси, газ таъминоти) учун тўловлари навбатдан ташқари тартибда уларнинг асосий ҳисобварағига келиб тушган жами тушумлар доирасида амалга оширилади.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 26 декабрдаги 321-Б-12-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 26 декабрдаги 211-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2024 йил 24 декабрдаги 2024-26-сонли қарорига (рўйхат рақами 2342-12, 15.01.2025 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2025 й., 10/25/2342-12/0038-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-сон картотека пайдо бўлганда, ҳисобварақ эгаси томонидан ариза кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар миқдорига боғлиқ ҳисоб-китоб билан бирга бир ойда бир марта банкка тақдим қилинади, ойнинг охирги иш куни бундан мустасно. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда, бевосита ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ бўлган, ўта муҳим объектларни қўриқловчи бўлинмалар хизмати бўйича харажатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда зарурий харажатлар рўйхатини аниқлайди.
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобварақ эгаси кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағлар ҳисоб-китобини ва аризани банкка тақдим этган куннинг эртасидан бошлаб жорий ой давомида ушбу тўловларни тўлиқ ёки бўлиб-бўлиб амалга ошириши мумкин. Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағлар лимитининг ишлатилмаган қисми жорий ойнинг охирги кунигача ишлатилиши мумкин ва кейинги ойга ишлатиш учун ўтказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун тўловлар ҳисобварақ эгасининг тўлов топшириқномалари бўйича амалга оширилади. Бунда тўлов топшириқномаларининг «тўлов мақсади» графасида «кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар суммаси ҳисобига», деб ёзилган бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банклар кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун сарфланадиган маблағлар лимитининг тўғри ҳисобланганлиги (аниқлашини) ва унга риоя қилинишини назорат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун сарфланадиган маблағлар лимити нотўғри ҳисобланганлиги аниқланган тақдирда, улар бўйича тақдим этилган ариза ва тўлов ҳужжатлари банк томонидан ижро учун қабул қилинмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) биринчи навбатда, мутаносиб равишда бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижрочи) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундиришга доир талабларни қондириш учун ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш ёки пулни беришни назарда тутувчи ижрочи ҳужжатлар бўйича, муаллифлик шартномаларига биноан мукофотларни тўлаш бўйича, шунингдек ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича, бюджетга тўловлар бўйича ҳамда меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган тўловлар бўйича хўжалик субъектларининг мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминловчи ижрочи ҳужжатлар бўйича пул ўчирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) иккинчи навбатда, навбатдан ташқари ва биринчи навбатдаги тўловлар амалга оширилгандан кейин асосий ҳисобварақдан қуйидаги мажбуриятларнинг календарь навбати тартибида бажарилиши таъминланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур банднинг «б» кичик бандида назарда тутилмаган бошқа ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномалари юзасидан тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларга Ҳукумат кафолати остида берилган муддатли ва муддатида қайтарилмаган кредитларни (уларнинг фоизларини ҳам) қайтариш учун қўйилган мижознинг талабномалари бўйича тўловлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан берилган бюджет ссудаси, кредит линияси ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслари ҳисобидан берилган кредитлар бўйича қарзлар ва улар бўйича тўловлар;
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 23 декабрдаги 321-В-10, 115 ва 2019-63-сонли қарорига (рўйхат рақами 2342-10, 17.01.2020 й.) асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/2342-10/0064-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) учинчи навбатда, ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига қўйилган бошқа пул талаблари юзасидан тўловларни амалга ошириш бўйича тўлов ҳужжатларининг келиб тушиш санасига қараб календарь навбатида ҳисобдан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хўжалик юритувчи субъектнинг миллий валютадаги ҳисобварақларидаги маблағлар қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаса, хизмат кўрсатувчи банк солиқ органларининг топшириқномаси асосида мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг чет эл валютасидаги ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағнинг ушбу талабларни қондириш учун етарли бўлган миқдоридаги қисмини кейинги иш кунидан кечиктирмай банк томонидан чет эл валютасининг сўмга нисбатан белгиланган курсда сотади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан чет эл валютасини сотишдан олинган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига кирим қилинади ва ушбу Йўриқномада белгиланган тартибда мазкур ҳисобвараққа тақдим этилган талабларни қондириш учун йўналтирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 23 сентябрдаги 321-В-7, 138, 2017-51-сонли (рўйхат рақами 2342-7, 29.09.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Хўжалик юритувчи субъектларнинг «20400 — Жамғарма депозитлар», «20600 — Муддатли депозитлар» ҳисобварақларидаги маблағлар, шунингдек «22602 — Мижозларнинг аккредитивлари бўйича депозитлари» ва «22606 — Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари» ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари ушбу Йўриқноманинг 5-бандида кўрсатиб ўтилган талабларни қондириш учун депозит ва аккредитив шартномаларида кўрсатилган муддат тугагандан кейин банклар томонидан тегишли ҳисобвараққа кирим қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 321-В-8, 82, 2018-40-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-8, 25.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018 й., 10/18/2342-8/1276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Асосий ҳисобварақда унга қўйилган талабларни қондириш учун маблағлар етарли бўлмаган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг «20400 — Жамғарма депозитлар», «20600 — Муддатли депозитлар», «22602 — Мижозларнинг аккредитивлари бўйича депозитлари» ва «22606 — Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари» ҳисобварақлари бўйича шартномалар муддатини узайтириш ҳамда янги шартномалар тузиш тақиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 321-В-8, 82, 2018-40-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-8, 25.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018 й., 10/18/2342-8/1276-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолда тўлов ҳужжатлари бўйича мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш
(2-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағлар лимити аниқлангандан ва захира қилинганидан кейин хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидан пул маблағларини мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш мазкур Йўриқноманинг 5-банди «б» кичик бандида назарда тутилган навбат асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришни амалга ошириш учун асос бўлиб қуйидаги ҳужжатлар хизмат қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўловчининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва йиғимлар бўйича тўлов топшириқномалари;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ органининг мажбуриятга эга шахсларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджетга ўтказишга доир инкассо топшириқномалари;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона хизмати органлари томонидан муддатида тўланмаган божхона тўловларини ундириш борасида инкассо топшириқномалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадларига (жарима ва молиявий санкциялар ҳамда бошқа шунга ўхшаш тўловлар кўринишидаги) ҳисобварақ эгасининг тўлов топшириқномалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан қўйилган инкассо топшириқномалари;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 июндаги 321-В-6, 91, 2017-32-сонли қарори (рўйхат рақами. 2342-6, 05.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 629-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун ҳисобварақда маблағларни банд (брон) қилишга доир ариза, шунингдек иш ҳақидан Касаба уюшмаларига ихтиёрий бадалларни, жисмоний шахсларни даромад солиғи ҳамда жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларини ўтказиш бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр (муҳр мавжуд бўлган тақдирда, бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) билан тасдиқланган реестр илова қилинган тўлов топшириқномалари ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш борасидаги суд қарори асосида ижро органлари томонидан қўйилган инкассо топшириқномалари;
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 13 майдаги 321-В-9, 57 ва 2019-33-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-9, 23.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 10/19/2342-9/3173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўлов ҳужжатлари.
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Банд (брон) қилишга доир ариза банк билан келишилган графикдаги кундан бир кун олдин тақдим этилиши лозим. Банд (брон) миқдори иш ҳақидан ажратмаларсиз шакллантирилган бўлса ҳамда аризада кўрсатилган иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар суммасига тўлов топшириқномалари банкка тақдим қилинмаса, банк томонидан бундай аризалар қабул қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий ҳисобварағига қўйилаётган биринчи навбатдаги талабларни мутаносиб равишда қондириш улуши қарзларнинг умумий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Мутаносибликни аниқлашда солиқлар ва йиғимларнинг барча турлари бўйича қарз бюджетга тўловлар сифатида бир миқдорга жамланади ҳамда уларга нисбатан битта улуш аниқланади. Барча давлат мақсадли жамғармаларининг барча талаблари ҳам шундай усулда жамланади, кейинчалик улар давлат мақсадли жамғармалари ўртасида мутаносиб тартибда тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Иш ҳақини бериш, шунингдек иш ҳақи тўлаш учун олинган кредитларни қайтариш, белгиланган миқдорлардаги ушлаб қолинган даромад солиғи, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ва Касаба уюшмасига ихтиёрий бадаллар суммаларини ўтказиш мутаносиб равишда амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 13 майдаги 321-В-9, 57 ва 2019-33-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-9, 23.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 10/19/2342-9/3173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мутаносиб тақсимлаш ҳисобварақдаги маблағларнинг кун бошидаги қолдиғидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Ойнинг охирги банк иш кунида асосий ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар кун давомида мутаносиб тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидаги маблағлар унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда, ҳисобварақдан пул маблағларини мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган мисол асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кун давомида ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар 2-сон картотекага етарли бўлганда, 2-сон картотекадаги мавжуд қарздорлик мазкур Йўриқноманинг 5-бандида белгиланган тартибда тўлаб берилади, қарздорлик қоплангандан сўнг, кейинги тўловлар ушбу Йўриқноманинг 2-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 321-В-8, 82, 2018-40-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-8, 25.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018 й., 10/18/2342-8/1276-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур Йўриқноманинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағидан маблағларни талабларни қондириш учун мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришга оид
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МИСОЛ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг банк ҳисобварағига келиб тушган кунлик маблағлар унинг бюджетга тўловлар бўйича қарзи ҳамда ҳисобварағида иш ҳақи учун банд (брон) мавжуд бўлганда, қуйидаги тартибда мутаносиб равишда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан мижознинг асосий ҳисобварағида кун бошида 5000 минг сўм миқдорида маблағлар қолдиғи мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов топшириқномалари ва тегишли органларнинг инкассо топшириқномаларига асосан қуйидаги тўловлар бўйича қарз мавжуд:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетга — 4000 минг сўм (фойда солиғидан — 3000 минг сўм, ҚҚСдан — 500 минг сўм, бюджетга тўланадиган бошқа солиқлар ва тўловлардан — 500 минг сўм);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат мақсадли жамғармаларига — 2350 минг сўм, бундан ижтимоий солиқ — 2000 минг сўм, автотранспорт йиғимлари — 350 минг сўм;
(2-илованинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, иш ҳақи бўйича умумий сумма — 3000 минг сўм, бундан иш ҳақи тўлашга берилган кредит суммаси — 1000 минг сўм, иш ҳақини бронлаш суммаси — 2000 минг сўм, унга қуйидагилар ҳам киради: даромад солиғи (12%) — 240 минг сўм, шундан жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар (0,1%) — 2 минг сўм ва Касаба уюшмасига бадаллар (1%) — 20 минг сўм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобварақдаги ушбу барча талаблар жамланади (4000 + 2350 + 3000 = 9350 минг сўм) ва 100 фоиз деб қабул қилинади. Юқорида санаб ўтилган талабларнинг ҳар бирини қондириш бўйича мутаносиблик қуйидагича аниқланади: 9350 минг сўм 100 фоиз деб қабул қилинади ва ҳисобварақда мавжуд 5000 минг сўм маблағларнинг унга нисбати аниқланади, яъни қуйидаги ҳисоб-китоб амалга оширилади: 5000 х 100/9350 = 53,476%.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу талабларнинг миқдоридан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ҳар бирининг улуши тегишли мутаносибликларда аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) Бюджетга тўловлар улуши: 4000 х 0,53476 = 2139,0 минг сўмни ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Давлат мақсадли жамғармаларга тўловлар улуши: 2350 х 0,53476 = 1256,7 минг сўмни ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мақсадли жамғармаларнинг ичида ижтимоий солиқ ва автотранспорт йиғимлари бўйича нисбат (пропорция) белгиланади. Бизнинг мисолимиздан келиб чиқиб, ушбу нисбат қуйидагича бўлади:
(2-илованинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий солиқ улуши 2000 х 0,53476 = 1069,5 минг сўмни ташкил этади;
(2-илованинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-11, 30.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автотранспорт йиғимлари улуши: 350 х 0,53476 = 187,2 минг сўмни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Иш ҳақи бўйича умумий сумма (шу жумладан, иш ҳақини тўлашга берилган кредит ва иш ҳақи фонди бўйича бронни ўз ичига олган ҳолда) 3000 х 0,53476 = 1604,3 минг сўмни ташкил этади. Ушбу қисм ичида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш ҳақини тўлашга берилган кредитнинг улуши 1000 х 0,53476 = 534,7 минг сўмни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш ҳақи фонди бўйича броннинг улуши (ўз ичига даромад солиғи, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ва касаба уюшмасига бадалларини олади) 2000 х 0,53476 = 1069,5 минг сўмни ташкил этади. Улардан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш ҳақига бериладиган нақд пуллар улуши 1740 х 0,53476 = 930,5 минг сўмни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларнинг даромадидан солиқ (12%) улуши 240 х 0,53476 = 128,3 минг сўмни (унинг таркибида жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар улуши 2 х 0,53476 = 1,1 минг сўмни) ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касаба уюшмалари ихтиёрий бадаллар улуши (1%) 20 х 0,53476 = 10,7 минг сўмни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу тариқа, хўжалик юритувчи субъектнинг бюджетга солиқ ва йиғимларнинг ҳар бир тури бўйича қарздорлиги бюджет олдидаги умумий қарздорлигидан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг давлат мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги ушбу давлат мақсадли жамғармалар олдидаги умумий қарздорликдан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг иш ҳақи бўйича қарздорлиги ҳам жисмоний шахслар даромадидан солиқ, жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар ва Касаба уюшмасига ихтиёрий бадалларни ҳисобга олган ҳолда, улар бўйича умумий қарздорликдан 53,476 фоиз миқдорида қондирилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 13 майдаги 321-В-9, 57 ва 2019-33-сонли қарори (рўйхат рақами 2342-9, 23.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 10/19/2342-9/3173-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда, 38-сон, 438-модда; 2013 й., 36-сон, 480-модда; 2015 й., 26-сон, 345-модда; 40-сон, 523-модда; 2016 й., 9-сон, 97-модда; 2017 й., 27-сон, 629-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2018 й., 10/18/2342-8/1276-сон; 23.05.2019 й., 10/19/2342-9/3173-сон; 17.01.2020 й., 10/20/2342-10/0064-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 31.05.2023 й., 10/23/2342-11/0303-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 16.01.2025 й., 10/25/2342-12/0038-сон)