LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2020 йилнинг 1 сентябридан ўз кучини йўқотади.
«Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 13 майдаги 203-сон қарори бажарилишини таъминлаш, таълим мазмунига ислоҳотларнинг бош мақсадидан келиб чиққан ҳолда зарур тузатишлар киритиш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва 1998-1999 ўқув йилида таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1998-1999 ўқув йилида таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтган умумий ўрта таълимнинг ўқув дастурлари ва режаларини белгиланган тартибда тасдиқласин;
1999-2000 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув дастурлари билан биргаликда қуйидагича босқичма-босқич жорий этсин:
умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини нашр этсин ва 1999 йил 1 сентябргача таълим муассасаларига етказсин;
янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига асосан оригинал дарсликларни яратиб, белгиланган тартиб ва муддатларда нашриётга топширсин;
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрларни янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари билан фаолият кўрсатишларини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида яратилган оригинал дарсликларни буюртма ва эҳтиёж асосида ўз вақтида чоп этиш ҳамда жойларга етказишни таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги тақдим этган смета асосида давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларни нашр этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари учун давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда таълим турлари ва босқичлари ўртасидаги узвийликни, таълим мазмуни узлуксизлигини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов зиммасига юклансин.
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўқувчилар умумтаълим тайёргарлигига, савиясига қўйиладиган мажбурий минимал даражани белгилаб беради.
Давлат таълим стандарти таълим мазмуни, шакллари, воситалари, усулларини, унинг сифатини баҳолаш тартибини белгилайди. Таълим мазмунининг ўзаги ҳисобланган стандарт воситасида мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатаётган турли муассасаларда (давлат ва нодавлат) таълимнинг барқарор даражасини таъминлаш шарти амалга оширилади. Давлат таълим стандарти ўз моҳиятига кўра ўқув дастурлари, дарсликлар, қўлланмалар, низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўзининг тузилиши ва мазмунига кўра давлат, ҳудуд, мактаб манфаатлари ва воситалари мувозанатини акс эттиради ҳамда энг асосийси ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чиқади.
Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.
Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда қуйидаги меъёрий ҳужжатлар асос қилиб олинди:
«Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ фармонлари, фармойишлари ва асарлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 5 январдаги 5-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 13 майдаги 203-сон қарорлари;
ЎзРСТ 1.1 — 92. Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлаштириш тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби;
ГОСТ 1.5 — 93. Давлатлараро стандартлаш ишларини олиб бориш қоидалари. Стандартларнинг тузилиши, баёни, расмийлаштирилиши ва мазмунига бўлган талаблар;
ЎзРСТ 1.9 — 95. Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлаштириш тизими. Тармоқлар стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби.
— ўқув дастурлари мазмунининг жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда фан-техника ривожланиши билан боғлиқлиги;
— умумий ўрта таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;
— умумий ўрта таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларга таяниш;
— педагогик тафаккурда қарор топган анъанавий қарашлар билан «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қонунларида ифодаланган замонавий талабларнинг узвийлиги;
— илғор демократик хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни белгилаш тажрибаларидан миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий ўрта таълим муассасалари учун таянч ўқув режаси давлат таълим стандартининг таркибий қисми бўлиб, таълим соҳаларини меъёрлашга асос бўладиган давлат ҳужжатидир (жадвал). Таянч ўқув режаси ўқув фани бўйича бериладиган таълим мазмунини ўқувчига етказиш учун ажратилган ўқув соатларининг энг кам ҳажмдаги миқдорини ифодалайди. У ҳар бир синфда муайян ўқув фани бўйича давлат таълим стандартларига мувофиқ бериладиган таълим мазмунини аниқлашга асос бўлади:
Т/р | Ўқув фанлари | Синфлар | Ҳафталик | ||||||||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | |||
Давлат ихтиёридаги соатлар | 22 | 24 | 26 | 26 | 30 | 32 | 33 | 34 | 35 | 262 | |
1. | Она тили ва адабиёт | 8 | 8 | 10 | 10 | 9 | 7 | 5 | 5 | 5 | 67 |
2. | Ўзбек тили/рус тили | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 | 16 | |
3. | Четтили* | 2 | 2 | 2 | 2 | 3 | 3 | 3 | 3 | 3 | 23 |
4. | Тарих | 2 | 2 | 3 | 3 | 3 | 13 | ||||
5. | Давлат ва ҳуқуқ асослари | 1 | 1 | 2 | |||||||
6. | Иқтисодий билим асослари | 1 | 2 | 3 | |||||||
7. | Математика | 5 | 5 | 5 | 5 | 5 | 5 | 5 | 5 | 5 | 45 |
8. | Информатика | 1 | 2 | 3 | |||||||
9. | Физика | 2 | 2 | 2 | 2 | 8 | |||||
10. | Кимё | 2 | 2 | 2 | 6 | ||||||
11. | Биология | 1 | 2 | 2 | 2 | 2 | 9 | ||||
12. | Табииёт ва география | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 2 | 2 | 2 | 2 | 13 |
13. | Одобнома | 1 | 1 | 1 | 1 | 4 | |||||
Ватан туйғуси | 1 | 1 | 2 | ||||||||
Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари | 1 | 1 | 1 | 3 | |||||||
14. | Мусиқа маданияти | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 7 | ||
15. | Тасвирий санъат | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 7 | ||
16. | Чизмачилик | 1 | 1 | 2 | |||||||
17. | Меҳнат | 1 | 1 | 1 | 1 | 2 | 2 | 2 | 1 | 1 | 12 |
18. | Жисмоний тарбия | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 | 2 | 18 |
Мактаб ихтиёридаги соатлар | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 1 | 0,5 | 2 | 5 | ||||
Умумий соатлар | 22,5 | 24 | 26 | 26 | 30,5 | 32,5 | 34 | 34,5 | 37 | 267 | |
Амалий меҳнат машғулоти (кун ҳисобида) | 6 | 6 | 10 | 16 |
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги 124-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 20-сон, 251-модда)
Умумий ўрта таълим икки босқичдан иборат бўлиб, бошланғич (1 — 4-синфлар) ва умумий ўрта таълим (1 — 9-синфлар)ни қамраб олади.
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти бошланғич ҳамда умумий ўрта таълим ниҳоясида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг минимал даражасини белгилаб беради.
Ҳар бир синф якунида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар таълим предметлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурларида ўз аксини топган.
Бошланғич синфларда ўқувчилар она тили ва ўқиш бўйича қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
Миқдорий кўрсаткич: 5-6 гапдан иборат бўлган матнни (фикр эҳтиёжи билан боғлиқ мавзу асосида) яратиш.
— матндаги гапларнинг мазмунан ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги кўрсатилган мавзу доирасида бирлашиши;
Бошланғич таълим якунида ўқувчилар камида 20 та кичик ҳажмдаги шеърни ёддан айтиб бера олишлари шарт.
Таълим ўзбек тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг 1 — 4-синфларида давлат тили таълимидан ўқувчилар қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
Бошланғич синфларда ўқувчилар математикадан қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— саноқ техникасини эгаллаш (тўғри ва тескари тартибда санаш, жуфтликлар ва ўнликлар билан санаш, сондан олдин ва кейин келувчи сонни айтиш каби);
— сонларни ёзма қўшиш, уч хонали ва тўрт хонали сонларни айириш, бир хонали ва икки хонали сонга кўпайтириш ва бўлиш;
— қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлишнинг жадвалли ҳоллари натижаларини билиш, мураккаб бўлмаган ҳолларда 100 ичида оғзаки ҳисоблашларни бажара олиш;
— «йиғинди», «айирма», «кўпайтма» ва «бўлинма» атамалари маъносини тушуниш ва сонли ифодаларни ўқишда уларни қўллай олиш;
— «...та ортиқ», «...та кам», «... марта ортиқ», «... марта кам» муносабатларининг, «ҳаммаси», «қолди», «тенг» муносабатларининг маъносини тушуниш ва уларга таянган ҳолда содда масалаларни еча олиш;
— миқдорлар (маҳсулот нархи, миқдори ва қиймати, тўғри чизиқли ҳаракатда йўл, тезлик ва вақт) орасидаги боғланишларни қўллаб, амалий мазмундаги масалаларни ечиш;
— «ярми», «учдан бири», «тўртдан бири» атамалари маъносини тушуниш ва уларни қўллаш, касрлар ёрдамида улушларни ёзиш, доира ва бошқа геометрик фигуралар моделида 1/2 , 1/3 ларни кўрсатиш, амалий мазмундаги масалаларни ечишда соннинг улушини ва улушига кўра сонни топа олиш.
— расмларда кесма, учбурчак, тўртбурчаклар (жумладан, тўғри тўртбурчак ва квадратлар), бешбурчак ва айланани таниш;
— кесма узунлигини ўлчаш, берилган узунликдаги кесмани ясаш, кесма узунлигини кўз билан чамалаб ўлчай олиш;
— кўпбурчак периметрини, тўғри тўртбурчак юзини ва квадрат бирликлардан тузилган фигураларнинг юзини ҳисоблай олиш;
— узунлик (мм, см, дм, м, км) ва юза (см, кв, дм, кв, м, кв) ўлчови бирликларини, улар орасидаги асосий нисбатларни билиш, уларни ўз ўрнида қўллай олиш.
Бошланғич синфларда ўқувчилар табииёт ўқув фанига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— ҳашаротлар, қушлар, сувда яшайдиган ҳайвонлар, сувда ҳам, қуруқликда ҳам яшайдиган ҳайвонлар, йиртқич ҳайвонларни;
— Ўзбекистон харитасидан мамлакатимиз пойтахти, ҳар бир вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасини кўрсата олиш;
— кундалик турмушда қўлланиладиган электр асбобларидан ва табиий газдан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдалана олиш;
Бошланғич синфларда ўқувчилар инсон ва жамият, таълим соҳаси бўйича қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жой ёки инсонлар тасвирланган қисқача матнни (зарур ҳолларда кўргазмалардан фойдаланган ҳолда) тушуна олади;
феъл шакллари ва содда пайт равишдошларидан фойдаланган ҳолда гапларни тўғри баён қила олади, ҳикоялар ҳамда воқеаларни тўғри кетма-кетликда гапира олади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги 124-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 20-сон, 251-модда)
— фонетика, лексикология, сўзнинг таркиби, сўз ясалиши, морфология, синтаксис, ёзув ва имло, тиниш белгилари, боғланишли нутқ, нутқ услублари, стилистикага оид тушунчалар, уларнинг муҳим белгиларини билиб олишлари, изоҳлай билишлари ва шу тушунчалар билан боғлиқ грамматик атамаларни ўзлаштириш;
— оғзаки ва ёзма нутқда сўз ўзгартирувчи ва шакл ҳосил қилувчи қўшимчалар, грамматик маъно ифодаловчи воситаларни танлай олиш;
— гапда сўз тартибига риоя қилиш, гап бўлакларини турли туркумга оид сўзлар, отлашган сўзлар, сўз бирикмалари ва иборалар воситасида ифодалай олиш;
— гап турларидан, ундалмали, кириш сўзли ва бирикмали, уюшиқ бўлакли, ажратилган изоҳ бўлакли гаплардан, қўшма гап турларидан, кўчирма ва ўзлаштирма гаплардан тўғри ва ўринли фойдалана олиш;
— ўқиш техникаси бўйича: миқдорий кўрсаткич — 1 минутда 120 — 130 сўз. Сифат кўрсаткичлар — мураккаб типдаги илмий атамаларни, рамзларни, мумтоз адабиёт намуналарини, сўз ва ибораларни тўғри талаффуз қила олиш, маъносини англаган ҳолда тўғри ва равон ўқиш;
— ўзгалар фикри ва матн мазмунини англаш малакаси бўйича: Миқдорий кўрсаткич — 10 дақиқада 5-6 саҳифа. Сифат кўрсаткичлар — оғзаки нутқнинг аниқлиги, матн мазмунининг мос бўлиши, тўғри, равон ва таъсирчан бўлиши.
— фикрни ёзма шаклда баён этиш малакаси бўйича: Миқдорий кўрсаткич — 12 — 14 гапдан иборат бўлган тугал матн яратиш. Сифат кўрсаткичлар — матндаги гапларнинг мазмунан ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги кўрсатилган мавзу доирасида бирлашиши, тиниш белгиларини тўғри қўйиш, матндаги хат бошиларнинг яхлитлиги ва фикр изчиллигини таъминлаш, ўрганилган ифода воситаларини ўринли қўллай олиш ва уларнинг услубий имкониятларидан фойдалана олиш, иш қоғозларини ёза олиш.
— мамлакатимиз мустақиллиги ва байрамлари ҳақидаги, она-Ватанга муҳаббат уйғотувчи адабий асарлар мазмунини англаган ҳолда сўзлаб бериш;
— мусиқа ёки ранг тасвир асари замиридаги бадиий жозибани ҳис қилиш ва уни сўз билан ифодалаб бериш;
— ўрганилган асарларда тасвирланган бадиий тимсоллар хусусиятига хос бўлган хислатларни англаб, уларга муносабат билдира олиш;
— ўрганилган асарлардаги адабий қаҳрамонлар хусусиятига хос бўлган фазилатларга мустақил фикр билдира олиш;
Таълим ўзбек тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда давлат тили таълимидан ўқувчилар қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— морфология ва синтаксисга доир асосий тушунчаларни ҳамда шу тушунчалар билан боғлиқ равишда грамматик атамаларни билиш;
— сўзларнинг ёзилиши, грамматик воситаларнинг сўзларга қўшилиши билан боғлиқ имло қоидаларини билиш ва бу қоидаларга амал қилиш;
— ўзбек мумтоз адабиётининг ҳамда XX аср замонавий ўзбек адабиёти намояндаларини билиш, уларнинг асарларидан намуналар айта олиш;
— ўрганилган мавзу доирасида ва расмларга қараб мустақил фикрни 15 — 20 гап билан изчил ва боғланишли монологик нутқ шаклида баён қила олиш;
— матнни (бадиий асар, ҳикоя, илмий мақола, хабар) тўғри, равон, тушуниб, бир дақиқада 130 сўз тезлигида ўқий олиш;
— овладеть базовыми фонетико-орфоэпическими, лексико-фразеологическими, грамматическими, орфографическими, коммуникативно-речевыми, этнокультуроведческими знаниями, навыками и умениями;
— активно усвоить 2500 лексических единиц и определенный потенциальный словарь; овладеть коммуникативно-речевыми действиями в соответствии с основными сферами общения (обиходно-бытовая, учебная, общественно-политическая, социально-культурная) и типовыми ситуациями;
— освоить средства выражения обобщенных типов семантики высказывания, а также формулы речевого этикета;
— самостоятельно формулировать основную тему прочитанных произведений; уметь давать развернутые ответы с элементами описания, рассуждения, оценки событий и героев произведений с позиций нравственно-эстетических ценностей;
— уметь выявлять средства художественной изобразительности с целью углубления восприятия идейно-художественного содержания и активизации их в собственной речи.
В целом образовательная область «Русский язык» должна заложить коммуникативно-языковую базу для дальнейшего межличностного общения, сформировать и углубить положительное отношение к русскому языку, выработать потребность пользоваться русским языком как средством общения.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий ўрта таълимнинг 5 — 9-синф ўқувчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган мажбурий минимал талаблар:
саломлаша олади ва мурожаат қила олади, таклиф, тавсия қила олади ва таклифга жавоб бера олади, узр сўрашнинг содда кундалик шаклларини ишлата олади;
қисқа суҳбатларда ўз режалари ҳақида муаммосиз иштирок эта олади (масалан, кечқурун ёки дам олиш кунлари режалари бўйича);
кундалик ҳаётга оид ўзи қизиққан ёки ўзига бевосита алоқадор мавзуларда қисқа суҳбатларда иштирок эта олади;
олдиндан режалаштирилган кундалик суҳбатларда маълум мавзуларда савол-жавоб қила олади, фикр ва маълумот алмаша олади;
чет тилида маълумот, йўриқномалар ва бошқалар юзасидан тегишли жавобларни қайтара олади (масалан, кўчада ўрганилаётган тил соҳиби бўлган сўзлашувчи мурожаат қилганда);
(А2) одамлар, яшаш ёки иш жойи шароитлари, кундалик ишлар, ёқтирган/ёқтирмаган нарсалар ва бошқаларни содда қилиб тасвирлай олади ёки тақдимот қила олади;
фактларга асосланган матнларда, масалан брошюралар, рекламалар, газета эълонларидан махсус маълумотларни топа олади;
(А2) содда қисқа хат ва хабарлар ёза олади (масалан, миннатдорчилик билдириш хатлари, узр сўраш хатлари);
анкетани турли шахсий маълумотлар билан тўлдира олади (исм-шарифи, манзили, телефон рақами, миллати, ота-онаси билан уланиш ҳақида маълумотлар ва ҳоказо);
феъл шакллари ва содда пайт равишларидан фойдаланган ҳолда баён қила олади ва ҳикояларни гапириб беришда воқеаларни тўғри кетма-кетликда ифодалай олади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги 124-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 20-сон, 251-модда)
— жаҳон ва Ўзбекистон тарихининг даврлари, ижтимоий тузумлар, уларнинг аталиши ва уларга хос хусусиятлар ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
— аср ва йил ҳисобини билиш, тарихий воқеа ва ҳодисаларнинг давомийлигини, уларнинг қайси даврга мансублигини айта олиш, эрамиздан олдинги асрларни ҳисоблай олиш;
— Ўрта Осиё хонликларидаги феодал муносабатларнинг шаклланиши ва ривожланиши ҳақида маълумотга эга бўлиш;
— Россия босқини, унинг бешафқат генераллари ва уларга қарши курашган ватанпарвар саркардалар, қаҳрамонлар, миллий озодлик ҳаракатлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;
— Шўро ҳукумати ва большевикларнинг халқимизга қилган адолатсиз қатағонлик сиёсати, мулкий ва маънавий ҳуқуқлари паймол этилгани ҳақидаги маълумотларни билиш;
— Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки, халқимизнинг фронт ва меҳнат соҳасидаги жасорати ҳақида тушунчаларга эга бўлиш;
— миллий мустақиллик ва унинг дастлабки ютуқлари, мамлакатимиз байроғи, герби, мадҳияси, давлат рамзлари, Президенти, ташқи алоқаларига доир тушунчаларга эга бўлиш;
— Ўзбекистоннинг мустақил, суверен, демократик давлат сифатидаги тарихий ривожланиши ҳақида маълумотга эга бўлиш;
— мустақил Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиёти шароитида ривожланишининг умумий хусусияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;
— дунё халқлари олдида турган жаҳоншумул муаммолар, уларни бартараф этиш вазифалари, Ўзбекистон Республикасининг бу муаммоларни ҳал этиш йўлида амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумотга эга бўлиш;
— харита устида ишлай олиш, тарихий воқеалар юзасидан мустақил мулоҳаза юрита олиш, баён қила олиш, мунозара ва баҳсларда фаол иштирок эта олиш;
— дарслик, қўлланма, харита, тарихий ҳужжат матни устида ҳамда кўргазмали қуроллар билан мустақил ишлай олиш;
— тарих таълими жараёнида эгаллаган билимларини эркин баён эта олиш, ўз синфдошларининг фикрларига муносабат билдира олиш;
— давлат тузилиши, бошқарув шакллари, бошқарувни амалга оширишнинг демократик ва антидемократик усулларини, уларнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтира олиш;
— ҳуқуқ меъёрларини билиш ҳамда ҳаётда ўзларининг хатти-ҳаракатини ана шу меъёрларга монанд бошқара олиш малакасига эга бўлиш;
— ҳуқуқ тизимларини, унинг соҳаларга бўлинишини, бу соҳаларнинг ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишдаги аҳамиятини тушуниш;
— ҳуқуқни қўллашнинг ташкилий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи функцияларини ҳамда ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш кўникмасига эга бўлиш;
— ҳуқуқий давлатнинг белгиларини, уни шакллантириш йўллари ва муаммоларини, Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш асосларини тушунтира олиш;
— Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, унинг тузилиши ва мазмунини тавсифлай олиш;
— инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари тизимларини ва улардан фойдаланиш кафолатларини билиш;
— Ўзбекистон Республикасининг миллий давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини ва уларнинг ҳуқуқий асосларини билиш;
— Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимият тизими: қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятига бўлинишини, уларнинг тузилиши ва вазифаларини тушунтира олиш;
— Ўзбекистон Республикаси Президенти — давлат ва ижро этувчи ҳукумат бошлиғи сифатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, Республика Конституцияси ва қонунларига риоя этилишига кафил бўлишини, Республика суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш, миллий давлат тузилиши масалаларига оид қарорларни рўёбга чиқариш борасида зарур чора-тадбирлар белгиланишини, халқаро муносабатларда Республика номидан иш кўришини билиш;
— иқтисодий, сиёсий, маънавий, маърифий соҳаларга оид қонунларнинг мазмунини билиш ва улардан ҳаётда фойдалана олиш;
— таълим соҳаси ва ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойиллари, ёшларнинг маънавий, маърифий, жисмоний камолоти учун барча ҳуқуқий асослар мавжудлигини билиш, ўзини келажаги буюк давлат бунёдкори сифатида ҳис этиб, мамлакат тараққиётига муносиб улуш қўшишга астойдил интилиш.
— оила хўжалигини юритишнинг умумий қоидаларини, оила бюджетини шакллантиришда фойда, чиқим ва уларнинг манбаларини билиш;
— натурал, бутун, рационал ва ҳақиқий сонлар ҳақида тушунчага эга бўлиш ва уларга оид ҳисоблашларни бажара олиш;
— арифметик ва геометрик прогрессияларни билиш, уларнинг исталган ҳадини ва ҳадлар йиғиндисини ҳисоблай олиш;
— асосий тригонометрик функцияларнинг графиги ва хоссаларини, асосий тригонометрик айниятларни билиш ва қўллай олиш;
— ясси геометрик фигуралар ва геометрик муносабатлар ҳақидаги тартибга солинган маълумотга эга бўлиш;
— механика, молекуляр физика ва термодинамика асослари, электр, ёруғлик, атом ва ядро физикаси асосларига оид асосий тушунчалар, атамалар, катталиклар ва уларнинг бирликлари, қонуниятлар, формулаларни билиш ва уларни қўллай олиш;
— физик ҳодисаларни кузатишни режалаштириш ва ўтказиш, кузатиш натижаларини умумлаштириш ишларини бажара олиш;
— ўлчов асбоблари (секундомер, штангенциркуль, тарози, мензурка, динамометр, манометр, барометр, термометр, электрометр, амперметр, вольтметр, омметр)дан фойдалана билиш, асбобларнинг ўлчаш хатолигини баҳолай олиш;
— мустақил равишда тажриба ўтказа олиш, тажриба натижаларини схема, жадвал, график кўринишда тасвирлай олиш, уларни таҳлил қила олиш ва хулосалар чиқариш;
— дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва қўшимча адабиётлардан фойдаланиб мустақил билим олиш ва уларни амалиётда қўллай билиш;
— кимёвий ишлаб чиқариш жараёни, кимёвий моддалардан фойдаланишни экологик нуқтаи назардан тушунтира олиш.
— ботаника, зоология, одам ва унинг саломатлиги, умумий биология курслари мазмунида бериладиган асосий биологик қонунлар ва назарияларни билиш;
— ўсимликнинг илдизи, пояси, барги, вегетатив кўпайиши, гули, мева ва уруғлари, ўсимлик органларининг атроф муҳит билан боғлиқлиги, ўсимликлар системаси, ўсимликларнинг асосий бўлимлари, ўсимликлар оламининг ривожланиши, ўсимликлар қоплами, манзарали ўсимликлар ҳақида билимга эга бўлиш;
— организмларнинг ҳаёт ва фаолият жараёнлари (озиқланиши, нафас олиши, модда ва энергия алмашинуви, ўсиши, ривожланиши, кўпайиши)ни билиш ва идрок этиш;
— организмлар, турлар, табиий системаларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишнинг зарурлигини билиш ва унга амал қила олиш;
— географик ўрин, табиий шароит ва табиий ресурслар иқтисодиётига ва умуман мамлакат ривожидаги аҳамиятини янги иқтисодий муносабатлар қарор топаётган шароитда меҳнатнинг географик тақсимланишини, социал муаммолар ечимини тушунтира олиш;
— Ўзбекистоннинг ҳар бир иқтисодий географик районидаги ихтисослик тармоқларининг жойлашиш ва ривожланишига хос хусусиятларни тушунтира олиш;
— Фарғона-Тошкент, Самарқанд-Бухоро, Сурхондарё-Қашқадарё, Хоразм ижрочилик услублари хусусиятлари, машҳур мусиқа жанрлари (достон, катта ашула, яллачилик)ни билиш, уларнинг машҳур ижрочиларини билиш;
— мақом ҳақида тушунча, ўзбек мақомлари ва уларни асосий туркумлари, шашмақом, унинг чолғу ашула йўллари, Фарғона-Тошкент мақомлари, Хоразм мақомлари, чолғу ва айтиш йўлларини билиш;
— Ўзбекистон ҳудудида мумтоз мусиқанинг кўп тармоқли ва маҳаллий анъаналарга эга эканлиги, уларнинг ўхшашлиги ва ўзига хослиги, маҳаллий мусиқий анъаналарнинг замонавий мусиқа, бастакорлик ва композиторлик ижоди соҳасида намоён бўлишини билиш;
— икки овозли қўшиқларни соф оҳангда куйлаш, мажор уч товушлигидан минор уч товушлигига мустақил куйлаб ўта олиш;
— куйлашда форте ва пиано динамик тусларини бажариш, ўзи ва ўртоқлари ижро этган қўшиқларнинг ижрочилик савияси ва бадиий сифатини баҳолай билиш;
— машҳур қўшиқ ва ашулалар, ёр-ёрлар ҳамда ушшоқларнинг маҳаллий услуб вариантларини тинглаб ажрата олиш;
— мусиқа нақадар қадимий санъат эканлиги, ўзбек халқ мусиқасининг илдизлари узоқ даврларга тақалиб, асрлар, йиллар давомида сайқал топиб, ривожланиб келганлиги, шу боис халқимизнинг бой маданиятини, миллий қадриятларимизни ўзида акс эттиришини ва ниҳоят, ўзбек миллий мусиқамиз умумбашарий жаҳон мусиқа маданиятининг ажралмас бир бўлаги эканлигини тасаввур қила олиш.
— тасвирий, декоратив-амалий, меъморчилик санъатида ишлатиладиган асосий атама ва тушунчаларни ҳамда уларнинг маъносини билиш;
— тасвирий санъат асарларининг ифодалилик воситалари (чизиқ, силуэт, ранг, ритм, симметрия, ассимметрия, композиция)ни билиш ва уларни амалда қўллай олиш;
— тасвирий санъатда ижод қилувчи энг машҳур ўзбек ва чет эл рассомларининг ҳаёти ва ижодини, уларнинг айрим асарларини билиш;
— тасвирлар ишлаганда ўзбек санъатининг миллий бадиий анъаналаридан мақсадга мувофиқ фойдалана олиш;
— тўғри бурчакли проекциялаш асосларини ва содда аксанометрик тасвирларни ясаш усуллари тўғрисида тушунчага эга бўлиш;
— қишлоқ хўжалиги ва маиший соҳалардаги ишлаб чиқариш асослари ҳақида билим ва дастлабки кўникмаларга эга бўлиш;
— уй-тутиш маданияти (уйни дид билан безатиш, рўзғор тутиш, кийим-кечакларни саранжом-саришта тутиш, маданиятли кийиниш) кўникмасига эга бўлиш;
— оила иқтисодиёти (оила бюджети — кирим-чиқими, оилада меҳнат тақсимоти, оилавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш) кўникмаларига эга бўлиш;
Ўқувчилар соғломлаштириш ва жисмоний тарбияга оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт:
— сафланиш, югуриш, узунликка ва баландликка сакраш, мувозанат сақлаш, осилиш ва таяниш машқларини бажара олиш;
— чидамлиликни оширишга қаратилган машқларни мустақил бажариш қоидаларини билиш ва уларга амал қилиш;