Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 12 сентябрдаги 2019-53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2712-1, 23.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2019 й., 10/19/2712-1/3783-сон)
1. Акциядорлик жамиятида миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2015 йил 10 августдаги 2015-09-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга мувофиқ акциядорлик жамиятида миноритар акциядорлар қўмитаси (бундан буён матнда қўмита деб юритилади) фаолияти тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 12 сентябрдаги 2019-53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2712-1, 23.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2019 й., 10/19/2712-1/3783-сон)
Акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жамият деб юритилади) — устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг акциядорлик жамиятига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган тижорат ташкилоти;
Акциядор — акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёхуд жисмоний шахс;
миноритар акциядорлар — акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши ва овоз бериши йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш натижаларига таъсир ўтказмайдиган акциялар эгалари;
кузатув кенгаши — қонун ва акциядорлик жамияти устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколати доирасига киритилган масалалардан ташқари акциядорлик жамияти фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширувчи бошқарув органи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 12 сентябрдаги 2019-53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2712-1, 23.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2019 й., 10/19/2712-1/3783-сон)
2. Қўмитанинг қарорлари жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари томонидан бажарилиши мажбурий эмас, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тегишли ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги қарорлари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамиятнинг акциядорларига тегишли бўлган дивидендлар тўланмаган тақдирда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи мазкур жамият акциядорининг ёки қўмитанинг мурожаати асосида судга жамиятнинг зиммасига ушбу жамият барча акциядорларига дивидендлар тўлаш мажбуриятини юклатиш тўғрисида даъво тақдим этишга ҳақли. Бундай даъвони тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
3. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан қўмита ташкил этилиши мумкин.
5. Акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, агар жамият уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига қўмита таркибига номзодлар бўйича таклифлар кўрсатишга ҳақли.
6. Акциядорлар (акциядор) қўмитага ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.
7. Қўмита аъзоларини сайлаш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга қабул қилинади.
8. Қўмитанинг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.
9. Жамият бошқаруви аъзолари ва директори, шунингдек жамият кузатув кенгаши ҳамда, тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчиси) жамиятнинг қўмита аъзолари таркибига киритилиши мумкин эмас.
10. Қўмита аъзоларининг сони жамият устави билан белгиланиб, уч кишидан кам бўлмаслиги, шунингдек умумий сони тоқ сондан иборат бўлиши лозим.
12. Қўмита фаолиятини ташкил этиш мақсадида жамият ижроия органи раҳбари қўмита аъзоларига иш жойини, компьютер ускунасини, сейфни, телефон ёки факсимил алоқасини ажратган тарзда зарур меҳнат шароитини яратиб бериши шарт.
акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;
миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
14. Қўмитанинг мажлислари мунтазам равишда ўтказилади ва қўмитанинг таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.
Қўмита раиси қўмита қарорида куни ва вақтини белгилаган тарзда миноритар акциядорларни хафталик қабулини ташкил этиши лозим.
15. Қўмита қарорлари оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва йиғилишда иштирок этувчи барча қўмита аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
17. Қўмита раиси қўмитанинг ваколати доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг маълумот ва ҳужжатларидан, шу жумладан жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг), аудиторлик ташкилотининг хулосалари ва ҳисоботлари, назорат қилувчи давлат органларининг текшириш далолатномалари, жамиятга ва унинг мансабдор шахсларига нисбатан чиқарилган суд қарорларидан, шунингдек аффилланган шахслар билан назарда тутилган битимларни жамиятнинг ижроия органи ва ички аудит хизмати томонидан ўрганиш бўйича баённомаларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга.
18. Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатларни олиш тўғрисидаги қўмита раисининг сўровномалари ёзма равишда расмийлаштирилган ҳолда жамият ижроия органига тақдим этилади.
19. Жамиятнинг ижроия органи қўмита раиси томонидан сўралган ҳужжатларни ёки уларнинг нусхаларини 10 кун ичида ёхуд сўровномада кўрсатилган муддатдан кечиктирмаган тарзда тақдим этиши шарт.
20. Қабул қилиниб олинган ҳужжатлар қўмита раиси ва аъзолари томонидан фақатгина хизмат мақсадларида фойдаланилиши мумкин.
Қўмита аъзолари жамият ёки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.
21. Қўмита ўзининг ваколатига кирган масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.
23. Қўмитанинг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Мазкур Низомнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)