LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармони ҳамда «Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон қарорини ижро этиш юзасидан мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловаги мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги хузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А.А. Назиров зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Агентлик қимматли қоғозлар бозори ва лотереялар ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш, шунингдек, корпоратив бошқарувни ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик ўз ваколатларини мустақил равишда ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил ҳолда олиб боради ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига бўйсунади ва ҳисобот беради.
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик субъектлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб-китоб ва, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига эга бўлади.
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, қисқартирилган номи — Капитал бозори агентлиги;
тўлиқ номи — The Capital Markets Development Agency of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — CMDA;
тўлиқ номи — Агентство по развитию рынка капитала Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство рынка капитала.
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари киради.
қимматли қоғозлар бозори ва корпоратив бошқарувни шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошираётган инвесторлар, шунингдек, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
мамлакат капитал бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этиш;
инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур ресурсларни жалб этишга имкон берувчи молиявий воситаларнинг янги турларини татбиқ этишга кўмаклашиш;
фонд биржаларининг фаолияти, қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият ва лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни лицензиялаш;
капитал бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро институтлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш.
а) қимматли қоғозлар бозори ва корпоратив бошқарувни шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
капитал бозорини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
ушбу соҳада ягона давлат сиёсати йўналишларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори назорат қилиниши ва тартибга солинишини амалга оширади;
акциядорлик жамиятларида, шунингдек, қимматли қоғозлар эмитентлари фаолиятида корпоратив бошқарув стандартларининг ривожланиши ва ошишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозларини чиқариш ва самарали муомалада бўлиши учун зарур шароитларни таъминловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
миллий эмитентлар қимматли қоғозларининг, Ўзбекистон Республикаси халқаро облигациялари бундан мустасно, чет элда ва хорижий эмитентлар қимматли қоғозларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши шартлари ва рухсат бериш тартибини белгилайди;
қимматли қоғозлар ва улар ҳосилаларининг чиқарилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий эмитентлар амалга оширадиган қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилишини амалга оширади;
республикада рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларнинг, шунингдек, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари сифатида фаолиятга лицензия олган юридик ва жисмоний шахсларнинг Ягона давлат реестрини юритади ҳамда уларнинг рўйхатларини эълон қилади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказий депозитарий хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлайди;
қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш ҳисоби ва ҳисоботи стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказилишининг тўғрилигини назорат қилади ҳамда қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолияти устидан, хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорига муомалага қўйилиши қоидалари ҳамда квоталарига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ва ушбу қоидалар ва квоталарни бузувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни қўллайди;
давлат рўйхати тартиботидан ўтган қимматли қоғозлар чиқарилишига идентификация тартиб рақамларини беради;
қимматли қоғозлар муомалада бўлишини ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш, тартибга солиш бўйича талабларни ишлаб чиқади ва белгилайди;
эмиссияли қимматли қоғозларни (давлат қимматли қоғозларидан ташқари) муомалага чиқариш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан битимларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш стандартларини, қимматли қоғозлар эгалари реестрларини ва қимматли қоғозлар билан битимларни ҳисобга олиш регистрини юритиш тартибини тасдиқлайди;
ўз маблағлари етарлилигининг мажбурий нормативларини ва қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича таваккалчиликларни чеклайдиган бошқа кўрсаткичларни, шунингдек, давлат қимматли қоғозларидан ташқари қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилайди;
тегишли давлат органлари билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфратузилмасини ташкил этишда кўмаклашади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари)нинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
б) қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошираётган инвесторлар, шунингдек, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
инвесторлар ва қимматли қоғозлар эгаларининг корхонани (акциядорлик жамиятини) бошқаришда қатнашишдаги, дивидендлар олишдаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;
акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун бузилишлари аниқланганда қонунчиликка мувофиқ чора-тадбирларни қўллайди;
в) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:
қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари фаолиятини шакллантириш ва тартибга солиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиб, қимматли қоғозлар бозорида тижорат банкларининг профессионал фаолияти доирасида улар устидан назорат қилишни амалга оширади;
қимматли қоғозлар бозорида суғурта компанияларининг профессионал фаолияти доирасида улар устидан назорат қилишни амалга оширади;
илғор хорижий тажриба асосида корпоратив бошқарувни қуриш ва такомиллаштиришнинг методологик принципларини ишлаб чиқади;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолларда улар бўйича ижро этиш мажбурий бўлган хулосалар ва кўрсатмалар беради, қонунни бузувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жарималарни ва бошқа таъсир чораларини қўллайди;
г) мамлакат капитал бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этиш соҳасида:
қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентлари тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ очилиши ва унинг тушунарли бўлиши устидан назоратни амалга оширади;
ахборот тизимини ташкил этиш, қимматли қоғозлар билан ишлашни автоматлаштириш ва компьютерлаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайтида қуйидаги ахборотни ўз ичига олган ҳар йиллик ҳисоботларни чоп этади:
рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларнинг чиқарилиши тўғрисида ва уларнинг чиқарилиши, жойлаштирилиши ва муомалада бўлиши тўхтатиб турилган ҳамда қайта тикланган, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисида;
эмитентлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, мансабдор шахсларнинг қимматли қоғозлар бозорида йўл қўйилган қонунни бузишлар муносабати билан уларга нисбатан қўлланилган жавобгарлик чоралари ва қўлланилган жавобгарлик чораларининг турлари тўғрисида;
д) инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур ресурсларни жалб этишга имкон берувчи молиявий воситаларнинг янги турларини татбиқ этишга кўмаклашиш соҳасида:
шу жумладан, жаҳон тажрибаси асосида қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишига хизмат қилувчи механизмларни ишлаб чиқади ва жорий қилади;
капитал бозорида янги қарз, ҳосила ва бошқа молия воситаларини татбиқ этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
қимматли қоғозлар бозори ва бошқа молия воситаларининг конъюнктуравий таҳлили ва назоратини ўтказади;
е) фонд биржаларининг фаолияти, қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият ва лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни лицензиялаш соҳасида:
фонд биржалари ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятга, шунингдек, лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятга лицензия беради;
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолияти масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштиради, қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширишга ягона талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари мутахассисларига нисбатан малака талабларини белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади, малака аттестатларини беради;
қимматли қоғозлар эгалари реестри ва ҳисобга олиш регистри юритилишига талабларни белгилайди, уларга риоя этилишини назорат қилади;
қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг ижро этилишини таъминлаш, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши, бозорга қўйилиши, муомалада бўлиши ва сақланишини бирхиллаштириш, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишнинг ҳисоби ва ҳисоботи, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолиятини назорат қилиш учун қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолиятини мувофиқлаштиради ва йўналтиради;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга лицензия олган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари мансабдор шахсларига нисбатан малака талабларини белгилайди;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун бузилишлари аниқлаганда қонунчиликка мувофиқ чораларни қўллайди;
лотереяларни ташкил этиш ва ўтказиш шартларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда лотереяларни ўтказувчи ташкилотлар учун жиноий фаолият, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;
махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошираётган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари (банклар ва суғурта компаниялари бундан мустасно) ва юридик шахсларнинг жиноий фаолият, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этишлари текширувини ўтказади;
олинган материаллар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун белгиланган тартибда қарор қабул қилиш учун қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, лотереялар ташкилотчилари томонидан тайёрланаётган ёки содир этилган ноқонуний ҳаракатлар тўғрисида ахборот тайёрлайди;
ж) капитал бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро институтлар билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш соҳасида:
капитал бозорини тартибга солишнинг халқаро ва хорижий органлари ва халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш йўли билан халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда капитал бозори ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
қимматли қоғозларга оид қонунлар ва норматив ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, қимматли қоғозлар ички ва ташқи бозорларида қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишни бирхиллаштириш, улар қатнашчилари фаолиятини назорат қилиш, шунингдек, корпоратив бошқарув тизими бўйича биргаликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишнинг халқаро ва хорижий органлари билан ҳамкорлик қилади.
10. Қуйидагилар Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошираётган инвесторлар, шунингдек, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
мамлакат капитал бозорининг аҳволи ва унинг профессионал иштирокчилари тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этиш;
инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур ресурсларни жалб этишга имкон берувчи молиявий воситаларнинг янги турларини татбиқ этишга кўмаклашиш.
11. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) қимматли қоғозлар ва улар ҳосилалари чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилишини амалга оширади;
2) ҳудудий бошқармалар томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларнинг Ягона давлат реестрини юритади;
3) қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказилишининг тўғрилигини назорат қилади ҳамда қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолияти устидан назоратни амалга оширади ва ушбу қоидалар ва квоталарни бузувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни қўллайди;
4) давлат рўйхати тартиботидан ўтган қимматли қоғозлар чиқарилишига идентификация тартиб рақамларини беради;
5) тегишли давлат органлари билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфратузилмасини ташкил этишда кўмаклашади;
6) инвесторлар ва қимматли қоғозлар эгаларининг корхонани (акциядорлик жамиятини) бошқаришда қатнашишдаги, дивидендлар олишдаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;
7) акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун бузилишлари аниқлаганда қонунчиликка мувофиқ чора-тадбирларни қўллайди;
9) қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентлари тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ очилиши ва унинг тушунарли бўлиши устидан назоратни амалга оширади;
10) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиб, қимматли қоғозлар бозорида тижорат банкларининг профессионал фаолияти доирасида улар устидан назорат қилишни амалга оширади;
11) қимматли қоғозлар бозорида суғурта компанияларининг профессионал фаолияти доирасида улар устидан назорат қилишни амалга оширади;
12) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолларда улар бўйича ижро этиш мажбурий бўлган хулосалар ва кўрсатмалар беради, қонунни бузувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жарималар ва бошқа таъсир чораларини қўллайди;
13) оммавий ахборот воситалари ва (ёки) Агентликнинг расмий веб-сайтида қуйидаги ахборотни чоп этади:
ҳудудий бошқармалар томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларнинг чиқарилиши тўғрисида ва уларнинг чиқарилиши, жойлаштирилиши ва муомалада бўлиши тўхтатиб турилган ҳамда қайта тикланган, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этилган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисида;
эмитентлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, мансабдор шахсларнинг қимматли қоғозлар бозорида йўл қўйган қонунни бузишлар муносабати билан уларга нисбатан қўлланилган жавобгарлик чоралари ва қўлланилган жавобгарлик чораларининг турлари тўғрисида;
16) малака аттестатларини бериш билан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказишни ташкил этади;
17) қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши, бозорга қўйилиши, муомалада бўлиши ва сақланишини бирхиллаштириш, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишнинг ҳисоби ва ҳисоботи, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолиятини назорат қилиш учун қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолиятини мувофиқлаштиради ва йўналтиради;
18) махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошираётган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари (банклар ва суғурта компаниялар бундан мустасно) ва юридик шахсларнинг жиноий фаолият, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этишларини текширади, бузилишлар аниқлаганда қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни қўллайди;
21) олинган материаллар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун белгиланган тартибда қарор қабул қилиш учун қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, лотереялар ташкилотчилари томонидан тайёрланаётган ёки содир этилган ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида ахборот тайёрлайди.
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатлари ва раҳбарият топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
1) коррупцияни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш, ижро интизомини назорат қилиш, одоб-ахлоқ қоидалари ва ишбилармонлик одоб-ахлоқига риоя қилиш мақсадида инспекция ташкил этиш;
2) қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларини белгилаш, давлат қимматли қоғозлари эмитентлари бундан мустасно;
3) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар, мутахассислар ва мансабдор шахслар, шунингдек, жисмоний шахслардан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш ва олиш;
4) ўз қимматли қоғозларини оммавий сотиш учун қўйган эмитент ва ҳар қандай шахсдан, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини профессионал жиҳатдан таъминлайдиган ҳар қандай бошқа шахсдан, шунингдек, фонд биржаларидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиш ва эълон қилиш мажбурий бўлган қоидалар, уставлар, регламентлар, йўриқномалар, намунавий ҳужжатлар нусхалари тақдим этилишини талаб қилиш;
5) Агентликка юкланган вазифаларни бажариш учун унинг ваколатига тегишли масалалар бўйича мансабдор шахслар ва фуқаролардан ёзма тушунтиришлар олиш;
6) қимматли қоғозлар тўғрисидаги ҳисобот шаклида эълон қилинган ва тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги юзасидан, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар бузилганлиги ёки бузилиши мавжудлиги ёки мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тушганда қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг (давлат қимматли қоғозлари эмитентларидан ташқари) бухгалтерия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишни ўтказиш;
7) белгиланган талабларга риоя қилиш, ҳисобот шаклида эълон қилинган ва тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги юзасидан, шунингдек, қонун ҳужжатлари бузилиши мавжудлиги ёки мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тушганда лотереяларни ташкил этиш ва ўтказишга жалб қилинган шахсларнинг фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишни ўтказиш;
8) инвесторлар ва қимматли қоғозлар эгалари, лотереялар қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Агентликнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича судга даъво тақдим этиш;
(12-банднинг 8-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
9) эмитентларнинг рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларини текшириш ва қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга мувофиқ уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб қилиш;
10) эмитентларнинг қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатга олиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилганлиги учун улардан Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида белгиланган тартибда йиғим ундириш;
11) фаолиятни лицензиялашда лицензия талабгорларидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун белгиланган тартибда йиғим ундириш;
12) қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатиши ва ривожланиши, лотереялар ва корпоратив бошқарувни ташкил этиш бўйича фаолиятни тартибга солиш соҳасида халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
13) малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни контракт асосида маслаҳатчилар ва ходимлар сифатида ишга жалб қилиш;
15) қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг профессионал уюшмалари фаолиятини ва уларнинг аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш;
17) қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва бошқа иштирокчилари риоя қилиши мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни белгилаш;
19) Агентлик томонидан аниқланган акциядорлик жамиятлари таъсис этилишининг эътирофи мавжуд эмаслигига доир маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига бериш;
20) белгиланган тартиб бузилган ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш;
21) Агентликнинг ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича, шу жумладан, қимматли қоғозлар билан битимларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ва/ёки қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлари содир этилгунга қадар олдинги аҳволни тиклаш бўйича судга даъволар билан мурожаат қилиш, шунингдек, экспертлик қилиш;
22) Текширишларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш билан ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилишини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказилувчи, мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча ташкилотларда Агентликнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширишларни амалга ошириш;
23) махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг (банклар ва суғурта компаниялари бундан мустасно) жиноий фаолият, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этишини текшириш, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш;
24) қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш аломатларини белгилаш;
25) қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари томонидан кафолат фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, инвестиция воситачиси томонидан мижозларнинг пул маблағлари ҳисобини юритиш ва уларнинг бут сақланишини таъминлаш тартибини белгилаш;
26) ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги махсус ваколатли орган билан биргаликда инвестиция воситачиси томонидан мижозларга депо ҳисобварақлар очиш, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш учун уларнинг топшириқларини қабул қилиш, мижозларга бошқа хизматларни электрон шаклда ва бошқа алоқа воситалари орқали кўрсатиш тартибини белгилаш;
27) Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти аъзолари бўлган бошқа давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органлари билан махфий ва бошқа турдаги ахборот билан белгиланган тартибда алмашиш;
28) қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва лотереяларни ташкил этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг аниқланган ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
29) ваколатлари доирасида барча жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари кўриб чиқиши ва ижро этиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
30) қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ва лотереялар ташкилотчиларига нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар бўйича тергов ҳаракатлари ҳамда суд мажлисларида иштирок этиш;
31) қимматли қоғозлар бозорида тайёрланаётган ёки содир этилган ноқонуний ҳаракатлар тўғрисида Агентлик томонидан аниқланган маълумотларни ваколатли давлат органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш;
32) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва лотереяларни ташкил этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан қуйидаги таъсир чораларини қўллаш:
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузиш;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолият бузилганлиги учун хўжалик субъектлари ва уларнинг мансабдор шахсларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарималарни ундириш;
фонд биржаларидан (фондли бўлимларни ташкил этган бошқа биржалардан) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва Агентлик талаблари уларнинг аъзолари томонидан бузилган тақдирда бир ёки бир нечта аъзоларни аъзоликдан чиқаришни ёки фаолиятдан четлатишни талаб қилиш;
белгиланган тартибда қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишсиз амалга оширилувчи қимматли қоғозлар очиқ савдосига таклиф бўйича реклама кампанияси тўхтатиб турилишини эмитентлардан талаб қилиш;
эмитентлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда эмитентларнинг қимматли қоғозлари эмиссияси ва муомалада бўлишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ёки чеклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг унинг фаолияти тўхташига олиб келмайдиган айрим операцияларини тўхтатиб туриш;
фонд биржаларининг унинг фаолияти тўхташига олиб келмайдиган қимматли қоғозлар савдоси ва айрим операцияларини тўхтатиб туриш;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки лотереяларни ташкил этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бир неча марта ёки қўпол равишда бузилган ҳолларда тегишли равишда қимматли қоғозлар билан фаолиятни амалга оширишга, фонд биржаси фаолияти ёки лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширишга берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда уларнинг Агентлик томонидан берилган қимматли қоғозлар бозори мутахассислари малака аттестатлари амал қилишини тўхтатиб туриш ёки амал қилишини тўхтатиш;
биржа иши ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш қоидалари бузилган тақдирда фонд биржасида операцияларни, шу жумладан, клиринг операцияларини ва улар бўйича ҳисоб-китобларни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
13. Агентликнинг фаолият соҳасига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари мажбурий тартибда Агентлик билан келишилиши лозим.
1) унга юкланган вазифалар ва функцияларни талабга мувофиқ ва самарали бажариш, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалда рўёбга чиқариш;
2) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;
3) капитал бозорини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирларнинг режалари, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
4) Агентлик ваколатига тегишли масалаларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
15. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
1) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ва бошқа юридик шахслардан, мутахассислар ва мансабдор шахслардан, шунингдек, жисмоний шахслардан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш ва олиш;
2) ўз қимматли қоғозларини оммавий сотиш учун қўйган эмитент ва ҳар қандай шахсдан, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини профессионал жиҳатдан таъминлайдиган ҳар қандай бошқа шахсдан, шунингдек, фонд биржаларидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиш ва эълон қилиш мажбурий бўлган қоидалар, уставлар, регламентлар, йўриқномалар, намунавий ҳужжатлар нусхалари тақдим этилишини талаб қилиш;
3) Агентликка юкланган вазифаларни бажариш учун унинг ваколатига тегишли масалалар бўйича мансабдор шахслар ва фуқаролардан ёзма тушунтиришлар олиш;
4) қимматли қоғозлар тўғрисидаги ҳисобот шаклида эълон қилинган ва тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги юзасидан, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар бузилганлиги ёки бузилиши мавжудлиги ёки мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тушганда қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг (давлат қимматли қоғозлари эмитентларидан ташқари) бухгалтерия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини қонунчиликда белгиланган тартибда текшириш;
5) белгиланган талабларга риоя қилиш, ҳисобот шаклида эълон қилинган ва тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги юзасидан, шунингдек, қонун ҳужжатлари бузилиши мавжудлиги ёки мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тушганда лотереяларни ташкил этиш ва ўтказишга жалб қилинган шахсларнинг фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда текшириш;
6) шу жумладан, инвесторлар ва қимматли қоғозлар эгалари, лотереялар қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Агентликнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича судга даъво тақдим этиш;
(15-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
7) эмитентларнинг рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларини текшириш ва қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга мувофиқ уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб қилиш;
8) эмитентларнинг қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатга олиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилганлиги учун улардан Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида белгиланган тартибда йиғим ундириш;
9) улар фаолиятини лицензиялашда лицензия талабгорларидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун белгиланган тартибда йиғим ундириш;
10) юқори малакали хорижий ва маҳаллий мутахассисларни контракт асосида маслаҳатчилар ва ходимлар сифатида ишга жалб қилиш;
12) қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг профессионал уюшмалари фаолиятини ва уларнинг аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш;
13) Агентлик томонидан аниқланган акциядорлик жамиятлари таъсис этилишининг эътирофи мавжуд эмаслигига доир маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига бериш;
14) белгиланган тартиб бузилган ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш;
15) Агентликнинг ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича, шу жумладан, қимматли қоғозлар билан битимларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ва/ёки қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлари содир этилгунга қадар олдинги аҳволни тиклаш бўйича судга даъволар билан мурожаат қилиш, шунингдек, экспертлик қилиш;
16) Текширишларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш билан ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилишини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказилувчи, мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча ташкилотларда Агентликнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширишларни амалга ошириш;
17) махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг (банклар ва суғурта компаниялари бундан мустасно) жиноий фаолият, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этишини текшириш, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш;
18) қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш аломатларини белгилаш;
19) қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва лотереяларни ташкил этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг аниқланган ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
20) ваколатлари доирасида барча жисмоний ва юридик шахслар, уларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари кўриб чиқиши ва ижро этиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
21) Агентлик раҳбариятини олдиндан хабардор қилган ҳолда қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ва лотереялар ташкилотчиларига нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар бўйича тергов ҳаракатлари ҳамда суд мажлисларида иштирок этиш;
22) қимматли қоғозлар бозорида тайёрланаётган ёки содир этилган ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар тўғрисида Агентлик томонидан аниқланган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига бериш;
23) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва лотереяларни ташкил этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан қуйидаги таъсир чораларини қўллаш:
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузиш;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолият бузилганлиги учун хўжалик субъектлари ва уларнинг мансабдор шахсларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарималарни ундириш;
белгиланган тартибда қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишсиз амалга оширилувчи қимматли қоғозлар очиқ савдосига таклиф бўйича реклама кампанияси тўхтатиб турилишини эмитентлардан талаб қилиш;
эмитентлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда эмитентларнинг қимматли қоғозлари эмиссияси ва муомалада бўлишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ёки чеклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг унинг фаолияти тўхташига олиб келмайдиган айрим операцияларини тўхтатиб туриш;
биржа иши ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш қоидалари бузилган тақдирда фонд биржасида операцияларни, шу жумладан, клиринг операцияларини ва улар бўйича ҳисоб-китобларни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
1) юкланган вазифалар ва функцияларни талабга мувофиқ ва самарали бажариш, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалда рўёбга чиқариш;
2) капитал бозорини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирларнинг режалари, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
3) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
2) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва чора-тадбирлар ижросини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш;
4) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилот фаолияти билан боғлиқ бўлган кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бўлинмалари ҳамда Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларини бажариш;
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
8) Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентликнинг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Агентлик таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилот раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
11) Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
13) фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни келишиш (виза қўйиш), уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
14) Агентлик ваколатига тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
15) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
16) Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этиш;
17) Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
18) Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилоти ходимлари томонидан Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
19) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
20) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
21) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
22) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
23) буйруқлар чиқариш, кўрсатмалар бериш ва уларнинг ижро этилишини назорат қилиш, Агентлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш;
25) Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг тузилмасини тасдиқлаш;
26) Агентлик ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида Агентлик ҳудудий бошқармаларининг бошқарув ходимлари сонини тасдиқлаш;
27) Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига Агентликнинг бошқарув мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини киритиш;
28) маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида, уларга истисно тариқасида Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда жалб қилиш;
29) Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига Агентлик ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошлари (тариф ставкалари)га, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;
30) Агентликка юкланган вазифаларни бажариш учун контракт асосида жалб этиладиган малакали маҳаллий ва хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини халқаро амалиёт ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
3) Агентлик таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилоти фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) Агентлик фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
5) Агентлик таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилот томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, улар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
6) Агентлик таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотнинг ҳар чорак режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Агентлик таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, қонун ҳужжатларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун улар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
9) Агентлик таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, Агентликнинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
10) ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, улар ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида директорнинг топшириғи бўйича иштирок этиш;
12) Агентлик таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотнинг раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
13) фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик директорига киритиш;
14) Агентлик таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотнинг раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Агентлик директорига таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
15) Агентлик таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотнинг раҳбарлари ва ходимлари томонидан Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
16) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
17) давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва кўрсатилиши сифатини ошириш бўйича таклифларни директорга киритиш;
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Агентлик раҳбарлари ва ходимлари уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхоналаридан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
21. Агентликка Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
22. Агентлик директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
23. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш Агентликнинг директори томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
24. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилот билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлашни марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари амалга оширади.
25. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилот билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:
1) топшириқларни ҳудудий бошқармаларга ва идоравий мансуб ташкилотга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
2) Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига ва идоравий мансуб ташкилотга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
3) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилот фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
4) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилот фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
5) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилот иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;
7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилот иштирокини ташкил этади, қимматли қоғозлар бозори ва корпоратив бошқарувни тартибга солиш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
26. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилот Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
2) белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
4) ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Агентликнинг марказий аппаратига тақдим этади.
27. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилот ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар директорнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, улар бўйича қарор бевосита директор томонидан қабул қилинади.
28. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
29. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
30. Агентлик республика капитал бозоринининг ривожланиш стратегияси ҳаракатларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва тузатиш киритиш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари раҳбарлари ва/ёки ходимлари орасидан Мувофиқлаштирувчи кенгашни шакллантиради.
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг вазифаси — Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини қайта қуришга йўналтирилган ислоҳотларни идоралараро мувофиқлаштириш.
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мақсади — республика капитал бозоринининг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш.
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги лойиҳа гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш орқали Ўзбекистон Республикаси капитал бозори ривожланишини рағбатлантириш бўйича ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашади;
республика капитал бозори ривожланишининг мажмуавий стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга халқаро молия институтлари ва таклиф этилган маҳаллий ва халқаро маслаҳатчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
31. Агентлик ҳузурида капитал бозорини ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва муҳокама қилиш учун Жамоатчилик маслаҳат кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этилади.
Кенгаш аъзоларининг сони, шахсий таркиби ва Кенгаш тўғрисидаги низом директор томонидан тасдиқланади.
капитал бозори ва корпоратив бошқарувнинг келгуси ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни муҳокама қилиш;
мамлакат капитал бозоридаги ишларнинг ҳолатини тубдан яхшилашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини амалда рўёбга чиқариш механизмларини танқидий кўриб чиқиш;
қонунчилик базасини, шу жумладан, Агентликка кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш йўли билан такомиллаштиришда иштирок этиш.
32. Агентлик республика капитал бозори ривожланишининг стратегиясини тайёрлаш ва рўёбга чиқариш учун директор бошчилик қиладиган Эксперт кенгашини ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Эксперт кенгаши аъзоларининг сони, шахсий таркиби ва у тўғрисидаги низом директор томонидан тасдиқланади.
директор фаолияти самарадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг интеграциялашган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади;
директорнинг биринчи ўринбосари, директор ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, Агентликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шунингдек, марказий аппарат, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари, идоравий мансуб ташкилотнинг раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
34. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш чора-тадбирлари кўрилади.
36. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантирувучи тўловлардан иборат.
37. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилот ходимларини моддий рағбатлантириш директор томонидан белгиланади.
38. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Агентлик ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар иш ҳақи тўлаш ва Агентлик ходимларини моддий рағбатлантиришни амалга ошириш манбалари ҳисобланади.
39. Агентлик тизимли равишда ўз фаолияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
40. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
Жамғарманинг махсус валюта ҳисоб рақамига тушган хорижий валютадаги маблағлар (ушбу Низомга мувофиқ назарда тутилган алоҳида ҳолатлар ва харажатлар бундан мустасно) белгиланган тартибда сотилади. Хорижий валютани сотишдан олинган миллий валютадаги маблағлар Жамғарманинг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади ва ушбу Низомга мувофиқ тақсимланади.
3. Агентлик директори (кейинги ўринларда Директор деб аталади) Жамғарма маблағларининг бошқарувчиси ҳисобланади.
эмиссиявий қимматли қоғозларни жамлаш жараёнида уларнинг номинал қиймати оширилганда эмитент томонидан тўланадиган йиғим;
қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва/ёки аввал рўйхатдан ўтган қимматли қоғозларнинг чиқарилишига ўзгартиришлар бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим;
лотереяларни ташкил этиш фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ундириладиган йиғим;
қимматли қоғозлар бозорида операцияларни ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака аттестатини олишга талабгорларни (жисмоний шахсларни) аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш учун ундириладиган йиғим;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни беришга аризаларни кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим;
аввал берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш ёки қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга лицензиянинг дубликатини бериш учун ундириладиган йиғим;
хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик томонидан ундириладиган жарималар тўланишидан тушган маблағлар;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
халқаро институтлар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг грант маблағлари ва ҳомийлик хайриялари;
6. Жамғарма маблағлари Агентлик директори тасдиқлайдиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўткилазадиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда сарфланади.
Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш мукофотлаш ва ижтимоий таъминлаш, шунингдек, турар жой олишини имтиёзли молиялаштириш;
нархларни индексация қилишни ҳисобга олган ҳолда овқатланиш ва йўлкира харажатлари, шунингдек, мавсумий тусдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни қоплаш учун ходимларга қўшимча тўловлар белгилаш;
Агентликнинг жорий харажатларини молиялаштириш (автомобиллар, мебеллар, компьютерлар ва ташкилий техника, идора ашёлари, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва ҳоказоларни харид қилиш);
Агентликнинг идора қилиш ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ сарфлар, шу жумладан, электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш бўйича харажатларни қоплаш;
Агентлик фаолиятини яхшилашга йўналтирилган тадбирлар (видеороликларни тайёрлаш, конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар ва ҳоказоларни ўтказиш);
делегациялар, меҳмонлар, шу жумладан, хорижий делегациялар, меҳмонларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ вакиллик харажатлари (тушликлар, кечки овқатларни ташкил этиш, гуллар, эсдалик буюмлари ва ҳоказоларни харид қилиш);
жалб этиладиган хорижий мутахассислар фаолиятига, халқаро ва хорижий, шунингдек, консалтинг ташкилотларига ҳақ тўлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
8. Жамғарманинг жорий молиявий йил якунлари бўйича қолган маблағлари қолдиғи олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларига устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлашга оид сарфлар бўйича - Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси томонидан тузиладиган, директор томонидан тасдиқланадиган;
бошқа ҳолатларда — тадбирларнинг масъул ижрочилари томонидан тузиладиган, мажбурий тартибда Агентлик Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси билан келишиладиган ва директорнинг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Харажатлар сметалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади. Харажатлар сметасини тузишда бюджет таснифи қўлланилади.
10. Харажатлар сметаси ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ у тузилгандан кейин 10 иш куни мобайнида Агентлик директори томонидан кўриб чиқилиши керак. Директор харажатлар сметасини рад этиш ёки маълум бир даврга харажатлар сметаси бўйича тадбирларнинг амалга оширилишини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.
11. Алоҳида йўналишга назарда тутилган маблағларнинг етишмай қолиши ҳолатида директор ушбу харажатлар ёки тадбирларни Жамғарманинг бошқа йўналишлари бўйича харажатларини қайта тақсимлаш ёки Жамғарманинг қўшимча даромадлари ҳисобига молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
12. Агентлик Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси ҳар йили Жамғарманинг келгуси йилга даромадлари ва харажатлари сметасини тайёрлайли ва тасдиқлаш учун 1 декабргача директорга киритади.
13. Жамғарманинг маблағлари директор томонидан маъқулланган тегишли харажатлар сметасида кўрсатилган Жамғарма маблағларини олувчиларга ажратилади. Агар ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Директор қарори билан олувчиларга Жамғарма маблағларининг ажратилиши ҳар ойнинг 5-кунигача амалга оширилади.
Жамғарма маблағлари Агентлик томонидан Жамғарма маблағларини олувчиларнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ажратилади.
14. Жамғарма маблағларини олувчилар ушбу маблағларни тасдиқланган харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда сарфлайдилар. Жамғарма маблағларини олувчиларнинг бевосита раҳбарлари, улар бўлмаган ҳолларда, раҳбарларнинг мажбуриятлари юкланган мансабдор шахслар Жамғармадан ажратилган маблағларнинг бошқарувчилари ҳисобланадилар.
15. Олувчилар томонидан ишлатилмаган, юридик мажбуриятлар олинмаган Жамғарма маблағлари йил охирида Жамғарманинг шахсий ҳисоб рақамига қайтарилиши керак.
16. Жамғарма маблағлари ҳисобига Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) моддий рағбатлантириш директорнинг қарорлари асосида амалга оширилади.
17. Жамғарма маблағлари ҳисобига ходимларни моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Агентликнинг умумий натижаларига ходимнинг шахсий ҳиссасига мувофиқ, ёхуд маълум бир вазифани муваффақиятли бажарганлиги учун бирйўла тўланадиган мукофотлар;
Моддий рағбатлантиришлар миқдорлари маошлар, суммалар кўринишида ёки ходимнинг лавозим маоши фоизларида белгиланади, ижтимоий ва компенсация тўловларининг миқдорлари эса — Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан белгиланади.
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
18. Интизомий жазо чоралари қўлланган ходимларга Жамғарма маблағларидан устамалар ушбу жазо чоралари амал қилиши даврида тўхтатиб турилади ёки директорнинг қарорига кўра камайтирилади.
Агентликнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси тақдимномаси бўйича Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва фойдаланиш йўналишлари бўйича Жамғарманинг ҳар йиллик даромадлари ва харажатлари сметасини, унга ўзгартиришларни, шунингдек, Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботларни тасдиқлайди;
Жамғарма даромадларини шакллантириш, Жамғармага маблағлар ўз вақтида тушиши устидан доимий назоратни амалга оширади;
Жамғарманинг ҳар йиллик даромадлари ва харажатлари сметаси, ушбу Низомга мувофиқ алоҳида тадбирлар ва сарфлар бўйича харажатлар сметаси, шунингдек, унинг ижроси тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботларни тайёрлайди;
директорнинг сўрови бўйича Жамғарма маблағларини олувчилар билан биргаликда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотни тақдим этади;
зарурат бўлганда самарасиз тадбирлар, шунингдек, Жамғарма маблағларидан мақсадсиз фойдаланилишга йўл қўйган олувчилар бўйича молиялаштиришни камайтириш тўғрисида ёки тўлиқ тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади;
директор билан келишган ҳолда вақтинчалик бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиради;
22. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида маблағларни олувчиларнинг ҳисоботларини тайёрлаш ва топшириш тартиби Агентликнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқлаш учун директорга тақдим этилади.
23. Агентлик ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Жамғарма бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
25. Ушбу Низом талаблари бузилишига айбдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
26. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1997 йил 7 февралдаги 68-сон қарори 1-бандининг «в» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 4-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида» 1998 йил 22 декабрдаги 528-сон қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 27 февралдаги 70-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 35-модда) илованинг 3-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 9 июлдаги 307-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 13-сон, 108-модда) 1-илованинг 2-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 22-сон, 223-модда) 2-илованинг 6-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда) 2-илованинг 1-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда) 1-илованинг 10-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда) илованинг 8-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонуни)» 2008 йил 2 октябрдаги 221-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда) илованинг 2-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 22 майдаги 140-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 230-модда) илованинг 2-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда) 1-илованинг 6-банди.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда) 1-илованинг 3-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 2 июлдаги 176-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 329-модда) 2-илованинг 2-банди.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 3 июлдаги 180-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 27-сон, 355-модда) илованинг 2-банди.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон ҳамда «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сон қонунлари)» 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда) илованинг 3-банди.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) 1-илованинг 14-банди.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 1-банди.