Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 09.07.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2694
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.05.00 (Кучини йукотган) Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2694]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексива Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 12 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
335-В-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш. ХАЙРУЛЛАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 12 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
02-02/12-26-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сонли қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сонли «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни (бундан буён матнда йиғимлар деб юритилади) ундириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда миллий валютада йиғимлар ундирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Йиғимларни ундириш учун тегишли божхона постида тижорат банки томонидан миллий валютада тўловларни қабул қилувчи банк кассаси (бундан буён матнда махсус касса деб юритилади) ташкил қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Махсус кассалар ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташиш, мазкур Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 29 декабрдаги 335-В-2, 01-02/12-74-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-2, 14.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 10/19/2694-2/2477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Махсус касса тижорат банки томонидан ёнмайдиган темир шкаф (сейф), телефон алоқаси, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси, миллий валютани нақд пулсиз шаклда қабул қилувчи тўлов терминали, компьютер, принтер, ҳисоблаш техникаси, пул санаш машинкаси, пулларни ўраб-боғлаш учун бандероль, тизимча ва пломбалар, кассир учун бириктирилган махсус пломбир, амалиёт кассасининг номи ёзилган ёки унинг тартиб рақами кўрсатилган муҳр ва штамплар ҳамда бланкалар билан таъминланган бўлиши шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Махсус кассада икки ёки ундан ортиқ кассирлар фаолият юритганда, тижорат банки раҳбарининг буйруғига асосан катта амалий иш тажрибасига эга бўлган кассирлардан бири катта кассир лавозимига тайинланади. Катта кассир кассирларга юклатилган барча вазифаларни амалга ошириб, махсус касса ишига бошчилик қилади ва кассирларнинг ишини назорат қилиб боради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Йиғимлар ундирилганлиги ҳақида кассир томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда кирим ҳужжати расмийлаштирилади. Бунда кассир ҳужжатда мижознинг имзоси қўйилганлигини ҳамда тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текшириши шарт.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Кирим ҳужжати бир нусхада тайёрланади. Кирим ҳужжатнинг маълумотнома қисми кунлик касса ҳужжатларига тикиб қўйилади, квитанция қисми нақд пулни топширган мижозга тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банк карталари орқали йиғимлар қабул қилинганда тўлов терминали квитанцияси (слип)нинг бир қисми маълумотномага тикилади, иккинчи қисми квитанция билан бирга мижозга тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, йиғимлар виртуал терминаллар (Е-РОS) ёки бошқа бирор электрон тўлов воситалари орқали қабул қилинганда, тўловчига электрон чек ёки тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи бирор бир электрон ҳужжат тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 29 декабрдаги 335-В-2, 01-02/12-74-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-2, 14.01.2019 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 10/19/2694-2/2477-сон)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Кассир томонидан операцион кун якунида махсус кассада қимматликлар асосида амалга оширилган операциялар бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот тузилади ва имзоланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Банк бухгалтериясининг масъул ходимлари тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича тузилган ҳисоботнинг тўғрилигини, қимматликларнинг тўла-тўкис топширилганлигини ва улардан тўғри фойдаланилганлигини текширади. Ҳисоботга киритилган операцияларни тижорат банки балансида акс эттирилиши бош бухгалтер томонидан текширилади ва имзоланади ҳамда кассир томонидан тасдиқловчи ҳужжатлари билан биргаликда кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Йиғимлардан тушган маблағлар (бундан буён матнда маблағлар деб юритилади) тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Операцион кун якунида махсус касса томонидан қабул қилинган маблағлар тегишли тижорат банкига инкассация хизмати орқали топширилади. Маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда Жамғарманинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Тижорат банки томонидан ҳар ойда маблағлар бўйича ҳисобот тузилади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи иш кунида Бош банкка тақдим қилинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Бош банк ҳисоботларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат божхона қўмитаси ва Жамғармага тақдим этади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Йиғимларнинг белгиланган тартибда тўланиши устидан назорат божхона бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(миллий валютанинг қиймати, суммаси — рақам ва сўз билан ёзилади value of national currency, amount in figures and in words)
________________________________________________ (автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат номи, the name of the country, where the vehicle is registered)
_____________________________ (тўлов тури — type of payment)

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус касса томонидан амалга оширилган операциялар тўғрисида ҲИСОБОТ
20 ____ йил «____» ______________
Нақд пулда амалга оширилган операциялар мазмуни
кирим
чиқим
Олинган бўнак:
Кунлик айланмалар:
Жами айланмалар
Банк кассасига топширилиши керак
Баланс:
Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган операциялар мазмуни
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2694-1, 12.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2694-1/0880-сон; 15.01.2019 й., 10/19/2694-2/2477-сон, 20.06.2019 й., 10/19/2694-3/3315-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 29.12.2023 й., 10/23/2694-4/0987-сон)