06.06.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Руминия Ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан буён «Аҳдлашувчи Томонлар» деб юритилувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Руминия Ҳукумати,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккала давлатнинг ўзаро манфаатлари учун иқтисодий кооперациялаштиришга кўмаклашишни истаган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги инвестициялари учун қулай шароитлар яратиш ва уларни қувватлаш мақсадида,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар иккала давлатнинг иқтисодий равнақини юксалтириш мақсадида чет эл инвестицияларини рағбатлантириш ва ҳимоялаш заруратини эътироф этган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар хусусида келишиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Умумий таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим мақсадлари учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Инвестор» атамаси ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон давлатларига нисбатан қуйидагиларга тааллуқлидир:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I) бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ равишда тузилган ва ўзи иқтисодий фаолият кўрсатаётган ана шу Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида жойлашган юридик шахслар, шу жумладан компаниялар, корпорациялар, ишчан жамиятлар, бошқа ташкилотлар ва бирлашмалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II) жисмоний шахслар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасига дахлдор — ўз қонунчилигига мувофиқ унинг фуқаролари ҳисобланувчи жисмоний шахслар, ёхуд фуқароликка эга бўлмаган шахслар мақомини олганлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Руминияга дахлдор — ўз қонунчилигига мувофиқ унинг фуқаролари ҳисобланувчи жисмоний шахслар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Инвестиция» атамаси инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай ҳуқуқларни, айниқса қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I) мол-мулк ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек ипотекалар, кафолатлар, гаров сингари бошқа мулкий ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II) акциялар, пай бадаллари ёки компанияларда иштирок этишнинг ҳар қандай бошқа шакллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III) талабнома ҳуқуқи ёки хизмат кўрсатиш бўйича иқтисодий қийматга эга бўлган бошқа ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV) муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, дизайн ёки саноат андозалари, савдо белгилари ёки хизмат белгилари, тижорат номлари, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, «гуд вил» ва «ноу-хау» технологияси, шунингдек Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ эътироф этилган шу сингари интеллектуал мулк, савдо ва саноат мулкига бўлган ўзга ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V) концессия ҳуқуқлари, шу жумладан табиат ресурсларни излаш, қазиб олиш ва улардан фойдаланиш бўйича концессиялар, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлган бошқа ҳуқуқлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлаб ёки такрорий равишда бойликлар киритилган шаклнинг ҳеч қандай ўзгариши уларнинг инвестициялар сифатидаги квалификациясининг ўзгаришига олиб келмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Даромадлар» атамаси инвестицияларни амалга ошириш натижасида олинган пул суммаларини ва айниқса қуйидагиларни, аммо нафақат уларни англатади: фойда, дивидендлар, фоизлар, сармояларнинг ўсиши, роялти, лицензион рағбатлантиришлар, менежмент, техник ёрдам эвазига келган гонорарлар ёки даромадларнинг тўланиши шаклидан қатъи назар, бошқа тарзда олинган гонорарлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ҳудуд» атамаси ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг тегишли ҳудудини, шу жумладан ҳудудий сувларни, шунингдек ҳар бир давлат ўз қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз суверенитет, суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга оширадиган денгизли фақат иқтисодий зонани англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва рухсат бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати қонунчилигига мувофиқ ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестицияларига рухсат беради ва уларни рағбатлантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар ушбу Битим доирасида Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудудида инвестицияларга рухсат берган бўлса, шу Аҳдлашувчи Томон ўз давлати қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига шундай инвестициялар билан боғлиқ бўлган зарурий рухсатномалар беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аҳдлашувчи Томонлар шундай инвестицияларни амалга ошириш ва ишлатишда Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг инвесторлари томонидан инвестицияланган корхоналарга кўмаклашиш заруратидан келиб чиқадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Инвестицияларни ҳимоялаш, миллий режим ва энг қулай режим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторлари амалга оширадиган инвестицияларни ҳимоя қилади ва шундай инвестицияларни бошқариш, улардан фойдаланиш, даромадларини тасарруф этиш, кенгайтириш, сотиш ёки тугатиш борасида номаъқул ёки дискриминацион чоралар билан тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестициялари ва даромадлари учун ўз инвесторларининг инвестициялари ва даромадлари ва/ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари ва даромадларига яратилган қулай режимдан кам бўлмаган адолатли ва тенг ҳуқуқли режим яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Битимнинг энг юқори қулайлик принципларига оид қоидалари бир Аҳдлашувчи Томонни қуйидагилардан келиб чиқувчи имтиёзларни бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестицияларига татбиқ қилишга мажбурловчи восита сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I) мавжуд бўлган ёки келгусида бўлажак божхона, валюта ва тўлов уюшмалари, эркин савдо ва ягона тариф зоналари ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бири қатнашчиси бўлган ёки қатнашчиси бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай минтақавий иқтисодий интеграция тўғрисидаги битимлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II) икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги битимлар ёки солиқ солиш масалаларига оид бошқа халқаро битимлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Пул ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўз давлати ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестициялари амалга оширилган ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тегишли солиқлар ва йиғимлар тўлангандан сўнг ўша инвесторларга ана шу инвестициялар билан боғлиқ бўлган тўловларнинг, айниқса, аммо нафақат уларнинг, хусусан қуйидагиларнинг эркин равишда ўтказилишини кафолатлайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I) мазкур Битимнинг 1-моддаси, 3-бандида таърифланган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II) заёмларнинг пулини қайтариш суммалари ёки инвестициялар учун олинган бошқа молиявий шартнома мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III) инвестицияларни бутунлай ёки қисман сотиш, мусодара қилиш ёки тугатишдан келган тушумлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Башарти, инвестор билан ўзга тарзда келишилмаган бўлса, тўловлар ортиқча кечиктиришларсиз, ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг валюта операцияларини тартибга солишга оид амалдаги қонунчилигига мувофиқ равишда, тўловлар амалга оширилаётган кундаги валюта курси бўйича эркин муомаладаги валютада ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Даромадлар ҳамда ушбу моддада қайд этилган ва бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудудида амалга оширган инвестициялари натижасида инвестицияланган жойдаги манбалардан олинган исталган валютадаги бошқа суммалар инвесторнинг ихтиёрига кўра ўтказилиши, реинвестицияланиши ва/ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ ўзга мақсадлар учун сарфланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Инвестициялар экспроприацияси ва компенсация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига қарашли бўлган инвестицияларга нисбатан экспроприация қилиш, национализация қилиш ёки моҳияти шунга ўхшаш (қуйида «экспроприация деб юритилувчи») бошқа тадбирларни, ёхуд натижаси шундай оқибатларга олиб келувчи бевосита ёки билвосита хатти-ҳаракатларни қўлламайдилар, агар улар қуйидагилар билан боғлиқ бўлмаса:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I) қонуний тартибда амалга оширилиб, жамоатчилик манфаатлари йўлида қўлланиладиган чоралар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II) нодискриминацион тарзда қабул қилинган чоралар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу модданинг 1-I, II бандларида қайд этилган ҳолатлар оқибатида инвестицияларни экспроприация қилаётган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига ўз вақтида, адолатли ва фойдали товон тўловлари тўланишини таъминлайди. Бундай тўловлар инвестицияларни экспроприация қилингунга қадар ёки экспроприация қилиш хусусидаги қарор барчага овоза қилинган вақтгача (бундан аввал қандай ҳол юз берганлигига боғлиқ равишда) белгиланган бозор нархига мувофиқ бўлади ва инвестициялар экспроприация қилинган кундан бошлаб «Libor» ставкаси бўйича ҳисобланувчи инвестициялар қийматининг фоизларини қамраб олади ҳамда эркин равишда исталган жойга ўтказилади. Товон тўловлари инвестициялар амалга оширилган валютада, ёки бошқа эркин валютада белгиланиши ҳамда инвесторга ҳеч қандай кечикишсиз ўз вақтида тўланиши лозим. Пул ўтказиш билан боғлиқ бўлган расмий тадбирларни амалга ошириш учун тақозо этиладиган меъёр талабидаги зарурий вақт мобайнида пул ўтказиш «ортиқча кечикишсиз» ўтказилган пул ҳисобланади. Бу давр бўйича ҳисоб буюртма берилган санадан бошланади ва у уч ойдан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг Давлати инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудудида содир бўлган уруш ёки бошқа қуролли тўқнашув, инқилоб, фавқулодда ҳолат, давлат тўнтариши, фуқаролик тартибсизликлари ёки шунга ўхшаш бошқа воқеалар оқибатида етказилган зарарларни қоплаш учун ушбу Битимнинг 3, 4 ва 5-моддалари, 2-бандига мувофиқ шартларда компенсация, реституция, зиённи қоплаш ёки бошқа талофот қиймати тўловлари тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Битимни қўллаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим, у қонуний кучга киришидан аввал ёки ундан сўнг амалга оширилганлигидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ равишда бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари амалга оширган инвестицияларга нисбатан қўлланади. Шу билан бирга Битим у қонуний кучга киргунга қадар бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ўртасида юзага келган низоларга нисбатан қўлланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Бошқа қоидалар ва махсус мажбуриятларнинг қўлланилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигидаги қоидалар ёхуд ҳозирда мавжуд бўлган ёки ушбу Битимга қўшимча тарзида тузилган, халқаро ҳуқуқ билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар, мазкур Битимга биноан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестициялари учун яратиладиган режимдан кўра янада яхшироқ режим яратиш тўғрисидаги умумий ва махсус қоидаларни ўз ичига олса, бундай қоидалар янада қулайроқ бўлган ҳажмда ушбу Битимга нисбатан устун ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлати ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари амалга оширган инвестициялар юзасидан ўз зиммасига олган бошқа ҳар қандай мажбуриятларга риоя қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Суброгация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёхуд у ваколатли этиб тайинлаган институтлар ўз инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудудида амалга оширилган инвестицияларига нисбатан нотижорат хавфидан бирор-бир молиявий кафолат берган бўлса ва ана шу кафолатга кўра тўловларни амалга оширган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томон суброгация принциплари асосида, бу инвесторларнинг ҳуқуқлари, шу жумладан талаб ҳуқуқлари бутунлай биринчи Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг ваколатли институтларига ўтишини тан олиши лозим. Бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларга тўланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбуриятларни суброгация принципи асосида ўтказиладиган суммадан истисно қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар инвестор Аҳдлашувчи Томон ёки унинг ваколатли институти томонидан ваколатли этиб тайинланмаган бўлса, мазкур модданинг 1-бандида таърифланган суброгация ҳолатида талабнома билан чиқишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Консультациялар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай сабабга кўра консультациялар ўтказишни таклиф этиши мумкин. Бошқа Аҳдлашувчи Томон эса бундай таклифга хайрихоҳ муносабатда бўлади ва шундай консультациялар учун зарурий имкониятлар яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори билан бошқа Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори билан бошқа Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги низоларни ҳал этиш мақсадида, низони имкон қадар дўстона тарзда ҳал этиш мақсадида ундаги манфаатдор томонлар ўртасида консультациялар ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар бундай консультациялар низони ҳал этиш хусусидаги ёзма талабнома тақдим этилгандан сўнг олти ой мобайнида ижобий самара бермаса, инвестор низони кўриб чиқиш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I) ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг ваколатли судига; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II) Вашингтонда 1965 йил 18 мартда тузилган Давлатлар ва бошқа давлатларнинг шахслари ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этувчи Конвенцияга мувофиқ Инвестицион низоларни ҳал этувчи Халқаро марказ (ICSID)гa;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III) агар низодаги томонлар ўзга тарзда келишмаган бўлсалар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро савдо ҳуқуқи бўйича Комиссиясининг арбитраж қоидалари (ЮНСИТРАЛ) асосида чақириладиган «ad-hoc» ҳакамлик судига топшириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвестори билан низода томон ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томон, низони ҳал этиш тартиботининг исталган босқичида уни ёки қарорнинг бажарилишини тўхтатиш учун ҳимоя сифатида ўз иммунитети ёки суғурта шартномасига мувофиқ инвесторнинг етказилган зарар ёки талофотнинг тўла ҳажми ёки уларнинг бир қисмини қопловчи товон тўлови олиши фактига асосланмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11 -модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги мазкур Битимни талқин қилиш ва қўллашга тааллуқли бўлган низолар имкон қадар дипломатик воситалар орқали ҳал этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлар низо пайдо бўлган вақтдан бошлаб олти ой мобайнида муросага келолмасалар, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг талабига кўра, низо, кўриб чиқиш учун уч аъзодан иборат таркибдаги арбитраж Судига топширилади. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири биттадан арбитр тайинлайди, тайинланган арбитрлар эса учинчи давлат фуқароси бўлган, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон билан ҳам дипломатик муносабатда бўлувчи Раис сайлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири арбитр тайинламаса ва икки ой муддат мобайнида иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг арбитр тайинлаш тўғрисидаги таклифига рози бўлмаса, иккинчи Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинловни амалга ошириш хусусида халқаро Суд Президентига мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Башарти, ҳар иккала арбитр тайинланган кундан бошлаб икки ой муддат мобайнида Раис сайлашда муросага келолмаса, исталган Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинловни ўтказиш хусусида Халқаро Суд Президентига мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агар мазкур модданинг 3, 4-бандларида кўзда тутилган ҳолатларда Халқаро Суд Президенти қайд этилган вазифани бажаролмаса ёки башарти, у Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, зарурий тайинлов Президент Муовини томонидан амалга оширилади, борди-ю у ҳам тегишли вазифани бажаролмаса ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, тайинлов Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайсисининг фуқароси бўлмаган, Халқаро Суднинг лавозими юқорироқ бўлган аъзоси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўзга тарздаги келишувлар мавжуд бўлмаган ҳолда, Суд ўз тартиб-қоидаларини белгилайди. Суд қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз суд аъзосининг харажатлари ва унинг арбитраж ишидаги иштироки учун сарфланадиган чиқимларни тўлайди. Арбитраж судининг Раиси учун сарфланадиган харажатлар ва ўзга чиқимларни эса Аҳдлашувчи Томонлар тенг тарзда тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Суднинг қарорлари ҳар бир Аҳдлашувчи Томон учун тугал ва мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма тарздаги келишувига биноан ушбу Битимнинг 13-моддаси, 1-бандида кўзда тутилган тартиботларга мувофиқ равишда кучга кирувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Битимнинг қонуний кучга кириши, амалда жорий бўлиши ва ҳаракатдан тўхтатилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимнинг қонуний кучга кирганлиги хусусида ҳар бир Ахдлашувчи Томон давлатининг миллий қонунчилигида кўзда тутилган ҳуқуқий тартиботларнинг бажарилганлиги тўғрисида нота алмашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги нота олинган кун ушбу Битим қонуний кучга кирган сана ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Битим ўн йил мобайнида амалда жорий бўлади. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни белгиланган муддат тугашидан ўн икки ой аввал ўзининг ушбу Битимни ҳаракатдан тўхтатиш хусусидаги қароридан ёзма равишда хабардор қилмаса, Битимнинг амалда жорий бўлиш муддати автоматик тарзда навбатдаги беш йиллик даврларга узайтирилиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Битим бекор қилинган тақдирда, унинг қоидалари, 1 — 11-моддалари ушбу Битим ҳаракатдан тўхтатилгунга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан кейинги ўн йил мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайд этилганларни тасдиқлаган ҳолда, биз, ҳар иккала Ҳукумат томонидан лозим тарзда ваколатли этиб тайинланган қуйида имзо чекувчилар ушбу Битимни имзоладик.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим 1996 йил 6 июнда, Бухарест шаҳрида, икки нусхада, ўзбек, румин ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битимни талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)