Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
1996 йил 6 июнь куни Бухарест шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати и билан Руминия Ҳукумати и ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
1996 йил 6 июнь куни Бухарест шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Руминия Ҳукумати и ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
1996 йил 6 июнь куни Бухарест шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Руминия Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим;
1996 йил 6 июнь куни Бухарест шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Руминия Республикаси Ҳукумати ўртасида темирйўл транспорти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
1996 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг кимёвий прекурсорларини қонунсиз тарқатишга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим;
1996 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида терроризмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
1996 йил 14 ноябрь куни Брюссел шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бельгия Қироллиги Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво транспорти тўғрисидаги Битим;
1996 йил 14 ноябрь куни Брюссел шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Бельгия Қироллиги ўртасида Иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида бўйича Конвенция;
1996 йил 14 ноябрь куни Брюссел шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси, Европа Ҳамдўстлиги, Европа Қўшма Темир Йўл ва Европа Атом Энергетикаси Ҳамдўстлиги ўртасида савдо ва савдо алоқалари тўғрисида Ўрта муддатли Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазири мазкур шартномаларда кўзда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 13 декабрь,
443-сон