Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2019 21.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2586
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қарори, 21.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2586
Дата вступления в силу
26.05.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг маслаҳат марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2586]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 18 сентябрдаги 413-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2586-1, 18.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сонли «Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 184-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг маслаҳат марказлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У. САЛИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2014 йил 23 апрель,

31/ҚҚ-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Ж. ИСМОИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 23 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
08/ҚҚ-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 23 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 23 апрелдаги 31/ҚҚ, 08/ҚҚ ва 28-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг маслаҳат марказлари тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сонли «Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан, маслаҳат маркази фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом ҳарбий академик лицейларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сонли қарори билан тасдиқланган Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва расмийлаштиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, ўқувчиларни қабул қилиш даврида ҳар бир академик лицей ва касб-ҳунар коллежида (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) маслаҳат марказлари ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Маслаҳат маркази ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Маслаҳат марказининг мақсади ва вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маслаҳат марказининг мақсади умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини (бундан буён матнда битирувчилар деб юритилади) таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни самарали ташкил этиш ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар маслаҳат марказининг вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) уларнинг истагини инобатга олган ҳолда касб-ҳунар танлаш бўйича маслаҳатлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) таълим муассасасида мавжуд йўналишлар ва касблар тўғрисида маълумотлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул вақтида таълим муассасаси фаолиятига оид буклетлар, аудио-видео ва бошқа зарур материаллар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) таълим муассасасида мавжуд тегишли йўналишлар ва тайёрланадиган касблар учун тиббий кўрикдан ўтиш бўйича тавсиялар бериш ва шарт-шароитлар яратиб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) таълим муассасасида мавжуд йўналишлар ва тайёрланадиган касблар, иш кириш учун йўлланма берилиши мумкин бўлган ташкилотлар, лавозимлар, тегишли қонун ҳужжатлари ҳамда соҳага оид асосий талаблар ҳақида тушунтириш бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битирувчилар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун касбга йўналтириш бўйича очиқ эшиклар кунларини ташкил этиш ҳамда уларни таълим муассасасида яратилган барча шарт-шароитлар билан таништириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим муассасасига битирувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битирувчиларни қамраб олиш жараёнининг боришини оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек таълим муассасасининг расмий веб-сайтида кенг ёритилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саралаш тест синовлари ўтказилганда, битирувчилар ёки уларнинг ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) саралаш тест синовлари ўтказиладиган кунлар ҳақида хабардор қилиш, шунингдек таълим муассасасида тузиладиган комиссияга саралаш тест синовларини (ижодий имтиҳонларни) ташкил этиш ва ўтказишда бевосита кўмаклашиш ва зарур маълумотларни тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саралаш тест синови натижаларини эълон қилиш ҳамда абитуриентларга саралаш тест синови натижалари бўйича тўлиқ маълумот бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битирувчиларнинг ҳужжатлари билан биргаликда шахсий ҳужжатлари йиғма жилдини шакллантириш ва сақлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битирувчиларни таълим муассасасига ўқитиш билан қамраб олиш бўйича тегишли статистик маълумотларни тайёрлаш ва уларни ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ёки тегишли вазирлик ва идорага тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саралаш тест синовларидан, шунингдек маданият, санъат ва бошқа ижодий йўналишлари бўйича ижодий имтиҳонлардан ўта олмаган битирувчиларнинг ҳужжатларини битирувчилар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) розилиги билан қамраб олиш имконияти мавжуд бўлган таълими муассасаларига далолатнома асосида ўтказилишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маслаҳат маркази қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Маслаҳат маркази фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Маслаҳат маркази фаолиятига таълим муассасасининг директори раҳбарлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Таълим муассасаси директори ҳар йили 10 мартга қадар маслаҳат марказининг масъул котиблигига 3 нафар номзоднинг рўйхатини ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига, бошқа вазирлик ёки идора тасарруфидаги таълим муассасаси директори эса, тегишли вазирлик ёки идорага келишиш учун киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Маслаҳат маркази аъзолари сони ҳар бир таълим муассасасида иш ҳажми, қабул режаси ва квотасидан келиб чиқиб, камида 5 кишидан иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Маслаҳат маркази аъзолари таркибига таълим муассасасининг амалиётчи психологи ҳамда тажрибали педагоглари киритилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа вазирлик ёки идора тасарруфидаги таълим муассасасининг маслаҳат маркази аъзолари таркибига тегишли вазирлик ёки идоранинг вакили ҳам киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Маслаҳат маркази аъзолари таркиби таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Мазкур буйруқ билан маслаҳат маркази масъул котиби ва аъзоларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Маслаҳат маркази раҳбари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маслаҳат маркази фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маслаҳат маркази фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда маслаҳат марказига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маслаҳат маркази масъул котиби ва аъзоларининг вазифаларини тақсимлайди ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маслаҳат маркази масъул котиби ва аъзолари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарурат бўлганда, маслаҳат маркази таркибига ўзгартиришлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маслаҳат маркази йиғилиши баённомаларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинган ҳужжатларни рўйхатга олиш китобларини имзолайди ва муҳр билан тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул билан боғлиқ ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши, ҳисоботининг олиб борилиши ва белгиланган тартибда сақланишини назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маслаҳат марказининг фаолият юритиши учун зарур бўлган техник воситалар ва канцелярия моллари билан таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саралаш тест синовлари ўтказиладиган таълим муассасаларида фаолият кўрсатадиган комиссия таркибида аъзо сифатида иштирок этади ва комиссия раисига саралаш тест синовларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битирувчилар ва уларнинг ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) ва бошқа фуқароларни қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Битирувчиларни ўқитиш билан таълим муассасасига қамраб олиш жараёнини қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш учун маслаҳат маркази раҳбари ва масъул котиби масъулдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Маслаҳат марказлари фаолияти ҳар йили 1 декабрга қадар таълим муассасаси директорининг буйруғига асосан тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Маслаҳат маркази ишидан норози бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 16 апрель

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ҲАИТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 16 апрель
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданият ва спорт ишлари вазири М. ХОДЖИМАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 16 апрель
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 16 апрель
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Бадиий академия раиси А. НУРИДИНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 16 апрель
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 16 апрель
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раиси А. РАМАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 16 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 21-сон, 249-модда)