05.02.2014 йилдаги 22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.02.2014 йилдаги 22-сон
Дата вступления в силу
10.02.2014
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, истеъмол упаковкасига (идишига) эга бўлган дори воситаларини (ТИФ ТН бўйича коди 3004) импорт қилиш давлат тилида мажбурий маркировка қилинган ҳолда амалга оширилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Импорт қилинадиган дори воситаларини маркировка қилиш истеъмол упаковкасига (идишига) истеъмолчи учун давлат тилидаги ахборотни қистирма варақа шаклида жойлаштириш йўли билан, упаковкасида қўшимча маркировкасиз амалга оширилади. Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўйиладиган давлат тилидаги маркировкаси мавжуд бўлмаган тақдирда импорт қилинаётган дори воситаларини улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгандан кейин, божхона омборида сақлаш вақтида, гуруҳли упаковкага давлат тилидаги қистирмаларнинг тегишли бирликларини жойлаштириш йўли билан маркировка қилишга йўл қўйилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дори воситалари маркировкасининг давлат тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори-дармонлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 13 майдаги 127-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 29-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 5 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 февралдаги 22-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қоидалари
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Қоидалар «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш шартларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бирка — оғирлигини, бориш жойини, тайёрланишини, таркибини, эгасини ёки бошқа маълумотларни белгилаш учун товарни ишлаб чиқариш вақтида қўйиладиган ёзув ёзилган (қоғоз, ёғоч, картон, чарм, металл ва бошқалардан тайёрланган) пластинка;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лейбл — ишлаб чиқарувчи завод томонидан ип ёки тасма ёрдамида товарга маҳкамланадиган, ёзув ёзилган ёрлиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маркировка — импорт қилинадиган товарнинг истеъмол упаковкасидаги ва (ёки) идишдаги матн, расмлар ёки маълумот берувчи белгилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стикер — этикетка ёки упаковкага кирмаган қўшимча маълумотларни жойлаштириш учун хизмат қиладиган махсус елим қатламли этикетка;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идиш — ўзида маҳсулотни жойлаштириш учун буюмни ифодалайдиган упаковканинг асосий элементи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт идиши — мустақил транспорт бирлигини ҳосил қилувчи идиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
упаковка — маҳсулотни шикастланиш ва нобудгарчиликдан, атроф муҳитни ифлосланишдан ҳимоя қилишни таъминлайдиган восита ёки воситалар мажмуи, шунингдек маҳсулотнинг айланиш жараёни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмол упаковкаси — транспорт идиши функциясини бажармайдиган, истеъмолчига маҳсулот билан биргаликда тушган идиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
этикетка — товарни ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарувчи корхонанинг савдо маркаси, номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ва (ёки) товар тўғрисидаги бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда унга ёпиштирилган чизмали ва матнли белги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
формуляр, паспорт — товар тўғрисидаги маълумотлар ёзиладиган варақ (дафтар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Давлат тилида маркировка қилиниши мажбурий бўлган истеъмол товарларини маркировка қилиш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 13 майдаги 127-сон қарорига 1-иловага киритилган ҳамда товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматга кирувчи истеъмол упаковкасида бевосита чакана савдога тушадиган товарлар ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт. Истеъмолда бўлган товарларни маркировка қилиш ушбу Қоидаларга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ва ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг ушбу ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан расмий тарзда (хизмат доирасида) фойдаланиш учун, шунингдек уларнинг ходимлари учун олиб кириладиган товарлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўргазма намуналари, синаш, татбиқ этиш ва маркетинг учун намуналар сифатидаги товарлар ишлаб чиқарувчи корхона томонидан давлат тилида мажбурий маркировка қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат тилидаги маркировканинг маҳсулотга стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат тилидаги маркировка ушбу Қоидаларга илова талабларига мувофиқ истеъмолчи учун тўлиқ ва ишончли бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Товарнинг асосий истеъмол хусусиятлари ва тавсифи, шунингдек ишлаб чиқарувчи корхонанинг маркировкасидаги бошқа маълумотлар ушбу Қоидаларга иловага* мувофиқ маркировкада давлат тилида кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Қоидаларга илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат тилидаги маркировкага ишлаб чиқарувчи корхонанинг бошқа тиллардаги маркировкасида мавжуд бўлмаган қўшимча маълумотлар киритилишига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат тилидаги маркировкада баён қилинган маълумотларнинг бошқа тиллардаги ишлаб чиқарувчи корхонанинг маркировкасига мувофиқлигини таҳлил қилиш имконини бермайдиган ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қўйилган маркировка юзасига товарнинг упаковкасига стикерни елимлаш усули билан товарни давлат тилида маркировка қилишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Давлат тилида мажбурий маркировка қилинадиган истеъмол товарларини божхонада расмийлаштириш хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Импорт қилувчи давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилгунга қадар импорт қилиш юзасидан ўзи тузадиган контракт шартларида товарни давлат тилида маркировка қилиш талабини назарда тутиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Товарни «эркин муомала (импорт) учун чиқариш» божхона режимида расмийлаштириш уни товардаги маркировка билан танлаб солиштиргандан кейин божхона органлари ходимлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган олиб кирилган товарлар давлат тилида маркировка қилинмаган шаклда «эркин муомала (импорт) учун чиқариш» божхона режимида божхонада расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Эркин индустриал (иқтисодий) зонага олиб кириладиган товарлар «эркин муомала (импорт) учун чиқариш» божхона режимида расмийлаштирилган ҳолларда давлат тилида маркировка қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Товарнинг давлат тилидаги маркировкаси матнининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун импорт қилувчи ва сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Божхона органлари томонидан ушбу Қоидаларга иловада кўрсатилмаган давлат тилидаги маркировкадаги маълумотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 февралдаги 22-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 13 майдаги 127-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўққизинчи хатбошидаги «Товар маркировкаси (этикетка, бирка, лейбл)да» сўзлари «Истеъмол упаковкаси (идиши) (этикетка, бирка, лейбл)да» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маркировка қилинадиган товарларнинг айрим турлари тўғрисидаги ахборотнинг мазмуни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1-иловада:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
изоҳ чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 6-сон, 67-модда; 2017 й., 14-сон, 228-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон )