29.01.2013 йилдаги ПҚ-1913-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикага ноқонуний олиб кирилган ва қалбакилаштирилган товарларни сотишга қарши курашни ташқи савдо фаолиятини тартибга солишнинг халқаро амалиётда умумэътироф этилган усулларини қўллаш асосида янада кучайтириш, мамлакатимиз корхоналари томонидан ички ва ташқи бозорларда рақобатдошли бўлган, юқори сифатли истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда импорт бўйича олиб кирилаётган истеъмол товарлари рўйхати ва номенклатурасини танқидий кўриб чиқиб, қабул қилинган мақсадли дастурлар доирасида мамлакатимиз корхоналари томонидан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш кўламлари ва ассортиментини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда, бундай товарларни олиб кириш ҳажми ва рўйхатини кескин қисқартиш бўйича 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига махсус назорат идентификация белгилари қўйилган истеъмол товарлари рўйхатини қўшимча равишда кенгайтириш бўйича таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган ёки транзитини амалга ошираётган юк ташувчилар чегарани кесиб ўтган жойидаги божхона органларига ўтказилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотни, шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати, шунингдек Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ уларнинг кодлари ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПФ-5684-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги ПФ-5287-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 06/17/5287/0425-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси автомобиль ва темир йўл транспортида ташиладиган юкларни пухта божхона текширувидан ўтказишни ҳамда республика ҳудудига товарлар ва қалбакилаштирилган маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга чек қўйишни таъминлаган ҳолда божхона чегараси орқали истеъмол товарлари олиб кирилиши устидан божхона назоратини кучайтирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона постларининг раҳбарлари огоҳлантириб қўйилсинки, келгусида республика ҳудудига товарларни ноқонуний олиб кириш фактлари аниқланган ҳолларда уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларнинг легаллаштирилишига қарши курашиш департаменти Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қалбакилаштирилган ва ноқонуний олиб кирилган товарларнинг чакана савдода сотилишига йўл қўймаслик юзасидан аниқ қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларни ноқонуний олиб кириш ҳамда қалбакилаштирилган ва ноқонуний олиб кирилган маҳсулотларни сотиш фактлари аниқланган тақдирда ҳуқуқбузарларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда тақдимномалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда мамлакатимизнинг истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш корхоналарида ISO — 9001 стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш графикларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун 2013 йил 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 29 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-1913-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 85-модда ; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон; 19.12.2017 й., 06/17/5287/0425-сон; 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)