ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 12 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1743-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 11 августдаги 20-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3664, 11.08.2025 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон «Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон «Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқаси хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 31 октябрдаги 02-8/3191, 16, 133, 9, 207, 18-сон қарори (рўйхат рақами 1743, 2007 йил 27 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 492-модда) билан тасдиқланган Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 июль,
42-мҳ-сон
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 июль,
10-сон
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 июль,
61-сон
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 июль,
7-сон
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 июль,
24-сон
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 26 июлдаги 42-мҳ, 10, 61, 7, 24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банддаги «телекоммуникациялар» деган сўз «алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3-банддан «Қуролли кучлар Бирлашган штаби,» ва «, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат қўмитаси деб юритилади) томонидан тегишли махсус истеъмолчининг асосланган таклифларига биноан махсус истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорликда қабул қилинади. Ушбу таклифлар Давлат қўмитасига телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда етказилади ҳамда зудлик билан кўриб чиқилади.».
4. 12-банддаги «Агентлик» деган сўз «Давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 13-банддаги «Агентлик» деган сўз «Давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 445-модда)