19.12.2012 йилдаги 355-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.12.2012 йилдаги 355-сон
Дата вступления в силу
19.12.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2018
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, лицензиялар талаблари ва шартлари, сертификатлаштирилган ускуналардан фойдаланишнинг белгиланган тартиби, телекоммуникациялар, почта алоқаси, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматининг сифат нормативлари бажарилиши ҳамда уларга риоя қилиниши, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан давлат назорати органи ҳисобланади.
2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Бутунжаҳон почта уюшмаси Конвенциясига ва Битимига, Электр алоқаси Халқаро Уюшмаси тавсияларига, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.