17.09.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
29.10.1997
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун, хусусан бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялари борасида қулай шароитлар яратишни истаб, ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро битимларга асосланувчи бундай инвестицияларни таклиф этилаётган тарзда рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш ҳар икки давлат равнақи учун имкон туғдирувчи тижорат корхоналарини қўллаб-қувватлашга хизмат қилишини эътироф этиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим мақсадлари учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Инвестициялар» атамаси, бир Аҳдлашувчи Томоннинг жисмоний ёки юридик шахси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, унинг қонунлари ва норматив ҳужжатларига мувофиқ равишда, мазкур Битим кучга киргунга қадар ёки у кучга киргандан сўнг инвестицияларни амалга оширган бўлса, ҳар қандай кўринишда инвестицияланган мулкчиликни англатади ва хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) мол-мулк ва кўчмас мулк, шунингдек гаровлар, чегириб қолиш ҳуқуқлари ва ипотекалар сингари ҳар қандай мулкий ва мулкка эгалик билан боғлиқ бўлган бошқа ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) акциялар, қарз мажбуриятлари, сармоя киритиш ёки компания сармоясидаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакли ҳамда ҳар қандай бошқа кредит мажбуриятлари, шу жумладан давлатнинг қимматбаҳо қоғозлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) пул талабномалари ёки иқтисодий қийматга эга бўлган ва инвестициялар билан, шунингдек реинвестиция қилинган фойда ва сармояларнинг ўсишидан келган даромадлар билан боғлиқ бўлган мажбуриятларни бажариш талабномалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) муаллифлик ҳуқуқлари, тижорат савдо маркалари, патентлар, саноат намуналари ҳамда интеллектуал ва саноат мулкига бўлган бошқа ҳуқуқлар, «ноу-хау», савдо сирлари, фирмавий номлар ва «гуд-вил» ҳуқуқлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) қонунга кўра ёхуд контрактга, иқтисодий фаолият тўғрисидаги амалдаги қоидаларга мувофиқ берилган ҳар қандай лицензия ва концессияларга биноан бериладиган ҳар қандай иқтисодий ҳуқуқлар, шу жумладан табиий ресурсларни излаш, қазиш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) дастлабки инвестициялар ҳажмининг ҳар қандай тарзда кўпайиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестициялар амалга оширилган шаклдаги ҳеч қандай ўзгариш уларнинг характерига таъсир кўрсатмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Инвестор» атамаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бевосита ёки ўзининг шуъба компаниялари орқали инвестицияларни амалга ошираётган исталган жисмоний ёки юридик шахсини англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томонга нисбатан «жисмоний шахс» атамаси ўз давлатининг қонунчилигига мувофиқ унинг фуқаролигига эга бўлган исталган жисмоний шахсни билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томонга нисбатан «юридик шахс» атамаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ таъсис этилган ёки ташкил этилган ва Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида рўйхатдан ўтказилган бош офисга эга бўлган ҳамда у тан олган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида инвестициялар амалга ошираётган мустақил тузилмани англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Даромадлар» атамаси инвестициялар натижасида олинган суммаларни, хусусан фойда, фоизлар, сармояларнинг ўсишидан келган даромадларни, дивидендлар, роялти, мукофотлар ва ҳам пул кўринишидаги, ҳам натура кўринишидаги ҳар қандай бошқа тўлов турларини ўз ичига олувчи суммаларни, аммо нафақат уларни билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ҳудуд» атамаси давлат чегаралари доирасида жойлашган зоналарга қўшимча равишда «денгиз макони»ни англатади. Денгиз макони халқаро ҳуқуққа мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар ўз суверенитети ва суверен ҳуқуқлари ёки юрисдикциясини амалга оширадиган денгиз ва сув ости маконини ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Инвестицион шартнома» Аҳдлашувчи Томон (ёки унинг ваколатхоналари ёхуд идоралари) ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори ўртасидаги инвестицияларга тааллуқли бўлган шартномани англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Фойдаланиш ҳуқуқи» атамаси Аҳдлашувчи Томон инвесторининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга оширишда ижозат берилганлиги тўғрисида ҳуқуққа эгалик қилишни билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар икки Аҳдлашувчи Томон ўзининг қонунлари ва норматив ҳужжатларига мувофиқ равишда ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларини инвестициялар амалга ошириш учун рағбатлантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ инвестицион фаолиятини амалга ошириш учун 3-модданинг 1-параграфига белгилангандан кам бўлмаган қулайликлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳар икки Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини доимо адолатли ва қулай режим билан таъминлайди. Ҳар икки Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари амалга оширган инвестицияларни бошқариш, юритиш, сарфлаш, ўзгартириш, эгалик қилиш ёки топшириш борасида, шунингдек ана шу инвестициялар киритилган юридик шахсларга, хусусан, компаниялар ва корхоналарга, аммо нафақат уларга нисбатан ҳеч қандай ноҳақ ёки дискриминацион чоралар татбиқ этилмаслигини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини киритиш, шу жумладан ҳар бир алоҳида инвесторга нисбатан зиммасига олган барча мажбуриятларини ҳалол равишда бажариш мақсадида, ўзининг қонунчилигига мувофиқ ўз ҳудудида қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратади ҳамда уларни қувватлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Миллий режим ва энг қулай шарт-шароитлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар икки Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудининг чегараси доирасида, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестициялари ва орттирган даромадлари учун ўз инвесторларининг инвестициялари ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари ва орттирган даромадлари учун яратганидан кам бўлмаган қулай режим яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг қабул қилинган ёки келгусида қабул қилинадиган халқаро мажбуриятлари, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун ушбу Битимда кўзда тутилган режимдан кўра қулайроқ режим яратувчи умумий ёки махсус қоидаларни ўз ичига олса, бундай қоидалар, агар улар янада қулайроқ бўлса, ушбу Битимга нисбатан устун кучга эга ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-банди қоидалари, бир Аҳдлашувчи Томон, учинчи давлатнинг божхона ёки иқтисодий уюшма, Умумий бозор, эркин савдо зонаси, минтақавий ёки субминтақавий битим, кўп томонли халқаро иқтисодий битим ёки икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ёки чегараолди савдосини енгиллаштириш мақсадида қабул қилинган битимларга аъзолиги туфайли, унинг инвесторлари учун яратиши мумкин бўлган енгилликлар ва имтиёзларга татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Зарарлар учун компенсация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестицияларига уруш ёки шунга ўхшаш бошқа воқеалар, фавқулодда ҳолат, фуқаролар тўқнашувлари (инқилоб ёки оммавий тартибсизликлар) ёки шу сингари бошқа воқеалар оқибатида зарар ёки зиён етказилса, ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон, бундай зарар ёки зиёнлар давлат кучлари томонидан етказилганлигидан қатъи назар, қайд этилган зарар ёки зиёнларни қоплаш учун айнан бир хил компенсация тўлайди. Компенсация тўловлари асоссиз кечиктиришсиз эркин тарзда ўтказиладиган тўловлар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайд этилган инвесторларга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароларига яратиладиган режим билан айнан бир хил бўлган, аммо барча ҳолатларда ушбу Битимнинг 3-моддаси, 1 ва 2 параграфларида санаб ўтилгандек, учинчи давлат инвесторларига яратиладиган қулайликлардан кам бўлмаган режим татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Экспроприация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томоннинг инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида «де-юре» ёки «де-факто» тарзида экспроприация қилинмайди ҳамда уларга нисбатан оқибат натижаси экспроприация қилиш ёки национализация қилишга ўхшаш (қуйида «экспроприация» деб юритилади) бошқа чоралар татбиқ этилмайди, жамоатчилик мақсадлари ва миллий манфаатлар йўлида қўлланиладиган тадбирлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспроприация нодискриминацион асосда ва тезда, айнан бир хил ва самарали компенсация тўловларига алмашган ҳолда, тегишли ҳуқуқий тартиботларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай компенсация тўловлари экспроприация хусусида қарор қабул қилинганлиги тўғрисида эълон қилинган вақтгача бевосита экспроприация қилинган инвестицияларнинг белгиланган бозор нархига тенг бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспроприация хусусида қарор қабул қилинганлиги тўғрисида эълон қилинган санадан аввалги кунда амалда бўлган курс, исталган шундай компенсация тўловлари учун қўлланиладиган алмаштириш курси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Компенсация экспроприация санасидан тўловлар санасигача бўлган даврда LIBOR шартлари бўйича ҳисобланган фоизларни ўз ичига олади, кечиктиришсиз ва ҳар қандай ҳолатда ҳам уч ой мобайнида самарали равишда амалга оширилади ҳамда эркин тарзда эркин муомаладаги валютага айлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Компенсация миқдори хусусида қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон ва инвестор ўртасида ўзаро тушуниш бўлмаган ҳолларда, инвестор инвестицияларнинг ташкил топиши тўғрисидаги ҳужжатларда кўзда тутилган параметрларга асосланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида амалдаги қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказилган ёки ташкил этилган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори акцияларига эга бўлган компания активларини экспроприация қилган ҳолларда ҳам мазкур модданинг қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ўзбекистонлик ва италиялик инвесторлар томонидан ҳамкорликда ташкил этилган юридик шахс экспроприация объекти бўлса, инвесторнинг улуши инвестициялар амалга оширилган валютада, аммо сармоянинг камайиш ёки йўқолиш суммасидан ташқари, сармоянинг кўпайиши ва сармояни қайта баҳолашни, тақсимланмаган даромадлар ва захира фондларини ҳисобга олган ҳолдаги дастлабки қийматидан кам бўлмаган ҳажмда баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўз инвестицияларининг бутунлай ёки қисман экспроприация қилинганлигига ишонтирувчи исталган Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори, шундай чора-тадбир амалга оширилганми ва агар амалга оширилган бўлса, бундай чора-тадбир ва унинг учун тўланган ҳар қандай компенсация, ушбу Битимнинг моддалари ва халқаро ҳуқуқ принципларига ҳамда ишга алоқадор бўлган бошқа барча масалаларни ҳал этиш мақсадига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судлов ёки маъмурий органлари томонидан тезда кўриб чиқилиши хусусида мурожаат қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Компенсация хорижлик инвестор томонидан инвестициялар амалга оширилган валютада, агар бундай валюта конвертация қилинадиган ҳисобланса ёки конвертация қилинадиган бўлиб қолса, ёхуд, акс ҳолда, инвестор томонидан қабул қилинган ҳар қандай бошқа валютада тўланган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади. Компенсация тўловларини ўтказиш эркин равишда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу модданинг қоидалари инвестициялардан олинадиган фойдага ва компания тугатилган ҳолларда, уни тугатиш натижасида келган тушумларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агар, экспроприация натижаси сифатида мулкчилик ҳуқуқидан маҳрум қилингандан сўнг, экспроприация қилинган активлардан бутунлай ёки қисман уларнинг мақсад йўналишларида фойдаланилмаган бўлса, мулк эгаси ёки унинг ҳуқуқий вориси активларни бозор нархлари бўйича қайта сотиб олиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Инвестициялар билан боғлиқ сармоялар, фойда
ва даромадлар репатриацияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига инвестициялар билан боғлиқ бўлган суммаларни хорижга асоссиз кечиктиришсиз, исталган муомаладаги валютада ўтказилишини кафолатлайди. Бундай тўловлар, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) сармоя ва қўшимча сармоя, шу жумладан инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва кўпайтириш учун сарфланиб, реинвестиция қилинган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) соф фойда, дивидендлар, роялти, мукофотлар, фоизлар ва ўзга даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) инвестицияларни бутунлай ёки қисман сотишдан ёхуд уларни бутунлай ёки қисман тутатишдан келган тушумлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) бир Аҳдлашувчи Томон фуқароларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширилган инвестициялар муносабати билан, амалдаги миллий қонунчилик ва норматив ҳужжатларда кўзда тутилган миқдор ва усулда бажарилган ишлар ва хизматлар учун тўланган иш ҳақи ва пул мукофотлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига инвестициялар билан боғлиқ бўлган кредитларни қоплаш учун зарур маблағлар ва улар бўйича фоизлар тўловини исталган муомаладаги валютада, асоссиз кечиктиришсиз хорижга ўтказиш учун шарт-шароитлар яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Битимнинг 3-моддасига зиён келтирмаган ҳолда, агар учинчи давлат инвесторлари амалга оширган инвестициялар учун яратиладиган режим янада қулайроқ бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар, ушбу модданинг 1 параграфида қайд этилган пул ўтказишлари учун, айнан шундай режимни қўллаш мажбуриятини оладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Суброгация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар бир Аҳдлашувчи Томон ёки унинг муассасаси, ўз инвесторларидан бирининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестицияларига нисбатан нотижорат хавфидан кафолат берса, ҳамда ана шу кафолат асосида юқорида қайд этилган инвесторга тўловларни амалга оширган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторнинг ҳуқуқлари юқорида қайд этилган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг муассасасига ўтишини тан олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Пул ўтказиш тартиботлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битимнинг 4, 5, 6 ва 7-моддаларида қайд этилган пул ўтказишлар асоссиз кечиктиришсиз ҳамда барча фискал мажбуриятлар бажарилгандан сўнг, ҳар қандай ҳолатда ҳам олти ой мобайнида ва конвертация қилинадиган валютада амалга оширилади. Барча пул ўтказишлар, инвестор қайд этилган пул ўтказиш хусусида мурожаат қилган кунда қўлланилаётган алмаштириш курси асосида амалга оширилади, 5-модданинг 2 параграфида қайд этилган чоралардан бири сифатида татбиқ этиладиган алмаштириш курсига тааллуқли бўлган 5-модданинг 3 параграфи қоидалари бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Инвестор, ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида кўзда тутилган барча тартиботларни бажарган ҳолдагина, аввалги параграф бўйича фискал мажбуриятлар амалга оширилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Инвесторлар ва Аҳдлашувчи Томонлар
ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари ўртасидаги инвестициялар борасида, шу жумладан компенсация миқдори хусусида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай низолар имкон қадар дўстона тарзда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар инвестор ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири инвестицион шартнома тузган бўлсалар, инвестицион шартномада белгиланган тартиботлар қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар бундай низо, уни ҳал этиш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилинган санадан бошлаб олти ой мобайнида дўстона тарзда ҳал этилмаса, инвестор ўз ихтиёрига кўра низони кўриб чиқиш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳудудий судлов бўйича Аҳдлашувчи Томоннинг судига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси (ЮНСИТРАЛ)нинг арбитраж қоидаларига мувофиқ таъсис этилган «аd hос» Арбитраж судига. Ушбу билан, қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон юқорида қайд этилган арбитражга рухсат бериш мажбуриятини олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 1965 йилнинг 18 мартидаги Давлатлар ва бошқа давлатларнинг фуқаролари ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этиш бўйича Вашингтон конвенциясига биноан, агар Аҳдлашувчи Томонлар бунга аъзо бўлишса, ёки аъзо бўлиши заҳотиёқ, арбитраж тартиботларини бажариш учун Инвестицион низоларни ҳал этувчи халқаро марказга топшириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳар икки Аҳдлашувчи Томон, арбитраж тартиботлари ёки ҳуқуқий тартиботлар якунлангунча, ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу қарорда шартлашилган давр мобайнида ёки конкрет ҳолатда қўлланиши мумкин бўлган халқаро ёки ички ҳуқуқ қоидалари асосида белгиланиши мумкин бўлган давр мобайнида арбитраж суди ёки суднинг қарорларини бажариш имкониятига эга бўлгунга кадар, қайд этилган тартиботларга тааллуқли бўлган бирор-бир масала юзасидан дипломатик воситалар орқали музокаралар ўтказишдан ўзини тияди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги
низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш борасида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай низолар имкон қадар дипломатик воситалар орқали музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар низо, бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилган санадан бошлаб, олти ой мобайнида ҳал этилмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига кўра, низо мазкур моддада кўзда тутилганидек, кўриб чиқиш учун «аd hос» Арбитраж судига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Арбитраж суди қуйидаги тарзда ташкил этилади: низони арбитражга топшириш тўғрисидаги ариза олингандан сўнг, икки ой ичида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан суд аъзосини тайинлайди. Бу икки суд аъзоси Раис вазифасини бажарувчи учинчи давлат фуқаросини сайлайди. Раис бошқа икки аъзо тайинланган кундан бошлаб уч ой мобайнида тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар зарурий тайинловлар мазкур модданинг 3 параграфида белгиланган даврларда амалга оширилмаса, бошқа келишувлар мавжуд бўлмаган ҳолда, исталган Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинловларни ўтказиш учун Халқаро суд Раисини таклиф этиши мумкин. Башарти, суд Раиси Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки у бошқа сабабларга кўра қайд этилган вазифани бажаролмаса, зарурий тайинловлар суд Раисининг ўринбосари томонидан амалга оширилиши лозим. Агар у ҳам Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки бошқа сабабларга кўра мазкур вазифани бажаролмаса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайсисининг фуқароси бўлмаган, Халқаро суднинг лавозими юқорироқ бўлган аъзоси таклиф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Арбитраж суди кўпчилик овоз билан қарор қабул қилади ва унинг қарорлари ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун ҳам мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг суд аъзоси ва вакиллари учун сарфланадиган харажатларни тўлайди. Арбитраж судининг Раиси учун сарфланадиган ва бошқа чиқимларни эса Аҳдлашувчи Томонлар тенг тарзда қоплайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Арбитраж суди ўз тартиб-қоидаларини мустақил равишда белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Бошқа қоидаларни қўллаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар масала, ҳам ушбу Битим билан, ҳам иккала Аҳдлашувчи Томон имзолаган бошқа халқаро битим билан, ёки халқаро ҳуқуқнинг умумий қоидалари билан ҳал этиладиган бўлса, Аҳдлашувчи Томон ва унинг инвесторларига нисбатан энг қулай қоидалар қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар бир Аҳдлашувчи Томон, ўзининг қонунлари ва меъёрий ҳужжатларига ёки бошқа қоидаларга ёхуд махсус контрактларга ёки инвестицион рухсатномалар ёки инвестицион шартномага мувофиқ, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари учун яратган режим, ушбу Битимда кўзда тутилгандан кўра янада қулайроқ бўлса, энг қулай режим қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Башарти, инвестициялар амалга оширилган санадан сўнг, ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида инвестициялар борасида мавжуд бўлган ҳимоя шартларида ҳар қандай оғирлаштирувчи ҳолат юз берса, миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ бўйича қайта қабул қилинган ҳуқуқлар қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Битимнинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим, иккала Аҳдлашувчи Томон битимнинг кучга кириши учун ўзларининг тегишли ички тартиботлари тугалланганлиги тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда хабардор қилган санадан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Тузатишлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битим қоидаларига киритиладиган тузатишлар хусусида келишишлари мумкин. Бундай тузатишлар Аҳдлашувчи Томонлар тузатишларнинг кучга кириши юзасидан ўзларининг тегишли ички тартиботлари тугалланганлиги тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда хабардор қилган санадан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда
Битимнинг жорий муддати ва
ҳаракатдан тўхтатилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим, 12-моддага мувофиқ, хабарнома санасидан бошлаб 10 йил мобайнида амалда жорий бўлади ва шу вақтдан бошлаб, Аҳдлашувчи Томонлардан бири Битим ҳаракатдан тўхтатиладиган санадан камида 1 йил аввал ўзининг битимдан чиқиши тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирмаса, у кейинги 5 йиллик давр ичида ўз кучида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар инвестициялар Битим ҳаракатдан тўхтатилган кунга қадар амалга оширилган бўлса, ушбу модданинг 1 параграфида кўзда тутилганидек, 111 моддаларнинг қоидалари юқорида қайд этилган санадан кейинги 5 йил мобайнида кучга эга ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида 1997 йил 17 сентябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, итальян ва инглиз тилларида тузилди, бунда ҳамма матнлар бир хил кучга эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда, инглиз тилидаги матн устун кучга эга ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПРОТОКОЛ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида Битимни имзолашда, Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлган қуйидаги изоҳлар хусусида ҳам келишиб олдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Инвестициялар билан боғлиқ фаолият
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битимнинг қоидалари инвестициялар билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларига ҳам татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фаолиятнинг ушбу турлари, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
компаниялар, тармоқлар, агентликлар, офислар, заводлар ёки тижорат фаолиятини амалга ошираётган бошқа муассасаларни ташкил этиш, назорат қилиш, бошқариш, қўллаб-қувватлаш ва тасарруф этиш; контрактлар тузиш ва уларни бажариш; барча турдаги мулкларни, шу жумладан интеллектуал мулкларни сотиб олиш, ҳимоялаш ва тасарруф этиш, улардан фойдаланиш; фондларни ўзлаштириш; акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш, чиқариш ва сотиш; ҳамда импорт қилиш учун валюта сотиб олиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2-моддага доир
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Аҳдлашувчи Томон (ёки унинг ваколатхоналари ёхуд органлари), унинг ҳудудида миллий манфаатлар йўлида инвестицияларни амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари билан шундай инвестициялар билан боғлиқ бўлган муайян ҳуқуқий шартларни белгилаб берувчи инвестицион шартнома тузиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон, ҳуқуқларни топшириш ёки маҳсулотларни ички ва халқаро бозорда сотишда ҳар қандай чекловлар белгилашни, ёки товарларнинг фақат мамлакат ичида сотилишини ёки шу сингари шартларни белгилашни назарда тутувчи инвестицияларни ташкил этиш, кенгайтириш ёки давом эттириш борасида ҳеч қандай шартларни белгиламайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон инвестициялар ва инвестицион шартномалар билан боғлиқ бўлган даъволарни қувватлаш ва ҳуқуқларни амалга ошириш борасида самарали воситалар билан таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Ушбу Битимга мувофиқ инвестициялар муносабати билан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ишлашга ваколатли бўлган ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари, қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ, ўзининг профессионал фаолиятини амалга ошириш учун мақбул меҳнат шароитларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, ўзининг қонунлари ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ, ўз ҳудуди бўйлаб ушбу Битим бўйича инвестицияларга тааллуқли бўлган фаолиятни амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаролари, уларнинг оила аъзоларининг келиши, мамлакатда бўлиши, ишлаши ва бир жойдан бошқа жойга кўчиши билан боғлиқ бўлган масалаларни имкон қадар мақбул тарзда ҳал этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) Бир Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари эгалик ёки назорат қиладиган юридик шахсларга, уларнинг ихтиёрига кўра, қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ фуқароликка мансублилигидан қатъи назар, юқори раҳбар ходимларни ишга ёллашга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 3-моддага доир
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хом ашё ва ишлов берилган материаллар, энергия, ёнилғи ва ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, сотиш ва уларни транспортировка қилиш билан боғлиқ бўлган барча фаолият турлари учун, шунингдек уларга тааллуқли бўлган ва ушбу Битим бўйича ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, инвестицион фаолият билан боғлиқ бўлган бошқарувнинг ҳар қандай бошқа усуллари учун, қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари ёки учинчи давлатнинг инвесторлари амалга оширадиган шу сингари фаолият турлари ва ташаббуслар учун яратиладиган режимдан кам бўлмаган қулай режим яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 5-моддага доир
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори томонидан амалга оширилаётган инвестицияларга нисбатан молия ресурсларини ёки инвестициялардан келган бошқа активларни тортиб олиш ёхуд худди шу инвестиция қийматига жиддий зарар етказиш каби ҳар қандай чора-тадбирларнинг, ҳамда шунга ўхшаш бошқа ҳар қандай чораларнинг қўлланилиши, 5-модданинг 1 параграфида кўзда тутилган чоралардан бири сифатида баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 9-моддага доир
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда (3) (б)га мувофиқ, арбитраж Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро савдо ҳуқуқи комиссияси (ЮНСИТРАЛ)нинг арбитраж қоидаларига, шунингдек қуйидаги талабларга мувофиқ амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Арбитраж суди уч арбитрдан таркиб топади; агар улар ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари бўлмаса, улар ҳар икки Аҳдлашувчи Томон билан дипломатик алоқаларда бўлган давлатларнинг фуқаролари ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Арбитрларни тайинлаш, зарурий ҳолларда ЮНСИТРАЛ қоидаларига мувофиқ Стокгольм Палатаси Арбитраж институтининг Раиси томонидан, унинг тайинлаш ваколатлари доирасида амалга оширилади. Агар иккала томон ўзга тарзда келишмаган бўлсалар, арбитраж Стокгольмда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўз қарорларини қабул қилишда, Арбитраж суди ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу Битим қоидаларини, шунингдек ҳар икки Аҳдлашувчи Томон эътироф этувчи халқаро ҳуқуқ принципларини қўллайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида арбитраж қарорларининг тан олиниши ва бажарилиши, томонлар қатнашчи ҳисобланган тааллуқли халқаро конвенцияларга мувофиқ, ўзларининг тегишли миллий қонунчиликлар билан тартибга солиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбуни тасдиқлаган ҳолда, ўзларининг тегишли Ҳукуматлари томонидан ваколатли этиб тайинланган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.