Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматлараро битимни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1997 йил 17 сентябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов Ўзбекистон Республикасининг ушбу Битимда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 29 октябрь,
489-сон