Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:
1. 1998 йил 24 июнда София шаҳрида қуйидаги имзоланганлар тасдиқлансин:
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Йўловчилар ва юкларни халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги Битим;
Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Транспорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ташқи ишлар вазири А.Х. Камиловга мазкур ҳужжатларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 14 август,
348-сон