24.06.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим
Дата вступления в силу
31.03.1999
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Болгария Республикаси ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан буён Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улар ўртасида ўзаро манфаатдорлик асосидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялари учун қулай шароитлар яратиш ва уларни сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш заруратини эътироф этиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Битим қоидаларига мувофиқ инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш ҳар икки давлатда ишчан ташаббускорликни ривожлантириш ва юксалтиришига кўмаклашишига қатъий ишонган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Умумий таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим мақсадлари учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Инвестициялар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвестори бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ инвестициялаган ҳар қандай активларни, хусусан қуйидаги кабиларни англатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) кўчар ва кўчмас мулклар, шунингдек гаров ва ипотека кўринишидаги реал таъминот каби исталган мулкий ҳуқуқлар ёки шу сингари бошқа ҳар қандай ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) компанияларнинг пайлари, акциялари, қимматбаҳо қоғозлари, облигациялари ва қарз мажбуриятлари ҳамда компанияда иштирок этишнинг бошқа ҳар қандай шакллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) пул маблағлари бўйича талабномалар ёки иқтисодий қийматга эга бўлган мажбуриятларни бажариш талабномалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) интеллектуал мулк ва саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, савдо маркалари, фирмавий номлар, саноат андозалари ва техник жараёнларга бўлган ҳуқуқлар, «гуд-вил», «ноу-хау» ва шу сингари бошқа ҳар қандай ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) хўжалик фаолияти юритиш учун қонунчиликка мувофиқ, ваколатли давлат органининг шартномаси ёки маъмурий ҳужжати асосида берилган ҳуқуқлар, шу жумладан табиий ресурсларни тадқиқ қилиш, қазиш, ишлов бериш ва улардан фойдаланиш учун концессиялар бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Активлар инвестицияланган ёки реинвестицияланган шаклда кейинчалик юз берадиган ҳеч қандай ўзгариш уларнинг инвестиция сифатидаги характерига таъсир кўрсатмайди, агар бундай ўзгариш ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Инвестор» атамаси ҳар бир Аҳдлашувчи Томонга нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ унинг фуқаролигига эга бўлган исталган жисмоний шахсни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган ёки таъсис этилган юридик шахс ёхуд ҳар қандай мустақил тузилмани англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Даромадлар» атамаси инвестициялар натижасида олинган барча суммаларни, аммо нафақат уларни, хусусан сармояларнинг ўсишидан келган фойда, дивидендлар, фоизлар, даромадларни, роялти, лицензион ва комиссион мукофотлар ҳамда бошқа қонуний даромадларни билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ҳудуд» атамаси ҳар бир Аҳдлашувчи Томонга нисбатан халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ тегишли давлат ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикцияни амалга оширадиган ҳудудни, шу жумладан ҳудудий денгиз, шунингдек континентал шелф ва махсус иқтисодий зонани англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини қувватлайди ва рағбатлантиради ҳамда ўз қонунчилигига мувофиқ бундай инвестицияларга рухсат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида инвестицион фаолиятни амалга ошираётган бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатга келиш ва вақтинча яшаш, ишлаш ҳамда шундай фаолият билан боғлиқ масалаларни ижобий тарзда ва ўз қонунчилигига мувофиқ ҳал этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида адолатли ва тенг ҳуқуқли режим яратилади ҳамда уларнинг тўла муҳофазаси таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар инвестициялардан олинган даромадлар реинвестицияланадиган бўлса, бу реинвестициялар ва уларнинг даромадлари худди дастлабки инвестициялар сингари ҳимояга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Миллий режим ва энг қулай режим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари амалга оширган инвестициялари учун ўз инвесторларининг инвестициялари учун ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари учун яратадиган режимдан кам бўлмаган энг қулай режим яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига уларнинг инвестицияларини қувватлаш, фойдаланиш ва бошқариш билан боғлиқ фаолият борасида ўз инвесторларига ёки исталган учинчи давлатнинг инвесторларига яратадиган режимдан кам бўлмаган энг қулай режим яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ миллий режимдан истисно қилиш ёки қувватлаш ҳуқуқини сақлаб қолади. Ҳар қандай янги истисно фақат шу истисно кучга киргандан сўнг амалга оширилган инвестицияларга нисбатан қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур модданинг қоидалари бир Аҳдлашувчи Томонни қуйидагилар туфайли исталган учинчи давлат инвесторларига яратилган ёки яратиладиган имтиёзларни бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига татбиқ этишга мажбурловчи омил сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ҳозирда мавжуд бўлган ёки келгусида ташкил этиладиган ҳар қандай божхона уюшмаси, эркин савдо зонаси, иқтисодий уюшма, минтақавий интеграцион иқтисодий битим ёки шу сингари халқаро битимлардаги иштирок, ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳар қандай халқаро битим ёхуд бутунлай ёки асосан солиққа тортиш тартиб-қоидаларини тартибга солиб борувчи бошқа халқаро битим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Экспроприация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида национализация қилинмайди, экспроприация қилинмайди ёки уларга нисбатан оқибат натижаси экспроприация қилиш ёки национализация қилишга ўхшаш (қуйида «экспроприация» деб юритилади) бошқа тадбирлар қўлланилмайди, амалдаги қонунларда белгиланган ҳолатларда ва бошқа усуллар билан қондирилиши мумкин бўлмаган давлат эҳтиёжлари туфайли жамоатчилик мақсадларида амалга ошириладиган чоралар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспроприация зарурий ҳуқуқий тартиботларга мувофиқ, нодискриминацион асосда ва кечиктирмаган ҳолда, айнан бир хил ва фойдали компенсация тўловлари билан бирга амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Компенсация, мусодара қилинаётган инвестицияларнинг экспроприация қилиш тўғрисидаги ҳужжат кучга кирган санада ёки экспроприация тўғрисидаги қарор барчага овоза қилинган санада (бундан аввал қандай ҳол юз берганлигига боғлиқ тарзда) бевосита равишда белгиланган қийматига мувофиқ бўлади ҳамда ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг валютани тартибга солиш қоидаларига мувофиқ равишда, экспроприация қилинган санадан бошлаб тўлов санасига қадар йиллик «LIBOR» ставкаси бўйича ҳисобланадиган, инвестициялар амалга оширилган тегишли эркин муомаладаги валютадаги фоизларни қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудидаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган ёки ўз ташкил этилган компаниянинг мол-мулкларини экспроприация қилса, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг пайлари ёхуд акцияларига нисбатан мазкур модданинг қоидалари татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Зарарларни қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги уруш, қуролли тўқнашув, фавқулодда ҳолат, исён, қўзғолон, фуқаролик тартибсизликлари ёхуд шу сингари воқеалар оқибатида зарар етказилган инвестицияларига бошқа Аҳдлашувчи Томон реституция, зарарларни қоплаш, товон ёки ўзга қиймат тўловлари борасида ана шу Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторларига ёки исталган учинчи давлат инвесторларига яратадиган режимдан кам бўлмаган қулай режим яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Пул ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига улар томонидан барча солиқ мажбуриятлари бажарилгандан сўнг инвестициялар ва улардан келган даромадларни эркин равишда ўтказишга рухсат беради. Бундай пул ўтказишлар хусусан қуйидаги кабиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) инвестицияларни қувватлаш ёки кўпайтириш учун мўлжалланган сармоялар ва қўшимча суммалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) инвестициялар натижасида олинган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) инвестицияларни бутунлай ёки қисман сотиш ёки тугатишдан олинган суммалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) заёмларни тўлаш, лицензион ва патент бадалларини тўлаш ҳамда инвестицияларни юритиш билан боғлиқ бўлган бошқа тўловлар учун зарур бўлган суммалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) 4 ва 5-моддаларга мувофиқ компенсациялар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялар муносабати билан ёлланган ва ишлашга рухсат берилган инвесторларининг соф иш ҳақи ва бошқа компенсациялари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Пул ўтказишлар асоссиз кечиктиришсиз, ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг валютани тартибга солиш қоидаларига мувофиқ белгиланган ва пул ўтказилаётган санада қўлланилаётган алмаштириш курси бўйича эркин муомаладаги валютада амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ, мазкур моддада қайд этилган барча пул ўтказишлар исталган учинчи давлат инвесторларининг пул ўтказиши учун яратилганидан кам бўлмаган қулай режимга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг валютаси ва бошқа давлатларнинг валютаси, тўлов ҳужжатлари ва қимматбаҳо қоғозларини келтириш ва олиб кетиш ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ тартибга солиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Суброгация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири, ёки унинг ваколатли органи ўзининг исталган инвесторига бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялар муносабати билан тузилган кафолат ёки суғурта шартномаси асосида тўловларни амалга оширган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томон:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳуқуқларнинг, ҳам қонунчиликка мувофиқ, ҳам шу мамлакатдаги қонуний битимларга асосан инвесторнинг ҳар қандай ҳуқуқлари ёки талаблари юқорида қайд этилган Аҳдлашувчи Томонга ёхуд унинг ваколатли органига ўтишини, шунингдек
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) юқорида қайд этилган Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки унинг ваколатли органи суброгация туфайли бундай инвесторнинг ҳуқуқларини амалга ошириш ва талабларини даъво қилиш ҳамда инвестициялар билан боғлиқ мажбуриятларни ўз зиммасига олиш ҳуқуқига эга эканлигини эътироф этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Суброгацияланган ҳуқуқлар ёки талаблар инвесторнинг дастлабки ҳуқуқлари ва талабларидан ортиқ бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Маслаҳатлашишлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимни талқин қилиш ва қўллашга боғлиқ барча масалалар юзасидан маслаҳатлашишлар ўтказишни таклиф қилиши мумкин. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай маслаҳатлашишларни ўтказиш учун зарур чораларни кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги мазкур Битимни талқин қилиш ва қўллашга тааллуқли ҳар қандай низолар, имкониятга кўра дипломатик каналлар орқали Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида маслаҳатлашишлар ва музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар бошланган санадан кейинги олти ой мобайнида муросага келолмасалар, исталган Аҳдлашувчи Томоннинг талабига кўра низо Арбитраж Судига топширилади. Қайд этилган Арбитраж Суди ҳар бир ҳолат учун алоҳида тарзда (аd hoc) ва уч кишидан иборат бўлади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан арбитр тайинлайди. Бу икки арбитр иккала Аҳдлашувчи Томоннинг давлатлари билан дипломатик муносабатларда бўлган учинчи давлат фуқаросини сайлайди ва ҳар икки Аҳдлашувчи Томон маъқуллагандан сўнг у Суд Раиси этиб тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳеч қайсиси арбитраж тўғрисидаги илтимоснома олинган кундан бошлаб икки ой мобайнида ўз арбитрини тайинламаса, исталган Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинловларни амалга ошириш учун БМТ Халқаро Суди Президентини таклиф этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар иккала арбитр ўзлари тайинланган кундан бошлаб икки ой мобайнида раис сайлаш хусусида бир қарорга келолмаса, исталган Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинловларни амалга ошириш хусусида БМТ Халқаро Суди Раисига мурожаат этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Башарти, мазкур модданинг 3- ва 4-бандларида қайд этилган ҳолларда БМТ Халқаро Суди Президенти бундай вазифани бажаролмаса ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Вице-Президент таклиф этилади, агар у ҳам Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки бошқа сабабларга кўра мазкур вазифани бажаролмаса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайсисининг фуқароси бўлмаган, БМТ Халқаро Судининг лавозими юқорироқ бўлган аъзоси таклиф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Арбитраж Суди ўз қарорларини ушбу Битимнинг қоидалари асосида, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва меъёрларига мувофиқ қабул қилади. Арбитраж Суди қарор қабул қилишдан аввал ўз ишининг исталган босқичида Аҳдлашувчи Томонларга низони дўстона тарзда ҳал этишни таклиф этиши мумкин. Агар Аҳдлашувчи Томонлар шундай қарорга келсалар, бундан аввалги қоидалар низони ҳал этишга тўсқинлик қилолмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги бошқа келишувларни бузмаган ҳолда, Арбитраж Суди ўз тартиб-қоидаларини белгилайди. Суд ўз қарорларини кўпчилик овоз билан қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз Суд аъзоси ва ўзининг арбитраж русумидаги иштироки учун сарфланадиган харажатларни тўлайди. Раис учун сарфланадиган ва бошқа чиқимларни Аҳдлашувчи Томонлар тенг тарзда тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Суд қарорлари ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун ҳам якуний ва мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Аҳдлашувчи Томон билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори билан бошқа Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги инвестор инвестицияларига доир, шу жумладан қоплаш суммаларига тааллуқли бўлган низолар имкон қадар музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар бундай низо исталган Аҳдлашувчи Томон уни музокаралар йўли билан ҳал этиш тўғрисида сўраган вақтдан бошлаб олти ой мобайнида ҳал этилмаса, инвестор уни низода томон ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига топшириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимнинг 4, 5, 6 ва 7-моддалари асосидаги низолар юзага келган ҳолларда, инвестор арбитраж йўли билан ҳал этиш учун низони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро Савдо Ҳуқуқи бўйича Комиссиясининг Арбитраж Регламенти (UNCITRAL)да мувофиқ аd hoс Арбитраж Судига ёки, агар ҳар икки Аҳдлашувчи Томон ҳам Вашингтонда 1965 йилнинг 18 мартида имзоланган Давлатлар ва Бошқа Давлатларнинг Фуқаролари ўртасидаги Инвестицион Низоларни Ҳал Этиш Тартиби тўғрисидаги очиқ Конвенция (ICSID)да томон ҳисобланса, Инвестицион низоларни ҳал этувчи Халқаро Марказга топшириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Арбитраж суди ўз қарорларини низода томон ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилиги, мазкур Битим қоидалари, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва меъёрлари асосида қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Арбитраж қарори низодаги иккала Томон учун ҳам якуний ҳамда мажбурий ҳисобланади ва низода томон ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ ижро этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Низодаги ҳар бир томон ўзи тайинлаган Суд аъзосининг фаолияти ва ўзининг иштироки учун арбитраж жараёнида сарфланадиган харажатларни тўлайди. Арбитраж жараёни учун сарфланадиган бошқа барча чиқимларни низодаги томонлар тенг тарзда тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Битимни қўллаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ мазкур Битим кучга кирган санагача ва ундан сўнг амалга оширилганлигидан қатъи назар, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари амалга оширган инвестицияларига нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Битим фақат Битим кучга киргандан сўнг юзага келган инвестицион низоларга нисбатан қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма равишдаги келишувига биноан, ушбу Битимнинг кучга кириши хусусида 13-модданинг 1-бандида қайд этилган тартиботларга риоя қилган ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Битимнинг кучга кириши, амал қилиш муддати ва фаолиятининг тўхтатилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимнинг кучга кириши хусусида ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилигида кўзда тутилган тегишли тартиботлар бажарилганлиги тўғрисидаги ноталарини алмашлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги нота олинган санадан кейинги ўттизинчи кун мазкур Битим кучга кирган сана ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битим ўн йил мобайнида амал қилади. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бири тегишли муддат тугашидан ўн икки ой аввал мазкур Битимни ҳаракатдан тўхтатиш хусусидаги ўз ниятини бошқа Аҳдлашувчи Томонга ёзма равишда маълум қилмаса, Битимнинг амал қилиш муддати ўз-ўзидан навбатдаги беш йиллик даврларга узайтириб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Битим бекор қилинган ҳолда, 1 — 11-моддаларнинг қоидалари ушбу Битим ҳаракатдан тўхтатилган кунга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан кейинги ўн йиллик давр мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим София шаҳрида, 1998 йил 24 июнда икки асл нусхада, ўзбек, болгар ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Битимни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келса, рус тилидаги матн устун кучга эга ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)