08.05.2013 йилдаги 124-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.05.2013 йилдаги 124-сон
Дата вступления в силу
20.05.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2021
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарорига асосан 2020 йилнинг 1 сентябридан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 230-модда)

Таълим босқичи

Битирувчилар

Умумевропа халқаро стандарти даражалари

Даража номланиши

Умумий ўрта таълим

Бошланғич синф (4-синф) битирувчилари

А 1

Чет тилини ўрганишнинг бошланғич даражаси

9-синф битирувчилари

А 2

Чет тилини ўрганишнинг таянч даражаси

Чет тиллар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари

А 2+

Чет тилини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими

Чет тилларга ихтисослашмаган академик лицейлар битирувчилари

В 1

Чет тилини ўрганишнинг мустақил бошланғич даражаси

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари

Чет тилларга ихтисослашган академик лицейлар битирувчилари (иккинчи чет тили)

Чет тилларга ихтисослашган академик лицейлар битирувчилари

В 1+

Чет тилини ўрганишнинг кучайтирилган мустақил бошланғич даражаси

Олий таълим

Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлмаган факультетлари бакалавриат босқичи битирувчилари

В 2

Чет тилини ўрганишнинг мустақил мулоқот даражаси

Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлмаган факультетлари магистратура босқичи битирувчилари

Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлган факультетлари бакалавриат босқичи битирувчилари (иккинчи чет тили)

Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлган факультетлари бакалавриат босқичи битирувчилари

С1

Чет тилини ўрганишнинг эркин мулоқот даражаси

Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлган факультетлари магистратура босқичи битирувчилари

Компетенциялар

Таълим мазмуни

Мавзулар

Кундалик ҳаётга оид мавзулар (шахсий маълумот, оила ҳақида маълумот, бўш вақтни ўтказиш ва ҳоказолар).
Ижтимоий ҳаётга оид мавзулар (атроф-муҳит билан ижтимоий алоқалар).
Таълимга оид мавзулар (мактаб, ўқиш ва ўқитиш, мактабдаги фанлар ва ҳоказолар).
Ижтимоий-маданий мавзулар (Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар маданиятларини қиёслаш ва таққослаш).

Лингвистик компетенция

Нутқий компетенция

Тинглаб тушунишТинглаш учун мўлжалланган матнлар.
Дарсга оид кўрсатмалар ва ўқитувчи нутқи.
Эртаклар ва ҳикоялар.
Ўрганилаётган тил соҳибининг тасмага ёзилган нутқи (қўшиқлар, шеърлар, диалоглар ва бошқалар).
ГапиришДиалогик нутқ.
Саломлашиш.
Ўзини таништириш.
Миннатдорчилик билдириш.
Илтимос қилиш.
Маълумот олиш ва бериш.
Узр сўраш.
Табриклаш.
Таклиф этиш ва таклифни қабул қилиш/рад этиш.

Монологик нутқ.
Воқеа-ҳодиса ёки тажрибани содда баён қилиш.
Қисқа ҳикояларни гапириб бериш.
Ёшига мос мавзуда содда ва кичик тақдимотлар қилиш.
ЎқишФақат ўзлаштирилган тил материалидан ташкил топган қисқа матнлар.
Таркибида маъносини тахмин қила олиш мумкин бўлган баъзи янги сўзлардан иборат содда матнлар.
Муайян маълумотни қидириб топиш.
Бўш вақтда содда ҳикоялар ва шеърлар ўқиш.
ЁзишҲуснихат, орфография.
Содда хабарномалар ёзиш (табриклар, эслатмалар, хатлар ва бошқалар).
Содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдириш.
Тил компетенцияси

Графика ва орфография

Алифбонинг барча ҳарфлари, ҳарфларнинг асосий комбинациялари, товуш ва ҳарфлар мутаносиблиги; ҳарфларни ўқиш ва ёзишнинг асосий қоидалари.

Фонетик компетенцияТовушларни гапда ва якка ҳолда эшитганда фарқлай олиш.
Асосий коммуникатив гап турларига (дарак, сўроқ, буйруқ гап) мос равишда ритм ва интонациядан тўғри фойдалана олиш.
Тилнинг асосий барча товушларини, гапириш кўникмасини ривожлантириш билан бирга нутқда ишлата олиш.
Лексик компетенцияМавзуга оид сўзларни содда матнларда тўғри ишлата олиш.
Сўзнинг ясалиши (аффиксация усули ва сўзларнинг қўшилиши), бошқа тиллардан ўзлашган сўзлар (байналминал сўзлар) ҳақида дастлабки тушунчага эга бўлиш.
Грамматик компетенцияСўз туркумлари.
Синтаксиснинг асосий қоидалари.
Ҳозирги ва ўтган замон феъл шакллари ва ҳоказо.

Социолингвистик
компетенция

Синф дискурси ҳамда кундалик ҳаётдаги вазиятлардаги содда мулоқот моделларини ўрганиш.
Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар маданияти ҳақида асосий маданиятлараро маълумотларга эга бўлиш (масалан, фестиваллар ва анъаналар ҳақида).

Прагматик компетенция

Маълум бир нарсани тушунмаган ҳолатларда қайта сўрай олиш.

Компетенциялар

Билиш ва қўллай олиш

Лингвистик компетенция

Нутқий компетенция

Тинглаб тушуниш

Содда йўриқномаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади.
Содда саволлар ва гапларни тушуна олади.
Содда шеърлар, ҳикоялар, қўшиқларни тушуна олади.
Таниш контекстларда содда аутентик нутқни тушуна олади.
ГапиришДиалог.
Маълумот сўрай ва маълумот бера олади.
Ёрдам сўраб мурожаат қила олади.
Содда савол-жавоб қила олади.
Монолог.
Яшаш жойи, оила, дўстлари ва танишлари ҳақида гапира олади.
Ўзини таништира олади, ёқтирган ва ёқтирмаган нарсалари ҳақида гапира олади.
Таниш мавзуда жуда қисқа тақдимотлар қила олади.
ЎқишТаниш мавзуларда маълумот берувчи матнларнинг асосий мазмунини тушуна олади.
Жой ёки инсонлар тасвирланган қисқача матнни (зарур ҳолларда кўргазмалардан фойдаланган ҳолда) тушуна олади.
Содда хабарларни, масалан оддий хатлар, электрон хатларни тушуна олади.
Содда ёзма йўриқнома ёки кўрсатмаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади.
ЁзишШахсий содда хабарларни (табриклар, қайдлар, электрон хатлар) ёза олади.
Шахсий маълумотлар (исм-шариф, яшаш манзили ва ҳоказо) билан содда анкетани тўлдира олади.
Содда шеър ва ҳикоялар ёза олади.
Тил компетенцияси

Фонетик компетенция

Чет тилининг барча товушларини аниқ талаффуз эта олади.
Сўз ва гап урғусини тўғри қўя олади.
Коммуникатив вазиятларда интонация моделларини фарқлай билади ва улардан фойдалана олади.
Лексик компетенцияЎзлаштирилган лексик воситаларни контекст (матн)да қўллай олади.
Мавзуга оид содда сўзларни коммуникатив вазиятларда қўллай олади.
Баъзи байналминал сўзлар ва турдош сўзларни фарқлай олади ҳамда уларни қўллай олади.
Грамматик компетенцияКоммуникатив вазиятларда содда грамматик ва синтактик тузилмаларни қўллай олади.
Сўз ва сўз бирикмаларини «ва» боғловчиси билан боғлай олади.
Феъл шакллари ва содда пайт равишдошларидан фойдаланган ҳолда гапларни тўғри баён қилади ва ҳикоялар ҳамда воқеаларни тўғри кетма-кетликда таърифлай олади.

Компетенциялар

Таълим мазмуни
Мавзулар

Кундалик ҳаётга оид мавзулар (шахсий маълумот, оила ҳақида маълумот, бўш вақтни ўтказиш ва ҳоказо).
Ижтимоий ҳаётга оид мавзулар (атроф-муҳит билан ижтимоий алоқалар).
Таълимга оид мавзулар (мактаб, ўқиш ва ўқитиш, мактабдаги фанлар ва ҳоказо).
Маданиятга оид мавзулар (Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар тарихи, маданияти ва географияси).

Лингвистик компетенцияНутқий компетенцияТинглаб тушунишТинглаб тушуниш.
Дарсга оид кўрсатмалар ва ўқитувчи нутқи.
Ҳикоялар, об-ҳаво маълумотлари, эълонлар, ТВ ва радио дастурлар.
Ўрганилаётган тил соҳибининг тасмага ёзилган нутқи (қўшиқлар, шеърлар, диалоглар ва бошқалар).
Ривожлантириладиган билим, кўникма ва малакалар: асосий мазмунини тушуниш учун тинглаш; тўлиқ батафсил тушуниш учун тинглаш; муайян масалалар ёки маълумотлар учун тинглаш.
ГапиришДиалогик нутқ.
Расмий ва норасмий саломлашиш.
Ўзини таништириш.
Рози бўлиш ва рад этиш.
Гапни такрорлаш ва аниқлаштиришни илтимос қилиш.
Маълумот олиш ва бериш.
Табриклаш.
Таклиф этиш ва таклифни қабул қилиш/рад этиш.

Монолог нутқ.
Воқеа ёки тажрибани содда баён қилиш.
Қисқа ҳикояни гапириб бериш.
Ёшига мос мавзуда содда ва қисқа тақдимот қилиш.
Ўрганилаётган чет тили материали асосида қисқа ҳисобот бериш.
ЎқишЎрганилган ва ўрганилаётган тил материалидан ташкил топган қисқа матнларни ўқиш.
Таркибида маъносини тахмин қила олиш мумкин бўлган баъзи янги сўзлардан иборат бадиий ва медиа матнларни ўқиш.
Қисқа хабарлардан иборат содда хатларни ўқиш.
Дарсдан бўш вақтларида содда ҳикоялар ва шеърларни ўқиш.
Ривожлантириладиган билим, кўникма ва малакалар: чет тилидаги материалларнинг умумий мазмунини тушуниш, айрим маълумотларни олиш, тафсилотларни тушуниш ва йўналишни аниқлаш учун ўқиш (белгилар, ёрлиқлар ва ҳоказо).
ЁзишШахсий хатлар (қисқа хабарлар, табриклар, эслатмалар, хатлар ва ҳоказолар)ни ёзиш.
Содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдириш.
Тил компетенциясиГрафика ва орфографияПунктуация ва орфография қоидаларини ўрганишни такомиллаштириш.
Фонетик компетенцияТовушларни гапда ва якка ҳолда тинглаганда фарқлай олиш.
Коммуникатив вазиятларда гапнинг коммуникатив турлари (дарак, сўроқ, буйруқ гап)га мос равишда ритм ва интонациядан тўғри фойдаланиш.
Тил товушларини, гапириш кўникмасини ривожлантириш билан бирга нутқда ишлатишни машқ қилиш.
Лексик компетенцияМавзуга оид сўзларни оддий матнда тўғри ишлата олиш.
Сўз тузилиши (қўшма сўзлар ва аффиксация), бошқа тиллардан кириб келган сўзлар (байналминал сўзлар) ҳақида илк тушунчаларни шакллантириш.
Грамматик компетенцияСўз туркумлари.
Синтаксиснинг асосий қоидалари.
Феълнинг ҳозирги, ўтган ва келаси замон шакллари.
Аниқ ва мажҳул нисбат.
Бошқалар.
Социолингвистик компетенция

Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар халқлари маданияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш ҳамда баъзи масалаларнинг тилга боғлиқлигини англаш, масалан, саломлашиш одати, мурожаат шакллари, хушмуомалаликнинг асосий меъёрлари ва ҳоказо.
Ижтимоий вазиятларда имо-ишоранинг аҳамияти.

Прагматик компетенция

Таниш вазиятларда керакли тил воситаларини танлаш.
Оддий вазиятларда оғзаки ва ёзма нутқда фикрларни узвий ифода эта олиш.

КомпетенцияБилиш ва қўллай олиш
Лингвистик компетенцияНутқий компетенцияТинглаб тушунишА2
Ўз эҳтиёжлари ва қизиқишларига бевосита боғлиқ бўлган гап ва ибораларни тушуна олади.
Бирор ерга бориш бўйича содда йўриқномаларни тушуна олади.
Содда хабарлар ва эълонлардаги асосий маъноларни тушуна олади.
А2+
Кундалик мавзулардаги тасмага ёзилган парчалардан муҳим маълумотларни тушуна олади.
Муҳокама этилаётган масаланинг асосий мавзусини аниқлай олади.
Гапириш

Диалог.
А2

Тўғри маълумот ола билади ва бера олади.
Саломлаша олади ва мурожаат қила олади.
Таклиф, тавсия қила олади ва таклифга жавоб бера олади, узр сўрашнинг содда кундалик шаклларини ишлата олади.
Қисқа мулоқотда иштирок эта олади.
Содда иборалардан фойдаланиб таниш мавзуда ўз фикрини ифода эта олади.
Содда юмушлар (масалан чипталар сотиб олиш, харид қилиш, ошхонада таом буюра олиш)ни амалга ошира олади.
Тушунмаганлигини билдира олади.
А2+
Оммавий вазиятларда одамлар билан мулоқотга кириша олади.
Қисқа суҳбатларда ўз режалари ҳақида муаммосиз иштирок эта олади (масалан, кечқурун ёки дам олиш кунлари режалари бўйича).
Кундалик ҳаётга оид ўзи қизиққан ёки ўзига бевосита алоқадор мавзуларда қисқа суҳбатларда иштирок эта олади.
Олдиндан режалаштирилган кундалик суҳбатларда маълум таниш мавзуларда савол-жавоб қила олади, фикр ва маълумот алмаша олади.
Бошқалар фикрига қўшилиш ёки қўшилмасликни ифодалай олади.
Чет тилида маълумот, йўриқномалар ва бошқалар юзасидан тегишли жавобларни қайтара олади (масалан кўчада ўрганилаётган тил соҳиби бўлган сўзлашувчи мурожаат қилганда).

Монолог.
А2
Одамлар, яшаш ёки иш жойи шароитлари, кундалик ишлар, ёқтирган/ёқтирмаган нарсалар ва бошқаларни содда қилиб тасвирлай олади ёки тақдимот қила олади.
Содда иборалар билан одамлар, жойлар ва буюмларни тасвирлай олади.
А2+
Таниш мавзуда қисқа тақдимот қила олади.
Нимани ёқтириши ёки ёқтирмаслигини тушунтира олади.
Тадбир ёки воқеа-ҳодиса ҳақида қисқа маълумот бера олади.
Режалар, тадбирлар, одатлар ва тажрибаларни тасвирлай олади.
Содда иборалар билан предметлар ва ўзига тегишли нарсаларни қиёслай олади.

Ўқиш

А2
Жуда қисқа содда аутентик ва ярим-аутентик матнларни тушуна олади.
Қисқа шахсий содда хабарлар ва хатларни тушуна олади.
Жамоат жойларидаги умумий белгилар ва эълонларни тушуна олади.
Содда ёзма кўрсатмаларни тушуна олади.
Рўйхатлар, веб сайтлар, қўлланмалар ва бошқалардаги махсус маълумотларни қидириб топа олади.
А2+
Стандарт хатларнинг асосий турларини тушуна олади (масалан, тасдиқлаш хати каби).
Оммавий ахборот воситаларида чоп этилган қисқа хабар ва кичик мақолаларни тушуна олади.
Товарлар ва асбоб-ускуналарни ишлатиш бўйича йўриқномаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади.
Фактларга асосланган матнларда, масалан брошюралар, рекламалар, газета эълонларидан махсус маълумотларни топа олади.
Баъзи нотаниш сўзларнинг маъносини контекстга қараб аниқлай олади.

Ёзиш

А2
Содда қисқа хат ва хабарлар ёза олади (масалан, миннатдорчилик билдириш, узр сўраш хатлари).
Анкетани турли шахсий маълумотлар билан тўлдира олади (исм-шарифи, манзили, телефон рақами, миллати, ота-онаси билан уланиш ҳақида маълумотлар ва ҳоказо).
Кундалик турмуш ҳақида ёза олади.
Содда биография ёза олади.
Содда шеърлар ёза олади.
А2+
Тадбирлар ва шахсий тажрибаларни тасвирлаб ёза олади.
Оғзаки хабарни тушунарли қилиб ёза олади.

Тил компетенциясиФонетик компетенция

Чет тилининг барча товушларини аниқ талаффуз қила олади.
Сўз ва гап урғусидан тўғри фойдалана олади.
Коммуникатив вазиятларда интонация моделларидан тўғри фойдалана олади ва уларни фарқлай олади.

Лексик компетенция

Ўзлаштирилган лексик бирликларни контекстда қўллай олади.
Мавзуга оид содда сўзларни коммуникатив вазиятларда қўллай олади.
Баъзи байналминал ва ўзлашган сўзларни таний олади ва уларни қўллай олади.
Сўз ясашнинг турли йўлларини фарқлай олади (қўшма сўзлар, префикслар ва суффикслар).

Грамматик компетенция

Коммуникатив вазиятларда асосий грамматик ва синтактик тузилмаларни қўллай олади.
Сўз бирикмалари ва қўшма гапларни «аммо», «ва», «чунки» каби содда боғловчилар билан боғлай олади.
Феъл шакллари ва содда пайт равишларидан фойдаланган ҳолда баён қилиш ва ҳикояларни гапириб беришда воқеаларни тўғри кетма-кетликда ифодалай олади.

Компетенциялар

Таълим мазмуни

Мавзулар

Кундалик ҳаётга оид мавзулар (шахсий маълумот, оила ҳақида маълумот, бўш вақтни ўтказиш ва ҳоказо).
Ижтимоий ҳаётга доир мавзулар.
Таълимга оид мавзулар (коллежда ўқитиладиган фанларга оид мавзулар).
Касбга йўналтирилган мавзулар.
Ижтимоий-маданий мавзулар (Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатларнинг касбга доир соҳалардаги маданиятнинг ўхшаш ва фарқли томонлари ҳақида тасаввур).

Лингвистик компетенцияНутқий компетенцияТинглаб тушунишКасбга оид ихтисослашган аутентик ва ярим аутентик дискурслар.
Ўрганилаётган чет тилининг турли вариантлари (акцентлар).
Долзарб мавзулардаги содда радио ва теледастурлар.
Шахсий қизиқиш ва касб-ҳунарга оид содда дастурлар.
Ривожлантириладиган кўникмалар: чет тилидаги материалларнинг асосий мазмунини тушуниш, тўлиқ батафсил тушуниш ва муайян маълумотлар олиш учун тинглаш.
Гапириш

Диалог.
Учрашув ва саломлашиш.
Ўзини таништириш.
Илтимос билан мурожаат этиш.
Маълумот олиш ва бериш.
Муаммоларни ҳал қилиш.
Норасмий муҳокамаларда иштирок этиш.
Таклиф этиш ва таклифни қабул қилиш/рад этиш.
Қизиқарли мавзуларни муҳокама қилишда ўзининг шахсий қарашлари ва фикрларини билдириш.
Ишонч, фикр, розилик ва рад қилишни хушмуомалалик билан ифодалаш.
Ўзгалар фикрини қисқача шарҳлаш.
Ҳис-туйғуларни ифодалаш ва уларга жавоб қайтариш.

Монолог.
Ижтимоий ва касб-ҳунарга оид соҳалардаги тадбир, тажриба ва режани тасвирлаш.
Ихтисослик мавзусида тақдимот қилиш.

Ўқиш

Фаол тил материалидан ташкил топган касб-ҳунарга оид содда матнларни ўқиб тушуниш.
Хат, электрон хат, брошюра, қўлланма ҳамда қисқа расмий ҳужжатларни ўқиш.
Касб-ҳунарга оид аутентик матнларни жадал (интенсив) ўқиб, тўлиқ тушуниш.
Оммабоп материалларни ўқиш (газета, қисқа ҳикоя, шахсий ва электрон хатлар).
Ривожлантириладиган кўникмалар: чет тилидаги материалларнинг умумий мазмунини тушуниш, айрим маълумотларни олиш, тафсилотларни тушуниш ва йўналишни аниқлаш учун ўқиш (белгилар, кўрсаткичлар ва ҳоказо).

Ёзиш

Содда иш ҳужжатлари (хатлар ва электрон хатлар, ҳисоботлар, режалар, хизмат кўрсатишни таклиф этиш хатлари, резюме, йўлланма хатлар, анкета шакллари ва ҳоказолар).
Шахсий ёзишмалар (хат, электрон хат ва қисқа хабарлар).

Тил компетенциясиФонетик компетенция

Сўз, якка ибора ва дискурсни аниқ талаффуз қилиш устида ишлаш.
Ритм ва интонациядан фойдаланиш (дарак, сўроқ, бўлишсиз, буйруқ гаплар); гапни маъноли бўлакларга ажратиш.
Чет тилининг асосий вариантларини фарқлаш.

Лексик компетенция

Касб-ҳунарга йўналтирилган луғат бойлигини ошириш.
Лексикани касб-ҳунарга оид контекстда тўғри қўллаш.

Грамматик компетенция

Аввалги даражаларда ўзлаштирилган грамматик материални оммавий ва касб-ҳунарга оид контекстларда етарли даражада тўғри қўллаш (феъл замонлари, модал сўзлар, сифат ва равишнинг қиёсий даражалари, детерминантив сўзлар, предлоглар ва ҳоказо).

Социолингвистик компетенция

Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар халқлари маданиятлари ҳақида асосий тасаввурга эга бўлиш ҳамда баъзи масалаларнинг тилга боғлиқлигини англаш (масалан, саломлашиш одоби, мурожаат шакллари, хушмуомалаликнинг асосий нутқий меъёрлари ва ҳоказо).
Турли маданиятларда мулоқотнинг новербал элементлари устида ишлашни давом эттириш: имо-ишоралар, новербал сигналлар ва ҳоказо.
Она тили ва чет тилида хат ва хабарлар ёзиш қоидаларининг хусусиятлари.

Прагматик компетенция

Тақдимот қилиш кўникмаларини ривожлантириш.
Оғзаки ва ёзма дискурсда фикрларни бир-бирига тўғри боғлаш.
Турли ижтимоий ва касб-ҳунарга оид вазиятларда зарур бўладиган баъзи тил воситалари, расмиятчилик даражалари ҳақида дастлабки тасаввурга эга бўлиш.
Сўзловчини гапини бўлиш, аниқлик киритиш, нутқни секинлаштиришга ундаш ва бошқа стратегиялар.

Компетенциялар

Билиш ва қўллай олиш

Лингвистик компетенция

Нутқий компетенция

Тинглаб тушуниш

Оммабоп таниш мавзулардаги аниқ норматив нутқнинг асосий маъноларини тушуна олади.
Касб-ҳунарга оид мавзулардаги аниқ норматив нутқнинг асосий маъноларини тушуна олади.
Шахсий қизиқиш ёки касбга оид кундалик воқеалар ва дастурлар ҳақидаги телерадио янгиликлар секин, бироқ равон гапирилганда уларнинг асосий мазмуни ва ғоясини тушуна олади.
Батафсил ёзишга йўриқномалар ёки кўрсатмаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади.
Таниш мавзудаги муҳокамага кириша олади.
ГапиришДиалог.
Саёҳат мобайнида ёки касбий соҳада вужудга келиши мумкин бўлган аксарият вазиятларда мулоқот қила олади.
Таниш, шахсий қизиқишларга оид ёки кундалик мавзуларда тайёргарликсиз суҳбатга кириша олади.
Ҳам оммабоп, ҳам касб-ҳунарга оид масалалар бўйича маълумот олади ва бера олади ҳамда фикр алмаша олади.
Кенг миқёсдаги ҳис-туйғулар ва ҳиссиётлар, масалан ғамгинлик, бахтиёрлик, дилхиралик, мамнуният, ҳайратланишни ифода қила олади ва уларга жавоб қайтара олади.
Мавзу бўйича суҳбат ёки муҳокамада қатнаша олади.
Саёҳат, харид, банк ва бошқа умумий кундалик ёки меҳнат фаолиятига оид вазиятлардаги юмушларни самарали уддалай олади.
Йўриқномалар ёки кўрсатмаларни тушуниб, уларга амал қила олади.
Расмий суҳбатда, масалан ишга жойлашиш ёки степендия олиш учун бўладиган суҳбатда олдиндан кутса бўладиган саволларга жавоб бера олади.
Юзма-юз мулоқотда ёки телефон орқали учрашув ёки тадбир вақти ва жойини режалаштира олади.
Касб-ҳунарга оид мавзудаги саволлар бера олади ва уларга жавоб қайтара олади.
Монолог.
Ихтисосликка оид ёки бошқа таниш мавзуларда қисқа, мантиқий фикрлар билан боғланган тақдимот қила олади.
Таниш вазиятлар ва мавзуларни содда тасвирлаб, улар ҳақида бевосита ахборот бера олади.
Воқеа-ҳодисалар ва тадбирлар тафсилотларини боғлай олади.
Орзу-умидлар, хоҳиш-истак ва режаларни тасвирлай олади.
Оммага эълон ёки тақдим қилиш жараёнида режалар ёки чора-тадбирларни тасвирлай олади.
Содда иборалар ёрдамида масала ёки далил ва сабабларни келтира олади.
Ўқиш

Ихтисослик соҳаларида фактларга асосланган мураккаб бўлмаган матнларни тўлиқ тушуна олади.
Кундалик ва асосий касб-ҳунарга оид ҳужжатлардаги, масалан, хабарлар, қисқа расмий ҳужжатлардаги тегишли маълумотларни топа олади ва тушуна олади.
Газета ва интернет матнлари ва бошқа манбалардаги тегишли фикрларни тушуна олади.
Асбоб-ускуналар ва қурилмаларни ишлатиш ва эксплуатация қилиш бўйича ёзма йўриқномаларни тушуниб, уларга амал қила олади.
Оммавий матнларни муҳокама қилишни назарда тутган ҳолда асосий фикрларини тушуна олади.

ЁзишШахсий ва касбий контекстларда қайдлар ва хабарлар ёзиб, уларнинг шошилинчлиги, муҳимлиги ёки зарурлигини ифодалай олади.
Стандарт форматга асосланган қисқа касбга оид ҳисоботлар ёза олади.
Меҳнат амалиёти тажрибасига оид оддий ҳисоботларни ёза олади.
Иш жойи билан боғлиқ масалалар ва вужудга келадиган вазиятлар бўйича оддий ҳисоботлар ёза олади.
Резюме ва тавсия хатларини ёза олади.
Тил компетенцияси

Фонетик компетенция

Тақдимотлар ва муҳокамаларда таъкидлаш мақсадида урғу ва интонациядан тўғри фойдалана олади.
Лексик компетенцияКасб-ҳунарга оид луғат бойлигидан фаол фойдалана олади.
Ўз соҳаларида кенг тарқалган халқаро ва турдош сўзларни танийди ва ишлата олади.
Ўз ихтисослиги доираси ва ундан ташқарида сўз тузилиши элементлари (қўшма сўзлар, префикслар, суффикслар, сўз ўзаги)ни танийди ва тушуна олади.
Грамматик компетенцияКоммуникатив мақсадларда зарур бўладиган чет тили грамматикасининг барча асосий элементларини таний олади ва улардан тўғри фойдалана олади.

Компетенциялар

Таълим мазмуни

МавзуларКундалик ҳаётга оид мавзулар (шахсий маълумот, оила ҳақида маълумот, бўш вақтни ўтказиш ва ҳоказо).
Ижтимоий мавзулар (атроф-муҳит билан кундалик турмуш ва касбга оид қизиқишлар бўйича ижтимоий алоқалар).
Таълимга оид мавзулар (таълим муассасалари, турли давлатлар таълим тизимини қиёслаш).
Ижтимоий-маданий мавзулар (Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар, масалан Буюк Британия, АҚШ, Германия ва Австрия маданиятларининг асосий ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлаш).
Касбга оид мавзулар: иқтисодиёт, бизнес, туризм ва таълим олиш мақсадлари учун махсус чет тили (мавзуга оид тил кўникмаларини шакллантириш, тақдимот қила олиш ва ҳоказо).
Лингвистик компетенция

Нутқий компетенция

Тинглаб тушуниш

Шахсий ва касбий қизиқишларга доир долзарб мавзулардаги радио ва теледастурларни тушуниш.
Ҳужжатли ва бадиий фильмларни тушуниш.
Аутентик ихтисослашган ёки касбга йўналтирилган дискурсларни тушуниш.
Ихтисослик ва оммабоп мавзулардаги маърузалар ва тақдимотларни тушуниш.
Ўрганилаётган чет тили вариантларини тушуниш.
Ўрганилаётган чет тилида суҳбатлар ва муҳокамаларни тушуниш.
Ривожлантириладиган кўникмалар: чет тили материалларининг асосий мазмунини тушуниш, тўлиқ батафсил тушуниш, муайян фикрлар ёки маълумотлар олиш учун тинглаш.
ГапиришДиалог.
Тайёрланган мавзуда суҳбатда иштирок этиш (интервью, маълумотни тўғрилигини текшириш ва тасдиқлаш).
Тайёрланмаган мавзуда суҳбатда иштирок этиш (ўрганилаётган чет тилида сўзлашадиган мамлакатларга саёҳат қилганда).
Кутилмаган вазиятдаги мулоқотда иштирок этиш.
Таниш мавзуларда ўз фикрини билдириш (китоблар, фильмлар, мусиқа хусусида).
Таниш ва камроқ таниш бўлган мавзуларда маълумот алмашиш.
Дебатларда иштирок этиш.
Нархини келишиш ва ҳоказо.

Монолог.
Таассуротлар, орзу-умидлар ва ниятларини ифода қилиш.
Ихтисослик мавзуларида тақдимот қилиш.
Ижтимоий ва касбга доир соҳаларда фикрлари ва режалари сабабларини келтириш ва тушунтириб бера олиш.
Китоб ва фильм мазмуни бўйича ўз таассуротларини тасвирлаш ва ҳикоя қилиш.
Ҳикоя ёки муҳокама мазмунини содда иборалар билан қисқача гапириб бериш.
ЎқишГазеталар, журналлар, даврий матбуот нашрларини.
Йўриқномалар, кўрсатмалар, буклет, брошюраларни.
Таркибида маъноси тахмин қилинадиган касбга оид баъзи терминлар бўлган матнларни.
Ривожлантириладиган кўникмалар: умумий мазмунни тушуниш учун ўқиш, айрим маълумотларни олиш учун ўқиш, тафсилотларни тушуниш учун ўқиш ва йўналишни аниқлаш учун ўқиш (белгилар, кўрсаткичлар ва ҳоказо).
ЁзишИш юритишга оид хатлар.
Иш юритиш ҳужжатлари (ариза, шартнома, резюме ва ҳоказо).
Ҳисоботлар.
Тақризлар.
Эссе ва бошқа ёзма топшириқ шакллари.
Лойиҳа иши ҳақида ҳисобот.
Тил компетенцияси

Фонетик компетенция

Касбга оид вазиятларда гапнинг коммуникатив турларига (дарак, сўроқ, бўлишсиз, буйруқ гап) мос равишда ритм ва интонацияни қўллаш.
Лексик компетенцияСўз ясалиши.
Полисемия.
Синонимлар, антонимлар ва омонимлар.
Касбга оид турғун бирикмалар.
Грамматик компетенцияАввалги даражада ўзлаштирилган грамматик материални оммавий ва касб-ҳунарга оид контекстларда тўғри ишлатиш (феъл замонлари, модал сўзлар, сифат ва равишнинг қиёсий даражалари, детерминантив сўзлар, предлоглар ва ҳоказо).
Социолингвистик компетенцияЎзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар халқлари маданиятлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш ҳамда баъзи масалаларнинг тилга боғлиқлигини англаш, масалан, саломлашиш одоби, мурожаат шакллари, асосий хушмуомалалик нормалари ва ҳоказо.
Турли маданиятларда мулоқотнинг новербал элементлари устида ишлашни давом эттириш: имо-ишора тили, новербал сигналлар ва ҳоказо.
Она тили билан солиштирилганда чет тилида хатлар ва хабарлар ёзиш қоидаларининг хусусиятлари.
Прагматик компетенцияТақдимот қилиш кўникмаларини ривожлантириш.
Оғзаки ва ёзма дискурсда фикрларни тўғри боғлаш.
Турли ижтимоий ва касб-ҳунарга оид вазиятларда зарур бўладиган баъзи тил воситалари, расмиятчилик даражалари ҳақида дастлабки тасаввурга эга бўлиш.
Сўзловчини гапига аралашиш, аниқлик киритиш секин гапиришга ундаш, уларни бошқача ифодалаш ва тўлдириш.

Компетенциялар

Билиш ва бажара олиш

Лингвистик компетенция

Нутқий компетенция

Тинглаб тушуниш

Ўз мутахассислиги доирасидаги яхши тузилган маъруза ёки суҳбатни тушуна олади.
Ўз қизиқишлари доирасидаги теле ёки радио дастурлар ва бошқа манбаларни тинглаб, асосий маълумотларни тушуна олади.
Шахсий қизиқиш, ўқиш ёки касбга оид соҳадаги оғзаки манбаларни тинглаб, ҳам асосий мазмуни, ҳам махсус маълумотларни англай олади.
Тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда унинг аксарият жиҳатларини тушуна олади.

Гапириш

Диалог.
Таниш кундалик ва бошқа умумий мавзуларда маълум даражада ўзида ишонч билан маълумот алмаша олади, текшира олади ва тасдиқлай олади.
Муаммони тушунтириб бера олади ва уни ҳал қилиш йўлларини таклиф қила олади.
Кутилмаган мулоқот вазиятларида иштирок эта олади: тайёргарликсиз суҳбат ва муҳокамаларни олиб бора олади.
Таниш мавзуларда дебатлар ва муҳокамаларда иштирок эта олади.
Муҳокамалар жараёнида мавҳум мавзулар ва масалаларда ўз фикрини ифода қила олади.
Муҳокама ёки суҳбат мобайнида ўзгалар фикрини шарҳлай олади.
Батафсил кўрсатмаларга оид саволларга жавоб бера олади.
Саволлар бериб, тегишли шарҳлар келтириб, интервью олиб бора олади.
Интервью ёки маслаҳат бериш мобайнида керакли маълумотларни бера олади.

Монолог.
Оммабоп ёки ихтисосликка оид мавзуда яхши тузилган тақдимот қила олади.
Қисқа ҳикоя, мақола ёки муҳокама мазмунини қисқача баён қила олади.
Ўз қарашларини тушунарли ва аниқ ифодалай олади.
ЎқишКаттароқ матнларни ўқий олади, матннинг турли қисмларидан тегишли маълумот йиға олади.
Мунозарали матннинг хулосасини аниқлай олади.
Матн мазмунининг асосий ғоясини ажрата олади.
Махсус маълумот олиш учун нисбатан катта ҳажмдаги матнларни ўқий олади.
Махсус маълумот олиш, тўлиқ тушуниш учун қисқа газета мақолаларини, интернет матнлари ва бошқаларни ўқий олади.
ЁзишМаъруза пайтида ўзи фойдаланиши учун етарли даражада аниқ бўлган қайдлар қила олади.
Ўз қизиқишларига тааллуқли мавзуда қисқа, содда эссе ёза олади.
Расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олади.
Тажриба, фаолият ва тадбирлар ҳақида талабга жавоб бера оладиган ҳисоботларни ёза олади.
Лойиҳа иши ҳақида қисқача ҳисобот ёза олади.
Ҳикоя ёза олади.
Тил компетенциясиФонетик компетенцияДарак, сўроқ, бўлишсиз, буйруқ гапларда ритм ва интонациядан фойдалана олади, гапни маъно бўлакларига ажрата олади.
Тақдимотлар ва муҳокамаларда таъкид мақсадида урғу ва интонациядан фойдалана олади.
Чет тилининг асосий вариантларини ажрата олади.
Лексик компетенция

Ўз мутахассислигига оид лексикани ажрата олади ва қўллай олади.
Ўз ихтисослиги доираси ва бошқа соҳаларда сўз тузилиши унсурларини (қўшма сўзлар, префикслар, суффикслар, сўз ўзаги) таний олади ва тушуна олади.

Грамматик компетенция

Коммуникатив мақсадларда зарур бўлган чет тили грамматикасининг барча асосий элементларини ажрата олади ва улардан тўғри фойдалана олади.

Компетенциялар

Таълим мазмуни

Мавзулар

Интернет ва ахборот технологияларига оид мавзулар.
Ижтимоий-маданий мавзулар
Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар маданиятларини қиёслаш ва таққослаш.
Мутахассислик соҳасига оид мавзулар (мутахассислик соҳаси тарихи, соҳа йўналишлари).
Ижтимоий мавзулар (атроф-муҳит билан ижтимоий алоқалар).

Лингвистик компетенцияНутқий компетенцияТинглаб тушунишМаърузалар, тақдимотлар, мунозараларни.
Радио ва телерепортажлар, янгиликлар, интервьюлар, ҳужжатли фильмлар ва ҳоказоларни.
Эълонларни.
Ўрганилаётган тил эгасининг тасмага ёзилган овозини (фильмлар, ҳужжатлар, нутқлар ва ҳоказо).
Ўрганилаётган тил эгалари ўртасидаги ижтимоий мулоқотни.
Ривожлантириладиган кўникмалар: умумий мазмунни тушуниш учун тинглаш, тафсилотларни тушуниш учун тинглаш ва айрим маълумотларни олиш учун тинглаш.
Гапириш

Диалогик.
Маълум вазифа ёки мақсад бўйича мулоқотга киришиш.
Ижтимоий мулоқот ва норасмий суҳбатга киришиш.
Ўз мутахассислик соҳасига оид бўлган ва бўлмаган расмий ва норасмий муҳокамаларда қатнашиш.
Муҳокамага раислик қилиш ва олиб бориш.
Интервьюлар.
Музокаралар.
Телефон қўнғироқлари.

Монолог.
Маъруза тайёрлаш.
Соҳага оид фикрларни ривожлантириш (масалан, соҳа мавзуси бўйича).
Фикр билдириш ва асослаш.
Эълонлар.
Маълум мавзу бўйича тақдимот қилиш.
Мақолани умумлаштириш ва хулоса қилиш.

ЎқишЁзишмалар, хабар, хатлар ва электрон хатлар.
Соҳага оид материални жамлаган аутентик матнлар.
Ихтисослик лексикаси ва атамаларни ўз ичига олган матнлар: масалан, матн парчалари, маърузалар, ҳисоботлар ва дарсликлардан олинган парчалар.
Илмий ва мутахассислик адабиётлари (даврий, электрон адабиётлар).
Ривожлантириладиган кўникмалар: чет тилидаги материалларнинг умумий мазмунини тушуниш, айрим маълумотларни олиш, тафсилотларни тушуниш ва йўналишни аниқлаш учун ўқиш (белгилар, кўрсаткичлар ва ҳоказо).
ЁзишЁзишмалар (хатлар ва хабарлар).
Махсус маълумотлар (хотиралар, қайдлар, тақризлар, резюмелар ва ҳоказо).
Эссе (баён ва иншолар), хулосалар.
Тадқиқот ишлари (мақолалар, битирув малакавий иши ва ҳоказолар).
Лексик компетенцияКасбий лексика ва атамаларини, умумий қисқартмаларни кенгайтириш.
Сўз ясалиши (қўшма сўзлар ва аффиксация), ўзлашма сўзлар (байналминал сўзлар) ва ўзакдош сўзлар.
Антонимлар, синонимлар ва бошқа умумлексик муносабатлар.
Грамматик компетенцияЎтилган грамматик материал (феъл замонлари, модал феъллар, сифат ва равишларнинг қиёсий даражалари, детерминантив сўзлар, предлоглар ва ҳоказо)ни кундалик ва соҳадаги контекстларда тўғри қўллай олиш.
Социолингвистик компетенция

Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар маданиятлари мисолида (ижтимоий ва таълим доираларида) маданиятлараро мулоқотни чуқурроқ тушуниб етиш ва унинг мулоқот билан боғлиқ хусусиятлари, жумладан, саломлашиш, мурожаат шакллари, хушмуомалалик ва ҳоказо.
Турли маданиятлардаги коммуникациянинг новербал элементлари: хатти-ҳаракатлар, имо-ишоралар устида ишлашни давом эттириш.
Электрон мулоқотларнинг чет тилида ёзиш хусусиятлари.

Прагматик компетенция

Тақдимот қилиш маҳоратини янада такомиллаштириш.
Фикрларни мос тарзда оғзаки ва ёзма нутқда мантиқан боғлаш.
Турли ижтимоий, таълим ва мутахассислик доираларида мос равишда тилни тегишли расмийлик даражада қўллашни англаш.
Мулоқот жараёнида нутқни бўлиш, аниқлик киритиш, бошқача талқин этиш, жумлаларни тузатиш, тўлдириш ва бошқа стратегиялари.

Компетенциялар

Билиш ва бажара олиш

Лингвистик компетенцияНутқий компетенция

Тинглаб тушуниш

Кенг кўламли нутқ ёки қатор мураккаб фикрлар баёнини тушуниб кузата олади.
Маъруза, нутқ, баёнот, тафсилотли йўриқномалар, илмий ва ихтисослик тақдимотлар, сўров ва фикрларнинг моҳиятини тушуна олади.
Эълон ва хабарларни тушуна олади.
Таниш ва нотаниш контекстдаги мураккаб аутентик нутқни тушуна олади.
Ўрганилаётган тил эгаси бўлган сўзлашувчиларнинг суҳбат ёки мунозарасининг аксарият қисмини тушуна олади.
Радио, интернет ва телевидение дастурлари, интервьюларнинг аксарият қисмини тушуна олади.
Гапириш

Диалог.
Ўз ҳамкорлари билан музокара қила олади.
Маълум масала юзасидан илтимос қила олади.
Ўрганилаётган тилда сўзлашувчилар билан мулоқотга кириша олади, зарур бўлганда бошқара олади.
Олдиндан тайёргарлик кўрилмаган жонли муҳокама ва мунозараларда қатнаша олади.
Ўз соҳаларига оид интервьюда қатнаша олади.
Расмий муҳокама доирасида ўз фикр ва мулоҳазаларини аниқ ифодалай олади.
Муҳокамаларда ўз фикрларини ойдинлаштира олади, ўзгартириб талқин эта олади ва тузата олади.
Битимга келишув ёки муаммо ечимини топишда расмийлик ва хушмуомалаликнинг мақбул даражаларидан фойдалана олади.
Расмий доираларда (масалан, семинар ва ҳоказолар) хос равишда саволлар беради ва жавоблар бера олади.

Монолог.
Маълум мавзу бўйича яхши тақдимот қила олади.
Ўз соҳаларига оид бир қатор нарсаларни аниқ ва батафсил тасвирлай олади.
Маълум мавзу бўйича оғзаки маъруза қила олади.
Мақола, маъруза ёки муҳокама юзасидан аниқ умумлашган хулоса қила олади.
Таниш мавзуга оид қараш ёки фикрни ривожлантириш, далиллар, мисоллар келтириш орқали асослай олади.

Ўқиш

Таниш ва нотаниш мавзулардаги матнларнинг асосий/айрим жиҳатларини тушуна олади.
Ўз соҳалари ва қизиқишларига мос ёзишмаларни тушуна олади.
Жадвал, графикларнинг қисқа изоҳини тушуна олади.
Мураккаб номаларни тушуна олади.
Махсус ва мураккаб ёзма йўриқнома ва йўналишларни тушуниб амал қила олади.
Касбий соҳаларига оид каттароқ ҳажмдаги мақола ва маърузалардан тегишли маълумотни ажрата олади.
Тезис, конференция дастурлари, мундарижа ва шу каби матнларнинг айрим қисмлари ёки барча қисмларини батафсил ўқиш кераклигини аниқлай олади.
Ривожлантириладиган кўникмалар: чет тилидаги материалларнинг умумий мазмунини тушуниш, айрим маълумотларни олиш, тафсилотларни тушуниш ва йўналишни аниқлаш учун ўқиш (белгилар, кўрсаткичлар ва ҳоказолар).

Тил компетенциясиЁзишМахсус номалар ёза олиш (бизнес хатлари, электрон хатлар).
Соҳага оид яхши тузилган иншо ва маърузалар ёза олади.
Етарли даражада грамматик, мазмун жиҳатдан тўғри тузилган ва мос услубдаги илмий ва тадқиқот мақолаларини ёза олади.
Таклифлар, хулосалар ва тезислар ёза олиш.
Зарур ҳолда ўз соҳалари бўйича битирув малакавий иш ёза олади.
Лексик компетенция

Махсус лексика ва атамаларни контекстда қўллай олади.
Коммуникатив доираларда мавзуга оид лексикани ишлата олади.
Кенг кўламдаги байналминал сўзларни фарқлай олади ва улардан фойдалана олади.

Грамматик компетенция

Коммуникатив вазиятларда мураккаб грамматик ва синтактик структураларни ишлата олади.
Мос боғловчи сўзларни қўллай олади.
Ўз соҳаларига оид дискурс моделларининг грамматик, лексик ва мазмун жиҳатдан қандай тузилганини тушуниш мақсадида таҳлил қила олади.

Компетенциялар

Таълим мазмуни

Мавзулар

Кундалик ҳаётга оид мавзулар (масалан, парҳез сақлаш, фарзандлар тарбияси ва ҳоказо).
Кенг ижтимоий мавзулар (масалан, тиббиёт, илм-фан ва технологиялардаги этика масалалари, ижтимоий масалалар, ёшларнинг жиноят содир этиши, умумижтимоий мажбуриятлар ва ҳоказо).
Ижтимоий-маданий мавзулар (масалан, маданий муҳитга мослашишдаги ўзга маданиятни тўғри талқин этишдаги эҳтиёткорлик, маданий шок, ижтимоий тафовутлар, маданий ўзликни сақлаб қолиш, турли доираларда ўзини маданий муҳитга мос тарзда тутиш, ўқув материалларини яратиш жараёнида маданиятни талқин этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш ва ҳоказо).
Касбий йўналтирилган мавзулар: лингвистика ва социолингвистика муаммолари, тилни ўргатиш ва тилни ўрганиш ва ҳоказо.

Лингвистик компетенция

Нутқий компетенция

ТинглашКенг қамровли мавҳум ва мураккаб мавзудаги матнларни тушуниш.
Кенг кўламдаги идиома ва иборалари оғзаки нутқ намуналарига бой аудио тасмалар, ахборот ва оммавий эълонлар (масалан, темир йўл вокзали, спорт майдончасидаги эълонлар ва ҳоказо).
Гуруҳ муҳокамасидаги асосий ва бошқа иштирокчилар ўртасидаги мураккаб мулоқот.
Теледастур ва фильмлар.
Ўрганилаётган тил соҳиби бўлган ва бўлмаган сўзлашувчиларнинг турли расмий ва норасмий жойлардаги ёки таълим муассасаларидаги аутентик оғзаки нутқ намуналари.
Соҳага оид маърузалар, муҳокамалар ва мунозаралар.
Ўрганилаётган тил воситасида аудиториядаги мулоқот.
ГапиришОғзаки мулоқот (диалогик нутқ).
Шахслараро мулоқот ва суҳбатлар.
Оммавий мунозаралар ва расмий муҳокама.
Ўз мутахассислик соҳасига оид бўлган ёки бўлмаган мавҳум ва мураккаб мавзулардаги нутқлар ва мулоқотлар.
Ишга қабул қилувчи ёки ишга кирувчи сифатида суҳбатда қатнашиш.
Аудиторияда қўлланиладиган иборалар.

Оғзаки монологик нутқ
.
Кўрсатмалар.
Тақдимотлар.
Конкрет ёки мавҳум мавзулар бўйича ўз мулоҳазасини билдириш ва уларни асослаш.
Ўз фикрини асосланган тарзда билдириш.
Фикрлар, муҳокама ёки соҳага оид мақола юзасидан умумлашган хулоса чиқариш.

Ўқиш

Ижтимоий, мутахассислик ёки таълим соҳаларида учраши мумкин бўлган узун ва мураккаб матнлар.
Бадиий ва илмий-оммабоп китоблар, шунингдек адабий журналлар.
Даврий нашрлар.
Йўриқномалар (қўлланмалар, таомномалар ва ҳоказо).
Реклама материаллари.
Турли маълумотнома шакллари, ўқитувчи кундалиги, сўровномалар.
Норасмий хатлар, электрон хатлар ва ҳоказо.
Меморандумлар, маърузалар, танқидий таҳлиллар, иш қоғозлари.

Ёзиш

Мақолалар.
Таълим материаллари учун кўрсатмалар.
Маълумотнома шакллари ва сўровномалар.
Бизнес ва мутахассисликка доир хатлар.
Иншолар, маърузалар, таҳлиллар, тақризлар.
Битирув малакавий иши.
Резюме, йўлланмалар.

Тил компетенцияси

Лексик компетенциКенг кўламдаги сўз бойлиги, идиоматик ва оғзаки нутқ иборалари.
Мутахассисликка оид (чет тили ўқитиш ва амалий тилшунослик) атамаларини ўзбек, рус ва ўрганилаётган тил воситасида қиёслаш ва таққослаш.
Грамматик компетенцияКоммуникатив компетенциянинг асосий қисми бўлган мазмунини ёритиб берувчи мураккаб гаплар.
Грамматик элементлар, категориялар, структуралар ва жараёнларни ўз ичига олган грамматик семантика.
Дискурс даражасидаги грамматика.

Социолингвистик компетенция

Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар маданиятлари мисолида маданиятлараро мулоқотни чуқурроқ тушуниб етиш ва унинг тил билан боғлиқ масалалари, жумладан, саломлашиш, мурожаат шакллари, хушмуомалалик жиҳатлари ва ҳоказо.
Турли маданиятдаги коммуникациянинг новербал элементлари: хатти-ҳаракатлар, имо-ишоралар устида ишлашни давом эттириш.

Прагматик компетенция

Тақдимотлар қилиш маҳоратини янада такомиллаштириш.
Фикрларни мос тарзда оғзаки ва ёзма нутқда боғлаш.
Турли ижтимоий, таълим ва мутахассислик доираларида мос равишда тилни мақбул расмийлик даражасида қўллашни англаб етиш.
Мулоқот жараёнидаги нутқни бўлиш, аниқлик киритиш, бошқача талқин этиш, жумлаларни тиклаш, тўлдириш стратегиялари ва ҳоказо.

Компетенциялар

Билиш ва бажара олиш

Лингвистик компетенцияНутқий компетенцияТинглаб тушунишЎз мутахассислик соҳаларига оид бўлмаган мавҳум ва мураккаб мавзулардаги кенг кўламли нутқ намуналарини айрим ноаниқ жиҳатларини ойдинлаштириб олиш зарурати туғилса, сўзловчининг талаффузи ноаниқ ёки тил шеваси нотаниш бўлган ҳолларда ҳам тушуна олиш.
Кенг кўламдаги идиоматик ва оғзаки нутқ ибораларини фарқлай олиш ва ижтимоий муҳитга мос тарзда тилда берилган дискурс хусусиятини тушуна олиш.
Кенг кўламли нутқларни аниқ тузилмаган ҳолларда ҳам тушуниш ва улардаги очиқ-ойдин ва яширин фикрларни ҳам етарли даражада англай олиш.
Муҳокама ва дебатлардаги бошловчи ва бошқа иштирокчилар ўртасидаги мураккаб мулоқот жараёнида, мавзулар мавҳум ёки нотаниш бўлса ҳам, осонлик билан тушуниш ва кузата олиш.
Кенг қамровли, тилнинг айрим ностандарт ишлатилиш ҳолларини ҳам ўз ичига олган аудио тасма ва ахборот материалларини тушуна олиш ва сўзловчилар ўртасидаги нозик тафсилотлар ва муносабатларнинг муҳим жиҳатларини аниқлай олиш.
Фильмлардаги сленг ва идиоматик ибораларнинг ишлатилишини аксарият қисмини тушуна олиш.
Шовқинда ҳам оммавий эълонлар (масалан, темир йўл вокзали, спорт майдончасидаги эълонлар)ни ўқиб тегишли маълумот ола билиш.
ГапиришОғзаки мулоқот (диалог).
Ўз фикрини деярли қийинчиликсиз, равон, эркин ва спонтан равишда билдира олиш. Кенг кўламли лексик бойликка эга бўлган ҳолда сўзамоллик билан мулоқотдаги бўшлиқларни тўлдира олиш.
Ўз мутахассислик соҳаларига оид бўлмаган мавҳум ва мураккаб мавзулардаги кенг кўламли нутқларни етарли даражада ойдинлаштириб олиш зарурати туғилган ҳолда сўзловчининг талаффузи ноаниқ ёки тил шеваси нотаниш бўлган ҳолларда ҳам батафсил тушуна олиш.
Ишга қабул қилувчи ёки ишга кирувчи сифатида суҳбатда қатнашиш жараёнида ҳеч қандай кўмаксиз фикрини кенгайтириб, равон тарзда ифодалай олиш, тегишли тил воситаларидан унумли фойдалана олиш.
Мавҳум, мураккаб ва нотаниш мавзулардаги мунозараларда ҳам қатнаша олиш.
Ўз расмий нуқтаи назарини ишонч билан илгари сурган ҳолда, қарши томоннинг бир қатор мураккаб савол ва шарҳларига мос равишда равон ва спонтан тарзда жавоб бера олиш.

Оғзаки монологик нутқ.
Турли мавзуларни уйғунлаштирган ҳолда тўлиқ тасвирий ёки ҳикоявий тарзда фикрларни алоҳида жиҳатларга урғу берган ҳолда баён этиш ва мос равишда якунлаб, хулоса қила олиш.
ЎқишЎз мутахассислик соҳаларига оид ёки оид бўлмаган бирмунча узун ва мураккаб матнларни қийин жойларини қайта ўқиш имконияти берилган ҳолатда батафсил тушуна олиш.
Луғатдан фойдаланиб ҳар қандай турдаги хатларни тушуна олиш.
Ижтимоий, мутахассислик ёки таълим соҳаларида учраш эҳтимоли бўлган кенг кўламдаги узун ва мураккаб матнлар (масалан, соҳага оид мақолалар, китоб боблари, шарҳлар)ни батафсил тушуна олиш ва улардаги кичик деталларнинг ҳам муҳим жиҳатлари, қарашлар, очиқ-ойдин ва яширин фикрларни аниқлай олиш.
Вебсайт ёки журналлардан ўз мутахассислик соҳаларига оид тегишли тафсилотларни ола билиш.
ЁзишМураккаб мавзулардаги матнларни бирламчи масалаларга урғу берган ва иккиламчи масалаларни етарли тарзда кенгайтирган ҳолда ёрита олиш, асосли ва ўринли мисоллар келтира олиш, ҳамда мос равишда якунлаб, хулоса ёза олиш.
Аниқ, батафсил, яхши тузилган тасвирий ҳамда ижодий тарафдан мукаммал, табиий ва ўз услубига эга, маълум ўқувчига кўзланган матнлар ёза олиш.
Аниқ, яхши тузилган, асосий масалаларга урғу берган ҳолда (масалан, битирув малакавий ишида) мураккаб тушунчаларнинг талқинини ёза олиш.
Ўз фикрини кенгайтириб, қўшимча фикрлар, далиллар ва мақбул мисоллар билан ёрита олиш.
Шахсий мазмундаги турли матнлар (кундаликлар, ўтган ҳодисалар таҳлили)ни ўзига хос услубда ёза олиш.
Маъруза, мақола ва муҳокамалар хулосаларини ёза олиш.
Мутахассислик ва таълимга оид таҳлиллар ёза олиш.
Тил компетенциясиФонетик компетенцияИнтонацияни ўзгартириш ва гап урғусини тўғри қўйиш орқали мазмуннинг турлича талқинини ифодалай олиш.
Лексик компетенцияКенг кўламли сўз бойлигига эга бўлган ҳолда мулоқотдаги бўшлиқларни тўлдира олиш (кам ҳолларда зарур ибораларни топа олмаслик ёки ўзини мулоқотдан олиб қочиш стратегияларини қўллаш).
Идиоматик ва оғзаки нутқ ибораларини қўллай олиш.
Айрим кичик хатолардан истисно тарзда жиддий лексик хатоларга йўл қўймаслик.
Мутахассисликка оид (чет тили ўқитиш ва амалий тилшунослик) ўрганилаётган чет тилидаги атамаларни яхши тушуниб, қўллай олиш.
Грамматик компетенцияМунтазам равишда грамматик жиҳатдан тўғри ва хатолардан бирмунча ҳоли фикрларни қўллай олиш.

Компетенциялар

Таълим мазмуни

Мавзулар

Глобал муаммоларга оид мавзулар (масалан, замонавий технологиялар ва уларнинг инсониятга таъсири, глобаллашув, миграция, экология, терроризм, ишсизлик ва ҳоказо).
Ижтимоий мавзулар (масалан, теварак-атроф билан ижтимоий муносабатлар, жинс масалалари, ижтимоий тенглик, маданий қадриятлар, толерантлик ва ҳоказо).
Касбга оид мавзулар (масалан, касбий фаолият турлари (таржимон ёки ўқитувчининг кундалик фаолияти ва ҳоказо), малака ошириш, касб этикаси ва ҳоказо).
Таълимга оид мавзулар (узлуксиз таълим, кадрлар тайёрлаш миллий дастури, магистратура бўлимида ўқиш ва ҳоказо).
Илмий тадқиқотга оид мавзулар (халқаро лойиҳалар, илмий тадқиқот этикаси, интеллектуал бойлик, раҳбарлик ва бошқарув, муаллифлик ҳуқуқи)

Лингвистик компетенция

Нутқий компетенция

Тинглаб тушуниш

Кенг қамровли мавҳум ва мураккаб мавзулардаги матнлар.
Кенг кўламдаги идиоматик иборалар ва оғзаки нутқ намуналарига бой аудио тасмалар, ахборот ва оммавий эълонлар (масалан, темир йўл вокзали, спорт майдончасидаги эълонлар).
Гуруҳ муҳокамасидаги асосий ва бошқа иштирокчилар ўртасидаги мураккаб мулоқот.
Теледастур ва фильмлар.
Ўрганилаётган тил соҳиби бўлган ва бўлмаган сўзлашувчиларнинг турли расмий ва норасмий доиралардаги ёки таълим муассасаларидаги аутентик оғзаки нутқ намуналари.
Соҳага оид маърузалар, баҳс-мунозаралар.

Гапириш

Оғзаки мулоқот (диалогик нутқ).
Шахслараро мулоқот ва суҳбатлар.
Оммавий мунозаралар ва расмий муҳокама.
Ўз мутахассислик соҳасига оид бўлмаган мавҳум ва мураккаб мавзулардаги маърузалар ва мулоқотлар.
Ишга қабул қилувчи ёки ишга кирувчи сифатида интервьюда қатнашиш.
Аудиторияда қўлланиладиган иборалар.

Оғзаки монологик нутқ.
Кўрсатмалар.
Тақдимотлар.
Конкрет ёки мавҳум мавзулар бўйича ўз мулоҳазасини билдириш ва уни асослай олиш.
Ўз фикрини асосланган тарзда ифода этиш.
Фикрлар, муҳокама ёки соҳага оид мақола юзасидан умумлашган хулоса чиқариш.

Ўқиш

Ижтимоий, мутахассислик ёки таълим соҳаларида учраш эҳтимоли бўлган бирмунча узун ва мураккаб матнлар.
Бадиий ва илмий-оммабоп китоблар, шунингдек адабий журналлар.
Газета ва журналлар.
Йўриқномалар (қўлланмалар, таомнома китоблари ва ҳоказо).
Реклама материаллари.
Турли маълумотнома шакллари, ўқитувчи кундалиги, сўровномалар.
Расмий хатлар, электрон хатлар ва ҳоказо.
Меморандумлар, маърузалар, танқидий баёнотлар/мақолалар, илмий ишлар.

Ёзиш

Маълумотнома шакллари ва сўровномалар.
Иш ва мутахассисликка доир хатлар.
Мавзу танлаш баёноти.
Резюме.
Тезис.
Мини-диссертация.
Таҳлиллар.
Маърузалар.
Иншолар.
Грант ва стипендиялар учун таклиф ва мулоҳазалар.
Расмий ҳужжатлар (шартномалар, битимлар).

Лексик компетенция

Юқорида қайд этилган мавзуларга оид лексика.
Таълим ва мутахассисликка оид лексика.
Сўз ясаш моделлари.
Қисқартмалар.
Нуқтаи назар ва қарашларни ифодаловчи сўз ва иборалар.

Грамматик компетенция

Ихтисослашган матнлардаги грамматик структуралар (масалан, илмий иншода мажҳул нисбатнинг қўлланилиши).
Дискурс намуналари (масалан, грамматик, лексик ёки мазмун жиҳатдан боғланиш).
Боғловчилар.
Артикл ва белгиловчилар (детерминантлар).

Социолингвистик компетенция

Тилнинг маданият жиҳатлари (масалан, идиомалар, мақоллар ва ҳоказо).
Хулқ-атвор, ўзини тутиш ва этикет қоидалари.
Новербал коммуникация воситалари.
Ижтимоий ва илмий доирага хос тарзда тилни мослаштириш.
Маданиятлараро мулоқотни чуқурроқ тушуниб етиш.
Ўзга миллат вакилларига нисбатан ҳурмат ва толерантлик.
Ўзга маданият ва турли вазиятларга мослашиш.

Прагматик компетенция

Нутқни тушуниш, талқин этиш ва сўзлашдаги тегишли стратегия ва услублар.
Турли дискурслар таркиби ва мазмунини билиш.
Мулоқотдаги бўшлиқларнинг олдини олиш мақсадида тил камчиликларини бартараф этиш.
Расмий ва норасмий доираларда нутқни бўлиш, аниқлик киритиш, бошқача талқин этиш, жумлаларни тузатиш, тўлдириш ва ҳоказо стратегиялар.

Компетенциялар

Билиш ва бажара олиш

Лингвистик компетенцияНутқий компетенцияТинглаб тушунишЎз мутахассислик соҳаларига оид бўлмаган абстракт ва мураккаб мавзулардаги кенг кўламли нутқларни айрим жиҳатларини ойдинлаштириб олиш зарурати туғилса, айниқса сўзловчининг талаффузи ноаниқ ёки тил диалекти нотаниш бўлган ҳолларда ҳам тушуна олиш.
Кенг кўламдаги идиоматик ва оғзаки нутқ ибораларини фарқлай олиш ва ижтимоий муҳитга мос тарзда тилнинг ўзгариш хусусиятини тушуна олиш.
Кенг кўламли нутқларни аниқ тузилмаган ҳолларида ҳам тушуниш ва улардаги очиқ ойдин ва яширин фикрларни ҳам етарли даражада англай олиш.
Муҳокама ва дебатлардаги асосий ва бошқа иштирокчилар ўртасидаги мураккаб мулоқотни, мавзулар бирмунча мавҳум ёки нотаниш бўлган ҳолларда ҳам, осонлик билан тушунган равишда кузата олиш.
Кенг қамровли, тилнинг айрим ностандарт ишлатилиш ҳолларини ҳам ўз ичига олган аудио тасма ва ахборот материалларини тушуна олиш ва сўзловчилар ўртасидаги бирмунча яширин қарашлар ва муносабатлар, кичик деталларнинг ҳам муҳим жиҳатларини аниқлай олиш.
Фильмларни сленг ва идиоматик ибораларнинг ишлатилиш ҳолларининг аксар қисмини тушунган ҳолда кузата олиш.
Сифат жиҳатдан бирмунча ёмон, овоз эшитилиши ноаниқроқ бўлган оммавий эълонлардан (масалан, темир йўл вокзали, спорт майдончасидаги эълонлар) тегишли маълумот ола билиш.
Ўқиш

Оғзаки мулоқот (диалогик нутқ).
Илмий ва соҳага оид конференция, давра суҳбатлари, мунозара (жонли ёки воситали)ларда мулоқотни бошлаш, олиб бориш ва якунлай билиш.
Фикрларни аниқ ифодалаган ҳолда муҳокамаларда фаол қатнаша олиш.
Вазиятга мос тарзда тилни мослаштира олиш.
Ўз расмий нуқтаи назарини ишонч билан илгари сурган ҳолда қарши томоннинг бир қатор мураккаб савол ва шарҳларига мос равишда равон ва спонтан тарзда жавоб бера олиш.
Семинар ва муҳокамаларда сўраш, ойдинлик киритиш, нутқни бўлиш ва тўлдириш стратегияларини мос равишда қўллай олиш.
Оғзаки монологик нутқ.
Соҳага оид мавзулар бўйича презентация ва маърузалар қила олиш.
Объект, субъект, вазият ва ҳодисаларни батафсил тасвирлай олиш.
Маъруза, муҳокама ёки мақолага тўғри ва равон тарзда хулоса қила олиш.
Илмий нуқтаи назар ёки фикрни ривожлантириш, далиллар келтириш орқали асослай олиш.

Ўқиш

Ўз мутахассислик соҳаларига оид ёки оид бўлмаган кенг кўламли бирмунча узун ва мураккаб матнларни услубий жиҳатлари, очиқ ойдин ёки бирмунча яширин баён этилган фикрларни аниқлаган ҳолда тушуна олиш.
Кичик деталларнинг ҳам муҳим жиҳатлари, қарашлар, очиқ ойдин ёки бирмунча яширин баён этилган фикрларни ҳам аниқлай олиш.
Ўз мутахассислик соҳаларига оид вебсайт ёки журналлардан тегишли тафсилотларни ола билиш

Ёзиш

Барча турдаги хатларни ёза билиш.
Барча турдаги иншоларни ёза олиш.
Танлаган мавзулари бўйича магистрлик илмий ишини ёза олиш.
Соҳага оид мақолалар ёза билиш.
Соҳага оид ва оид бўлмаган адабиётлар (мақолалар, китоблар, малакавий иш) таҳлилларини ёза олиш.
Соҳага оид ва оид бўлмаган адабиётлар (бирламчи ва иккиламчи манбалар)га аннотациялар ёза олиш.
Турли илмий материалларга хулоса ёза олиш.
Тезис ва конференцияда қатнашиш учун таклиф ва мушоҳадаларини ёза олиш.
Грант ва стипендиялар учун таклиф ва аризалар ёза олиш.

Тил компетенциясиЛексик компетенция

Мавзуларга оид лексикани ва соҳага оид атамаларни илмий даражада ривожлантира олиш.
Сўз ясаш моделлари асосида сўзлар ҳосил қила олиш.

Грамматик компетенция

Ихтисослашган матнлардаги (масалан, тилшунослик ёки таржимага оид) грамматик структураларни қўллай билиш.
Артиклни илмий услубда тўғри қўллай билиш.
Турли матнларнинг лингвистик ёки дискурс таҳлилини қила олиш.

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарорига асосан 2020 йилнинг 1 сентябридан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 230-модда)