22.06.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1835-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 22.06.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1835-2
Дата вступления в силу
02.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 апрелдаги 124-сон «Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 202-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. 6-банднинг бешинчи хатбошиси «юридик шахслар томонидан» деган сўзлардан кейин «ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 апрелдаги 124-сон «Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 202-модда) мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.