Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ФАКТОРИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 953-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги ПҚ–1731-сон «Экспорт қилувчи ташкилотларни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар экспортини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 140-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 15 июлда тасдиқланган 476-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 953, 2000 йил 3 август) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 апрель,
13/2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 234-модда)