Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2020 29.10.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2151
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 29.10.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2151
Дата вступления в силу
08.11.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР АДЛИЯ БОШҚАРМАЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ МАЛАКА КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 29 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2151]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 26 июндаги 147-мҳ-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3250, 26.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 313-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 270-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-5, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2151-5/1195-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2006 йил 8 ноябрдаги 27-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари қошидаги нотариат бўйича малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори Адлия вазирлиги Ҳайъатининг 2010 йил 28 октябрдаги 26/10-сон қарори билан ўз кучини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 29 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
232-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 29 октябрдаги 232-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) 31-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан кейинги ўринларда малака комиссияси деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Малака комиссиялари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нотариус ёрдамчиси лавозимида камида уч йил ишлаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган шахслардан (талабгорлардан) малака имтиҳонини қабул қиладилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Малака комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Малака комиссиялари ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади. Давлат органлари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг малака комиссиялари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Малака комиссияларининг моддий-техника ва молиявий таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармаси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Малака комиссияси фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Малака комиссияси таркиби уч йил муддатга тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака комиссиялари адлия бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари билан тажрибали нотариуслар ва адлия органларининг бошқа ходимлари орасидан тенг миқдорда, 7 ёки 9 кишидан иборат таркибда тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака комиссияси мажлисларининг холислиги ва одиллигини таъминлаш мақсадида, заруратга қараб, уларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ходимлари овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 270-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-5, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2151-5/1195-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Адлия бошқармаси раҳбарининг ўринбосарларидан бири малака комиссияси раиси ҳисобланади. Малака комиссияси раиси вақтинча бўлмаганда (хизмат сафари, меҳнат таътили, касаллик ва ҳ. к.) адлия бошқармасининг раҳбари ёки унинг бошқа ўринбосари раис этиб тайинланади. Малака комиссияси раиси ўринбосари комиссия таркибидан тайинланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 сентябрдаги 245-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-2, 26.09.2014 й.) таҳририда — Р ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 501-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бир шахс бир вақтнинг ўзида малака комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (бундан кейинги ўринларда Олий малака комиссияси деб юритилади) аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Малака комиссияси аъзоси бўлган адлия бошқармасининг нотариат бўйича мутахассис ходимларидан бири малака комиссиясининг масъул котиби этиб тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Малака комиссиясининг мажлислари заруратга қараб ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака комиссиясининг раиси мажлис ўтказилишидан камида етти кун олдин мажлиснинг санаси, вақти ва жойини белгилайди ва бу ҳақда талабгорлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасини хабардор қилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака комиссиясининг мажлиси, агар унда малака комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Малака комиссиясининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Малака комиссиясининг мажлиси баённома билан расмийлаштирилади. Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака комиссиясининг қароридан норози бўлган малака комиссиясининг аъзоси комиссия мажлисининг баённомасига ўзининг фикр-мулоҳазаларини ёзма шаклда баён этишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Баённомада:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажлис ўтказиладиган сана ва жой, унинг бошланиш ва якунланиш вақти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажлисда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ходими қатнашганда, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 270-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-5, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2151-5/1195-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажлисда ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган талабгорлар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир талабгор томонидан олинган билет рақами ва ундаги саволлар мазмуни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан билетдаги саволларга жавоб берган ёки жавоб бера олмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида комиссия аъзолари томонидан берилган саволлар ва талабгорнинг унга берган жавоблари мазмуни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан малака имтиҳонини топшириш натижалари бўйича овоз бериш якунлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинган қарорлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака имтиҳонини қабул қилиш (стажировка ўтаган талабгорнинг ҳисоботини эшитиш) жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар акс эттирилади.
(12-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирмалар қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай манфаатдор шахсларга юборилади ёки тилхат олинган ҳолда топширилади. Малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирмалар адлия бошқармасининг муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака комиссияси мажлиси баённомасидан кўчирмаларда мажлис ўтказилган сана ва жой тўғрисидаги маълумотлар, қабул қилинган қарор ва ушбу қарор устидан шикоят қилиш тартиби баён этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Малака комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Малака комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда заруратга қараб, манфаатдор шахслар ва тегишли ташкилотлардан адлия бошқармаси орқали қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 33-банди талаблари бузилганда, талабгорни малака имтиҳони ўтказилаётган хонадан чиқариб юбориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Малака комиссияси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака имтиҳонларини холисона ўтказишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий малака комиссиясининг қарорларини бажаришга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қонун ҳужжатларига мувофиқ малака комиссияси бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Стажировкани ўтаган талабгорни малака имтиҳонига қўйиш
(IV боб номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Стажировкани ўтаган талабгор малака имтиҳонини топширгунга қадар Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) мувофиқ стажировка натижалари бўйича малака комиссиясига ҳисобот беради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ҳисобот эшитилгандан кейин малака комиссияси стажировка ўтаган талабгорнинг ҳисоботини маълумот учун қабул қилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 сентябрдаги 245-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-2, 26.09.2014 й.) таҳририда — Р ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 501-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Малака комиссияси стажировкани ўтаган талабгорнинг ҳисоботини эшитиш давомида Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) талаблари бузилганлик ҳолатини аниқласа, бу тўғрисида комиссия мажлисининг баённомасида қайд этиб ўтади. Малака комиссияси раиси ушбу ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўриш, шу жумладан айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида адлия бошқармаси раҳбарига таклиф киритади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Стажировка натижалари бўйича ҳисоботи эшитилган талабгордан малака комиссиясининг айнан шу мажлисида малака имтиҳони қабул қилинади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 сентябрдаги 245-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-2, 26.09.2014 й.) таҳририда — Р ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 501-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Малака имтиҳонини топшириш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун адлия бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака имтиҳонини топшириш тўғрисидаги ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспорт нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 январдаги 10-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2151-4, 06.01.2018 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/2151-4/0522-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;
(21-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 январдаги 10-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2151-4, 06.01.2018 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/2151-4/0522-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стажировка ўташ натижаси тўғрисида талабгорнинг ҳисоботи, стажировка раҳбари томонидан берилган тавсифнома ва хулоса;
(21-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 сентябрдаги 245-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-2, 26.09.2014 й.) таҳририда — Р ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 501-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 сентябрдаги 245-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2151-2, 26.09.2014 й.) асосан чиқарилган — Р ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 501-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом 1-бандининг учинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган шахслардан (талабгорлардан) мазкур банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилмайди.
(21-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, уларни тайёрлаш ва йиғиш масъул котиб томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Малака комиссиясига тақдим этилган ҳужжатлар масъул котиб томонидан ҳужжатлар рўйхатини тузган ҳолда қабул қилиб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Малака имтиҳонини қабул қилиш учун материалларни тайёрлаб бўлганидан кейин масъул котиб уларни малака комиссиясининг раисига масалани комиссия мажлисининг кун тартибига киритиш учун тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда талабгорга қайтариб берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор малака имтиҳонини топшира олмаган кундан эътиборан олти ой ўтмасдан такроран малака имтиҳонини топшириш учун мурожаат қилса;
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ топширилмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, шунингдек, ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун нотариус, адвокат, терговчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколати белгиланган тартибда тугатилган шахс бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар талабгор ўз ҳужжатларини қайтариб бериш тўғрисида ариза билан мурожаат этса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Мазкур Низомнинг 25-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса, асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтариб берилади. Ҳужжатларни қайтариб беришнинг сабаблари бартараф этилса, ҳужжатлар такроран тақдим этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Малака имтиҳонини қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Малака имтиҳони талабгорлардан зарур ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ўтказилади. Бунда ҳужжатлар адлия бошқармасининг девонхонасида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 сентябрдаги 245-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-2, 26.09.2014 й.) таҳририда — Р ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 501-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор малака комиссияси мажлисининг ўтказилишидан камида беш кун олдин мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилинади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Талабгор малака комиссиясининг мажлисига узрли сабабларга кўра (касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу каби ҳолатларда) кела олмаса, малака комиссияси талабгор малака имтиҳонини комиссиянинг кейинги мажлисида топшириши тўғрисида қарор қабул қилади. Мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 сентябрдаги 245-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-2, 26.09.2014 й.) таҳририда — Р ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 501-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор малака комиссиясининг мажлисида узрли сабабларсиз ҳозир бўлмаса, у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар адлия бошқармасида кўпи билан бир ой муддат сақланади. Ушбу муддат ўтгандан кейин масъул котиб кўрсатилган ҳужжатларни талабгорга қайтариб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Малака имтиҳони барча талабгорлар учун битта хонада, оғзаки ва ёзма шаклларда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака имтиҳони ўтказилаётган хонада бегона шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Талабгорларга имтиҳон варақлари берилади, уларнинг ҳар бири адлия бошқармаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Талабгорнинг имтиҳон билетидаги саволларга жавоблар тайёрлаши учун саксон дақиқа вақт берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Малака имтиҳони адлия бошқармаси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги саволлардан тузилган имтиҳон билетлари асосида ўтказилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Имтиҳон билетидаги саволларга жавоблар тайёрлашда талабгорга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уяли телефон ва бошқа алоқа ҳамда телекоммуникация воситалари, китоб ва шпаргалкалардан фойдаланиш;
(33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиҳон билетини топширмасдан олдин, хонадан чиқиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорнинг мазкур қоидага амал қилмаслиги уни малака имтиҳони топширишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолат комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 567-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2151-6, 26.12.2018 й.) асосан бешинчи хатбошиси тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Талабгор ўзининг имтиҳон билетидаги саволларга оғзаки жавоб беради. Малака комиссиясининг аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида талабгорга саволлар бериши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Саволларга жавоб бериб бўлган талабгорга ўз имтиҳон варақасини топширгандан сўнг хонадан чиқишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Имтиҳон варағи малака комиссияси мажлисининг баённомасига илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Малака имтиҳонини топшириш натижалари бўйича малака комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорни малака имтиҳонини топширган деб топиш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорни малака имтиҳонини топшира олмаган деб топиш тўғрисида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Талабгор томонидан малака имтиҳонини топшириш учун тақдим этилган ҳужжатлар малака комиссияси томонидан қарор қабул қилган кундан бошлаб уч йил давомида адлия бошқармаси архивида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Малака комиссиясининг қарори устидан апелляция малака комиссиясининг қарори манфаатдор шахсга топширилган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида Олий малака комиссиясига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Апелляция Олий малака комиссиясига бевосита ёки адлия бошқармаси орқали юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция адлия бошқармаси орқали берилганда, адлия бошқармаси уч кунлик муддат ичида апелляцияни у билан боғлиқ барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда Олий малака комиссиясига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Малака комиссияси қарорлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 390-модда; 2011 й., 40-сон, 438-модда; 2014 й., 40-сон, 501-модда; 2015 й., 52-сон, 653-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/2151-4/0522-сон, 11.05.2018 й., 10/18/2151-5/1195-сон, 27.12.2018 й., 10/18/2151-6/2379-сон)