Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасига биноан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбоайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро темир йўл алоқаси соҳасидаги ўзаро муносабатлар тўғрисидаги Битим
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида савдодан ташқари тўловлар тўғрисидаги Битим
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида фан, техника ва ахборот соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим:
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ишлаб чиқариш кооперацияси тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида почта жўнатмалари бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобилда юк ташиш ва йўловчилар қатнови тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови ва ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар солишдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим;
Грузия ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳукм қилинган шахсларни жазони ўзлари фуқаролари бўлган давлатида ўташлари учун ўтказиш тўғрисидаги Шартнома;
Грузия Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Грузиянинг 1992 йил учун қарзини Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Грузия Ҳукуматига берган давлат кредити сифатида қайта расмийлаштириш тўғрисидаги Битим;
Грузия Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисидаги Битим;
Грузия Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида молия-саноат гуруҳларини ташкил этишнинг асосий принциплари тўғрисидаги Битим;
Грузия Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим;
Грузия Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида савдодан ташқари тўловлар тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Бош вазирнинг ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон Республикасининг кўрсатиб ўтилган битимларда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилишини назорат қилишни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 3 июль,
232-сон