Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКА «ОИЛА» ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ ИШТИРОКЧИЛАР КЕНГАШИ ТАРКИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 229-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика «Оила» илмий-амалий маркази Иштирокчилар Кенгашининг янги таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Иштирокчилар Кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар унинг таркибига киритилиши белгилаб қўйилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика «Оила» илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 2 февралдаги 54-сон қарорига 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 30 май,
242-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 майдаги 242-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Республика «Оила» илмий-амалий маркази Иштирокчилар Кенгашининг
ТАРКИБИ
| 1. | Ғуломова Д.М. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Кенгаш раиси |
| 2. | Каримова В.М. | — | Республика «Оила» илмий-амалий маркази директори |
| 3. | Ғуломов С.С. | — | Олий ва ўрта махсус таълим вазири |
| 4. | Жўраев Р.Х. | — | Халқ таълими вазири |
| 5. | Полвон-зода А.А. | — | Адлия вазири |
| 6. | Назиров Ф.Г. | — | Соғлиқни сақлаш вазири |
| 7. | Йўлдошев Б.С. | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти |
| 8. | Хабибуллаев П.Қ. | — | Фан ва техника давлат қўмитаси раиси |
| 9. | Мусурмонова О. | — | «Соғлом авлод учун» жамғармаси раиси |
| 10. | Жалилов Ш.И. | — | «Маҳалла» жамғармаси раиси |
| 11. | Убайдуллаев Б.Х. | — | Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» жамоат ҳаракати марказий кенгаши раиси |
| 12. | Шодиметов Ю.Ш. | — | «ЭКОСАН» жамғармаси раиси |
| 13. | А. Қодиров | — | Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
| 14. | Жаҳонгирова Д.Н. | — | Республика Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси |
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 сентябрдаги 731-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1040-модда)