Ҳужжат кучини йўқотган 21.12.2010 18.03.2009 йилдаги ПҚ-1074-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.12.2010
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 — 2013 ЙИЛЛАРДА ТЕМИР ЙЎЛ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ КОМПЛЕКС ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли «2011—2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика темир йўл соҳасини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, шу асосда юксак халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган кўп мақсадли самарали инфратузилмага эга бўлган замонавий темир йўлларнинг яхлит кенг тармоғини изчил шакллантириш, маҳаллий маҳсулотларни минтақавий ҳамда жаҳон бозорларига етказиб беришнинг истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг халқаро транспорт коммуникациялари тизимига кенг интеграциялашувини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009 — 2013 йилларда Темир йўл соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилишнинг комплекс Дастури тасдиқлансин. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 — 2013 йиллар мобайнида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш ва модернизация қилиш комплекс дастурининг асосий мақсадли параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 — 2013 йиллар мобайнида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК қурилиши, уни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 — 2013 йиллар мобайнида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК қурилиши, уни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳалари бўйича инвестицияларнинг технологик таркиби 4-иловага* мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК раиси зиммасига 2009 — 2013 йилларда Темир йўл соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилиш комплекс дастурининг тасдиқланган дастурий чора-тадбирлари тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини ҳамда мақсадли параметрларига эришишни таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда мазкур Қарорнинг 3-иловасига киритилган инвестиция лойиҳалари бўйича белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ҳамда тасдиқланишини, шунингдек уларнинг амалга оширилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Балансида темир йўл транспорти объектлари бўлган идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарлари икки ой муддатда тегишли темир йўл туташ йўлакларини, омбор хўжаликлари, юк ортиш-тушириш фронтларини ривожлантириш ва модернизация қилишни ҳамда вагонлар ва локомотивларнинг идоравий паркини янгилашни назарда тутган ҳолда айни шундай дастурларни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасига зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК тақдимномаларига кўра бозор конъюнктураси ўзгариши эҳтимоли ва темир йўл тармоғининг ривожланишини назарда тутган ҳолда, 2009 — 2013 йилларда Темир йўл соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилиш комплекс дастурининг тасдиқланган параметрларига аниқлик ҳамда қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга биноан темир йўл соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилишнинг комплекс дастурини амалга ошириш доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК четдан олиб келадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюм ва узеллар, технологик ҳужжатлар ҳамда асбоб-анжомлар 2014 йилнинг 1 январигача божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда 2009 — 2013 йилларда темир йўл соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилишнинг комплекс дастурида кўзда тутилган инвестиция лойиҳаларининг белгиланган тартибда унга киритилишини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сонли Қарори 2-иловасидаги 80 — 83-позициялар чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 18 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-1074-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 3-сон, 106-модда)