08.05.2009 йилдаги 132-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.05.2009 йилдаги 132-сон
Дата вступления в силу
08.05.2009
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ИЖРО ЭТИШДА ХАТЛАНГАН ВА ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН МОЛ-МУЛКНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ ҲАМДА ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.А.Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 8 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
132-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 майдаги 132-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддасига мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сақлаш алоҳида қонун ҳужжатида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мол-мулкни хатлаш мол-мулкни рўйхатга олишдан, уни тасарруф қилиш ман этилганлигини эълон қилишдан, зарур ҳолларда эса, мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклашдан, уни олиб қўйиш ёки сақлашга топширишдан иборатдир. Чеклашнинг турлари, ҳажми ва муддатларини ҳар бир муайян ҳолда мол-мулкнинг хусусиятини, унинг мулкдори ёки эгаси учун аҳамиятини ҳисобга олиб, давлат ижрочиси белгилайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хатлаш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ундирувчига олиб бериладиган ёки реализация қилинадиган қарздорнинг мол-мулки сақланишини таъминлаш мақсадида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жавобгарга тегишли бўлиб, унинг ўзида ёки бошқа шахсларда турган мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги суд ажрими ижро этилаётганда қўлланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Хатланган мол-мулкни олиб қўйиб, реализация қилиш учун топшириш давлат ижрочиси томонидан белгиланган муддатда, бироқ хатлангандан кейин камида уч иш кунидан сўнг амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижрочиси муайян ижро ишини юритиш ҳолатларидан келиб чиқиб, мол-мулкни хатлаш билан бир вақтда ушбу мол-мулкни ёки унинг айрим ашёларини олиб қўйишга ҳақли.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қарздорнинг хатланган мол-мулкини тасарруф қилиш юзасидан давлат ижрочисининг тақиқини бузиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланганлигига риоя қилмаслик қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Сақлаш учун топшириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хатланган ва олиб қўйилган мол-мулк қуйидагиларни сақловчи сифатида белгилаган ҳолда сақлаш учун топширилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздорни, ундирувчини, уларнинг вакилларини, қарздор ёки ундирувчинининг вояга етган оила аъзоларини (жисмоний шахс бўлган қарздор ёки ундирувчи учун), юридик шахснинг ходимини (юридик шахс бўлган қарздор ёки ундирувчи учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сақлаш учун махсус шарт-шароитларни талаб қиладиган мол-мулкни (автомототранспорт воситаси, дори-дармонлар, заргарлик буюмлари ва бошқаларни) хатлаб қўйишда мол-мулкни масъулиятли сақлашнинг белгиланган нормаларига мувофиқ махсус омборхона бинолари, асбоб-ускуналар ва шарт-шароитларга эга бўлган бошқа ташкилотларнинг вакилини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) органларининг мол-мулкни реализация қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномалар тузилган ва мол-мулкни сақлаш учун тегишли биноларга эга бўлган савдо ташкилотларини.
(6-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Хатланган мол-мулкни муайян сақловчига сақлашга бериш масаласи давлат ижрочиси томонидан ҳар бир ҳолатда уни рўйхатга олишда, энг аввало, мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар мавжудлигидан, мол-мулкнинг ўзлаштирилишига, растрата қилинишига, яширилишига, нобуд қилинишига, унга шикаст етказилишига йўл қўймасликдан ёки бошқача тарзда мол-мулкнинг миқдор, сифат ва қиймат тавсифининг ўзгаришидан, шунингдек ушбу мол-мулк билан боғлиқ кейинги ижро хатти-ҳаракатларини амалга оширишда етказилиши мумкин бўлган ҳар хил тўсиқларнинг олдини олишдан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қарздорнинг мол-мулки сақлаш учун сақловчига мол-мулкнинг хатлаш далолатномасига имзо қўйдирган ҳолда топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Автомототранспорт воситаси хатланган тақдирда давлат ижрочиси ушбу мол-мулкдан бошқа шахсларнинг фойдаланишини ва бошқача тарзда тегилишини чеклашни (муҳрлаб қўйишни) таъминлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари давлат ижрочиси томонидан белгиланадиган уларнинг сақланиши учун тегишли шарт-шароитлар таъминланадиган (ваколатли органлар, ДЙҲХХ органлари ва бошқа ташкилотларнинг тўхташ жойлари, омборлари, жарима майдончалари) махсус ажратилган жойларга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижрочиси савдога қўйилган автомототранспорт воситасини сақлаш жойини ўзгартиришга ва уларнинг сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган ихтисослаштирилган савдо ташкилотларида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойлари мавжуд бўлган тақдирда уни унга сақлаш учун беришга ҳақлидир. Бунда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилиб, давлат ижрочиси, мол-мулкнинг сақланиши учун масъул бўлган шахс, шунингдек мол-мулкнинг сақланиши учун янгидан тайинланган масъул шахс томонидан имзоланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қарздорнинг кўчмас мулкини хатлашда мол-мулк қўриқлашга топширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюро органларида қарздорнинг хатланган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари мавжудлигини ва ҳажмини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (хоналарда, сейфларда ва шу кабиларда), уларнинг сақланиши таъминланадиган шартларда сақланишига йўл қўйилади.
(10-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Хатланган мол-мулк, унинг эгаси, қарздор ёки бошқа шахсларнинг хоҳишидан қатъи назар, хатланган жойда қуйидаги ҳолларда қолдирилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижрочисида мол-мулк жойини ўзгартириш унинг шикастланишига, қийматининг камайишига олиб келиши мумкин бўлган асослар мавжуд бўлганда;
(11-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижрочисида ёки сақловчида ушбу мол-мулкни жойини ўзгартириш имкониятининг объектив сабаблари мавжуд бўлмаганда.
(11-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу ҳолатда сақловчи хатланган мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган, қонунчиликка зид бўлмаган ҳар қандай хатти-ҳаракатни амалга оширишга ҳақли. Бунда давлат ижрочиси мол-мулкни хатлаш далолатномасида хатланган мол-мулкнинг эгасига, қарздорга ёки учинчи шахсга хатланган ва сақлаш учун сақловчига топширилган мол-мулкдан сақловчининг тўсқинликсиз фойдаланишини таъминлаш мажбуриятини юклайди.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Сақловчи мол-мулкнинг сақланиши учун тегишли шарт-шароитларга риоя қилиши ва уларни таъминлаши шарт, мол-мулкни ўзлаштирган, растрата қилган, яширган, нобуд қилган ёки унга шикаст етказишга йўл қўйган тақдирда жавобгар бўлади, шу жумладан жиноий жавобгар бўлади, бу тўғрида мол-мулкни сақлашга қабул қилиб олган шахснинг имзоси билан хатлаш тўғрисидаги далолатномада (қарорда) ёзув қайд этилади ёки сақловчидан тегишли тилхат олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сақловчи, шунингдек, мол-мулкка нисбатан ижро хатти-ҳаракатларини амалга ошириш, шу жумладан кўздан кечириш, танишиш, баҳолаш ёки олиб қўйиш учун давлат ижрочисининг хатланган мол-мулкдан фойдаланишини таъминлаши шарт.
(12-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қарздорнинг мол-мулкини рўйхатга олиш пайтида аниқланиб, хатланган сўмлар ва чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги металлардан, қимматбаҳо тошлардан, марвариддан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, шунингдек ана шундай буюмларнинг резгилари ва алоҳида қисмлари (бўлаклари) олиб қўйилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Олиб қўйилган сўмдаги нақд пул маблағлари кейинги иш кунидан кечикмай Бюро органининг депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун банкка топширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қимматли қоғозлар, валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа рўзғор буюмлари, нодир буюмлар, асл тасвирий санъат ҳамда ҳайкалтарошлик асарлари уч иш куни мобайнида масъулиятли сақлаш учун банкка ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ёки инвестиция воситачисига топширилиши керак, муайян турдаги қимматликлар музейга ёки уларнинг сақланиш шароитларини таъминловчи бошқа ихтисослаштирилган муассасага топширилиши лозимлиги тўғрисида қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Почта маркалари, шу жумладан коллекция почта маркалари сақлаш учун почта алоқа ташкилотларига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Тез бузиладиган, шу жумладан сақлаш муддати 72 соатгачани ташкил қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек яроқлилик муддати бир ой мобайнида тугайдиган товарлар олиб қўйилиб, истеъмолга (фойдаланишга, қайта ишлашга) яроқлилигини аниқлаш учун ўтказилган экспертиза хулосаси олинган ва баҳоланган вақтдан бошлаб бир сутка давомида реализация қилиш учун топширилади. Бунда тез бузиладиган товарларни экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш бир кун муддатда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Давлат ижрочиси томонидан ижро хатти-ҳаракатларини амалга оширишда қарздорда қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, наркотик воситалар, уларнинг аналоглари психотроп моддалар ва радиоактив материаллар борлиги аниқланган тақдирда давлат ижрочиси дарҳол тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакилини ушбу ҳолат юзасидан қарор қабул қилиш учун чақиради ва у етиб келгунга қадар бундай мол-мулкнинг қўриқланишини таъминлайди.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Сақловчининг жавобгарлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол-мулк реализация қилинган ҳолларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчмас мулк ва автомототранспорт воситалари реализация қилинганда — мол-мулкни қабул қилиб харидорга топширгандан кейин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол-мулк белгиланган тартибда эгасига қайтарилган ҳолларда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда тугатилади.
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Сақлаш тартиби ва шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Давлат ижрочиси мол-мулкни сақлашга топширишда мол-мулкни тасарруф этишни тақиқлаш ва мазкур мол-мулкдан фойдаланиш юзасидан муайян чеклашларни белгилаш йўли билан сақлашнинг махсус режимини белгилайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Давлат ижрочиси хатланган мол-мулкни сақлаш учун қайси сақловчига топширган бўлса, ўша сақловчи давлат ижрочисининг ёзма равишдаги розилигисиз ушбу мол-мулкдан фойдаланиши мумкин эмас. Банкка ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ёки инвестиция воситачисига масъулиятли сақлаш учун топширилган мол-мулк бўйича, шунингдек мол-мулкнинг хоссаларига кўра, ундан фойдаланиш унинг йўқ бўлиб кетишига ёки қиммати пасайишига олиб келган тақдирда, давлат ижрочиси бундай розиликни беришга ҳақли эмас. Агар мазкур мол-мулкдан фойдаланиш унинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлса, давлат ижрочисининг розилиги талаб этилмайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни уни бузилишига ва (ёки) кейинчалик сотиб бўлмайдиган аҳволга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатда сақлашга қўйиш тақиқланади. Бу ҳолда давлат ижрочиси мол-мулкни зарур ҳолатда сақлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Давлат ижрочиси хатланган ва сақлашга топширилган мол-мулкни ленталардан, шу жумладан ўзи ёпишувчи ленталардан фойдаланиб, қулфларни алмаштириб ва бошқа усуллар билан муҳрлаб қўйиш йўли билан бошқа шахслар томонидан фойдаланишни ва бошқача тарзда у билан муносабатда бўлишни чеклаб қўйилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ҳақли. Мол-мулкка унинг хатлашда турганлигини билдирувчи махсус маълумотлар, шунингдек фарқловчи белгилар қўйилишига йўл қўйилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Зарур ҳолларда давлат ижрочиси хона ва омборларни, шу жумладан уларга хатланган мол-мулк сақлаш учун жойлаштирилганда ёки давлат ижрочиси томонидан мазкур хоналар ва омборлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда муҳрлаб қўйишга ҳақли. Хона ва омборларни муҳрлаб қўйиш тўғрисида ёки улардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда давлат ижрочиси қарздорнинг ёки бошқа шахснинг ушбу хонадаги ва хатланмаган бошқа мол-мулкдан фойдаланиш имкониятини ҳисобга олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижрочиси ва бошқа шахслар хатланган мол-мулкка сақловчи иштирокида йўл қўйилиши мумкин. Хатланган мол-мулкка нисбатан ижро хатти-ҳаракатларини амалга ошириш пайтида, шу жумладан мол-мулкни кўздан кечириш, танишиш, баҳолаш ва олиб қўйиш вақтида сақловчининг иштирок этиши мумкин бўлмаган тақдирда мол-мулкка ва хонани очишга давлат ижрочисининг ва икки нафар гувоҳнинг иштирокида рухсат этилади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Сақлаш учун ҳақ тўлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Сақловчи, агар қарздор унинг ўзи ёки унинг оила аъзолари (қарздор юридик шахс бўлса, — унинг ходими) бўлмаса, сақлаганлиги учун тегишли ҳақ олади. Сақловчининг мол-мулкни сақлаш учун қилган зарур харажатлари ҳам мазкур мол-мулкдан фойдаланиш орқали амалда олган фойдаси чегириб ташланган ҳолда қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижро хатти-ҳаракатларини амалга ошириш бўйича хатланган ва қарздордан олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш харажатлари, шунингдек уларни ташкил этиш учун сарфланган маблағлар «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 77-моддасида белгиланган тартибда қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган харажатлар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Бюджет ташкилотларидан пул маблағларини ундириш ва алиментларни, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказганлик натижасида, боқувчининг вафоти натижасида етказилган зарарларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича хатланган автомототранспорт воситаларини ваколатли органларнинг ва ДЙҲХХ органларининг тўхташ жойларида, омборларида ва жарима майдончаларида сақлаганлик учун тўлов ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ушбу Низомни қўлланиш бўйича пайдо бўладиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 236-модда; 2012 й., 8-9-сон, 83-модда; 2015 й., 39-сон, 507-модда; 2017 й., 33-сон, 864-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)