Ҳужжат кучини йўқотган 27.05.2012 19.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1857
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 19.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1857
Дата вступления в силу
29.09.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 27.05.2012
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАСДИҚЛАНГАН МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН СОЛИҚ ВА БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 19 сентябрда 1857-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 18 апрелдаги 39, ЭГ-01/14-1414, 6, 2012-16 ва 01-02/8-6-сонли «Тасдиқланган маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2365, 17.05.2012 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги «2008––2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-879-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 198-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Илова қилинаётган Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 18 августда 75, 2006-36, 01-02/8-16-сон билан тасдиқланган «Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2006 йил 24 август, рўйхат рақами 1619 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 34-35-сон, 353-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р.АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 26 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
90-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.ПАРПИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 26 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008-32-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат божхона қўмитаси раиси С.НОСИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 26 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
01-02/8-51-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 26 августдаги 90, 2008-32, 01-02/8-51-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги «2008-2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-879-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 198-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳамда улар томонидан даромадларни алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сон қарорининг 2 ва 3-иловаларга кўрсатилган қарорни қабул қилинган санасида киритилган корхоналар 2008 йил 28 майдан 2011 йил 1 январгача қуйидагиларни тўлашдан озод этиладилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда технологик жараёнда фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган компонентлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғидан, ягона солиқ тўловидан (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғидан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сон қарорининг 2 ва 3-иловаларига уни қабул қилинганидан (2008 йил 28 майдан) сўнг киритилаётган янги корхоналар учун ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастурига янги лойиҳаларни киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган санасидан бошлаб, агар қарорнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзлари юқорида кўрсатилган қарорнинг 2а, 3а ва 4-сон иловаларига киритилган корхоналар учун 2008 йил 28 майдан 2009 йил 1 январгача берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Низомда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга, реконструкция қилишга, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзларини расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (2005 йил 2 апрель, рўйхат рақами 1463 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Солиқлар ва божхона тўловларини тўлашдан озод этиш натижасида бўшаган маблағлар мақсадга мувофиқ фойдаланилмаган тақдирда, бу маблағлар жарима жазосини, шу жумладан пеняни ҳисоблаган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга тўлиқ ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Солиқлар бўйича имтиёзлар ва уларни қўллаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 1. Фойда солиғи бўйича имтиёзлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадни фойда солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадлар (харажатлар) бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Фойда солиғи ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 111, 2007-66-сон қарори (2008 йил 21 январь, рўйхат рақами 1760 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 2. Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш хусусиятларини ҳисобга олиб, ягона солиқ тўлови бўйича назарда тутилган имтиёз маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум суммасига қўлланади. Айтиб ўтилган имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 111, 2007-66-сон қарори (2008 йил 21 январь, рўйхат рақами 1760 —Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 3. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондларини мол-мулк солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича солиқ солиш базасини алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинган, бироқ норматив муддатларда ўрнатилмаган асосий фондлар учун қўлланилмайди. Бундай мол-мулк бўйича солиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисобланади ва тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 111, 2007-66-сон қарори (2008 йил 21 январь, рўйхат рақами 1760 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Агар асосий ишлаб чиқариш фондларидан фақат маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилмаса, имтиёз реализация қилишдан олинган соф тушумда маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг салмоғидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 111, 2007-66-сон қарори (2008 йил 21 январь, рўйхат рақами 1760 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларни мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларининг 5-сон иловасида кўрсатилган маълумотлар асосида тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масалан, агар асосий ишлаб чиқариш фондларининг қолдиқ қиймати корхона бўйича умуман 1500 млн.сўмни, реализация қилишдан олинган соф тушумда маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг салмоғи 25 фоизни ташкил этса, солиқ солинмайдиган асосий ишлаб чиқариш фондларининг қиймати 375 млн.сўмни (1500 х 25/100) ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 4. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш чоғида технологик жараёнда ишлатиладиган компонентларни божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод этиш бўйича имтиёз эркин муомалага чиқариш режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви пайтида ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг белгиланган тартибда бериладиган хулосаси асосида тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда четдан олиб келинадиган эҳтиёт қисмларга (четдан олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар қийматида ҳисобга олинмайдиган), солиқ солинадиган оборот, шу жумладан ноль ставка бўйича оборот учун ишлатиладиган компонентларга ҳисоблаб ёзилган қўшилган қиймат солиғи суммаси тайёр маҳсулот бўйича бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида камайтирилади (ҳисобга олинади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ҳудудий давлат божхона хизмати органлари божхона тўловларини тўламасдан четдан товар олиб келган юридик шахслар реестрлари ва тақдим этилган имтиёзлар ҳисобини юритадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Товар эркин муомалага чиқарилганидан кейин ҳудудий давлат божхона хизмати органлари ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунига қадар (юридик шахснинг тегишлилиги бўйича) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига Четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш чоғида технологик жараёнда ишлатиладиган компонентлар тўғрисидаги маълумотни ушбу Низомнинг иловасига биноан тақдим этишлари керак. Давлат солиқ органлари маълумот олинган санадан эътиборан уч кун ичида юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги туман давлат солиқ инспекциясига мазкур маълумотни юборадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Давлат солиқ хизмати органларига юбориладиган ахборотда қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз эҳтиёжлари учун товарлар импорт қилувчи, божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган юридик шахснинг номи ва СТИРи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик товар етказиб берувчининг номи, контракт рақами ва унинг контрактни божхона органида ҳисобга қўйиш чоғида берилган рўйхат рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар номи, уларнинг сони ва тақдим этилган имтиёзлар суммаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Имтиёзни қўллаган ҳолда четдан олиб келинган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек компонентларидан мақсадга кўра фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланганда давлат солиқ хизмати органи аниқланган ҳолат тўғрисида ҳужжатларни тузади, улар уч иш куни мобайнида тегишли давлат божхона хизмати органига юборилади. Мақсадга кўра фойдаланилмаган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек компонентларига тўғри келадиган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси жарима жазосини, шу жумладан пеняни ҳисоблаган ҳолда, Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомда (2005 йил 2 апрель, рўйхат рақами 1463 –– Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) назарда тутилган тартибда бюджетга ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 1. Маҳаллийлаштириш Дастурини амалга ошириш доирасида мажбуриятларни бажаришни таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш Дастуридан чиқарилганда лойиҳани амалга оширувчи корхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани маҳаллийлаштириш Дастуридан чиқариш тўғрисидаги қарори кучга кирган пайтдан бошлаб мазкур Низомнинг 1-бандида келтирилган солиқ ва божхона имтиёзларидан маҳрум этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Маҳаллийлаштириш Дастурида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришни таъминламаган ва шу асосда маҳаллийлаштириш Дастуридан чиқарилган корхоналар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун илгари четдан олиб кирилган товарларнинг (компонентларнинг) қолдиқ қисмида божхона тўловлари бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китобларни амалга оширишлари шарт. Қайта ҳисоб-китоблар жарима жазоси қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тартибда қайта ҳисобланган божхона тўловлари бўйича тўланган маблағларни чегирган ҳолда 8840 «Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағида (маҳаллийлаштириладиган маҳсулот қисмида) акс эттириладиган ишлатилмаган маблағларнинг қолдиғини маҳаллийлаштириш Дастуридан чиқариш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб уч кун мобайнида бюджетга ўтказиб беришлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур маблағлар ўз вақтида ўтказиб берилмаган ҳолларда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг қоидалари имтиёз даври тугагандан сўнг, яъни маҳаллийлаштириш Дастурида белгиланган муддатлар тугагандан сўнг фойдаланилмаган маблағлар қолдиғига ҳам татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Йил якуни бўйича маҳаллийлаштириш Дастурида назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ бажаришни таъминламаган, бироқ маҳаллийлаштириш Дастуридан чиқарилмаган корхоналар бўйича маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган компонентлар бўйича хулоса бериш Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг қарори бўйича ўтган йилда имтиёзларни қўллаган ҳолда четдан олиб кирилган компонентларнинг қолдиғини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 2. Солиқ тўловчилар масъулияти ҳамда давлат солиқ ва божхона хизматлари органларининг назорати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Корхоналар тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда мазкур Низом ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тўлаш ва ҳисоб-китоблар тақдим этиш учун жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт вазири Б.ХЎЖАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 26 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-0/66-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.ҒАНИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 26 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЭГ-01/10-4912-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
____________________ давлат солиқ бошқармаси

Четдан олиб келинаётган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш чоғида технологик жараёнда ишлатиладиган компонентлар тўғрисидаги маълумот 20__йил «___» чораги учун

Т/Р‎

Олувчининг номи

Олувчининг юридик манзили‎‏ Олувчининг СТИРи‎‏ Чет эллик товар етказиб берувчининг номи‎‏ Контрактнинг рақами Контрактнинг божхона органида ҳисобга қўйилган рўйхат рақами Четдан олиб келинган товар

‎Имтиёз суммаси

‎номи

ўлчов бирлиги

миқдори

1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎

‎___‎‎___________

‎‎(сана)

ЎзРДБҚ ________________ вилоят бошқармасининг бошлиғи ____________ ____________________________

‎‎‎(имзо) ‎

(Ф.И.Ш.)

М.Ў.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 396-модда)