ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ТАСДИҚЛАНГАН МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН СОЛИҚ ВА БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 августда 1619-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 26 августдаги 90, 2008-32, 01-02/8-51-сонли «Тасдиқланган маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори(рўйхат рақами 1857, 19.09.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги «2006—2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-386-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 230-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 6 февралда 28, 2004-19, 01-02/8-13-сон билан тасдиқланган «Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2004 йил 23 февраль, рўйхат рақами 1315 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 август,
75-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 август,
2006-36-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 август,
01-02/8-16-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 353-модда)