Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2020 29.11.2007 йилдаги 247-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.11.2007 йилдаги 247-сон
Дата вступления в силу
29.11.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚИЁТГАН ҲАМДА ТЎЛИҚ ДАВЛАТ ТАЪМИНОТИДА БЎЛГАН ЕТИМ ВА ОТА-ОНАСИНИНГ ҚАРОВИСИЗ ҚОЛГАН БОЛАЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШ НОРМАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сонли «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни моддий таъминлаш нормаларини такомиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида, шунингдек «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастури тўғрисида» 2007 йил 23 январдаги ПҚ-573-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни овқат билан таъминлаш нормалари 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш нормалари 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни шахсий гигиена буюмлари билан таъминлаш нормалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари тўлови белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1, 2 ва 3-иловаларда назарда тутилган таъминот нормалари, шунингдек олий таълим муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларга ҳам татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш давлат таълим муассасалари фаолиятини таъминлаш учун тегишли йилга назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасаларида ўқиётган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни оромгоҳларга, шу жумладан санаторий типидаги оромгоҳларга, пансионатлар ва профилакторийларга, дам олиш уйларига, спорт-соғломлаштириш оромгоҳларига, тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлганда эса — тегишли йўналишдаги санаторийларга бепул йўлланмалар билан таъминлашни назарда тутсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқувчилар ва талабаларнинг, зарурат бўлганда эса уларни кузатиб борувчи шахсларнинг ҳам кўрсатиб ўтилган муассасалардаги дам олиш жойларигача бориши ва у ердан қайтиши билан боғлиқ йўлкира харажатлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида амалга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 29 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
247-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 29 ноябрдаги 247-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни овқат билан таъминлаш нормалари (бир киши ҳисобига кунига грамм (брутто)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р Овқат маҳсулотларининг номи 15—18 ёш
1.‎ 1-сорт буғдой нон 600‎
2.‎ Буғдой уни* 35‎
3.‎ Картошка крахмали* 3‎
4.‎ Дуккаклилар ёрмаси, макарон маҳсулотлари* 75‎
5.‎ Қанд-шакар 90‎
6.‎ Қандолатчилик маҳсулотлари 25‎
7.‎ Сариёғ* 30‎
8.‎ Ўсимлик ёғи* 20‎
9.‎ Сут, қатиқ-сут маҳсулотлари 400‎
10.‎ Қаймоқ 10‎
11.‎ Сузма* 70‎
12.‎ Пишлоқ* 12‎
13.‎ Гўшт, парранда гўшти 200‎
14.‎ Пиширилган колбаса, сосискалар* 25‎
15.‎ Балиқ 35‎
16.‎ Тухум (дона) 1‎
17.‎ Картошка* 400‎
18.‎ Сабзавотлар, ошкўклар, тузламалар, шу жумладан томат (3 г.) 455‎
19.‎ Ҳўл мевалар 250‎
20.‎ Мева, сабзавот шарбатлари 200‎
21.‎ Қуруқ мевалар, шу жумладан наъматак (5 г.) 15‎
22.‎ Чой 0,5‎
23.‎ Йодланган туз 8‎
24.‎ Ачитқилар* 1‎
25.‎ Зираворлар* 2‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Бир ҳафта учун ўртача суткалик нормалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Айрим овқат маҳсулотларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳсулотларни асосий озиқ-овқат моддалари бўйича алмаштириш жадвалига мувофиқ алмаштиришга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўқувчиларнинг дам олиш, байрам ва таътил кунларида қариндошлари ёки бошқа фуқароларнинг оилаларида бўлиш вақти учун овқат маҳсулотлари ёки пул компенсацияси берилишига рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўқув юртлари ва ётоқхоналарда иссиқ овқат мавжуд бўлмаганда, шунингдек фақат бир марталик иссиқ овқат мавжуд бўлганда ўқувчиларга бир марталик овқат билан компенсация қилинмаган миқдорда (савдо устамасини ҳисобга олган ҳолда) тўлиқ ёки қисман нақд пул берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Меҳрибонлик» уйларида, умумтаълим типидаги мактаб-интернатларда ўқиётган ва тарбияланаётган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасаларига ўқишга кириш учун юборилганда уларга йўлкира ва йўлда бораётган вақтида овқатланиш харажатлари уларни юбораётган муассаса маблағлари ҳисобига тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида бошқа шаҳарлардан келган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларга улар ўқув юртига етиб келган вақтдан бошлаб ўқишга қабул қилингунгача бепул овқат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 29 ноябрдаги 247-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш нормалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
‎‏Т/р Кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ буюмлар номи Ўлчов бирлиги Бир ўқувчи ҳисобига
ўғил болалар учун қизлар учун
сони фойдаланиш муддати (йил) сони фойдаланиш муддати (йил)
Кийим-бошлар:
1.‎ қишки пальто та 1‎ 3‎ 1‎ 3‎
2.‎ мавсумий пальто, куртка «‎ 1‎ 2‎ 1‎ 2‎
3.‎ ўқиш учун костюм:
— қишки тўплам 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
— ёзги «‎‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
4.‎ ўқиш учун ип-газламадан тикилган оқ кўйлаклар та 2‎ 2‎ 2‎ 2‎
5.‎ спорт формаси ва кедлар тўплам 2‎ 2‎ 2‎ 2‎
6.‎ ўғил болалар учун костюмлар «‎ 3‎ 2‎
7.‎ қизлар учун кўйлаклар (юбкалар, блузкалар) та 3‎ 2‎
8.‎ қизлар учун уй халатлари «‎ 2‎ 2‎
9.‎ ўғил болалар учун ип-газламадан тикилган устки кўйлаклар та 3‎ 1‎
10.‎ байрамлар учун қишки костюм ёки кўйлак «‎ 1‎ 2‎ 1‎ 2‎
11.‎ байрамлар учун ёзги костюм ёки кўйлак «‎ 1‎ 2‎ 1‎ 2‎
12.‎ жун свитер (жемпер) «‎ 1‎ 2‎ 1‎ 2‎
13.‎ қизлар учун рейтузалар «‎ 2‎ 1‎
14.‎ ёзги бош кийим «‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
15.‎ қишки бош кийим «‎ 1‎ 2‎ 1‎ 2‎
16.‎ дастрўмол «‎ 4‎ 1‎ 4‎ 1‎
17.‎ уй шимлари (жинсилар) «‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
18.‎ ўғил болалар учун шим камарлари «‎ 1‎ 1‎
19.‎ ярим жун шарфлар «‎ 1‎ 3‎ 1‎ 3‎
20.‎ қўлқоплар (панжасиз қўлқоплар) жуфт 1‎ 3‎ 1‎ 3‎
21.‎ бюстгальтер та 3‎ 1‎
22.‎ қизлар учун трико «‎ 5‎ 1‎
23.‎ калта спорт иштонлари «‎ 2‎ 1‎
24.‎ шортилар «‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
25.‎ майка «‎ 3‎ 1‎
26.‎ футболка 2‎ 1‎ 2‎ 1‎
27.‎ ип-газлама пайпоқлар, гольфлар жуфт 5‎ 1‎ 5‎ 1‎
28.‎ тунги кўйлаклар, пижамалар та 2‎ 1‎ 2‎ 1‎
29.‎ колготкалар жуфт 5‎ 1‎
30.‎ чўмилиш кўйлаги, плавкилар та 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
31.‎ ботинкалар, туфлилар, кроссовкалар жуфт 3‎ 1‎ 3‎ 1‎
32.‎ шиппаклар жуфт 2‎ 1‎ 2‎ 1‎
33.‎ этиклар, қишки ботинкалар жуфт 1‎ 1‎ 1‎ 1‎
34.‎ портфеллар, сумкалар та 2‎ 3‎ 2‎ 3‎
35.‎ жомадон 1‎ 5‎ 1‎ 5‎
Юмшоқ буюмлар:
36.‎ чойшаблар та 3‎ 2‎ 3‎ 2‎
37.‎ кўрпа чойшаблари «‎ 2‎ 3‎ 2‎ 3‎
38.‎ кичик ёстиқ жилди «‎ 1‎ 4‎ 1‎ 4‎
39.‎ катта ёстиқ жилди «‎ 3‎ 3‎ 3‎ 3‎
40.‎ сочиқ «‎ 3‎ 2‎ 3‎ 2‎
41.‎ пахмоқ сочиқ «‎ 3‎ 3‎ 3‎ 3‎
42.‎ жун ёки момиқли адёл «‎ 1‎ 6‎ 1‎ 6‎
43.‎ пахмоқ адёл «‎ 1‎ 4‎ 1‎ 4‎
44.‎ тўшак «‎ 1‎ 4‎ 1‎ 4‎
45.‎ ёстиқ + - «‎ 1‎ 6‎ 1‎ 6‎
46.‎ тўшак қопламаси «‎ 1‎ 6‎ 1‎ 6‎
47.‎ каравот олдига тўшаладиган гиламча «‎ 1‎ 6‎ 1‎ 6‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорларига кўрсатиб ўтилган таъминот нормаларига, янги фасонларни ва тарбияланувчилар хоҳишларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу мақсадлар учун ўқув муассасасига ажратиладиган маблағлар доирасида айрим ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 29 ноябрдаги 247-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни шахсий гигиена буюмлари билан таъминлаш нормалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р‎‏ Шахсий гигиена буюмларининг номи Ўлчов бирлиги Бир ўқувчи ҳисобига
ўғил болалар учун қизлар учун
сони фойдаланиш муддати (йил) сони фойдаланиш муддати (йил)
1.‎ Тиш пастаси та 12‎ 1‎ 12‎ 1‎
2.‎ Тиш чўткаси та 3‎ 1‎ 3‎ 1‎
3.‎ Кир совун та 12‎ 1‎ 12‎ 1‎
4.‎ Атир совун та 24‎ 1‎ 24‎ 1‎
5.‎ Кир ювиш порошоклари пакет (400 г.)‎ 12‎ 1‎ 12‎ 1‎
6.‎ Соқол олиш буюмлари та 12‎ 1‎ 5‎ 1‎
7.‎ Тароқ та 2‎ 1‎ 2‎ 1‎
8.‎ Ҳожатхона қоғози ўрам 24‎ 1‎ 24‎ 1‎
9.‎ Шампунь та (200 г.)‎ 12‎ 1‎ 12‎ 1‎
10.‎ Дезодорант (аэрозоль) та 6‎ 1‎ 6‎ 1‎
11.‎ Гигиена қистирмалари упаковка (10 тадан) 12‎ 1‎
12.‎ Момиқ упаковка (200 г.) ‎ 4‎ 1‎
13.‎ Пойабзал мойи тюбик‎ 6‎ 1‎ 6‎ 1‎
14.‎ Соқол олингандан кейин ишлатиладиган лосьон флакон (100—150 г.) ‎ 6‎ 1‎
15.‎ Баданни ювиш учун губка та 2‎ 1‎ 2‎ 1‎
16.‎ Тоғора та 1‎ 3‎ 1‎ 3‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 485-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)