Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 21.05.2007 йилдаги ПҚ-640-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2010 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА СЕРВИС СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таъкидлансинки, «Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини 2006—2010 йилларда ривожлантириш дастури»ни амалга ошириш натижасида 2006 йилда аҳолига кўрсатилган пулли хизматлар ҳажми 19,3 фоиз ўсди, республикада ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулотнинг 39,5 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасига тўғри келди, бу эса дастурда белгиланган прогноз кўрсаткичларидан анча кўп. Хизматларнинг замонавий, илғор турлари — телекоммуникация хизматлари, уяли телефон алоқаси, молия-банк хизматлари ва суғурта, сайёҳлик-экскурсия ва бошқалар жадал суръатда ривожланмоқда. 2006 йилда хизматлар кўрсатиш соҳасида 137 мингга яқин янги иш ўрни ташкил этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айни пайтда мавжуд салоҳият ҳамда хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал суръатда ривожлантириш имкониятлари ҳали тўлиқ ишга солингани йўқ. Мамлакат ҳудудлари бўйича олганда аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатида сезиларли фарқ бор. Қишлоқ аҳолисига хизматлар кўрсатиш тизими ҳам ўсиб бораётган талабларга жавоб бермаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш даражасини янада ошириш, аҳолига янги замонавий ва сифатли хизмат турлари кўрсатиш, иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида бандлик масаласини ҳал этишда хизматлар кўрсатиш соҳасининг ролини кучайтириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг 2006 йилда хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга доир амалда эришилган кўрсаткичларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сонли қарори билан тасдиқланган «Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини 2006—2010 йилларда ривожлантириш дастури»нинг асосий параметрлари ва тадбирларига ўзгартиш ва тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида 2007—2010 йилларда хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг янгиланган асосий параметрлари, 1-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007—2010 йилларда республика ҳудудларида хизматларнинг асосий турларини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари, 2—11-иловаларга* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини 2007—2010 йилларда ривожлантириш дастури»нинг мавжуд эҳтиёжни ҳисобга олиб аниқлаштирилган ва тўлдирилган асосий йўналишлари ва тадбирлари, 12-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1—12-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ҳафта муддатда 2007—2010 йиллар учун тузатилган асосий йўналишлар ва тадбирларни ҳисобга олиб, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш тармоқ ва ҳудудий дастурларига тегишли ўзгартишлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш ҳудудий ва тармоқ дастурлари бажарилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Марказий банкининг 2007—2010 йилларда хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун ажратилаётган имтиёзли кредитларнинг ҳажмини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва «Микрокредитбанк» тижорат банки маблағлари ҳисобидан ошириш тўғрисидаги таклифи 13-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ажратилаётган кредит ресурслари хизмат кўрсатиш бўйича янги ташкил этилаётган корхоналарни фақат технологик жиҳозлаш мақсадларига йўналтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит ресурсларини олишда қишлоқ жойларида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига устувор ҳуқуқ берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 13-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг қишлоқ жойларида телекоммуникация операторлари ускуналарига асосланган ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ахборот-сервис инфратузилмасини яратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ жойларида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан алоқа ва ахборотлаштириш тизимининг телекоммуникация соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар учун олинадиган давлат божлари ҳажми қисқартирилсин ва 14-иловага** мувофиқ белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** 14-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини 2007—2010 йилларда ривожлантириш дастури»нинг ижроси устидан тизимли мониторинг олиб борсин ва унинг ижроси натижаларини чорак, ярим йиллик ва йиллик якуний мажлисларда кўриб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастурнинг амалга оширилиши натижаларини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш асосида ҳар йили унинг асосий параметрлари ва тадбирларига кейинги йил учун хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш, мамлакат иқтисодиётида унинг улушини оширишга қаратилган тузатишлар киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қонунчиликка мувофиқ, кичик бизнес субъектларига хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида кенг солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сон «Ўзбекистон Республикасида 2006—2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган солиқ имтиёзларига амал қилиш муддати 2014 йил 1 январгача узайтирилсин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сон қарорининг 7-бандида кўзда тутилган солиқ имтиёзлари санаторийлар, ахборот-ресурс марказлари, болалар соғломлаштириш муассасалари, ахборот-кутубхона марказлари, шунингдек, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари хизматларига ҳам татбиқ этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 2007 йилнинг 1 январидан статистика ишлари амалиётига халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган фаолият турлари бўйича Янги Умумдавлат хизматлар таснифлагичи жорий этилгани эътиборга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Статистика давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳудудий иқтисодиёт ҳамда статистика органлари билан биргаликда ҳисобга олиш ва ҳисобдорликни ташкил этишни такомиллаштириш, статистика ҳисоботларида кичик бизнес субъектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини акс эттирган ҳолда, тасдиқланган таснифловчига мувофиқ хизматларни ҳисобга олишнинг статистика стандартларига қатъий амал қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сон «Ўзбекистон Республикасида 2006—2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1—3-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 21 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-640-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 21-сон, 213-модда; 2008 й., 14-15-сон, 99-модда,52-сон, 515-модда; 2011 й., 52-сон, 561-модда)